TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
2 ой телефон ва интернет ўчмаслиги бўйича

Ёдингизда бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли қарорида фуқаролар томонидан Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун 2 ой давомида ўчирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди.

Beeline, Mobiuz ва Ucell компаниялари Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ушбу банди уларга тааллуқли эмаслигини маълум қилишди. Яъни ушбу алоқа компанияларининг абонентлари қарз бўлиб қолишса, телефонлари ўчирилади.

Uztelecom компанияси эса ушбу қарор уларга тааллуқли эканлигини расман маълум қилишди. Яъни 2 ой давомида фуқаролар Uztelecom савдо белгиси остида кўрсатиладиган интернет ва телефон алоқаси хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошира олмаса ҳам, хизмат кўрсатиш тўхтатилмайди.

Хабарда гап айни қайси хизматлар ҳақида кетаётгани тўғрисида батафсил маълумот берилмаган. Лекин билишимча, Uztelecom савдо белгиси остига Uzmobile, Uzonline, IPTV, IP-телефон ҳамда оддий уй телефонлари хизматлари киради.

❗️ЭЪТИБОР БЕРИНГ: бу дегани - Сизга текинга интернет ёки телефон хизмати кўрсатилади, дегани эмас. Шунчаки Сизга қарз ёзиб кетаверишади, лекин ўчиб қолмайди холос. Ўшанчун айримлар интернет текин бўлди, мазза энди деб ўйлаб, 300 ГБ ишлатиб қўйиб, икки ойдан кейин миллионлаб қарздор бўлиб ўтиришмасин.

ШАХСИЙ МАСЛАҲАТИМ: тўловга бугун имкониятингиз борми, унда эртага қолдирмасдан ўз вақтида тўловларни тўлаб қўяверинг. Бу ўзингиз учун фойда. Ҳаммаси йиғилиб, жуда катта сумма бўлиб кетса, аксинча қийналиб қоласиз. Фақат бугунни эмас, эртани ҳам ўйлаш керак.


👉 @xushnudbek 👈
#ёшлар_бандлиги

⚡️⚡️Шу кунларда вилоятимизда хайрли бир ишга қўл урилди. Бўка, Тошкент, Оҳангарон, Паркент туманларида “Ҳар бир ёшга - бир гектар” акцияси бошланди.

📌Ишсиз юрган йигит-қизларнинг ҳар бирига сувли майдонлардан туманларнинг ер майдонига қараб 20 сотихдан бир гектаргача ер ажратилиб, уларга мевали дарахтларнинг кўчатларини экишга ёрдам бериляпти.

👥Шу тарзда ҳозиргача 315 нафар ёшга 152,5 гектар ер ажратиб берилди. Демак, шу кунгача 315 нафар йигит-қиз иш билан таъминланди.

⚡️Хусусан, Бўка туманида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга мўлжалланган “Манзилли режа” асосида жорий йилнинг 20 март куни “Бўка” МФЙ ҳудудидаги бўш турган ер майдонларидан “Ҳар бир ёшга - бир гектар” лойиҳаси доирасида ишсиз бўлган 70 нафар ёшларга жами 70 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Уларнинг ҳар бири эса 2 нафардан ёшларни жалб қилиши натижасида 250 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://yangx.top/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👆 Беш кун ичида барпо этиладиган касалхона ҳақидаги “OʻZBEKISTON24” телеканали репортажи.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида карантин муассасасини қуриш учун 55 га ер ажратилди. Иккинчи тиббиёт муассасаси Зангиота туманида барпо этилмоқда.


Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://yangx.top/axborotnoma_jurnali
❗️ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 26.03.2020 да Тошкент вақти билан 09:44 (26.03.2020 да 04:44 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Координаталар 40,88 градус шимолий кенглик, 70,53 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=4,922. Чуқурлик ҳ=29 км. Тошкентгача масофа 118,14 км шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент : 118 км, 3 балл.
Наманган : 97 км, 3 балл.
Андижон : 153 км, 3 балл.
Фарғона : 119 км, 3 балл.
Гулистон : 153 км, 3 балл.
Жиззах : 243 км, 2 балл.
Самарқанд : 332 км, 2 балл.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/tvkad
#хавфсиз_карантин
#Юқори_Чирчиқ

⚡️Коронавирус пандемияси инсонлар ҳаётига хавф солаётган бир шароитда халқимизнинг жипслашаётгани, қўлдан келганча бир-бирига яхшилик улашаётгани кўнгилларни қувонтирмоқда.

🌎Бу борада ижтимоий тармоқларда саховатпеша инсонлар ҳақида тарқалаётган хабарлар қалбларни жунбишга келтирмоқда.

📌Бебаҳо бойлигимиз – соғлиғимизни муҳофаза қилишга қаратилган хайрли ишларнинг эътиборга муносибларидан бири Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 53 гектар ҳудудда бошлаб юборилди.

🏥Қисқа фурсатда барпо этиладиган шифохонада хориждан чартер рейсларда келаётган ватандошларимиз карантинда бўлишади.

🏥Шифохона пойтахтимиздан 25 километр узоқликда. Бу ерда барча шароитлар мавжуд бўлади. Шифохонани 5 иш кунида барпо этиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/tvkad
Ходимларнинг карантинда ишлаши бўйича янги тартиб ўрнатилади

👉
https://qalampir.uz/n/16106

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
9 та туман давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

Давлат солиқ хизмати органларида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Channel name was changed to «TVKAD l UYDA QOLING!»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Уйда_қолинг

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна иккитага ошиб, 65 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган икки фуқаро хорижда бўлиб коронавирусга чалинган беморлар билан яқин мулоқотда бўлишган.

Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси шахсий гигиена қоидаларига риоя этилишини сўрайди.

Эхтиёт бўлинг !!!

Каналга уланиш 👇👇👇
https://yangx.top/tvkad
❗️Коронавирус инфекциясига чалинган 83 нафар фуқародан 23 нафари хорижда бўлган, 60 нафари эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олган, хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 83 тани ташкил этмоқда. Улардан 35 нафари эркак, 48 нафари эса аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 5 нафар, 10-19 ёшгача – 2 нафар, 20-29 ёшгача – 24 нафар, 30-39 ёшгача – 17 нафар, 40-49 ёшгача – 16 нафар, 50-59 ёшгача – 11 нафар, 60-69 ёшгача – 7 нафар ҳамда 70 – 79 ёшгача бўлганлар ҳам 1 нафарни (миокард инфарктдан вафот этган бемор) ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар Франция, Туркия, БАА, Россия, Саудия Арабистони ҳамда Швейцария давлатларида бўлиб қайтган 23 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, 60 нафар фуқаро эса улар билан яқин мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 6 нафари Фарғона, 5 нафари Наманган ва 3 нафари эса Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Шу йилнинг 22 март куни Истанбул–Бухоро чартер рейсида юртимизга олиб келиниб, карантинга олинган фуқаролар орасидан пойтахтлик, Тошкент ва Андижон вилоятидан 3 нафар кишида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланганди. Айни пайтда ушбу беморлар Бухоро вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохонада даволанишмоқда. Қолган беморлар эса пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча беморларга стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

@gazetauz_uzb
Forwarded from Ўзбекистон 24
#Тезкор #Расман
⚡️⚡️⚡️Вилоятлар ўртасида автотранспорт ҳаракатлари тўхтатилди

27 март соат 10:00 дан бошлаб
вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Транспорт вазирлигининг аниқлик киритишича, ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: