TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.76K photos
942 videos
10 files
7.04K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#биласизми #Кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортининг шакллари ҳақида биласизми

Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

▪️кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

▪️ер участкасининг кадастр паспорти;

▪️қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook     Instagram
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга бефарқ бўлманг !

Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Кўчмас мулк ҳуқуқи ва ер бўйича суд ишларида прокурор иштироки шарт

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 50-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, прокурор қуйидаги суд ишларида иштирок этиш шарт:

🔹қонунда назарда тутилган ҳолларда;
🔹мулк ҳуқуқини тан олиш;
🔹ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш;
🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан ҳуқуқни белгилаш, бундай ерларни ижарага бериш мажбуриятини юклашга оид ер билан боғлиқ ишлар;
🔹прокурорнинг аризасига кўра қўзғатилган ишлар бўйича фуқаролик ишининг муҳокамаси.

❗️Прокурор бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Бекобод_шаҳри

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Бекобод шаҳар бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳар филиали

Бўлим бошлиғи - Разоков Жамшид Иномович
Филиал раҳбари - Обидов Сирожиддин Каримович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Тинчлик МФЙ, 3 - даҳа, 19 - уй
☎️Мурожаат учун тел: 70 214-15-54

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_ажратиш #ПФ_6243 #биласизми

⚡️Амалдаги ер ажратиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июньдаги фармонига мувофиқ, ҳозирда қуйидаги ер ажратиш тартиби амал қилади:

🔹ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида,

🔹давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

❗️Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #биласизми #жавобгарлик

⚡️Ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш

🔹фуқароларга БҲМнинг 3 баравари,
🔹мансабдор шахсларга эса 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 баравари,
🔹мансабдор шахсларга эса 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади
.

Ҳуқуқий асос: Мжтк 68-модда

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар

⚡️Тошкент вилояти Кадастр органлари томонидан мурожаатларнинг ўрганилиши юзасидан инфографик маълумот

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#байроғим_ғурурим

🇺🇿 БАЙРОҒИМИЗ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.


Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Чиноз

⚡️Ноқонуний қурилмани бартараф этиш учун огоҳлантиришнинг ўзи кифоя !

🔎Жорий йил бошидан Чиноз туманида жами 48 та ҳолатда 2,8 гектар ер майдони ўзбошимчалик ўзлаштирилгани аниқланган. Кадастр агентлиги Чиноз туман бўлими барча ҳолатда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

📑19 та ҳолат бўйича фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилган.

25 та ҳолатда эса 0,59 гектар ер майдони берилган огоҳлантиришдан сўнг қонунбузилиш содир этган шахслар томонидан бартараф этилишига эришилган.

Юқоридаги ҳолатда Чиноз тумани Ўзбекистон ҳудуди Улуғвор махалласи давлат захирасидаги ер майдони ўзбошимчалик билан ўзлаштирилиб, қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланган. Бўлим томонидан 04.11.2022 йилда берилган огоҳлантириш хатидан сўнг қонунбузилиш содир этган шахс томонидан ўз хоҳиши билан қурилмани бартараф этган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#байроғим_ғурурим

🇺🇿 БАЙРОҒИМИЗ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #ВМ_71 #биласизми

⚡️Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш тартиби

📌Мазкур хизмат жойлардаги Давлат хизматлари маркази ва my.gov.uz портaли орқали кўрсатилади.

Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#байроғим_ғурурим

🇺🇿 БАЙРОҒИМИЗ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи спорт
майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида кўтарилади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи унга нисбатан лозим даражадаги ҳурмат таъминланган ҳолда умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида кўтарилиши мумкин.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#байроғим_ғурурим

🇺🇿 БАЙРОҒИМИЗ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қонунчиликда белгиланган байрам кунларида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган марказий кўчаларда, майдонларда, бошқа жамоат жойларида ва объектларда соат 6 да кўтарилади ва соат 22 да тушириб қўйилади;

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Айрим кадастр хизматлари мобил илова орқали ишга туширилди

📲 Ягона интерактив давлат хизматлари портали мобил иловасининг янги такомиллаштирилган талқини ишга туширилган бўлиб, мобил илова орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар сони 100 тага етказилиши режалаштирилган.

Кадастрга оид қуйидаги хизматлар порталнинг мобил иловасида тўлиқ ишга туширилди:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹Кўчмас мулк объектлари давлат реестридан кўчирмалар олиш;

🔹Кўчмас мулк бўйича кўчирма бериш;

🔹Кадастр объектига тақиқни текшириш.


👉Мобил иловани юклаб олиш

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Давлат байроғидан фойдаланиш бўйича чекловлар олиб ташланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП Фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини муҳокама қилиб, депутатлар орасидан ишчи гуруҳи тузилмоқда.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқароларнинг эркин фойдаланиши, эгалик қилиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.

🇺🇿Бунда фуқаролар ҳам давлат байроғига ҳурмат сақлаган ҳолда ўз хонадонларига ҳам илиш, иш жойларида эркин фойдаланиши мумкин бўлади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Чирчиқ_шаҳри

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар филиали

Бўлим раҳбари - Парпиев Даврон Насритдинович
Филиал раҳбари - Акромов Азиз Сабиржанович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Талабалар кўчаси, 10-уй.
☎️Мурожаат учун телефон: 70-715-21-53

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram