TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.75K photos
942 videos
10 files
7.04K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:

🔹 кадастр паспортини расмийлаштиришда:

▪️кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

▪️кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

▪️реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

▪️кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

🔹 кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

▪️фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

▪️тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Жисмоний шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 3 баравари миқдори (810 000)

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши_кураш

⚡️“Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” эканлигини унутмайлик!

🔹Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар қатъий, ортга қайтмас тус олган.

🔹Олмалиқ шаҳар кадастрида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс назорат хизмати томонидан "Коррупцияга қарши кураш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Йиғилишда ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндошган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суистеъмол қилмаслиги уқтирилди. Соҳада фирибгарлик ва таъмагирлик омилларни бутунлай йўқотиш, ҳар бир ходимда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш мақсадида вилоятимизнинг ҳар бир туман шаҳар ҳудудий бўлимларда ҳам профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул

⚡️Вилоятимизда Президент Администрацияси ташаббуси билан оммавий сайёр қабуллар ўтказилди

🔹Унда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг ҳам сайёр қабуллари ўтказилди.

Қабул давомида мурожаат этган фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди ва муаммоли масалаларни ижобий ҳал қилиш учун жойида масъуллар бириктирилди

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_кодекси

⚡️Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қуйидаги ўлчамларда ажратилади:

Деҳқон хўжалигини юритиш учун — 0,06 гектардан 1 гектаргача;

🔹Фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга:

▪️сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;

▪️боғдорчиликка, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;

▪️пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида 30 гектар;

▪️ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 10 гектар;

🔹 Агросаноат кластерлари, шу жумладан кооперация шаклидаги кластерлар учун:

▪️пахтачилик-тўқимачиликка ихтисослашганларга — камида 2000 гектар;

▪️ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида 1000 гектар;

▪️сабзавотчилик ва полизчиликка ихтисослашганларга — камида 200 гектар;

▪️боғдорчилик, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 100 гектар;

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади,

‼️бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш мустасно.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#тайинлов

⚡️Тошкент вилоятидан Сирдарёга раҳбар тайинланди

Минасипов Бурхан Бахтиярович
- Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бурхан Бахтиярович - 1987 йилда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 2013 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бурхан Бахтияровичга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул

⚡️Оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда

📍Бугун Тошкент вилояти Бўка туманининг «Бўстон» маҳалласида Бекобод, Пискент, Бўка туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

🔸Оммавий сайёр қабулда барча давлат ташкилотлари қаторида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари масъуллари иштироки таъминланиб, фуқароларнинг кадастр соҳасига оид муаммолари тингланди ва ижобий ечим топишида амалий ёрдам берилди.

Эслатиб ўтамиз ❗️
Навбатдаги оммавий сайёр қабул Қуйи Чирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон тумани фуқаро ва тадбиркорлари учун ўтказилади.

📍Манзил: Оққўрғон тумани, «Ишга марҳамат» мономаркази биноси
Бошланиш вақти: соат 10:00

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram