TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#онатилимфахрим

⚡️ОНА ТИЛИМ – ҒУРУРИМ, ФАХРИМ

Дунё халқлари ва миллатининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида тизимда "Давлат тили ҳақида"ги қонун талабларининг амалга оширилиши юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар тадбирида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бўлими раҳбари А.Тўйчиев, Чирчиқ давлат педагогика университети катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ва Оҳангарон шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Н.Мирзаевалар иштирок этиб, географик жой номларининг илмий ва амалий тадқиқий масалалари ва вилоят ташкилот-муассасаларида давлат тилида иш юритиш бўйича малака ошириш ҳолати юзасидан тушунчалар берилди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#айни_дам #LIVE

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари томонидан жорий йил 9 ойи давомида соҳада амалга оширган ишлари ҳамда вилоят ҳудудидаги ерларнинг ўзбошимча ўзлаштирилиш ҳолатлари мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Айни пайтда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Р.Пайзиев ҳисоботи тингланмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#ОАВ_биз_ҳақимизда #матбуот_анжумани

⚡️Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи нимадан уялмоқда ?

👉 Батафсил видеода

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#қонунчиликда_янгилик #биласизми

⚡️Ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2022 йилда қабул қилган 610-сон қарорига кўра,

2023 йил 1 январга қадар Кадастр агентлиги томонидан Миллий геоахборот тизимида очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортал юритилади ва у ишга туширилади.

💻Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишлари фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.

📄2024 йил 1 январга қадар давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ер участкаси кадастр рақами, унинг манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчилар томонидан бепул олиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онатилим_фахрим

⚡️Сенинг менинг фахримсан эй, она тилим !

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Бекобод шаҳар бўлими ходимлари #онатилим_фахрим хештеги остида чорловни бошлаб беришди.

Барчани фаолликка чорлаб қоламиз !

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#огоҳлик #жиноят

⚡️Эр киши ер сотмайди, ер сотган эл бўлмайди !

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, фуқаро Б.Т. фуқаро Н.нинг ишончига кириб, унга гўёки Ўртачирчиқ тумани қурилиш бўлимида ишловчи танишлари орқали “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги 90 гектар ер майдонини аукцион орқали 49 йил муддатга фойдаланиш учун ютиб бериш эвазига 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳар қанча тарғиб қилмайлик, юқоридаги ҳолатлар такрор ва такрор учрамоқда. Жиноят содир этганларга нисбатан биринчи галда фирибгарлик айблови қўйилмоқда. Фуқароларимиздан бу каби фирибгарларга алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка мувофиқ

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади ва ушбу онлайн савдода барча иштирок этиши мумкин.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ

⚡️Ер участкасини олди-сотди қилиш мумкинми ?

ҲА !
- Агар ер участкаси сизга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса.

ЙЎҚ !
- Ер участкаси сизга мерос қилиб қолдирилган умрбод (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлса.

Бугунги кунда қонунчиликка мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бўш ер участкаларини аукцион шаклдаги электрон савдоларда мулк ҳуқуқи асосида сотиб олиш мумкин.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹 Бош инспектор - Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Етакчи инспектор - Янгийўл туман бўлими
🔹 Етакчи инспектор - Бўстонлиқ туман бўлими
🔹 Етакчи инспектор - Бўстонлиқ туман бўлими

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#матбуот_анжумани

⚡️Вилоятда ер қонунбузилиш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш ҳолатлари ортган

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи ҳисоботига кўра, жорий йилда вилоят ҳудудида жами 1304 та ҳолатда 443 гектар ер майдонида ер қонун бузилиш холатлари аниқланган.

🔹702 та ҳолатда 311 гектар ер майдонидаги ўзбошимча қурилмалар бартараф қилинган;
🔹554 та ҳолатда 3,24 гектар ер майдони юзасидан судга даъво аризалар киритилган;
🔹109 та ҳолатда 15,5 гектар ер майдони юзасидан жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли прокуратура органларига маълумотлар киритилиши таъминланган.

Шунингдек, жами 2204 та ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан 11 млрд 376 млн сўм маъмурий жарималар қўлланилган.

Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудларда ер қонунбузилиш ҳамда ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш ҳолатлари ортган. Жумладан

▪️Оҳангарон туманида 33 фоизга;
▪️Олмалиқ шаҳрида 55 фоизга;
▪️Бўстонлиқ туманида 30 фоизга.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#матбуот_анжумани

⚡️Йил бошидан вилоятда қанча кадастр паспорти шакллантирилган ?

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғининг берган ахборотига кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар қуйидагича

44 393 та кадастр паспорти шакллантирилган;
63 427 та кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган;
5076 та кўп қаватли уйлар хатловдан ўтказилиб, Узкад дастурига киритилиши таъминланган;
1,189 гектар ер майдонининг электрон харитаси яратилган;
946,7 гектар ер майдони давлат рўйхатига олинган;
2770 та 280,43 гектар ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган.

Шунингдек, хатлов натижасида кадастр паспорти мавжуд бўлмаган

▪️3 та умумтаълим мактаб,
▪️10 та боғча,
▪️8 та соғлиқни сақлаш объектларининг кадастр паспортлари тайёрлаб берилган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#онатилимфахрим

⚡️21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Маълумки, 2019 йил 21 октябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзоланган. Ўзбек тилини бойитиш ва такомиллаштириш борасида мамлакатимизда кўплаб ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Хусусан, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлим ҳодимларининг давлат тилида иш юритиш асослари бўйича малакасини ошириш таъминланиб келинмоқда.

2020 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши қувонарли ҳол бўлди. Ушбу қонун билан ҳар йили 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” этиб нишонлаш белгиланди. Эндиликда ҳар йили 21 октябрь бутун мамлакатимиз бўйлаб катта байрам сифатида нишонланади. Бу эса она тилимизни қай даражада ардоқлашимизни ва ҳурмат қилишимизни билдиради.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#муҳим

⚡️Президент Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда #матбуот_анжумани

⚡️Вся документация по закону

Как отмечалось в ходе пресс-конференции, за 9 месяцев нынешнего года в областное территориальное управления Агентсва по кадастру и Палаты государственных кадастров поступило 76 535 обращений, из них удовлетворены 44 393 обращения, по остальным обращениям даны общие разяснения, часть отклонена в соответсвии с законодательством.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram