UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
Ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Спортни ривожлантириш вазирлигига маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан бирга йил давомида 6 миллион нафар ўғил-қизларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш вазифаси қўйилди.
Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини яхшилаш, лойиҳалар қийматини мақбуллаштириб, майдончалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ДХХ_хабарлари

ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИЖҚК департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувда, Амударё тумани халқ таълими бўлими ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи 2 та МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқув биноларини таъмирлаш учун ажратилган жами 1 млрд. 235 млн. сўм пул маблағининг 177,6 млн. сўмини ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш орқали ноқонуний ўзлаштиргани аниқланди.

— Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқитувчиси ўз ҳамкасбининг ишончига кириб, танишлари орқали уни малака тоифаси олиш бўйича аттестациядан ўтказиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

— Қашқадарё вилояти Косон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директори эса фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётганида қўлга олинди.

— ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1999 й.т. шахс 2 нафар фуқарони пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 24 млн. сўм олганида ушланди.

— Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган шахс 1991 й.т. фуқарони ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадон сотиб олиши учун субсидия олишида ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№146, 31.03.2022 йил) билан Мамадқулов Дилшод Амонқулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди ҳамда бошқа ишга ўтиши муносабати билан Дилшод Эшнаев ушбу лавозимдан озод этилди.

Бунга қадар Дилшод Мамадқулов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори имзоланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетини ташкил этилади

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида қайд этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти "Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ қалбаки пуллар тайёрлаётган катта уюшган гуруҳни қўлга туширди

ДХХ чирчиқлик фуқарони Бухорога бориб, 10 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки миллий валютани 600 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги, Гулистонда яшовчи шахсни 600 АҚШ долларини қабул қилиб олган вақтида ушлади ҳамда уйида 2 млн. 150 минг сўм миқдорида қалбаки банкнотлар борлигини аниқлади.
Суриштирув давомида пуллар аслида Андижон шаҳрида тайёрланиши маълум бўлди.
Дастлаб Андижонда яшовчи шахс ўзининг “Дамас”ида 3 млн. 200 минг сўм миқдоридаги 64 дона 50 минг сўмлик қалбаки банкнотларни олиб кетаётганда ушланди.
Сўнгра бу пулларни тайёрловчи яна бир фуқаронинг уйидан пул тайёрлашда керак бўладиган буюмлар ҳамда 14 млн. 550 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар топилди.
Жиноий гуруҳ шу вақтгача жами 300 млн. сўмдан ортиқ қалбаки пулларни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида муомалага киритишга улгурган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️"Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалини ўтказиш санаси маълум бўлди

Кўп минг йиллик тарихга эга фольклор-этнографик санъатимиз ва миллий қадриятларимиз кенг тараннум этиладиган фестиваль жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги хушманзара Паданг қишлоғида бўлиб ўтади.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар халқаро фольклор фестивални юксак савияда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди.

Батафсил.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди. Батафсил. Каналга уланиш: @uzauz
Президент қарорига кўра:

2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилмоқда:

✔️ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

✔️ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

✔️муайян давр мобайнида қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

Батафсил.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ДХХ_xabarlari

ДХХ Юнусобод туманида қайд этилган ҳолатда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ҳамда “мефедрон” синтетик моддаси тайёрловчи нарколаборатория ташкил қилган 1991 ва 1993 йилларда туғилган икки фуқарони қўлга олинди.
Таъкидлаш лозимки, улар наркотик моддаларни “Telegram” мессенжеридаги махсус гуруҳлар орқали сотиш билан шуғулланишган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ДХХ Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказди

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Пойтахт томон ҳаракатланган Фарғонада яшовчи шахс бошқарувидаги “Нексия” Тошкент вилоятининг “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб, автомашинада 1196 дона “Тропикамид”, 5544 дона “Регапен” ва 56 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур дори воситаларини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. фуқаро қўлга олинди.

Қирғизистон Республикасидан олиб келинган дори воситаларини Тошкент шаҳрига бериб юборган, Наманган вилоятида яшовчи шахс ҳам Андижон вилоятида ушланиб, унинг “Нексия” русумли автомашинасида бўлган 1002 дона “Тропикамид” дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бўлган 495 дона “Тропикамид” дори воситалари ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Шунингдек, ушбу дори воситаларининг эгаси — Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. шахс қўлга олинди.

Учтепа туманида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинадан эса 1680 дона “Регапен” дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Наманган вилоятида яшовчи шахс бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина Шайхонтоҳур тумани ҳудудида тўхтатилди ва унда 198 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, уларни сотиб олмоқчи бўлган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахснинг яшаш хонадонидан 50 дона “Тропикамид” ва 56 дона “Регапен” дори воситалари олинди.

Каналга уланиш:

@uzauz
2021 йилда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида салкам 2 ярим минг фуқаро ҳалок бўлган

Бугун Сенат биносида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат харидлари, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди, айрим рақамлар очиқланди. Жумладан:

2019 йилда 8 092 та йўл-транспорт ҳодисасида, жами 9 минг 990 нафар фуқаро жароҳатланиб, шундан 2 минг 67 нафари ҳалок бўлган бўлса (ўлим кўрсаткичи 20,7%), 2020 йилда 6 982 та ЙТҲда 8 минг 553 нафар фуқаро жароҳатланиб, 1 минг 962 нафари ҳалок бўлган (ўлим кўрсаткичи 23%).

2021 йилда эса 10 001 та йўл-транспорт ҳодисасида 9 минг 230 нафар фуқаро жароҳатланиб, 2 минг 436 нафари ҳалок бўлган (ўлим кўрсаткичи 21%).


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистон ҳакамлик судлари судьяси пора билан қўлга тушмаган

Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси ЎзАга расмий баёнот билан чиқди

“ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳакамлик судьяси 2500 АҚШ долларини олаётганда ушланди”, мазмунидаги тезкор хабар кенг тарқалди.
Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси эса мазкур хабарни инкор қилди:
“Тошкент шаҳар Ҳакамлик судининг судьяси 2500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда ушланди, деган хабарлар оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди.
Тошкент шаҳар ҳакамлик судининг судьялари пора билан ушланган эмас.
Жиноят устида пора билан ушланганлар Халқаро Арбитраж судининг судьяларидир”.

Прокуратура департаменти ўзи тарқатган хабарга қўшимча тузатиш киритди:

"Фирибгарлик жинояти устида ушланган М.К.нинг шахсига аниқлик киритилганда, у “Ҳ.А.” МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи халқаро арбитраж суди судьяси эканлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда"

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб- қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзонанди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармонига мувофиқ, ташқи савдони тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чораларини янада кучайтириш орқали юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортини кенгайтириш мақсадида:

1. Белгилансинки, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) 2023 йил 1 апрелга қадар:

маҳаллий корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;

қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;

б) мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;

в) тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар (махсус турдаги товарлардан ташқари), ишлар ва хизматлар экспортини шартнома тузмасдан ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар) асосида амалга оширишда талаб этиладиган олдиндан тўлов миқдори 100 фоиздан 50 фоизга камайтирилади.

Батафсил. 

Каналга уланиш:
@uzauz
Бугун, 6 апрель куни Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

Ўзбекистон миллий университети QS by Subject Rankings’да “Математика” соҳасида эришган натижалари кўра, дунёнинг кучли 500 талик университетлар қаторидан 451-500 ўринни эгаллади.

Мазкур фан соҳасида ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳоланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz