TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#биласизми #ҳабар

⚡️Байрам муносабати билан барча ходимлар 4 кун дам олади

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги фармонига асосан бу йилги Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:

🔹1 сентябрь - пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

🔹2 сентябрь - жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

🔹3 сентябрь - шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

🔹4 сентябрь - якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#савол_жавоб #биласизми #ҳуқуқ #ВМ_71

Савол:
Ерни хусусийлаштириш учун фуқаро томонидан қанча маблағ тўланади?

Жавоб
:
Мулкдорлар, ердан фойдаланувчилар учун хусусийлаштириш тўлови мазкур ер участкаси учун ҳисобланган ер солиғи миқдорининг 20 баробари деб белгиланган.

🔹Масалан: агар фуқаро битта ҳовлига бир йилда 200 минг сўм солиқ тўлайдиган бўлса, (бунда мол-мулк солиғи қўшиб ҳисобланмайди, айнан ер участкасига тўланадиган солиққа нисбатан ҳисобланади), хусусийлаштириш учун 4 млн сўм тўлов амалга оширилади.

Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Янги_Ўзбекистон

⚡️Хусусий мулк - дахлсиз ҳудуд

Европадаги хизмат сафарларимизнинг бирида маҳаллий тадбиркордан шаҳар мерини танийсизми, деб сўраганимда, танимаслиги, хатто у инсонни кўрмаганини айтган. Бу унинг шаҳар мери билан қизиқмаганидан эмас, балки мамлакатда тавдбиркорлар барча саволларига давлат хизматларининг электрон тизими орқали жавоб олишларидан эди. Уларга бериладиган барча имтиёз ва имкониятлар ҳам қонун билан мустаҳкамлангани ва исталган вақтда онлайн хизматлар кўринишида тақдим этилиши ҳокимият эшигини қидириб боришга зарурат қолдирмайди.

Рустам Пайзиев
Кадастр агентлиги
Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи

"Янги Ўзбекистон" газетаси, 175-сон

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #ишонч_рақам #инфографика

⚡️Ноқонуний қурилишни кўрганда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари тўғрисида маълумот берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️ БИЗДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ !

📣 Тошкент вилояти кадастр бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Тошкент туман бўлими
🔹Юқори Чирчиқ туман бўлими
🔹Чирчиқ шаҳар филиали

☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

❗️шошилинг, аризалар қабул қилиш муддати чекланган

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғоноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир.

🔹Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати томонидан бошқарманинг Кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими ходимларига Коррупцияга қарши кураш юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

🔹Йиғилиш давомида ҳар бир ходим ўз вазифасига виждонан ёндашган ҳолда фаолият юритишини, вазифасини суиистеъмол қилмаслиги уқтирилди.


Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суиистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали хабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1758 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 24 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 134 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 13 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 17 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 186 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 28 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 70 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 208 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 67 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 52 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 31 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 122 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 338 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 86 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 144 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 43 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 30 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 10 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 48 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 57 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Тошкент_ҳақиқати

⚡️Хатлов жараёнлари давом этмоқда

Жойлардаги кўплаб ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари электрон базада шаклланмаган, хатлов орқали эса уларнинг ҳуқуқини белгилаш ва ҳисобга олишга эришилади.

Жасур Аҳроров
Давлат кадастрлари палатаси
Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи

Тошкент ҳақиқати газетаси, 64-сон

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_ажратиш #ПФ_6243 #биласизми

⚡️Амалдаги ер ажратиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июньдаги фармонига мувофиқ, ҳозирда қуйидаги ер ажратиш тартиби амал қилади:

🔹ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида,

🔹давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

❗️Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА КАДАСТР ПАСПОРТИ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ ЁКИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ

🔹кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

🔹кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

🔹қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

🔹ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

🔹кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

🔹кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;

🔹ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

🔰Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

❗️Демак, бугун, 31 август куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳақлидирлар.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мустақиллик #табрик

🇺🇿Мустақиллигимиз абадий бўлсин !

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#мустақиллик #табрик

⚜️ Эл азиз, инсон азиз !

Бугун Тошкент вилоят кадастр бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кадастр соҳаси истиқболи йўлида самарали меҳнат қилган ходимлар тақдирланиб, эсдалик совғалар билан мукофотландилар.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram