TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.75K photos
942 videos
10 files
7.04K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#табрик

Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йил 30 июн кунидан буён мамлакатимизда “Ёшлар куни” нишонланиб келмоқда. Шу муносабат билан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси жамоаси номидан ташкилотимизда фаолият юритаётган ёшларимизни
30 июнь “Ёшлар куни» байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ушбу қутлуғ айёмда ёшлик инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилиб, сизларга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз!

Барчангизни келажакдаги ишларингизда муваффақият, улкан зафарлар тилаш билан бирга сизларни замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз билан ҳалқимизга хизмат қилиш орқали Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишингиз, садоқатли фарзандлар бўлишингизга ишончимиз комил.

Кадастр агентлиги
Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Р.Пайзиев

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #geoinnovatsiya #dron #agroklaster

Сирдарё вилоятининг Сайҳунабод туманида Кадастр агентлигининг "Геоинновация маркази" ДУК ходимлари, Аграр университи профессори Х.Кимсанбоев билан ҳамкорликда "Poly Tex Sirdaryo" агрокластер дала майдонларида юқори ҳароратга чидамли, ҳашоратларга қарши трихограмма сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнга дронлар жалб этиш орқали иқтисодий самарадорлик, қиска муддатда экин майдонга зарар етказмаган ҳолда кам ишчи кучи эвазига иш бажариш имкониятини яратилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #yer_nazorati #Andijon

🏢 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 586 та ҳолатда 101,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

77 та ҳолатда 2,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди.

509 та ҳолатда 98,5 гектар ер майдони бартараф қилиш жараёнида.
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг

"Кадастр агентлигининг Ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида республика бўйича жами 10 348 та ҳолатда 1948,9 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.

5778 та ҳолатда уй-жой қуриш учун, 2682 та ҳолатда нотурар жой қуриш учун, 1207 та ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш учун, 47 та ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш учун, 634 та ҳолатда ерлар бошқа мақсадларда эгаллаб олинган."
© UzReport

Каналга уланиш https://yangx.top/studio_67
Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари:

Кадастр агентлиги томонидан “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминланиши.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига Минасипов Бурхан Бахтиярович тайинланди.

Б.Минасипов шу кунга қадар Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар филиали раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Б.Минасиповга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақият тилаймиз.
Forwarded from Kadastr - Live
#davlat_ramzi #gerb

2 июль Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги
Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг...
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

Қандай сабабларга кўра янги
ПФ-6243-сон Фармонда умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинган?

ЖАВОБ
:

Фармон билан ушбу ҳуқуқлар бекор қилинмаган.
Фармоннинг 2-банди билан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган ҳамда айнан шу бандда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиши белгиланган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Ернинг аукционда сотилиши нарх кўтарилишига сабаб бўлмайдими? (+видео)

📹
https://youtu.be/aXFy57lFz0g

📍http://uza.uz/posts/281713

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Surxondaryoda 50 sotix yerni o‘ziga tegishli ekanligiga ishontirib, 150 mln so‘mga sotmoqchi bo‘lgan shaxs ushlandi.

Batafsil — http://dy.uz/3ed5a

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #geoinnovatsiya #dron_shou

Кеча Тошкент шаҳрида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кунга бағишланган «Дрон» шоу ўтказилди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги "Геоинновация маркази" давлат унитар корхонасининг 500 та дрони ёрдамида самода турли шакллар яратилди.

Дрон шоу юртдошларимизга байрам кайфиятини улашди.

Telegram Instagram YouTube Facebook