TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.75K photos
942 videos
10 files
7.04K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#биласизми #Кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортининг шакллари ҳақида биласизми

Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

▪️кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

▪️ер участкасининг кадастр паспорти;

▪️қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #савол_жавоб

Савол:
Кўчмас мулк деб қандай объектларга айтилади?

Жавоб:
- ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар


Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Кўчмас мулк объектига тайёрланган кадастр йиғмажилди натижаси бўйича мулкдорга ёки унинг ишончномаси асосида ҳаракат қилувчи шахсга, шунингдек, мулкдорнинг меросхўрига кадастр паспорти тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аукцион #ер_участкалари

⚡️Тадбиркорлик учун қулай имконият !

Тадбиркорлик қилиш мақсадида бўлсангиз бўш ер участкаларини e-auksion.uz портали орқали сотиб олинг ва ўз тадбиркорлик фаолиятингизни йўлга қўйинг !

👉Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкалари билан танишиш

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр

⚡️Кўчмас мулк объектини ҳисобга олишда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:

▪️ер участкасининг жойлашган манзили;
▪️манзил белгиланиши (мавжуд, янги берилган, ўзгартирилган);
▪️манзил бериш ёки ўзгартиришни асословчи ҳужжат;
▪️ер участкасининг тоифаси;
▪️ер участкасининг номи;
▪️ер участкасининг кадастр рақами;
▪️иқтисодий зонаси;
▪️ер участкасидан фойдаланиш мақсади;
▪️ер участкасининг умумий майдони (га);
▪️ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;
▪️ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича ер участкасининг майдони (га);
▪️ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони;
▪️муҳофаза зоналари;
▪️муҳофаза зоналарининг майдони (га);
▪️чекловлар ва сервитутлар;
▪️кўп йиллик дарахтлар билан эгалланган ер майдони;
▪️ер участкасини баҳолаш тўғрисида маълумотлар;

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкасининг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш

Ер участкасининг кадастр йиғмажилдини тайёрлашда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

🔹ер участкасининг геодезик ўлчов натижасида топографик хариталарини тайёрлаш;

🔹эр кадастр маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда сервитутлар мавжудлигини ўрганиш;

🔹ер участкасини жойида хатловдан ўтказиш;

🔹ер участкасининг чегаралари ва умумий майдонини ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштириш ва уларнинг фарқини аниқлаш;

🔹ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ернинг чегарасини кадастр режасига тушириш;

🔹кўчмас мулк объектини ҳисобдан ўтказиш варақасида ер ҳақидаги маълумотларни киритиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

⚡️Нафақат бинога, балки ерига ҳам эгалик қилинг

Бугунги кунга қадар фуқароларга тегишли уй-жойлар жойлашган ер участкалари, мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидаги ерлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган нотурар жой объектларининг ер участкаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқлари берилган. Бунда бино ўзингизга тегишли бўлиб, унинг ери эса тегишли бўлмаган.

Жисмоний ва юридик шахслар эндиликда ер участкаларини хусусийлаштиришлари мумкин бўлади.

💻Бунинг учун ДХМ ёки my.gov.uz портали орқали ариза берилади.

📋Ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган барча томонлар текширилиши учун йўналтирилади.

📨Текширувлардан ўтгач фуқарога тўловни амалга ошириш, яъни хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади.

📑Хабарнома орқали хусусийлаштириш учун тўловни амалга оширади ва давлат ордерига эга бўлади.

✍️Кадастр органлари томонидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгартирилган ҳолда реконструкция қилинганда, улар қайтадан техник хатловдан ўтказилади ҳамда шу асосда бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари қайтадан тайёрланади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр

⚡️Давлат ер кадастри мазмун жиҳатдан қуйидаги вазифаларни бажаради:

🔹ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹ер участкаларини электрон ҳисобга олиш;

🔹ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш;

🔹ер кадастри маълумотларини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор шахсларга белгиланган тартибда тақдим этиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #маданий_мерос

ХЎЖАКЕНТ ҒОРИ

📍Бўстонлиқ туманида жойлашган

🔹Хўжакент ғорида 1957-1958 йилларда академик О.П.Окладников бошчилигида дастлабки археологик татқиқот ишлари ўтказилган. Тоғ қояларида катта ғор ва кичик ғорлар бўлиб, бу ерда юқори полеолит даврига оид неандертал одамлар ҳаёт кечирган. Улар асосан овчилик ва термачилик билан шуғулланган. Ғорнинг пастки қисмидаги тоғ ёнбағирларида тошларда кийик, эчки ва бошқа ҳайвонларнинг расмлари ўйиб ишланган ва чизилган. Хўжакент ғорлари ибтидоий одамлар учун қулай макон вазифасини ўтаган. Бугунги кунда ғор ва кичик ғорчалар яхши сақланиб қолган.

📌Ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ўрта Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги мутасаддилари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида "Географик объектлар номларини тўғри шакллантириш ва уларни давлат реестрига киритиш юзасидан" амалий семинар бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#коррупцияга_қарши_кураш

⚡️Коррупция- тараққиёт кушандаси

🔹Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, давлатни ич-ичидан емириб боради, халқни хонавайрон этади.

🔹Соҳада фирибгарлик ва таъмагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида жойларда кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда

🔹шундай тадбирлардан бири бугун Бўка туман кадастр филиалида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан "Коррупция- тараққиёт кушандаси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўти

🔹Суҳбат давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Коррупция нафақат ҳар бир тизимни балки уни содир қилган инсоннинг яқинлари ва оиласини ҳам емириши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати #жавобгарлик #ЎРҚ708

⚡️Қонунга мувофиқ, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чора кўрмаслик, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса,

🔹БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима
🔹ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари
🔹ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
🔹ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш
🔹ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима
🔹ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш
🔹ёки3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ҳамда унинг оқибатларини бартараф қилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagra
#биласизми #ЎРҚ_728

⚡️Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

📝 Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

🧾 Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.

❗️Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram