TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.75K photos
942 videos
10 files
7.04K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Чирчиқ

⚡️Кадастр халқ хизматида !

Куни кеча Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари бошчилигида Чирчиқ шаҳрида аҳолининг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул сўнггида кадастр масъуллари Х.Мақсудов МФЙ раиси ҳамда мазкур маҳалла ҳоким ёрдамчиси иштирокида маҳалланинг "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтари"да рўйхатда турувчилар хонадонларида бўлишди.

Бу каби хонадонларни ўрганишдан мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг соҳага оид муаммоларида амалий ёрдам кўрсатишдир.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (30 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефон #биласизми

⚡️Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси – 1000;

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – (71) 239-86-50, (71) 239-81-14;

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090; (71) 239-02-74

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси – 1198;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - 1097;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги – 1148, (71) 207-00-66;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – (71) 234-11-03;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – (71) 244-05-05;


Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
Facebook Instagram
#ер_назорати #Ўрта_Чирчиқ

⚡️Денгиз бўйига отхоналар ярашмайди, айниқса ноқонуний бўлса

🔎Ҳукумат қарори ижроси юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган мониторинг давомида Ўрта Чирчиқ тумани Туябўғиз ўрмон хўжалиги ҳудудидаги (Тошкент денгизи бўйи) қишлоқ хўжалиги харитасининг 9-контуридаги ўрмон хўжалиги билан банд бўлган ерлар фуқаро М. томонидан ўзбошимча эгалланиб, ноқонуний равишда қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Кадастр агентлиги Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан фуқарога тегишли тартибда огоҳлантириш хати берилиб, қурилманинг бартараф этилиши таъминланди

Маълумотларга кўра, фуқаро ушбу ерларда отхона барпо этмоқчи бўлган ва ушбу амалиётини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз, ноқонуний амалга оширган.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади
.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #биласизми

⚡️Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БЕПУЛ;

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (375 000 сўм);

🔸Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 2,5 баравари (750 000 сўм);

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Ўзингизга тегишли ерни хусусийлаштиришингиз мумкин

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган) ер участкаларини хусусийлаштирилиши юзасидан тегишли қонун ва ҳукумат қарори кучга кирди.

🔹Унга кўра, фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулкнинг ер участкасини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириб олиши мумкин бўлади.

❗️Агар бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ерни хусусийлаштириш мумкин бўлмайди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аукцион #ер_участкалари

⚡️Тадбиркорлик учун қулай имконият !

Тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлсангиз бўш ер участкаларини e-auksion.uz портали орқали сотиб олинг ва ўз тадбиркорлик фаолиятингизни йўлга қўйинг !

👉Тошкент вилоятида савдога қўйилган бўш ер участкалари

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #субсидия

⚡️Уй-жой учун субсидия олиш истаги бўлган фуқароларга қуйидагилар тавсия этилади:

🏠Олинаётган уй субсидияга сотиладиган бўлиши лозим;
(кадастри тайёр, янги қурилган уйлардан бўлиши шарт)

💳Уйнинг бошланғич бадалини тўлаш учун етарлича маблағнинг бўлиши;
(масалан уй нархи 300 млн сўм, унинг 15 фоизи 45 млн сўмни ташкил этади, ушбу сумманинг 32 млн сўми давлат томонидан тўланса, 13 млн сўми фуқаро томонидан тўланиши керак)

👨‍💼Уй нархининг қолган 85 фоизи 20 йилга кредит шаклида берилади ва ушбу кредитни ҳар ой тўлаш учун етарли ойлик маоши ёки кафилнинг бўлиши;

❗️Энг асосийси фуқаро ёки унинг турмуш ўртоғи номида уй-жойнинг бўлмаслиги.

☝️Юқоридаги шартларга мос келувчи фуқаролар жойлардаги ДХМлар ёки my.gov.uz портали орқали ариза топширишлари мумкин.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА КАДАСТР ПАСПОРТИ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ ЁКИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

🔹ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

🔹кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

🔹кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;

🔹ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#кадастр_хизмати #ВМ_71 #биласизми

⚡️Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш тартиби

📌Мазкур хизмат жойлардаги Давлат хизматлари маркази ва my.gov.uz портaли орқали кўрсатилади.

Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#снос #биласизми #хизмати

⚡️Кўчмас мулк сотиб олиш арафасида нималарни билиш керак ?

Олди-сотди жараёнида кўчмас мулк объектининг бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди.

💻Бунинг учун сиз онлайн тарзда – my.gov.uz ёки офлайн тарзда – Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилиб, маълум бир кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

❗️Хизматдан фойдаланиш учун фақатгина кўчмас мулк объектининг кадастр рақами керак бўлади.

🔹Хизмат нархи БҲМнинг 0,045 фоизи миқдорида;
🔹Хизмат кўрсатиш муддати - 3 иш куни.

Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Бекобод_шаҳри

⚡️Бекобод шаҳрида ер назорати

Ҳукумат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги Бекобод шаҳар бўлими ҳамда шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган мониторинг давомида Бекобод шаҳар Ёшлик МФЙ 14-дахада жойлашган 47-кўп қаватли уй ҳудудида ноқонуний тарзда ўзбошимчалик билан қурилган савдо дўкони аниқланиб, қурилма бартараф этилди.

📌Ҳурматли тадбиркорлар, фаолиятингизни қонун доирасида амалга оширинг ва даҳлсизлигини таъминланг.

❗️Бу борада Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси сизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#спорт #мини_футбол

⚡️Ўйин бошланди !

⚽️
Кадастр агентлиги тизимидаги мини футбол бўйича спорт мусобақасига бугун эрта тонгдан старт берилди.

Қура ташлаш натижаларига кўра, Тошкент вилоятининг "Ишонч" жамоаси «Е» гуруҳида бўлиб, майдонда Давлат кадастрлари палатаси жамоасига қарши тўп суради.

Тошкент вилояти жамоасига омад тилаб қоламиз !

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#Live #спорт #мини_футбол

Бироз аввал Тошкент вилояти жамоаси Давлат кадастрлари палатасига қарши майдонга тушган эди.

Ғалаба учун муросасиз кечган баҳслар Давлат кадастрлари палатасининг 4:3 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram