UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
⚡️⚡️Республиканинг кўплаб ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2022 йил 17-24 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилояти: Поп тумани ва “Қамчиқ” довони ҳудудида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Ўзгидромет

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мудофаа вазири ўринбосари Қодиржон Турсунов Ўзбекистон биатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Мирзабеков Ойбек Алибекович Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Арабов Абдумуталип Мухамадиевич
Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Хурсанов Бахтиёр Нурқобилович Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Тошкентда фирибгарлар 30 млн. сўмлик табиий қимматбаҳо тошни 220 000 АҚШ долларига сотаётганда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ҳ.Х., М.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 1 дона (ҳақиқий баҳоси 30 млн сўм бўлган) табиий тошни 220 000 АҚШ долларига қонунга ҳилоф равишда ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улардан жами 4 та табиий тош ҳамда симоб моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, тошларнинг соф оғирлиги 333,8 граммни ташкил этиб, таркиби рубин, кварц, флюорит, гранат, пироп ва сапфир бирикмалардан иборат табиий қимматбаҳо тош эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Украина атрофида бўлаётган воқеаларга муносабати ҳақида

“Авваламбор, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур.

Ўзбекистон тарихан ҳам Россия Федерацияси билан, ҳам Украина билан анъанавий кўп қиррали алоқаларга эга. Ва биз ҳар икки мамлакатлар билан ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз.

Биз бугунги оғир кунларда Украинага гуманитар ёрдам берамиз ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этамиз.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яҳлитлигини тан олади. Биз Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмаймиз.”

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугунги кунда 300 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Украинада бўлиб турибди. Улар билан мулоқотдамиз, ҳаммаларига ёрдам беряпмиз. Битта мураккаб масала – хавфсизлик масаласи, лекин яқин орада бунинг ҳам ечимини топиб, фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтаришга ҳаракат қиламиз — Абдулазиз Комилов.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Аҳрор Мансуров Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У 2021 йилдан шу кунга қадар вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилиб, унга Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Зулайҳо Маҳкамова раис этиб тайинланган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун мамлакатимизга Япониядан гуманитар ёрдам сифатида 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент фармони билан, адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди.

Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилди.

Вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 фоизга) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 фоизга) қисқарди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда шакар муаммоси юзага келмайди

"Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” МЧЖлар ЎзАга бу ҳақида расмий маълумот берди.


Айни кунда дунёдаги сиёсий қалтис вазиятда Россия шакар экспортини тақиқлади. Бу чеклов Ўзбекистон истеъмолчиларига таъсир қилмайди.

Фуқароларимизга шуни айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда бир йилда 700 минг тонна шакар истеъмол қилинади.

Ўзбекистондаги иккита шакар завод – “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” МЧЖлар эса йил охирига қадар 800 минг тонна шакар ишлаб чиқаришни зиммасига олган. Бунинг учун хом-ашё захиралари ҳам етарли.

Мавжуд иккита маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчиларимиз аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга қурби етади.

Шакар заводларимиз истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қозоғистон билан темирйўл орқали йўловчи ташиш қайта йўлга қўйилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Қазақстан темир жолы” МК” АЖ ўзаро келишган ҳолда жорий йилда Қозоғистон Республикасига биринчи йўловчи поезд ҳаракатини амалга оширади.

Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.

Ушбу поезд “Нукус” вокзалидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари ва “Бейнеу” станциясидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.

❗️Шунингдек, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Махсус фармон билан ажратиб берилган ер майдони 800 минг АҚШ долларига пуллаб юборилаётганда тўхтатиб қолинди

Тошкент вилоятида яшовчи, 1964 ва 1970 йилларда туғилган икки нафар шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, ўзларига тегишли бўлмаган 4 гектар ерни унга 800 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.
 
Гап шундаки, мазкур ер майдони Президент фармонига мувофиқ, 2021 йил маҳаллий МЧЖга инвестиция киритиш шарти асосида кўп қаватли турар-жойлар, коттежлар ҳамда маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ажратиб берилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими 20 минг доллар пора билан қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими тоғли ҳудуддан 500 гектар яйлов ер майдонини электрон аукцион савдода ютиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига, харидордан талаб қилинган 35 минг АҚШ долларидан 20 минг долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
❗️❗️Жиззах вилояти Бахмал туманида қор баландлиги 17см.га етди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Учтепа туманида дарахт автомашиналар устига қулади. ФВВ аҳолидан автомобилларни дарахт остида қолдирмасликни сўрамоқда

Бугун соат 07:22 ларда Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида дарахт автомашиналар устига қулаган. Натижада 6 та (Киа, Жентра, Нехиа-3, Дамас, Cобальт, Нива) енгил автомобил шикастланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмаслигини сўрамоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz