TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул

Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида коррупцияга қарши кураш масаласи юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Йиғилишда жойларда корупцияни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилиб, уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

🔹Хусусан, барча шахар ва туман филиалларида коррупциявий ҳолатларни олдини олишни таминлаш мақсадида бошқармадан масъул ходимлар бириктирилди ва жойларда коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича доимий тушунтириш ишлари олиб борилиши тайинланди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Ангрен #Қуйи_Чирчиқ #Тошкент

⚡️Ҳудудларда аниқланаётган ўзбошимча ер эгаллаш ҳолатлари

🔹Ангрен шаҳри, Соғлом МФЙ қишлоқ хўжалиги лалми ер майдони фуқаро И.Пардаев томонидан хеч қандай тегишли ҳужжатларсиз эгалланиб, ўзбошимчадик билан ноқонуниний қурилиш ишлари амалга оширилган.

🔹Қуйи Чирчиқ туманида фаолият юритувчи "Имкон балиқ файз" МЧЖ томонидан Янги ҳаёт худудида ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилма қурилган.

🔹Яна бир ҳолатда Тошкент тумани, Дархон маҳалласида жойлашган ўрмон хўжалиги ерлари фуқаро Ж.Пардаев томонидан ўзбошимча эгалланиб, ноқонуний равишда девор билан ўраб олинган.

❗️Мазкур қурилмаларга нисбатан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмалари томонидан расман огоҳлантириш хатлари берилган.

Юқоридаги 3 та ҳолатда ҳам қурилмалар фуқаролар томонидан иҳтиёрий равишда бартараф этилган.

📌Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

Чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар
ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин.

Ҳуқуқий асос: Ер кодекси, 17-модда

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Axborot tarqatishning masʼuliyatini ham unutmaylik.

Bugungi kunda barchamiz internet tarmoqlaridan axborot olishga o‘rganib qolganmiz. Ammo bu olayotgan axborotimiz qanchalik to‘g‘ri?

Baʼzi hollarda Ommaviy axborot vositalari vakillari yoki blogerlar korrupsiya holatini yuzaga keltirgan fuqarolarni amaldagi ish joyi, lavozimi to‘g‘risida jurnalistik surishtiruv ishlarini amalga oshirmasdan "bir tomonlama xulosa qilgan holda" xabarlar tarqatishmoqda.

Bu esa bir davlat idorasining mavqeini tushishi va millionlagan xalqimiz orasida obro‘sizlanishiga sabab bo‘lmoqda.

Ming afsuski bunday holatlar so‘nggi paytlarda kadastr yo‘nalishi bo‘yicha ko‘p uchramoqda.
Masalan....
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 24 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 1 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 1 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 8 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 7 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 2 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 5 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)


Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ҳуқуқ

⚡️Ер участкасини олди-сотди қилиш мумкинми ?

ҲА !
- Агар ер участкаси сизга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса.

ЙЎҚ !
- Ер участкаси сизга мерос қилиб қолдирилган умрбод (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлса.

Бугунги кунда қонунчиликка мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва бўш ер участкаларини аукцион шаклдаги электрон савдоларда мулк ҳуқуқи асосида сотиб олиш мумкин.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Умумий майдони 100 кв.метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирма олиш - БҲМнинг 1,25 баравари (337,500 сўм)

🔹Умумий майдони 101 кв.метрдан 300 кв.метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирма олиш - БҲМнинг 2,0 баравари (540,000 сўм)

🔹Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 кв.метрдан ортиқ бўлган турар-жой кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирма олиш - БҲМнинг 3,0 баравари (810,000 сўм)

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ҳокимликларнинг ерга оид ваколати бекор қилинмоқда

🔰Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

🔸Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинмоқда.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#имконият #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ЎЗ ДАРОМАД МАНБАИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ !

Деҳқон хўжалиги ерларини 10 йилга ижара олинг ва ўз даромадингизни йўлга қўйинг.

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати #1060_сон

⚡️Қандай ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим?

🔹Ер ости ва ер устида жойлашган бино-иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи;

🔹Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқи.

❗️Юқорида келтирилган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

💡СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

📗Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдир.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Эртага давлатимиз раҳбари Қашқадарёга сафар қилади

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаш режалаштирилган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Оҳангарон

⚡️Эссиз, "Увак" маҳалласидаги бинонинг увадаси чиқди

🔎Кадастр агентлиги Оҳангарон туман бўлими томонидан олиб борилган мониторинглар давомида Охангарон тумани, "Увак" МФЙ ҳудуди қишлоқ ҳўжалиги ер майдони шу худудда истиқомат қилувчи фуқаро С.Кулбабоев томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуни равишда молхона биноси қурилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўлим томонидан назоратга олиниб, фуқарога ер қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан тегишли тартибда расмий огоҳлантириш хати берилди.

Натижада қурилма ўз муддатида ер қонунбузилиши содир этган шахс томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилиши таъминланди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#диққат_эълон #ер_куни

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва вилоят аҳолиси диққатига !

"22 апрель - Бутунжаҳон ер куни" муносабати билан Кадастр агентлиги, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари ҳамда "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш институти" миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда "22 апрель - Бутунжаҳон ер куни" байрам тадбири ўтказилади.

Байрам дастурида

🔹олий ўқув юрти талабари, ташриф буюрувчилар ҳамда Кадастр агентлиги ходимлари ўртасида давра суҳбати;
🔹Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари ярмаркаси;
🔹Олий ўқув юрти маъмурий биноси атрофида соҳага оид кўргазмалар;
🔹таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.

Соҳага қизиқувчи барчани мазкур байрам дастурига таклиф этиб қоламиз !

Тадбир бошланиш вақти: 21 апрель, соат 9.00
Манзил: Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39 уй

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE #ер_куни

⚡️Халқаро ер куни

Айни дамда "Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш мухандислари институти" Миллий тадқиқот университетида кадастр тизими ташкилотлари билан ҳамкорликда "Бутунжаҳон ер куни" тадбири бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad