UzA | Tezkor xabarlar
30.2K subscribers
10.5K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
加入频道
⚡️Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор талаблар бекор қилинади

2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЦР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби ҳам бекор қилинмоқда.

Эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЦР тест натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Россия Федерацияси томонидан буғдой ва шакарга қўйилган чекловлар Ўзбекистонга таъсир қилмайди

Республикада аҳоли ва корхоналарнинг талабини узлуксиз, етарли миқдорда ва барқарор нархларда буғдой, ун, шакар маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ички бозорларда нархларнинг кескин ўзгаришини олдини олиш тўлиқ таъминланган.

Хусусан, 2021 йил буғдой ҳосили мавсумида 6 млн. 656 минг тонна буғдой етиштирилган бўлиб, шундан 2 млн. 533 минг тоннаси республика дон заҳиралари учун жамғарилган, 4 млн. 123 минг тоннаси фермер ва аҳоли ихтиёрида қолган.

Ўтган йил якунига қадар 2 млн. 771 минг тонна буғдой дони
ва 357,7 минг тонна ун хусусий сектор томонидан асосан Қозоғистон Республикасидан импорт қилинган ҳамда 26,8 минг тонна буғдой дони ва 949,1 минг тонна ун экспорт учун йўналтирилган.

Шунингдек, 2022 йилда аҳолини шакар маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида республикамизда 600 минг тонна шакар маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ўтган йил якунига қадар 23 минг тонна шакар ва 620 минг тонна шакар хомашёси Бразилиядан импорт қилинган. Ўз навбатида, 25 тонна шакар экспортга йўналтирилган. Россия Федерацияси томонидан буғдой ва шакар экспортига қўйилган чекловлар Ўзбекистонга таъсир қилмайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Энди ҳафтада уч кун Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналишида парвозлар амалга оширилади

Uzbekistan Airways 2022 йил 2 апрелдан Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича қатновлар сони оширилаётгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, мунтазам авиақатновлар ҳафтада уч кун: душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови шу йилнинг май ойида ўтказилади — Олий Мажлис Сенати.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️2022 йил 14 март ҳолатига кўра республикамиз бўйлаб, марказий бозорларда сотилаётган ижтимоий товарларнинг ўртача нархлари эълон қилинди.

Мева ҳамда сабзавот маҳсулотларининг нархлари:

Олма – 9-15 минг сўм
Картошка – 3.5-5.5 минг сўм
Пиёз – 2.8-4.5 минг сўм
Сабзи – 1.5-3.5 минг сўм
Ун – 4-6.5 минг сўм
Нон – 2-3 минг сўм
Шакар – 9-10 минг сўм
Гуруч– 8-10 минг сўм

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари:

Мол гўшти – 60-70 минг сўм
Қўй гўшти – 66-80 минг сўм
Парранда гўшти – 21-30 минг сўм
Тухум – 900-1200 сўм
Кунгабоқар ёғи – 19-24 минг сўм
Пахта ёғи – 15-19 минг сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотлари асосида

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Республиканинг кўплаб ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2022 йил 17-24 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилояти: Поп тумани ва “Қамчиқ” довони ҳудудида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Ўзгидромет

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мудофаа вазири ўринбосари Қодиржон Турсунов Ўзбекистон биатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Мирзабеков Ойбек Алибекович Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар “Ўзсаноатэкспорт” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Арабов Абдумуталип Мухамадиевич
Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Хурсанов Бахтиёр Нурқобилович Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Тошкентда фирибгарлар 30 млн. сўмлик табиий қимматбаҳо тошни 220 000 АҚШ долларига сотаётганда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ҳ.Х., М.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 1 дона (ҳақиқий баҳоси 30 млн сўм бўлган) табиий тошни 220 000 АҚШ долларига қонунга ҳилоф равишда ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улардан жами 4 та табиий тош ҳамда симоб моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, тошларнинг соф оғирлиги 333,8 граммни ташкил этиб, таркиби рубин, кварц, флюорит, гранат, пироп ва сапфир бирикмалардан иборат табиий қимматбаҳо тош эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Украина атрофида бўлаётган воқеаларга муносабати ҳақида

“Авваламбор, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур.

Ўзбекистон тарихан ҳам Россия Федерацияси билан, ҳам Украина билан анъанавий кўп қиррали алоқаларга эга. Ва биз ҳар икки мамлакатлар билан ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз.

Биз бугунги оғир кунларда Украинага гуманитар ёрдам берамиз ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этамиз.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яҳлитлигини тан олади. Биз Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмаймиз.”

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугунги кунда 300 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Украинада бўлиб турибди. Улар билан мулоқотдамиз, ҳаммаларига ёрдам беряпмиз. Битта мураккаб масала – хавфсизлик масаласи, лекин яқин орада бунинг ҳам ечимини топиб, фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтаришга ҳаракат қиламиз — Абдулазиз Комилов.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Аҳрор Мансуров Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У 2021 йилдан шу кунга қадар вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилиб, унга Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Зулайҳо Маҳкамова раис этиб тайинланган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун мамлакатимизга Япониядан гуманитар ёрдам сифатида 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент фармони билан, адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди.

Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилди.

Вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 фоизга) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 фоизга) қисқарди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда шакар муаммоси юзага келмайди

"Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” МЧЖлар ЎзАга бу ҳақида расмий маълумот берди.


Айни кунда дунёдаги сиёсий қалтис вазиятда Россия шакар экспортини тақиқлади. Бу чеклов Ўзбекистон истеъмолчиларига таъсир қилмайди.

Фуқароларимизга шуни айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда бир йилда 700 минг тонна шакар истеъмол қилинади.

Ўзбекистондаги иккита шакар завод – “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” МЧЖлар эса йил охирига қадар 800 минг тонна шакар ишлаб чиқаришни зиммасига олган. Бунинг учун хом-ашё захиралари ҳам етарли.

Мавжуд иккита маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчиларимиз аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга қурби етади.

Шакар заводларимиз истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қозоғистон билан темирйўл орқали йўловчи ташиш қайта йўлга қўйилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Қазақстан темир жолы” МК” АЖ ўзаро келишган ҳолда жорий йилда Қозоғистон Республикасига биринчи йўловчи поезд ҳаракатини амалга оширади.

Унга кўра, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.

Ушбу поезд “Нукус” вокзалидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари ва “Бейнеу” станциясидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.

❗️Шунингдек, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Махсус фармон билан ажратиб берилган ер майдони 800 минг АҚШ долларига пуллаб юборилаётганда тўхтатиб қолинди

Тошкент вилоятида яшовчи, 1964 ва 1970 йилларда туғилган икки нафар шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, ўзларига тегишли бўлмаган 4 гектар ерни унга 800 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.
 
Гап шундаки, мазкур ер майдони Президент фармонига мувофиқ, 2021 йил маҳаллий МЧЖга инвестиция киритиш шарти асосида кўп қаватли турар-жойлар, коттежлар ҳамда маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ажратиб берилган.

Каналга уланиш:
@uzauz