TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кучайтирилмоқда

🔰Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

✍️Мазкур ҳужжат билан 5 та кодекс, 14 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

📌Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига ер участкаларини олиб қўйиш масалаларини қонун ва қонун ҳужжатлари билан тартибга солишга, низоли вазиятларнинг олдини олиш ва самарали ҳал этишга, ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#эълон #сайёр_қабул #Қуйи_Чирчиқ

⚡️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Қуйи Чирчиқ тумани фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 28 апрель куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Қуйи Чирчиқ тумани, Дўстобод шаҳарчаси, Навқирон МФЙ, Арчазор кўчаси, Маданият саройи

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#ер_назорати #Бекобод

⚡️Ўз муддатида бартараф этилаётган қурилмалар

🔎Кадастр агентлиги Бекобод шаҳар бўлими ва шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ер назорати тадбирлари давомида Бирдамлик МФЙ ҳудудида давлат заҳирасида бўлган ер майдони бир неча фуқаролар томонидан ўзбошимча эгалланиб, ноқонуний қурилмалар қуриб олингани аниқланган.

▪️Яна бир ҳолатда А.Навоий МФЙ, Мустакиллик кўчасида фуқаро О.Юбасаров томонидан ноқонуний равишда омборхона қурилгани аниқланган.

📄Агентлик томонидан ер қонунбузилиш содир этган шахсларга нисбатан 15 кун муҳлатда ихтиёрий равишда бартараф этиб, ерни аввалги ҳолига қайтариш юзасидан расман огоҳлантириш хатлари берилиб, назоратга олинган.

Натижада ҳар иккала ҳолатда ҳам фуқаролар томонидан олиб борилган бартараф этиш ишлари ўз муддатида амалга оширилди.

📌Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш масалалари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар "Маҳалла ободлиги — юрт фаровонлиги" шиори остида бўлиб ўтади. Ундан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Ер участкаси
— ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Қуйи_Чирчиқ

⚡️Аҳолининг кадастрга оид муаммолари ўрганилмоқда

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

🔹Қабул давомида муаммоли мурожаатларнинг ҳал этилиши ҳамда асосли ҳужжатларни ўрганиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

📌Сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Muqaddas oyning saxovat onlari

Saxovat va muruvvat ko'rsatish, muhtoj insonlar ko‘nglini yoritishdek quvonchli va savobli ish bo'lmasa kerak.

Davlat kadastrlari palatasi markaziy apparati vakillari ham shunday ulug‘ kunlarda muxtojlar holidan xabar olishdi. Fuqarolarning muammolarini o‘rgandi
.

#DavKadastrPalata #ramazon_oyi #hayriya

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |YouTube
#ўқув_соати

⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланди

Маълумки, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан фуқаролик хизматчилари учун ҳафтанинг ҳар жумасида ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари юзасидан ўқув соати ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Бугунги ўқув соатида спикерлар давлат фуқаролик хизматчиларининг касб этикаси, “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси тафсилотлари, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) каби мавзуларда сўз юритадилар.

📌Мазкур ўқув соатида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъул вакиллари билан бир қаторда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари ҳам қатнашмоқдалар.

☝️Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилмоқда

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Оҳангарон

⚡️Кадастр тизимида кўп йиллар меҳнат қилган фаҳрийлар билан учрашув

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #мурожаатлар

⚡️Тошкент вилояти Кадастр органлари томонидан мурожаатларнинг ўрганилиши юзасидан инфографик маълумот

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Май ойи бошида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

📌2021 йилдан бошлаб ўрнатилган тартибга биноан, қатор байрамлар, хусусан Рамазон ҳайитида ҳам ходимлар камида 3 кун дам олиши белгиланган.

2022 йил май ойидаги барча дам олиш кунлари – ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун:

▪️1 май, якшанба – одатий дам олиш куни
▪️2 май, душанба – Рамазон ҳайити – ишланмайдиган байрам куни
▪️3 май, сешанба – 7 май, шанбадан кўчирилган дам олиш куни
▪️4 май, чоршанба – 14 май, шанбадан кўчирилган дам олиш куни
▪️8 май, якшанба – одатий дам олиш куни
▪️9 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган байрам куни

❗️Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини қисқартириш ҳисобига қопланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашди

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 майдан
Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашди

🔰Фармонга мувофиқ, қуйидагилар жорий этилади:

▫️қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда тўловларни 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;

▫️бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича камида 35 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни бирйўла амалга оширган харидорларга мазкур мулкларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

⚜️ Рамазон хайити муборак бўлсин !

Қадрли ватандошлар !

Сизларни гўзал диёримиз узра кезаётган муқаддас айём, Рамазон Хайити билан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу улуғ кунларда сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонгизга файз-барака, оилангизга бахт-саодат ва яхши ниятлар ила қилаётган ибодатларингизнинг эзгу амалини тилаб қоламиз.

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Кадастр агентлиги
Давлат кадастрлари палатаси
Тошкент вилояти бошқармаси

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram