TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.71K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Тошкент вилояти ер майдони қанча?
Anonymous Quiz
48%
1 648 828 га
30%
1 496 596 га
22%
1 514 926 га
#билиб_қўйган_яхши

⚡️СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

💻“E-auksion” электрон савдо платформасига қўйиш учун тайёрланган ер участкаси ҳақидаги материаллар
ушбу ер участкаси бўйиича кадастр йиғмажилди шаклида қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино-иншоотларга оид қисми бўйича

🔸Умумий майдони 5000 кв. метрдан 15000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 34,5 баравари (9 315 000 сўм)

🔸Умумий майдони 15000 кв. метрдан 50000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 57,5 баравари (15 525 000 сўм)

🔸Умумий майдони 50000 кв. метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 80,5 баравари (21 735 000)

👉
Умумий майдони 100 кв. метрдан 5000 кв. метргача бўлган кўчмас мулк учун

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Паркент

⚡️Паркентда пойдеворсиз "дам олиш маскани"

🔎Кадастр агентлиги Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида туманнинг Қайилма МФЙ худудидаги қишлоқ хўжалиги ери "Трансглобал сервис" МЧЖ томонидан ўзбошимча эгалланиб, ноқонуний қурилма қуриш ишлари олиб борилаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан бўлим томонидан корхонага нисбатан тегишли тартибда огоҳлантирув хати берилиб, назоратга олинган. Натижада, ноқонуний қурилмани бартараф этиш ишлари юборилган.

Маълумотларга кўра, мазкур қишлоқ хўжалиги ер майдонида "дам олиш маскани" қуришмоқчи бўлишганмиш. Лекин пойдеворсиз бу қандай қурилма бўлди экан ?

📌Жойларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️ДАРОМАД УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 1623 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 530 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 216 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 574 та (кўриш)
▪️Қуйи Чирчиқ туманида 207 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 206 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 252 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 738 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 286 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 127 та (кўриш)
▪️Ўрта Чирчиқ туманида 140 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 302 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 309 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 120 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#вакансия

⚡️АЙНАН СИЗ БИЗНИНГ ЖАМОАДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН !

📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

🔹Бекобод туман бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими

❗️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#билиб_қўйган_яхши

⚡️СИЗ УЧУН МАЪЛУМОТ

📗Кадастр йиғмажилди
— объектнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва тадқиқотларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари электрон жамланмаси;

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ишонч_телефони #коррупцияга_қарши

Коррупция бу - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноятдир.

▪️Шу сабабдан ҳам Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари
Сизларни Коррупция иллатига қарши курашишга чорлайди.

❗️Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлигининг 📞 1097 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

📌Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Айрим кадастр хизматлари мобил илова орқали ишга туширилди

📲 Ягона интерактив давлат хизматлари портали мобил иловасининг янги такомиллаштирилган талқини ишга туширилган бўлиб, мобил илова орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар сони 100 тага етказилиши режалаштирилган.

Кадастрга оид қуйидаги хизматлар порталнинг мобил иловасида тўлиқ ишга туширилди:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

🔹Кўчмас мулк объектлари давлат реестридан кўчирмалар олиш;

🔹Кўчмас мулк бўйича кўчирма бериш;

🔹Кадастр объектига тақиқни текшириш.


👉Мобил иловани юклаб олиш

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_назорати

⚡️Ўзбошимча қурилмалар билан шуғулланувчи давлат органлари

📌Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й, №467-сонли қарорига мувофиқ, қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ваколатли орган ҳисобланади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;

🔹Кадастр агентлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ;

🔹Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари;

🔹Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари.

❗️Ушбу ваколатли органлар маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ўзганинг еридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институти янада ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2022 йилдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси" доирасида ўзганинг еридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институти янада ривожлантирилади.

❗️Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилади.

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

🔸темир йўл линиялари ва автомобиль йўллари учун вилоят ҳокимлари қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

🔸электр, алоқа линиялари, газ, нефть, сув ва канализация қувурлари, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги таркибидаги ички йўллар ва кичик сув ҳавзалари учун ер ажратиш талаб этилмайди (техник талабларда белгиланган ҳоллар мустасно). Булар учун сервитут белгиланади;

🔸сервитут ҳуқуқи келишув шаклида, келишувга эришилмаганда эса суд қарори билан расмийлаштирилиши мумкин;

🔸сервитут белгиланган ер учун ер солиғи (ижара тўлови) ер мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачиси томонидан тўланади.

🔰Қарор билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ўқув_соати

⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланди

Маълумки, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан фуқаролик хизматчилари учун ҳафтанинг ҳар жумасида ҳафтанинг энг муҳим ва долзарб мавзулари юзасидан ўқув соати ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Бугунги ўқув соати мавзуси этиб, "Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асослари, устувор тамойил ва йўналишлари ҳамда долзарб вазифалари" белгиланган.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилиши кўзда тутилган.

📌Мазкур ўқув соатида вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар масъул вакиллари билан бир қаторда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳодимлари ҳам қатнашмоқдалар.

☝️Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилмоқда

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #қонунчиликда_янгилик

⚡️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

🔰Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, ер назорати ҳокимликлар, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

🔹ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
🔹электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
🔹ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
🔹ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
🔹суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул

Бугун Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида коррупцияга қарши кураш масаласи юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Йиғилишда жойларда корупцияни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилиб, уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

🔹Хусусан, барча шахар ва туман филиалларида коррупциявий ҳолатларни олдини олишни таминлаш мақсадида бошқармадан масъул ходимлар бириктирилди ва жойларда коррупцияга қарши кураш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича доимий тушунтириш ишлари олиб борилиши тайинланди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram