TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.76K photos
942 videos
10 files
7.04K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#Қибрай

⚡️⚡️⚡️Қибрайда ҳозиргина электр таъминоти тикланди

💥Қибрай туманидаги "Юқори юз" МФЙда кечаги ёмғир ва қор ёғиши оқибатида дарахтлар йиқилиб, электр симларига зарар етказган.

📌 Туман хокимининг топшириғига кўра, мутасаддилар дарҳол таъмирлаш ишларини бошлаб юборишган.

♻️Айни пайтда Қибрайда электр тизими тикланган.

🌏Бу ҳақда туман халқ депутати Олим Сулайманов телеграм каналида маълум қилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“OʻZBEKISTON24” телеканали орқали айни дамда Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев эфирга берилган интервьюда маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди Ергеодезкадастр ходимлари, умуман қишлоқ хўжалигига таалуқли бўлган бутун раҳбарларга мурожаат қилди.

Хусусан, улар томонидан фермерларга енгиллик яратиш, уларни қилаётган ишига ёрдам бериш, томорқа ерларини экилишига ёрдам бериш, бюрократияни, таъмагирликни камайтириб, халққа ёрдам берадиган ишларни қилиш, олдинги қилган камчиликларни унутиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини биринчи масала қилиб қўйиб, бошқа масалаларни чеккага суриш ҳақида мурожаат қилди.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://yangx.top/axborotnoma_jurnali
Forwarded from Kadastr - Live
Қор ёғди, энди Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги қанча зарар кўради?

Аслида қорнинг зарари бўлмайди, унинг музлагани ёмон. Шу маънода қаралса, бугун тунда гап кўп. Агар ер музласа, қишлоқ хўжалиги экинларига катта талофат келтиради. Бунда асосий ҳавф тоғли ҳудудларга тўғри келади, кеча ҳам тоғ атрофи туманларида ер музлаши кузатилди. Энг муҳими, бу қор ҳозирда пишиш арафасидаги тўқсонбости экинларга зарар қилмайди.

Кутилаётган қор ҳақидаги маълумотлар кенг тарқатилиб, аҳоли ва тизим ходимлари огоҳлантирилган эди. Одамлар ҳам ҳозир анча ҳушёр, иссиқхоналарнинг ҳаммаси ёпилди. Очиқ майдонларда тайёргарлик кўриш бир оз қийин бўлди.

Асосий юк боғбонларга тушди. Кечаги шамол кўплаб дарахт гуллари ва куртакларини тўкиб ташлади. Шундай бўлсада, бугунги тундаги об-ҳаво ҳосил тақдирини ҳал қилади.

Шу боис тунда совуқ бўладиган ҳудудлардаги аҳоли уйдаги маҳаллий ўғитни дарахт тагида тутатса, ҳосилни сақлаб қолиш эҳтимоли юқори. Бунинг учун қуруқ хашак устига ҳўл ва қуруқ маҳаллий ўғит ташланади. У туни билан тутаб туради. Ўсимликнинг биологик хусусиятига кўра, суғориш ҳам яхши фойда беради. Дарахт танасида сув айланса, совуқ урушидан қисман сақлайди.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 9-12 апрель кунлари об-ҳаво
1-даражагача совуқ бўлиши ҳамда айрим туман ва ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилаётганлиги баён этилган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги об-ҳаводаги ушбу ўзгаришлар салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида тавсиялар беради.⬇️
http://agro.uz/uz/news/agro/ishlo-kh-zhaligi-vazirligi-ob-avodagi-zgarishlarning-salbiy-tasirini-oldini-olish-ma-sadida-tavsiyal/
@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Forwarded from Kadastr - Live
9 апрель санасида e-auksion.uz орқали сотилган ерлар тўғрисида маълумот:

21 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Сурхондарёдаги бошланғич нархи 4,3 млн.сўмлик ер участкаси 335 млн.сўмга;
- Хоразмдаги бошланғич нархи 2,8 млн.сўмлик ер участкаси 112 млн.сўмга сотилди.

21 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразмдаги бошланғич нархи 4,5 млн.сўмлик ер участкаси 22 млн.сўмга;
- Сурхондарёдаги бошланғич нархи 4,2 млн.сўмлик ер участкаси 88 млн.сўмга сотилди.
#баёнот

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли электр, газ ва ичимлик суви тармоқларида 72 та узилиш рўй берди

❄️🌳Мамлакатимиз бўйлаб юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вилоятимизнинг турли ҳудудларида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида, вақтинчалик узилишлар кузатилди.

Вилоятда электр сими, газ, узилиши ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ 72 ҳолатда рўй берди. Булар:

🔹 Янгийўл тумани, “Шўралисой”, “Кескан”, “Шодлик”, “Саҳоват”, “Ғалаба”, “Юксалиш”, “Нов”, “Ўзбекистон”, “Баҳор” ҳамда “Озод” маҳаллаларида;

🔸Оҳангарон тумани, “Илғор”, “Телов”, “Санам”, “Сусам”, “Марказий қўрғон”, “Ялпоқтепа”, “Қизилой”, “Ғаллақудуқ”, “Гулобод”, “Унгут” ва “Тут” маҳалла фуқаролар йиғинида;

🔸Қибрай туманидаги, "Юқори юз" маҳалла фуқаролар йиғинида;

🔹Зангиота тумани, “Эркин” ҳудудидаги “Қурилиш” маҳалласида;

🔴Пискент тумани, "Зоминовул", "Дўстлик", "Файзобод", "Гулистон", "Лолаариқ" “Митан”, “Майлобод”, “Бекобод”, “Бирлик”, “Ойбек”, "Лолаариқ", " Навоий", "Мўминобод", " Саидобод", " Тараққиёт", "Ҳолиқберди", "Гулистон", "Сувти", "Дўнгқўрғон", Оқтом”, “Кориз”, “Култепа”, "Ғайрат", "Лола ариқ" ва " Новкент" маҳаллаларида;

🔹Тошкент тумани, “Сирғали”, “Ифтиҳор”, “Кўксарой”, “Ибрат”, “Қизғалдоқ”, ҳамда “Тинчлик” маҳалласида;

🔸Бўка тумани, “Янгиҳаёт”, “Мустақил”, “Ўзбекистон”, “Бахмал”, “Бўстон”, “Гулистон”, “Даштобод”, “Ҳўжақўрғон, “Қизил юлдуз, “Учтепа”, “Дўстлик”, “Мойтепа”, “Улуғбек”, “ Навобод” ва “Гулистон” маҳаллаларида;

🔸Ўрта Чирчиқ тумани, “Ким Пен Хва”, “Гулобод” ва “Фаровон” маҳаллаларида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳудудларнинг 61 тасида таъмирлаш ишлари якунланиб 11 таси билан боғлиқ ишлар эртага давом эттирилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Bugun, 10 aprel
🌤 +15°...+8°, Joylarda bulutli

Hozir: ☀️ -1°, ↙️ 6 m/s

Tong: ☁️ +5°
Kun: 🌤 +13°
Oqshom: ☁️ +12°

Namlik: 59%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 6 m/s
Bosim: 771 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:52
Quyosh botishi: 18:59
Хитой Ўзбекистонга коронавирусга қарши дори юборди

👉
https://qalampir.uz/n/17209

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Kadastr - Live
Фарғона вилоятида томорқаларни мониторинг қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 8 апрель куни “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш жумладан, экин экиш ишарини тизимли ташкил қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ Фарғона вилоятининг ўз ишини бошлади.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида
41 039 гектар аҳоли томорқалари мавжуд бўлиб, улардан фойдаланганлик даражаси учувчисиз учувчи қурилма ДРОНлар ёрдамида мониторингдан ўтказиш ишларини амалга оширилиш бошланди.

10 апрель куни дронлар вилоятнинг Тошлоқ туманидаги
31 595 та томорқа эгалари томонидан фойдаланиб келинаётган 3066 гектар ва Қува 41 253 та томорқа эгалари томонидан фойдаланиб келинаётган 2930 гектар ерни мониторинг қилишни бошлашди.

t.me/ygk_uz
Тошкент шаҳар ҳокимининг ижара берувчиларга мурожаати

Бугунги кун барчамиз учун синов. Ана шундай синовли кунларда барчамиз бир-биримизни ҳар қачонгиданда кўпроқ қўллаб-қувватлаб, ёрдамимизга муҳтож кишиларга қўл чўзишимиз, оғирини енгил қилиб, кўмак беришимиз керак.

Куч бирликда! Бугун бир бўлиб, жипслашиб, дунё гарданига тушган дардни енгишимиз шарт.

Шаҳримизда ижарада яшаётган фуқароларимиз бор. Улар орасида олис манзилдан келиб яшаётганлар ҳам бор. Улар бугун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз оилалари бағридан узоқда, ижара уйларда яшашмоқда. Улар орасида карантин сабабли, вақтинча ишламаётганлари ҳам бор. Бундай шароитда албатта, уларга осон тутиб бўлмайди. Бир томондан ижара пулини тўлаш, бир томондан оилаларини эҳтиёт қилиш, рўзғор тебратиш масъулияти елкаларида турибди.

Шу боис, мен ижара берувчиларга шундай синовли кунларда сабрли бўлиб, уларнинг ҳолатини тўғри баҳолашларини, ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўраган бўлардим. Вақтинчалик тўланмаган ижара ҳаққи эса кейинчалик тўлаб бериш шарти билан ижарада турувчи фуқароларга тақдим этилса, фикримча, адолатли бўлади. Синовли кунларда ўзаро ишонч, ҳамжиҳатлик ҳам жуда муҳим.

Шуни билингки, бу кунлар унутилади, аммо яхшилик унутилмайди!

Тошкент шаҳар ҳокими
Артикходжаев Ж. А
КАРАНТИН ВАҚТИДА UYDAQOLING.UZ ПОРТАЛИ ЭЛЕКТРОН ХИЗМАТЛАРИ БИЛАН ИШГА ТУШИРИЛДИ

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги UZINFOCOM Ягона интегратори IT-Park ёрдами билан бирга карантин вақтида uydaqoling.uz портали электрон хизматлари билан ишга туширди.

Мазкур порталда аҳоли учун карантин режимида энг долзарб ва муҳим хизматлар кўрсатилган. Мазкур портал орқали уйдан туриб барча хизматлардан тўлақонли фойдаланиш мумкин. uydaqoling.uz сайти орқали онлайн тарзда нонушта, тушлик, кечки овқатларга буюртмалар бериш ёки маҳсулотларни буюртма қилиш, тиббий маслаҳатлар, масофавий таълим олиш ва ҳоказо….

Ҳозирги кунга қадар порталда 190 дан ортиқ хизматлар ўрин олган. Тақдим этилаётган интернет-хизматлари кенгайтириб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар бир киши мустақил равишда янги хизматларни қўшиш учун махсус анкета орқали каталогга таклиф бериши мумкин.

Манба

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://yangx.top/geoinfocom
Кўчмас мулкни олиб қўйилиши ва компенсация беришга доир саволларга жавоб берилди #Жамият

👉 https://zamin.uz/70724

👍 https://yangx.top/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Facebook | Instagram | Youtube