TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/ndNWYUQhEDg орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

💰Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

🔹давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарори;

🔹мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал идора томонидан берилган гувоҳнома;

🔹аукцион асосида сотиб олинганлиги тўғрисидаги давлат ордери.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2018 йилдаги 1060-сон

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бош инспектор - Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Етакчи инспектор - Янгийўл туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#расмий_муносабат

ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (ҳақиқат) каналида Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида 40-50 та дўкон ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолият олиб бораётганлиги, аммо, Тошкент вилояти Кадастр Агентлиги айнан бир тадбиркорга тегишли қурилмани ноқонуний қурилган дея судга берганлиги маълум қилиниб, Тошкент вилояти масъулларидан мазкур ҳолат юзасидан ечим қилиб берилиши сўралган.

📌Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан назоратга олиниб, ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга бефарқ бўлманг !

Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #танлов

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ТАНЛОВ !

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман бўлимлари орасида "Йилнинг намунали туман бўлими" совринли танловини эълон қилади.

Ғолиблар йил якунида ер назорати йўналишида амалга оширган ишлари ва натижалари таҳлил қилиниши орқали аниқланади.

Танлов учун қуйилган совринлар:

🥇1 - ўринга - телевизор Lcd 43";
🥈2 - ўринга - телевизор Lcd 32";
🥉3 - ўринга - микротўлқинли печ

Барчага омад тилаймиз !

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #субсидия #биласизми

⚡️Уй-жой сотиб учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

Ҳукумат қарори билан, 2022 йил 1 декабрдан қуйидагилар белгиланди

🔹комиссия таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;

🔹аризаларни аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;

🔹мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «Subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

🔸ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

🔸олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #тарғибот

⚡️Жойлардаги тарғибот ишлари

Кадастр агентлиги Бўка тумани бўлими ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг Бўка тумани филиали ҳамкорликда фуқаролар томонидан қурилган ноқонуний қурилишлар бўйича огоҳлантириш ва бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Чирчиқ_шаҳри

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар филиали

Бўлим раҳбари - Парпиев Даврон Насритдинович
Филиал раҳбари - Акромов Азиз Сабиржанович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари: душанбадан-жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Талабалар кўчаси, 10-уй.
☎️Мурожаат учун телефон: 70-715-21-53

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб #ҳуқуқ

Савол: - Кимлар ер солиғи тўламайди?

Жавоб:
- Ер солиғидан қуйидаги шахслар озод қилинади:

🔹«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;
🔹уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹Ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;
🔹Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада 16 ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар;
🔹Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар;
🔹Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Тошкент_канали #фаровонлик_сари

🔹Фаровонлик сари кўрсатувининг навбатдаги сони Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси фаолиятига бағишланди

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#коррупцияга_қарши #ишонч_телефони

⚡️Коррупция - тараққиёт душмани !

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#расмий_муносабат

⚡️ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (ҳақиқат) каналида эълон қилинган мурожаат юзасидан

ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (ҳақиқат) каналида эълон қилинган мурожаат юзасидан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бўлими томонидан Янгийўл шаҳри “Тошкент” шоҳ кўчасидаги қурилиш ишлари хатловдан ўтказилиб келинмоқда. Хатлов жараёнида ўрганиш кунигача “Тошкент” шоҳ кўчасидаги фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан кўп қаватли хонадонларга бириктириб қурилган 12 та ҳолатда ер майдонларини эгаллаб олиш, ҳамда ушбу ер майдонларида ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланди.

👉Батафсил ўқиш учун

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати #ВМ_71

⚡️Ер участкалари аукцион савдоларига қандай мулк ҳуқуқи асосида чиқарилади ?

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлганда ер участкалари аукционга мулк ҳуқуқи билан чиқарилади.

🔹Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкалари аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан чиқарилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

🏢Кўп квартирали уйдаги квартира учун

🔹Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

🏠Якка тартибдаги тураржой учун

🔹
Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун
БҲМнинг 1,15 фоизи

❗️Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўм бўлса, демак 1 квадрат метр учун 3 450 сўм миқдорида тўғри келади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ҳуқуқ_вақти #ер_назорати #биласизми

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#раддия #Олмалиқ

Куни кеча "Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор!" телеграм каналида компромат хабарига кўра, деб "Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида нима гаплар?" номли пост эълон қилинган. Унда Олмалиқ шаҳар кадастр раҳбари ҳамда унинг ўринбосари қўлга олингани айтилган.

"Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги гаплар"нинг тегишли қисми бўйича Олмалиқ шаҳар кадастр раҳбари ўз иш жойида хизмат вазифасини бажараётганини, ўринбосар лавозими эса анчадан бери вакант эканлигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram