TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.76K photos
943 videos
10 files
7.04K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
Forwarded from Hudud Inform
❗️Кадастр органлари Давлат солиқ қўмитаси тизимига ўтказилди

📎 Фармонни биринчи ўқиган одамда шу пайтгача мавжуд бўлган Давергеодезкадастр қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида қандай боғлиқлик, қандай умумийлик бор деган савол пайда бўлади. Ҳақиқатдан ҳам ўринли савол. Лекин, агар масаланинг ичига чуқурроқ кириб борилса, бу қарорга бекорга келинмаганлиги маълум бўлади.

Кадастр идорасининг асосий вазифаси нима? – Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи 21 та давлат кадастрининг тўлиқ ва ишончли юритилишини таъминлаш. Оддий сўз билан айтганда, юртимиздаги барча ерлар, уларнинг остида ва устида қандай объектлар борлиги ҳақида ягона базани шакллантириш. Савол: бу базанинг тўлиқ юритилишидан энг биринчи навбатда ким манфаатдор? Солиқ идоралари! Чунки ҳар қандай объект – у ёки бу манода солиқ солиш объекти ҳисобланади. Унинг солиқ солиш объектига кирмаслигини, масалан тарихий-маданий объект, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд эканлиги тасдиқлаш учун ҳам кадастр маълумотлари керак бўлади.

Демак, биз ерлар, бино ва иншоотлар, бошқа кадастр объектларининг ҳақиқий ҳисобини билишимиз учун кадастр ва солиқ идораларининг ресурсларини бирлаштиришимиз керак, уларнинг ахборот тизимларини интеграция қилишимиз керак, оддийроқ айтганда, уларнинг бирини ўнг, иккинчисини чап кўзга айлантириб, битта объектни бир пайтда кўрадиган ва биргаликдан “синхрон” ҳаракат қиладиган қилишимиз керак.

Эҳтимол орадан яна йиллар ўтиб, барча объектлар ҳисоби тўлиқ қўлимизда бўлгач, сунъий йўлдош орқали ҳар бир ўзгаришни дарҳол аниқлаш имконяти яратилгач, барча давлат органларининг ахборот тизимлари реал вақт режимида бир-бири билан ахборот алмашишни бошлагач кадастр ва солиқ органлари яна ўз мустақил йўналишларида фаолиятларини давом эттиришар, буни вақт кўрсатади. Лекин ҳозирги босқичда бу икки идора фаолиятини биргаликда олиб бориши давлат, жамият, солиқ тўловчилар ва мулкдорлар учун фақат фойда, қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
“БТИ”лар ўрнида янги орган ташкил этилди

Ҳар бир вилоятдаги “Ермулккадастр” давлат корхонаси, уларнинг туман (шаҳар) филиаллари ҳақида эшитмаган ёки уларга иши тушмаган одам деярли бўлмаса керак. Ҳа, бу ўша, халқ тилида “БТИ” деб аталадиган ташкилот. Бу ташкилотнинг номи охирги ўн йилликларда бир неча бор ўзгарсада, унинг халқ орасидаги номи деярли ўзгармаганлигига сабаб бор, албатта. Тўғри, улар фаолиятига замонавий технологиялар жорий этилди, давлат хизматлари марказлари орқали хизмат кўрсатишга ўтилди, одамлар учун қанчадан қанча қулайликлар яратилди. Лекин уларнинг асосий фаолияти ҳалиям ўша-ўшалигича қолаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ушбу корхоналар негизида Давлат кадастрлари палатаси ташкил этилмоқда. Ушбу палатанинг олдинги корхоналар иш услубидан энг асосий фарқи – бу кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан битта идора шуғулланмайди.

Яъни, ҳозирга қадар агар сиз ўз мулкингизни рўйхатдан ўтказаман деб борсангиз, қўлингизга аввал шартнома тутқазишади: кадастр ишларини бажариш, техник инвентаризациядан ўтказиш ҳақида. Бу иш якунлангач, сиз яна ариза билан мурожаат қиласиз: кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳақида. Филиалнинг битта ходими тайёрлаб сизнинг қўлингизга берган йиғмажилдни унинг иккинчи ходими текшириб қабул қилади. Жуда қизиқ.

Аслида аниқлаштириб олиш керак эди: давлатнинг бу жараёндаги вазифаси қаердан бошланиб қаерда тугаши керак? Жавоб аниқ: давлат фақат кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиши керак, шартнома асосида, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиладиган соҳалардан давлат аста-секин чиқиб кетиши керак.

Ва ниҳоят, биз ҳам ана шу оддий ҳақиқатни англаб, тўғри ўзанга тушиб оляпмиз: эндиликда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фақат регистрация билан, регистрация орқали олган маълумотлари асосида давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш билан, ўзлари тўплаган маълумотларни ваколатлари органлардан олган ахборотлар билан бирлаштириб, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш билан шуғулланади!
Кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш, шу мақсадда уни техник инвентаризациядан ўтказиш вазифасини эса давлат ташкилотларидан тадбиркорлик субъектларига ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Фикримизча, тез орада тадбиркорларга ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳам қабул қилинса керак. Унгача эса, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бу вазифани бажариб туради. Бозор ўз эгаларига топширилгач бу филиаллар ҳам босқичма-босқич тугатиб борилади ва фақат олис, бориш қийин бўлган ҳудудларда қолдирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
❗️Кадастр органлари энди ҳокимга эмас, юқори турувчи органга бўйсунади

Ўзбекисон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди.

📈 Фармонга кўра Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ушбу Агентлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади.

📎 Фармон билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари негизида Кадастр агентлининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг бошлиқлари Кадастр агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Бундан келиб чиқадики, энди улар фақат Кадастр агентлигига бўйсунади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар “Давергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот берар, уларнинг бошлиқлари эса “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланар эди (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги низом).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент қарорига шарҳ
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи иштирокида брифинг.

https://yangx.top/tvkad
Bugun, 8 sentabr
☀️ +29°...+13°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +12°, ↖️ 8 m/s

Tong: ☀️ +18°
Kun: ☀️ +27°
Oqshom: ☀️ +26°

Namlik: 17%
Shamol: Sharqiy-janubi-sharq, 7 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:58
Quyosh botishi: 18:46


@gazetauz_uzb O'zbekiston yangiliklari. Rasmiy kanal. Faqat ishonchli ma'lumot.
Forwarded from UzReport.news
Davergeodezkadastrning ayrim funksiyalari Qishloq xo'jaligi vazirligiga o'tkazildi

👉 https://uzreport.news/society/davergeodezkadastrning-ayrim-funksiyalari-qishloq-xojaligi-vazirligiga-otkazildi

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Forwarded from Hudud Inform
Қонунчилик палатаси қарори билан Янгиҳаёт тумани ташкил этилди

«Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл, ва Ўртачирчиқ туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида» Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилди.

Ўзгартирилган чегаралар ҳисобидан Тошкент шаҳри таркибида умумий ер майдони 4 419,6 гектардан иборат бўлган Янгиҳаёт тумани ташкил этилди.

Қарор Сенатга юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Yosh fermerlar
📢 Bo'ka tumanining yoshlari diqqatiga!

Qishloq xo'jaligida startap loyihangiz bormi?
Uni amalga oshirish uchun biznes-reja tuzish va kredit zarurmi?

📝 Unda 9-10-sentabr kunlari Yoshlar ishlari agentligi, O'zbekiston yosh fermerlari Kengashi va Germaniya Federatsiyasining Xalqaro hamkorlik bo'yicha Jamg'arma kassalari fondi hamkorligida tashkil etilayotgan "Biznes reja tuzish: tarkib, mulohaza va tartib" mavzusidagi o'quv seminarida ishtirok eting.

Seminarda faol ishtirok etgan va eng yaxshi biznes-reja egalari banklardan imtiyozli kredit olish huquqini beruvchi tavsiyanomaga ega bo'ladi.

📍
Manzil: Toshkent viloyati, Bo'ka tumani, Yangi bog' MFY, "Ukkiboy" dala shiyponi
🗓 9-10-sentabr 10:00
☎️ Ma'lumot uchun tel:
(94) 442-07-07

Yosh fermerlar ijtimoiy tarmoqlarda👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве
#кадастр

❗️Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида 🆕 Кадастр агентлиги ташкил этилади

Топшириқлардан:
🔹Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
🔹Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;
🔹ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назорати ва бошқалар;

👉 Батафсил маълумот
___________________________

❗️При Государственном налоговом комитете создается 🆕 Агентство по кадастру

Среди задач:
🔹реализация единой политики в сфере государственной регистрации прав на недвижимое имущество;
🔹ведение Единой системы государственных кадастров;
🔹эффективный земельный надзор, недопускающий самовольный захват земельных участков и другие.

👉 Подробная информация

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Тошкент вилоятида бир пайтлар суғориладиган ер бўлган, лекин фойдаланишдан чиқиб кетган майдонлар 8 734 гектар ер аниқланди

💠 Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ашировнинг айтишича, пандемия шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида мазкур 8 734 гектар ер камбағал ва муҳтож оилаларга 0,60 сўтихдан бўлиб берилган.

🔸 Ёшлар ва кам таъминланган 4 461 та оилага ғалладан бўшаган 2 260 гектар ерлар такрорий экин учун берилиб, уларнинг сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари экишларига имконият яратилган.

👉 Тошкент хабарлари
Bugun, 9 sentabr
☀️ +30°...+14°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +13°, ↖️ 8 m/s

Tong: ☀️ +20°
Kun: ☀️ +29°
Oqshom: 🌤 +27°

Namlik: 17%
Shamol: Sharqiy, 7 m/s
Bosim: 760 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:59
Quyosh botishi: 18:44


@gazetauz_uzb O'zbekiston yangiliklari. Rasmiy kanal. Faqat ishonchli ma'lumot.
Forwarded from Kadastr - Live
Жорий йилнинг 9 сентябр куни Кадастр агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сонли қарори ижросини ўз муддатида таъминлаш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди.
Унда Фармон ва Қарорда келтирилган барча топшириқларни муддатидан кечиктирмаган холда ижросини таъминлаш юзасидан ишлар кетма-кетлиги келишиб олинди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Ангрен шаҳридан 400 метр квадрат ер олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Юнусободда бир одамнинг ишончига кириб Ангрен шаҳридан 400 метр квадрат ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушган. Маълум бўлишича, икки эркак бу ишни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали битириб беришни айтишган.

Фирибгарлар Департамент ва ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2300 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Ҳолат юзасидан фирибгарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Bugun, 10 sentabr
🌤 +31°...+16°, Joylarda bulutli

Hozir: ☀️ +15°, ⬅️ 7 m/s

Tong: 🌤 +22°
Kun: ☀️ +30°
Oqshom: ☀️ +28°

Namlik: 18%
Shamol: Sharqiy, 8 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:00
Quyosh botishi: 18:42


@gazetauz_uzb O'zbekiston yangiliklari. Rasmiy kanal. Faqat ishonchli ma'lumot.
МБ асосий фоиз ставкасини 14% этиб белгилади

👉 https://qalampir.uz/n/25560

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
Ангрендан 2 300 долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

👉 http://xs.uz/uzkr/39255

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
2020-2021 йиллар давомида Коррупцияни олдини олиш бўйича қилинадиган ишлар муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг Ер, Кадастр, геодезия ва картография тизимида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган йўл харитаси ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ҳисоб палатаси вакиллари билан биргаликда ҳар бир банд атрофлича муҳокама қилиниб, ижро сифати ва муддатларига қаттиқ риоя этилишига келишиб олинди.

Соҳани коррупциядан тозалашга хизматларни ахборот технологияларини қўллаган ҳолда инсон омилини камайтириш орқали эришиш кераклиги ва бу борада барча имкониятларни ишга солиш кераклиги алоҳида таъкидланди.
Bugun, 11 sentabr
☀️ +32°...+16°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +17°, ↙️ 6 m/s

Tong: ☀️ +23°
Kun: ☀️ +31°
Oqshom: ☀️ +28°

Namlik: 22%
Shamol: Shimoli-g'arbiy, 8 m/s
Bosim: 759 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:01
Quyosh botishi: 18:41


@gazetauz_uzb O'zbekiston yangiliklari. Rasmiy kanal. Faqat ishonchli ma'lumot.