UzA | Расмий канал
275K subscribers
92.7K photos
5.33K videos
12 files
74.5K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
https://uza.uz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz

@uzareklama,
Мурожаат учун, 712361256
@uzasport
加入频道
АҚШ қурол-яроғи яна Украина томон йўл олди

Таъкидланишича, “ҳақиқий дипломатияни, шу билан бирга Украинага нисбатан келажакдаги тажовуздан тўхтатувчи восита” яратилиши муҳим.

Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига ҳам Саудияда ўтган АҚШ – Украина музокараси натижаси сифатида қурол етказиб бериш тикланганини тасдиқлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697765

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Олтин “фалакка ўрламоқда”

“Euornews” ёзишича, олтин фьючерси 1,5 фоиз қимматлашиб, тарихда биринчи марта унция учун 3000 долларга кўтарилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697785

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилмоқда (+видео)

Жорий йилнинг 21 февралида “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

🎥 https://youtu.be/8EzI1Zv4E2Y

Батафсил: https://uza.uz/posts/697728

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон – Франция муносабатлари жадал ривожланмоқда

Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ammon News” нашри Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифини кенг ёритди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697721

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Замонавий халқаро аэропорт қурилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Бухоро туманида давлат-хусусий шериклик асосидаги 226 миллион долларлик лойиҳа доирасида жаҳон стандартларига мос аэропорт барпо этилади. Бу билан соатига 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Йўловчи ва ҳаво кемаларига сервис сифатини ошириш орқали янги халқаро авиакомпаниялар жалб қилинади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697716

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
15 март куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 25 даража илиқгача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697744

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Парламентлараро алоқаларнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоиловнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат думаси Раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697713

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги: рақамлар ва ҳақиқат 📊

650 та радар, 1150 та светофорнинг ҳаракат хавфсизлигига таъсири сезиляптими?
"Ақлли" светофорлар ва камералар: тирбандлик ва қоидабузарликлар камайдими?
Йўллар инфратузилмасига ким жавобгар? Ҳозирги инфратузилма ҳаракат хавфсизлигига мос равишда ривожланяптими?

Тошкентда йўл ҳаракатини ташкил этиш ва унинг самарадорлиги ҳақидаги батафсил таҳлилни мазкур мақолада ўқинг!

Батафсил: https://uza.uz/posts/697780

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Россия бозорида катта қизиқиш уйғотмоқда

Шу кунларда Москва шаҳрида “Fashion StyleRussia”, “Интерткань 2025 Баҳор“ ва “Легпром МДҲ+” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697767

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жанубий Калифорнияда торнадо

Миллий об-ҳаво хизмати (NWS) хабар беришича, пайшанба куни АҚШ Жанубий Калифорния штатидаги Лос-Анжелес округида торнадо кўтарилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697761

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Буюк Британия Россияга жавоб берди

Шу ҳафта Москвадаги элчихонанинг икки ходими чиқариб юборилишига жавобан, Буюк Британия россиялик дипломат ва турмуш ўртоғининг аккредитациясини бекор қилди, деб ёзди “Euronews” нашри.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697769

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари савдоси тўхтатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ИИВ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Э.Н. ва А.С. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 50 қути ”Cinnal F 900” дори воситасини 90 млн. сўмга сотган вақтида ушланди. Тадбир давомида А.С.нинг бошқарувидаги автомашинадан 26 турдаги умумий баҳоси 168 млн. сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697771

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тинчлик ўрнатилиши кутилаётган бир пайтда…

РФ ҳарбийлари Украина кучлари томонидан эгаллаб олинган Курск вилоятидаги муҳим шаҳар Сужа қайта олинганини маълум қилди. Аввалроқ Кремль бу Украинани чегара орқали кириб келинган ҳудуддан чиқариш амалиёти якуний босқичи эканини айтганди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697773

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697775

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзмиллийбанк”АЖ: миллийликни тарғиб этишда фаолмиз

Миллийлик нафақат урф-одатларимиз, анъаналаримизда, шунингдек, кундалик турмуш тарзимиз ҳамда фаолиятимизда ўз аксини топади. Халқимиз эса қадриятларига садоқати билан ажралиб туради. Зотан, аждодларнинг маънавий мероси миллий маданиятимизнинг ажралмас бир қисмидир.

“Ўзмиллийбанк”АЖда ҳам ходимлар ўртасида миллийликни тарғиб қилиш, уларни давом эттиришга алоҳида аҳамият қаратилади. “Миллий либослар” челленжида фаол иштирок этаётган ҳамкасбларимиз билан жорий йилда бу борада ўтказиладиган кўрик танловлар ва тадбирлар режаси ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697927

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сербияда талабалар исён кўтармоқчи

Сербиянинг турли ҳудудлари ёшлари 15 март, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган тарихдаги энг йирик норозилик намойиши учун Белград томон юриш қилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/697778

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Йўллардаги қўпол қоидабузарликлар учун жазо чораларини такомиллаштириш таклиф этилмоқда

Кейинги пайтда йўлларда ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари, айниқса, пиёдалар, велосипед ҳайдовчиларининг ҳуқуқларини очиқ менсимаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Бундай ҳолатлар кўпинча муқаддам йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ёки йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар, шунингдек, мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахслар томонидан содир этилаётгани аниқланган.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/697874

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фарғонада миллий бренд асосида тракторлар ишлаб чиқарилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвестор Юань Яньпин бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/697859

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Деҳқонларнинг табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларини қоплашнинг янги тизими яратилади

Батафсил:
https://uza.uz/posts/697949

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе