TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.76K photos
943 videos
10 files
7.05K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#ер_назорати #Бўка

⚡️Ҳар ернинг ўз мардлари бор !

🔎Кадастр агентлиги Бўка туман бўлими томонидан олиб борилган мониторинглар давомида Бўка тумани Й.Хожиметов ҳудудидаги ер майдонлари бир гуруҳ фуқаролар томонидан ўзбошимчалик эгалланиб, капитал қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Бўлим томонидан тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижа эса ўзини узоқ куттирмади. Фуқаролар ўз ихтиёрлари билан қурилмаларни бартараф этилишини таъминладилар.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Қуйи_Чирчиқ

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман филиали

Бўлим раҳбари - Гиниятов Хамидулло Сагдуллаевич
Филиал раҳбари - Исраилов Шамсиддин Миркамалович

Жисмоний
ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Дўстобод шахри, Бибихоним кўчаси, 28 уй

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хатлов #Бекобод

⚡️Ер фонди тоифалари ерлари энди қоғозларда эмас !

Бекобод туманида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш билан қаторда ердан фойдаланувчиларнинг чегарларини аниқлаш ҳамда "UzKad" геоахборот тизимига киритиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу ўз навбатида аввал қоғоз хариталарда акс эттирилган ер фондининг 8 тоифа ерлари эндиликда электрон кўринишга эга бўлади демакдир.

📍Хатлов ишларига вилоятнинг 22 та шаҳар-туман филиалларидан мутахассислар жалб қилинган.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб

Савол:
- Ўзим яшаб турган ҳудуддан деҳқончилик қилиш учун ер олишга яъни аукционда қатнашиш учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Жавоб:
- Аукционда қатнашиш учун e-auksion.uz порталига кириб, "Деҳқон хўжалиги ерлари ижараси" блокини танлашнинг ўзи кифоя. Бироқ, интерактив хизматлардан фойдаланиш учун сиз ЭРИга (электрон рақамли имзо) эга бўлишингиз лозим. ЭРИ калитини онлайн тарзда e-imzo.uz порталидан ёки Давлат хизматлари марказидан олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти #ер_назорати

⚡️Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик учун жавобгарлик мавжуд

Вақтинча эгаллаб турилган ерларни ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни ўз ўрнида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик

🔹БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқий асос:
Мжтк 67-модда

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати #1060_сон

⚡️Қандай ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим?

🔹Ер ости ва ер устида жойлашган бино-иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи;

🔹Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқи.

❗️Юқорида келтирилган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#хатлов #Бекобод

⚡️Режалар белгиланди, мақсад эса аниқ !

Бекобод туман ҳокимлигида Давлат кадастрлари палатаси раиси бошчилигида хатлов масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида хатловнинг бориши, уни амалга ошириш тартиби ва меҳанизмлари муҳокама этилиб, режалар белгилаб олинди.

Хатлов ишларига кадастр муҳандислари билан бир қаторда туманнинг 51 та МФЙ раислари, профилактика нозирлари ҳамда сектор раҳбарлари ҳам бириктирилганлиги, хатлов кўламининг кенглиги ва муҳим аҳамиятга эга эканлигидан дарак.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹
Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий хисоблаш миқдори 300 000 сўм бўлса, демак 1 квадрат метр учун 3 450 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #Қибрай

⚡️Коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашуви

Коррупция
- давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️Бошқарма Комплаенс-назорат хизмати томонидан Қибрай туман бўлимида "Коррупцияга қарши кураш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

▪️Суҳбат давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

▪️Соҳада фирибгарлик ва таъмагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#муҳим

⚡️Янги тизим тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғи берилди.

Шунингдек, йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари, ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийгоҳлардан бошлаши зарурлиги,
тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда Ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилиши лозимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#Диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/ndNWYUQhEDg орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

❗️Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.08.2022 йилдаги ПҚ-346-сон қарорига мувофиқ,

2022 йил 1 сентябргача муаммоли кредит қарзи бор уй-жой мулкдорлари ширкатининг (ЖЕК) бошқарув усулини ўзгартириш бўйича умумий йиғилиш қарори қабул қилинса, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

🗓 2022 йил 1 ноябрдан:

🔸кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади;

🔸уйларни қуриш лойиҳа ҳужжатларида, кадастр паспортида умумий фойдаланишдаги мулк рўйхати аниқ кўрсатилади;

🔸қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларга рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни камайтириш ва туташ ерда қўшимча объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 588 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 438 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 87 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 122 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 104 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 51 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 388 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 337 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 248 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 41 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 114 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 238 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 63 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 85 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #биласизми #ишонч_рақами

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми ?

Кадастр агентлиги томонидан Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида

📲@e_yernazorat_bot махсус телеграм-бот дастури
💻Kadastr.uz сайти
📞1097 қисқа рақами ишга туширилган.

🔹Kadastr.uz сайти ва @e_yernazorat_bot хизмати орқали фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги бўлмаган ерлардан фойдаланишда қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисида тезкор хабар беришлари мумкин. Мурожаат беришда фойдаланувчилар телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари ва ҳудудларини кўрсатишлари керак.

🔹Аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан 1097 қисқа рақами орқали фотосурат, видеоёзувларни жўнатишлари мумкин.

❗️Ариза берувчининг шахси сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул #Чирчиқ

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Чирчиқ шаҳри фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 11 август куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Чирчиқ шаҳри, Хайдар Мақсудов МФЙ биноси

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram