TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
Ҳазораспда ҳужжатларни тайёрлаб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушлангани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

#ЖИНОЯТ

👉 http://darakchi.uz/uz/86749

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
⚡️2020 йил 1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин.

Шу ўринда республика фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун https://consulate.mfa.uz веб-портали орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан чет эл мамлакатларида паспорт расмийлаштириш тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда ва унинг натижалари тўғрисида ватандошлар ўз вақтида хабардор қилинади.

https://yangx.top/tvkad
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади

Фармонга кўра, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида:

👉 2020 йил 1 майдан бошлаб суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари томонларнинг мурожаати мавжуд бўлгандагина прокурор томонидан суддан талаб қилиб олинади;

👉 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида доимий яшаётган шахсларни Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий этилади;

👉 2020 йил 1 ноябрга қадар апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институти бекор қилинади;

👉 2020 йил 1 июнга қадар тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турлари декриминализация қилинади;

👉 2020 йил 1 декабрдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади;

👉 2020 йил 1 декабрдан ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

О подготовке и проведении всенародного праздника Навруз в 2020 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Bugun, 4 mart
🌤 +18°...+8°, Joylarda bulutli

Hozir: 🌤 +7°, ↖️ 8 m/s

Tong: 🌤 +8°
Kun: ☀️ +16°
Oqshom: 🌤 +15°

Namlik: 63%
Shamol: Janubiy, 8 m/s
Bosim: 763 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 06:53
Quyosh botishi: 18:18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллақачон қилиниши керак эди

Иккиламчи бозордан уй-жой харид қилаётганда прописка талаб қилинмайди.


@tvkad
2020 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармони билан “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” тасдиқланган.

Мазкур Давлат дастурида жами 284 та вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, уларни амалга ошириш учун тегишли муддатларга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиши, амалий чора-тадбирлар кўрилиши белгиланган.

Хўш, Давлат дастурида Давергеодезкадастр қўмитасига бевосита ва бошқа вазирлик-идоралар билан ҳамкорликда қайси муддатларга қадар ижро этилиши лозим бўлган қандай вазифалар ва чора-тадбирлар бажарилиши белгиланган?

Демак, 10 та банд билан Давергеодезкадастр қўмитасига қуйидагилар белгиланган:

🔸 2020 йил 1 ноябрга қадар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш (18-банд);

🔸 2020 йил 1 майга қадар Ресурс солиқларини ҳисоблаш механизмини илғор халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиш (73-банд);

🔸 2020 йил 1 июнга қадар Тадбиркорлар учун ер участкаларига оид маълумотларни очиқ ва ҳаққоний етказиш тизимини такомиллаштириш (85-банд);

🔸 2020 йил 1 майга қадар “Давергеодезкадастр” қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ноқишлоқ хўжалиги ер участкалари ва бино иншоотларини бозор нархига яқин кадастр баҳосини аниқлаш институтини жорий этиш (132-банд);

🔸 2020 йил 20 мартга қадар Чорвачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш (137-банд);

🔸 2020 йил давомида Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш (141-банд);

🔸 2020 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш (211-банд);

🔸 2020 йил давомида Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш (213-банд);

🔸 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўшни мамлакатлар билан делимитация ва демаркация қилиш борасидаги музокараларни давом эттириш (252-банд);

🔸 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш (266-банд).

@tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
QOG'OZLI KADASTR HUJJATI VA YANGI SMART KARTANING FARQI NIMADA?


@tvkad
Bugun, 5 mart
🌧 +9°...+5°, Yomg'ir

Hozir: ☁️ +9°, ↗️ 10 m/s

Tong: 🌧 +7°
Kun: ☁️ +7°
Oqshom: ☁️ +8°

Namlik: 76%
Shamol: Janubiy, 9 m/s
Bosim: 762 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 06:52
Quyosh botishi: 18:19
Kun.uz” сайтида эълон қилинган “Тошкент вилоят ҳокимлигига савол: якшанба дам олиш куними ё ҳашар?” номли танқидий чиқиш юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун, 2020 йилнинг 4 март куни “Kun.uz” сайтида юқоридаги сарлавҳа остида танқидий материал эълон қилинди. Унда жорий йилнинг 1 март куни, дам олиш куни бўлишига қарамасдан, Тошкент-Олмалиқ йўли, шунингдек, Оҳангарон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари йўлнинг икки ёнида ер ағдариш, дарахтлар ва йўл четларидаги бетон устунчалар, тўсиқчаларни оқлаш, кўчат ўтқазиш каби ишларни бажаришаётгани танқид остига олинган.

Ушбу масала юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳақиқатан ҳам, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳудудидаги “Оҳангарон-Ангрен” трассаси бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида барча туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига бошқарма бошлиқлари раҳбарлигида ишчиларни ўз розилиги билан сафарбар этиш бўйича хабарнома берилган.

Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 28 февралдаги 1-1/11-сон буйруғи қабул қилинган. Буйруқда ободонлаштириш бошқармаси ишчилари Оҳангарон шаҳрига сафарбар этилиши муносабати билан уларнинг 2020 йил 1 мартдаги дам олиш куни 2020 йилнинг 6 март кунига кўчирилиши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 130-моддасига асосан, иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилиши белгиланган.

Мазкур кодекснинг 157-моддасида эса байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкинлиги, байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг ўз розилиги билан уларнинг дам олиш кунларини бошқа кунга кўчириш ҳамда уларга бир ҳисса иш ҳақи тўлаш бошқарма бошлиғининг буйруғида акс этган бўлиб, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига путур етмаган.

Биз “Kun.uz” сайти журналистларининг фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган мазкур саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Бу борада ҳамиша ҳамкорликка тайёрмиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshvilpressa
Ўзбекистонда қуруқ портлар ташкил этилади

👉 https://kun.uz/17758267

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Britaniyaning nufuzli The Telegraph nashri koronavirus mavjud boʻlmagan eng chiroyli 19 ta mamlakatning reytingini tuzib chiqdi.

Koronavirus mavjud boʻlmagan, dunyoning eng chiroyli 19 mamlakati:

1. Argentina
2. Namibiya
3. Kuba
4. Turkiya
5. Moʻgʻuliston
6. Madagaskar
7. Peru
8. Maldiv orollari
9. Malta
10. Laos
11. Botsvana
12. Janubiy Afrika
13. Chili
14. OʻZBEKISTON 👈
15. Polsha
16. Kolumbiya
17. Vengriya
18. Boliviya
19. Tanzaniya


@tvkad
Давергеоедезкадастр қўмита раиси Фарғонада бир неча раҳбар ва ходимларни лавозимидан озод этди

#ЖАМИЯТ

👉 http://darakchi.uz/uz/86867

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#21ta_kadastr
O‘zbekiston Respublikasining «Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi to‘g‘risida»gi Qonuniga muvofiq belgilangan xavfli ishlab chiqarish obyektlarida ro‘y berishi mumkin bo‘lgan texnogen hodisalar (yong‘inlar, portlashlar, xavfli zararli moddalarni tashqariga chiqarish, binolar, inshootlar, texnik qurilmalar va shu kabilar) zonalari hamda:
-radioaktiv moddalar va materiallar ishlab chiqariladigan, ulardan foydalaniladigan, ular qayta ishlanadigan, hosil bo‘ladigan, saqlanadigan, tashiladigan, yo‘q qilib tashlanadigan obyektlar;
-barcha turdagi sanoat elektr qurilmalari qo‘llanadigan obyektlar;
-gidrotexnika inshootlaridan, shu jumladan yirik korxonalar chiqindixonalari va tindirgichlaridan foydalaniladigan obyektlar;
-ionli nurlanishlar manbalaridan foydalaniladigan obyektlar;
-favqulodda vaziyatlarga (suv, gaz, issiqlik va elektr energiyasi ta'minotining to‘xtab qolishiga, uy-joy massivlarini suv bosishiga, kanalizatsiya va suvni tozalash tizimlarining ishdan chiqishiga) olib keluvchi buzilishlar (zararlanishlar) sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan obyektlar Texnogen xavf yuqori bo‘lgan zonalar Davlat kadastri obyektlari hisoblanadi.

Texnogen xavf yuqori bo‘lgan zonalar Davlat kadastri Sanoat xavfsizligi davlat qo‘mitasi, Sog‘liqni saqlash vazirligi, Yadro fizika instituti, Favqullotda vaziyatlar vazirliklari tomonidan yuritiladi.
(2019 yil holatiga)

Jami obyektlar soni: 10 875 ta
Shundan Davlat kadastrlari yagona tizimiga (DKYT) kiritilganlar soni: 1 291 tani tashkil etadi.
t.me/tvkad kanali statistikasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати

Қуриш учун ҳам харажат бузиш учун ҳам харажат.

Бекобод туманида ишчи гуруҳ томонидан ер қонун бузилиши холатларини аниқлаш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Жумладан туманнинг Бобур ҳудудининг 259-контурда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган суғориладиган 2,5 гектар ер майдонидаги 22 та холат аниқланди. Олиб борилган тадбирлар натижасида ноқонуний равишда қурилган 2 та қурилма ва 20 та пойдевор ишчи гуруҳ томонидан бартараф этилди.
Бундан ташқари 61 та ноқонуний холатлар аниқланди ва фуқароларга огоҳлантириш хатлари берилди. Огоҳлантириш хатлари натижасида ноқонуний қурилмаларни фуқароларнинг ўзлари томонидан тартараф этиш бўйича муддатлар белгиланди.
@tvkad
Forwarded from GEOINFOCOM
Давергеодезкадастр қўмитасининг интерактив давлат хизматлари

Хозирги кунда Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан қўмитанинг расмий веб-сайти (www.ygk.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали жисмоний ва юридик шахсларга бир қатор интерактив давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган интеракив хизмат турлари қуйидагилар:

🔸Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔸Кадастр паспортини шакллантириш;

🔸Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔸Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

🔸Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

🔸Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔸Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔸Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔸Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

🔸Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://yangx.top/geoinfocom
Forwarded from UZ24 (uz24bot)
Йўлларда "радар" лар билан яширин хизмат олиб бориш тақиқланади

Батафсил: https://uz24.uz/society/ygllarda-radarlar-bilan-yashirin-hizmat-olib-borish-tauiulanadi
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси тарихида илк бор
Ҳудудлар
Корхоналар
Ташкилотлар
Мини футбол бўйича марказлашган тарзда беллашадилар.

Мусобақа 11-13 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
6 март куни соат 11:00 да кўмитага келиб тушган талабномалар асосида қура ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу маросимни Сиз
Facebook: @uzkadastr
Instagram: @ygk_uzb
Орқали онлайн томоша қилишингиз мумкин!
Барчага омад ёр бўлсин!
Коррупция билан боғлиқ жиноятлар камайдими?

Коррупция бу – мансабдор шахс ёки давлат хизматчиларининг нафақат порахўрлик жиноятларига оид қилмишлари, балки, ўзларининг мансаб ёхуд хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб шахсий ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида сиёсий ҳомийлик, маҳаллийчилик, “таниш-билиш”чилик, уруғ-аймоқчиликка йўл қўйишлари ҳам назарда тутилади.


Батафсил ўқиш учун👉http://hudud24.uz/korruptsiya-bilan-bogliq-jinoyatlar-kamaydimi/



@tvkad