TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Зангиота

⚡️Иссиқхонада "иссиққина" ноқонуний қурилма

🔎Зангиота тумани, Зангиота ҳудудида фаолият юритиб келаётган "Оригинал Гранд Пласт" корхонаси ўзининг иссиқхона учун ажратилган ер майдонида ноқонуний равишда капитал қурилиш ишлари олиб боргани аниқланди.

Бундан ташқари, тадбиркор иссиқхона атрофини 581 метр узунликда бетон пойдевор қуйиб, баланд девор билан ўраб олган.

Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги ҳудудий бўлими ва вилоят прокуратураси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назоратга олиниб, ноқонуний қурилмалар бартараф этилди.

📌Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш соддалаштирилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, эндиликда

🔰Вилоят ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан такроран танловда ҳам ғолиб аниқланмаган ерлар бўйича унинг майдони, ихтисослигини ўзгартириб талаб юқори бўлган бошқа йўналишларга очиқ танлов ўтказади.

📄Фуқаролардан ерни танловга чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун 3 иш кунида таклиф тушган ерни ўрганади. (Илгари 5 иш кун бўлган)

🔹Танловга чиқариш учун мўлжалланган ерни ваколатли органлар билан келишиш муддати ҳам 5 кундан 3 кунга қисқартирилди.

📌
Танловга чиқарилган ерни олмоқчи бўлган талабгорлар 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан келган меҳнат мигрантлари бўлса, БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдоридаги закалат пулини тўлашдан озод этилади.

❗️Илгари мазкур имтиёз фақат ижтимоий дафтарларга киритилганларга татбиқ этилган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹
Тошкент вилоят бошқармаси
🔹Бўка туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Юқори Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⚡️Тошкент вилояти ер майдони ҳақидаги маълумотга эгамисиз ?

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#Xotira #bayram

🇺🇿💐O‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi jamoasi barcha vatandoshlarimizni 9 may – Xotira va Qadrlash kuni hamda Ikkinchi jahon urushidagi G‘alabaning 77 yilligi munosabati bilan samimiy muborakbod etadi!

Ikkinchi jahon urushida yurtdoshlarimizning ko‘rsatgan jasorat va xizmatlarini alohida taʼkidlash joiz. Jangu jadallarda jon olib-jon bergan minglab o‘zbek o‘g‘lonlari, front ortida tunni tongga ulab mehnat qilgan, rizqu nasibasini o‘zgalar bilan baham ko‘rgan mehri daryo vatandoshlarimiz matonati va fidoyiliklari hech qachon unutilmaydi.

Bayram muborak bo‘lsin!💐

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#биласизми #Кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортининг шакллари ҳақида биласизми

Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

▪️кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

▪️нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

▪️ер участкасининг кадастр паспорти;

▪️қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,350,000)
Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹
Тошкент вилоят бошқармаси
🔹Бўка туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Юқори Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 348 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 101 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 85 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 238 та (кўриш)
▪️Юқоричирчиқ туманида 1 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 126 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 44 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 134 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 295 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 170 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 37 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 92 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 127 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 70 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 30 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ҳужжатсиз уйларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан янги қарор қабул қилиниши мумкин

Кадастр агентлиги томонидан тайёрланган ва муҳокамага қўйилган ҳукуматнинг янги қарори уй-жойда ҳужжатларсиз яшаётганларнинг муаммоларига ечим бўлиши мумкин.

🔰Ҳужжатсиз уйларда истиқомат қилаётганларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиб, уларга ҳужжатлаштириб бериш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамадан ўтказилди.

regulation.gov.uz порталида ҳукуматнинг «Жисмоний шахсларнинг фойдаланишидаги ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича уларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилган эди. Муҳокама 7 май куни якунланган.

❗️Лойиҳа қарорининг 1-иловасидаги низомга мувофиқ, кўп квартирали уйларга ва уларга туташган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
Facebook Instagram
#ер_назорати
⚡️Ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ,

🔸Ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

🔸Ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъи назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди.

📌Давлат органлари, ташкилотлари ва мансабдор шахслар сўралаётган ахборотни махсус ваколатли давлат органларига беш иш куни ичида тақдим этиши керак.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил миқдорда бож ундириш таклиф қилинмоқда

🔰Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Нотариал ҳаракатларнинг асосий қисми кўчмас мулклар билан боғлиқлиги сабабли, қонун лойиҳасида уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилинмоқда.

❗️Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино-иншоотларга оид қисми бўйича

🔹Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 1 баравари (270 000 сўм)

🔹Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк объектнинг 1 квадрат метр майдони учун - БҲМнинг 1,15 фоизи (3105 сўм)

🔹Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 17,25 баравари (4 657 500 сўм)

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

❗️ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАР КАДАСТР ПАСПОРТИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ УЧУН АСОС БЎЛАДИ ?

🔸сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

🔸кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

🔸ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

🔸ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

👉қандай ҳолларда кадастр паспорти расмийлаштирилиши ёки қайта расмийлаштирилиши ҳақида билиш учун

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси
— қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси;

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши #эшитув
⚡️Коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар

Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлигининг режасига мувофиқ, Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг эшитуви бўлиб ўтди.

🔹Номзодларни ишга қабул қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги орқали йўлга қўйилганлиги;
🔹бошқармада коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида Комплаенс-назорат хизмати жорий этилганлиги;
🔹коррупция жинояти, яъни пора таклиф қилиниши ҳолатлари бўйича ходимлар ташаббускорлик кўрсатиб, коррупцияга қарши курашиш ишларида фаол иштирок этишаётганлиги;
🔹Давлат хизматлари марказлари орқали 10 турдаги хизматларни амалга ошириш бўйича буюртма ҳамда аризалар электрон шаклда қабул қилинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни батараф этиш юзасидан таклифлар тингланди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг #Янгийўл_шаҳри

Давлат кадастрлар палатаси Янгийўл шаҳар филиали бошлиғи в.б Холходжаев Исроил Убайдулла ўғли иштрокида брифинг.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#Ташриф

⚡️Президент 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига боради

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram