TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Habibullayev Sherzodxo'ja:

"Bugundan e'tibor dastlabki etapda Toshkent shahar va Farg'ona vodiysida yangi na'munadagi kadastr pasporti "Smart karta"ni joriy etdik. "Smart karta" o'z egasini ortiqcha qog'ozbozlikdan xalos etadi. Tizimda NFC va QR kode skaner tizimi joriy etilgan. "Smart karta" raqamli iqtisodiyot negizi bo'lmish "ko'chmas mulk"ni boshqarishning zamonaviy usuli".

@uzmeninguyim
Forwarded from МЕНИНГ УЙИМ
Yangi na'munadagi kadastr pasporti. Zamonaviy va xavfsiz.

@uzmeninguyim
Forwarded from Kadastr - Live
#matbuot_anjumani2020
O‘zbekiston Respublikasining yangi shakldagi kadastr hujjati NFC - smart chipi o‘rnatilgan plastik kartadan iboratdir. U eski uslubdagi kadastr pasportidagi barcha ma’lumotlarni o‘z ichiga oladi, shuningdek, interaktiv davlat xizmatlarining yagona portaliga ulanish imkoniyatiga ega.
Ushbu texnologiyaning afzalliklari orasida kommunal to‘lovlarni yangi kadastr kartasi orqali to‘lash imkoniyatini ta’kidlash mumkin, bu to‘lovlarni amalga oshirish jarayonini sezilarli darajada soddalashtiradi va kommunal instansiyalarning ish samaradorligini oshiradi.
Kommunal xizmatlarni mulk bilan bog‘liqligi ularni hisoblash va to‘lash sohasidagi islohotlarni o‘sishini ta’minlaydi va samaradorligini oshiradi.
Forwarded from Repost.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рассчитали для вас долю населения стран Центральной Азии и Афганистана с высшим образованием в период с 1991 по 2018 годы.

В 1991 году 17% населения Узбекистана получили образование в вузах, в то время как в Афганистане эта цифра равнялась 1%

В 2018 году в Узбекистане и Афганистане только 10% имели высшее образование

Согласно концепции развития системы высшего образования, до 2030 года планируется повысить число населения с высшим образованием до 50%

@repostuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов
#Ўрта_чирчиқ

Ўрта Чирчиқ туманидаги 40 сонли умумий ўрта таълим мактабида Бешта мухим ташаббус ижросини таъминлашга қаратилган «Ёш китобхон» танлови ўтказилди. Ғолиблар мактаб маъмуриятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Батафсил "Ҳудуд" информацион дастури лавҳасида

@toshvilpressa
Ҳазораспда ҳужжатларни тайёрлаб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушлангани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

#ЖИНОЯТ

👉 http://darakchi.uz/uz/86749

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
⚡️2020 йил 1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин.

Шу ўринда республика фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун https://consulate.mfa.uz веб-портали орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан чет эл мамлакатларида паспорт расмийлаштириш тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда ва унинг натижалари тўғрисида ватандошлар ўз вақтида хабардор қилинади.

https://yangx.top/tvkad
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади

Фармонга кўра, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида:

👉 2020 йил 1 майдан бошлаб суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари томонларнинг мурожаати мавжуд бўлгандагина прокурор томонидан суддан талаб қилиб олинади;

👉 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида доимий яшаётган шахсларни Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий этилади;

👉 2020 йил 1 ноябрга қадар апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институти бекор қилинади;

👉 2020 йил 1 июнга қадар тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турлари декриминализация қилинади;

👉 2020 йил 1 декабрдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади;

👉 2020 йил 1 декабрдан ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

О подготовке и проведении всенародного праздника Навруз в 2020 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Bugun, 4 mart
🌤 +18°...+8°, Joylarda bulutli

Hozir: 🌤 +7°, ↖️ 8 m/s

Tong: 🌤 +8°
Kun: ☀️ +16°
Oqshom: 🌤 +15°

Namlik: 63%
Shamol: Janubiy, 8 m/s
Bosim: 763 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 06:53
Quyosh botishi: 18:18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллақачон қилиниши керак эди

Иккиламчи бозордан уй-жой харид қилаётганда прописка талаб қилинмайди.


@tvkad
2020 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли Фармони билан “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” тасдиқланган.

Мазкур Давлат дастурида жами 284 та вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, уларни амалга ошириш учун тегишли муддатларга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиши, амалий чора-тадбирлар кўрилиши белгиланган.

Хўш, Давлат дастурида Давергеодезкадастр қўмитасига бевосита ва бошқа вазирлик-идоралар билан ҳамкорликда қайси муддатларга қадар ижро этилиши лозим бўлган қандай вазифалар ва чора-тадбирлар бажарилиши белгиланган?

Демак, 10 та банд билан Давергеодезкадастр қўмитасига қуйидагилар белгиланган:

🔸 2020 йил 1 ноябрга қадар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш (18-банд);

🔸 2020 йил 1 майга қадар Ресурс солиқларини ҳисоблаш механизмини илғор халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиш (73-банд);

🔸 2020 йил 1 июнга қадар Тадбиркорлар учун ер участкаларига оид маълумотларни очиқ ва ҳаққоний етказиш тизимини такомиллаштириш (85-банд);

🔸 2020 йил 1 майга қадар “Давергеодезкадастр” қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ноқишлоқ хўжалиги ер участкалари ва бино иншоотларини бозор нархига яқин кадастр баҳосини аниқлаш институтини жорий этиш (132-банд);

🔸 2020 йил 20 мартга қадар Чорвачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш (137-банд);

🔸 2020 йил давомида Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш (141-банд);

🔸 2020 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш (211-банд);

🔸 2020 йил давомида Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш (213-банд);

🔸 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўшни мамлакатлар билан делимитация ва демаркация қилиш борасидаги музокараларни давом эттириш (252-банд);

🔸 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш (266-банд).

@tvkad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
QOG'OZLI KADASTR HUJJATI VA YANGI SMART KARTANING FARQI NIMADA?


@tvkad
Bugun, 5 mart
🌧 +9°...+5°, Yomg'ir

Hozir: ☁️ +9°, ↗️ 10 m/s

Tong: 🌧 +7°
Kun: ☁️ +7°
Oqshom: ☁️ +8°

Namlik: 76%
Shamol: Janubiy, 9 m/s
Bosim: 762 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 06:52
Quyosh botishi: 18:19
Kun.uz” сайтида эълон қилинган “Тошкент вилоят ҳокимлигига савол: якшанба дам олиш куними ё ҳашар?” номли танқидий чиқиш юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун, 2020 йилнинг 4 март куни “Kun.uz” сайтида юқоридаги сарлавҳа остида танқидий материал эълон қилинди. Унда жорий йилнинг 1 март куни, дам олиш куни бўлишига қарамасдан, Тошкент-Олмалиқ йўли, шунингдек, Оҳангарон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари йўлнинг икки ёнида ер ағдариш, дарахтлар ва йўл четларидаги бетон устунчалар, тўсиқчаларни оқлаш, кўчат ўтқазиш каби ишларни бажаришаётгани танқид остига олинган.

Ушбу масала юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳақиқатан ҳам, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳудудидаги “Оҳангарон-Ангрен” трассаси бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида барча туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига бошқарма бошлиқлари раҳбарлигида ишчиларни ўз розилиги билан сафарбар этиш бўйича хабарнома берилган.

Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 28 февралдаги 1-1/11-сон буйруғи қабул қилинган. Буйруқда ободонлаштириш бошқармаси ишчилари Оҳангарон шаҳрига сафарбар этилиши муносабати билан уларнинг 2020 йил 1 мартдаги дам олиш куни 2020 йилнинг 6 март кунига кўчирилиши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 130-моддасига асосан, иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилиши белгиланган.

Мазкур кодекснинг 157-моддасида эса байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкинлиги, байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг ўз розилиги билан уларнинг дам олиш кунларини бошқа кунга кўчириш ҳамда уларга бир ҳисса иш ҳақи тўлаш бошқарма бошлиғининг буйруғида акс этган бўлиб, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига путур етмаган.

Биз “Kun.uz” сайти журналистларининг фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган мазкур саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Бу борада ҳамиша ҳамкорликка тайёрмиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshvilpressa
Ўзбекистонда қуруқ портлар ташкил этилади

👉 https://kun.uz/17758267

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Britaniyaning nufuzli The Telegraph nashri koronavirus mavjud boʻlmagan eng chiroyli 19 ta mamlakatning reytingini tuzib chiqdi.

Koronavirus mavjud boʻlmagan, dunyoning eng chiroyli 19 mamlakati:

1. Argentina
2. Namibiya
3. Kuba
4. Turkiya
5. Moʻgʻuliston
6. Madagaskar
7. Peru
8. Maldiv orollari
9. Malta
10. Laos
11. Botsvana
12. Janubiy Afrika
13. Chili
14. OʻZBEKISTON 👈
15. Polsha
16. Kolumbiya
17. Vengriya
18. Boliviya
19. Tanzaniya


@tvkad
Давергеоедезкадастр қўмита раиси Фарғонада бир неча раҳбар ва ходимларни лавозимидан озод этди

#ЖАМИЯТ

👉 http://darakchi.uz/uz/86867

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram