⚡️Учтепа туманида дарахт автомашиналар устига қулади. ФВВ аҳолидан автомобилларни дарахт остида қолдирмасликни сўрамоқда
Бугун соат 07:22 ларда Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида дарахт автомашиналар устига қулаган. Натижада 6 та (Киа, Жентра, Нехиа-3, Дамас, Cобальт, Нива) енгил автомобил шикастланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигини сўрамоқда.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz

ДХХ: Наманган ва Бухорода ўрмон хўжалиги ходимлари пора билан ушланди
ДХХ Наманган вилояти бўйича Бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой Давлат ўрмон хўжалигининг назоратчиси мазкур хўжаликка тегишли 85 сотих ер майдонини 49 йилга ижара шартномасини тендерсиз ютиб бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Бухоро вилоятида қайд этилган ҳолатда Қоракўл Давлат ўрмон хўжалиги ходими маҳаллий МЧЖга тегишли 5 гектар ва бошқа бир фуқаро бошқарувидаги фермер хўжаликнинг 3 гектар, жами 8 гектар ер майдонини 16 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулни олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2022 йил 1 майдан бошлаб:
— олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади;
— ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади;
— бундан буён олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.
Шунингдек, жорий йил 1 апрелдан бошлаб тиббиёт ташкилотлари томонидан чет элдан олиб кириладиган тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади.
— 2022 йил 1 апрелдан бошлаб, хорижий шифокорларга Ўзбекистонда ишлаш рухсатномасини бериш бўйича тўловлар миқдори кескин камайтирилади. Хусусий клиникалардан “туризм йиғими” ундириш бекор қилинади.

⚡️Шифокорларнинг ойлиги ошади
Жорий йил бюджет ташкилотлари қаторида тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам камида 10 фоизга ошириш режа қилинган.
Бунга қўшимча равишда, соҳа вакилларининг машаққатли меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида, жорий йил 1 июндан:
- тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб, яна 15 фоизгача оширилади;
- юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланади;
Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш жамғармасига йилига 1,5 триллион сўм ажратилади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан:
- алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар ҳам белгиланади;
- янги иш бошлаган фидоий ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Бошқача айтганда, ҳозирги кунда олий тоифали шифокор 4 миллион сўм маош олса, энди иш ҳақининг ошиши ва янги устамалар ҳисобига, 8-9 миллион сўмгача маош олиши мумкин бўлади.
Ҳамширалар эса ҳозирги 1,5 миллион сўм ўрнига, тоифаси ва эришган натижаларига қараб, 3-4 миллион сўмгача ойлик олиши мумкин.
— Шу кунларга келамиз, деб айтгандимку! Ўқитувчилар ва шифокорлар ойлиги 1000 долларга етади деб, cекин-секин шунга яқинлашяпмиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

❗️РАСМАН: Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади.
Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

РАМАЗОН ТАҚВИМИ—2022
ЎзА жамоаси барча мусулмон аҳлини Рамазон ойи билан муборакбод этади ҳамда дуолар ижобат қилинадиган мазкур ой Сизлар учун хайрли ва баракотли бўлишини тилайди.
Сизга фойдаси тегадиган, саҳарлик ва ифторлик вақтини билишингиз учун Рамазон тақвими эълон қилинмоқда.

Ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Спортни ривожлантириш вазирлигига маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан бирга йил давомида 6 миллион нафар ўғил-қизларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш вазифаси қўйилди.
Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини яхшилаш, лойиҳалар қийматини мақбуллаштириб, майдончалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

#ДХХ_хабарлари
— ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИЖҚК департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувда, Амударё тумани халқ таълими бўлими ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи 2 та МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқув биноларини таъмирлаш учун ажратилган жами 1 млрд. 235 млн. сўм пул маблағининг 177,6 млн. сўмини ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш орқали ноқонуний ўзлаштиргани аниқланди.
— Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг ўқитувчиси ўз ҳамкасбининг ишончига кириб, танишлари орқали уни малака тоифаси олиш бўйича аттестациядан ўтказиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
— Қашқадарё вилояти Косон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директори эса фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётганида қўлга олинди.
— ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1999 й.т. шахс 2 нафар фуқарони пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 24 млн. сўм олганида ушланди.
— Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган шахс 1991 й.т. фуқарони ҳокимият идораларида ишловчи танишлари орқали “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиб, янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадон сотиб олиши учун субсидия олишида ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№146, 31.03.2022 йил) билан Мамадқулов Дилшод Амонқулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди ҳамда бошқа ишга ўтиши муносабати билан Дилшод Эшнаев ушбу лавозимдан озод этилди.
Бунга қадар Дилшод Мамадқулов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари эди.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
Бунга қадар Дилшод Мамадқулов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари эди.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz
⚡️Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетини ташкил этилади
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида қайд этилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ қалбаки пуллар тайёрлаётган катта уюшган гуруҳни қўлга туширди
ДХХ чирчиқлик фуқарони Бухорога бориб, 10 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки миллий валютани 600 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериги, Гулистонда яшовчи шахсни 600 АҚШ долларини қабул қилиб олган вақтида ушлади ҳамда уйида 2 млн. 150 минг сўм миқдорида қалбаки банкнотлар борлигини аниқлади.
Суриштирув давомида пуллар аслида Андижон шаҳрида тайёрланиши маълум бўлди.
Дастлаб Андижонда яшовчи шахс ўзининг “Дамас”ида 3 млн. 200 минг сўм миқдоридаги 64 дона 50 минг сўмлик қалбаки банкнотларни олиб кетаётганда ушланди.
Сўнгра бу пулларни тайёрловчи яна бир фуқаронинг уйидан пул тайёрлашда керак бўладиган буюмлар ҳамда 14 млн. 550 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар топилди.
Жиноий гуруҳ шу вақтгача жами 300 млн. сўмдан ортиқ қалбаки пулларни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида муомалага киритишга улгурган.

⚡️"Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалини ўтказиш санаси маълум бўлди
Кўп минг йиллик тарихга эга фольклор-этнографик санъатимиз ва миллий қадриятларимиз кенг тараннум этиладиган фестиваль жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги хушманзара Паданг қишлоғида бўлиб ўтади.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар халқаро фольклор фестивални юксак савияда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрмоқда.

UzA | Tezkor xabarlar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланди. Батафсил. Каналга уланиш: ➖ @uzauz
Президент қарорига кўра:
2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилмоқда:
✔️ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;
✔️ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;
✔️муайян давр мобайнида қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
Батафсил.