TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#биласизми #субсидия

⚡️Уй-жой учун субсидия олиш истаги бўлган фуқароларга қуйидагилар тавсия этилади:

🏠Олинаётган уй субсидияга сотиладиган бўлиши лозим;
(кадастри тайёр, янги қурилган уйлардан бўлиши шарт)

💳Уйнинг бошланғич бадалини тўлаш учун етарлича маблағнинг бўлиши;
(масалан уй нархи 300 млн сўм, унинг 15 фоизи 45 млн сўмни ташкил этади, ушбу сумманинг 32 млн сўми давлат томонидан тўланса, 13 млн сўми фуқаро томонидан тўланиши керак)

👨‍💼Уй нархининг қолган 85 фоизи 20 йилга кредит шаклида берилади ва ушбу кредитни ҳар ой тўлаш учун етарли ойлик маоши ёки кафилнинг бўлиши;

❗️Энг асосийси фуқаро ёки унинг турмуш ўртоғи номида уй-жойнинг бўлмаслиги.

☝️Юқоридаги шартларга мос келувчи фуқаролар жойлардаги ДХМлар ёки my.gov.uz портали орқали ариза топширишлари мумкин.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #хусусийлаштириш #ВМ_71 #НурафшонТВ

⚡️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда уни амалга ошириш тартиби юзасидан Нурафшон шаҳрида семинар бўлиб ўтди

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #фармон6243

⚡️АМАЛДАГИ ЕРГА ОИД ҲУҚУҚЛАР

📌Президент фармонига кўра, ҳозирги кунда ерга оид ҳуқуқларнинг

доимий фойдаланиш,
ижара
мулк ҳуқуқи
турлари амал қилади.

Маълумот учун, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилинган.

❗️Бекор қилинган ҳуқуқлар билан аввал берилган ерлар сақлаб қолиниб, ижарага берилган ердаги бинолар сотилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #кўчмас_мулк #жавобгарлик

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

📌Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

🖥 Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм),
мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 млн 50 минг сўм) миқдорида жарима солишга
сабаб бўлади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Бекобод

⚡️Аҳолининг кадастрга оид муаммолари ўрганилмоқда

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

🔹Қабул давомида муаммоли мурожаатларнинг ҳал этилиши ҳамда асосли ҳужжатларни ўрганиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

📌Сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида шифокорлар, ҳамширалар, соҳа олимлари, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш орқали соҳани тубдан ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос тиббиёт тизимини шакллантириш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб беради.

Очиқ мулоқотни оммавий ахборот воситаларининг 100 дан ортиқ вакили ёритмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БЕПУЛ;

🔸Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (337 500 сўм);

🔸Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (337 500 сўм);

🔸Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 1,25 баравари (337 500 сўм);

🔸Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - БҲМнинг 2,5 баравари (675 000 сўм);

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #тезкор

⚡️Нурафшон шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19 март куни, яъни эртадан соат 05:00 дан 21 март куни соат 24:00 га қадар «Тошкент-Пискент» 4P2 автомобиль йўлининг 29-35 километрларида (Нурафшон шаҳрига кириш ЙПХ постидан Нурафшон шаҳри Давлат хизматлари марказигача) вақтинча автомобиль ҳаракати чекланади.

❗️Бунда ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли транспортлари билан маҳаллага кириб чиқишлари учун шароит яратилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#диққат #таклиф

🌸 Наврўз сайлига марҳамат !

🔹Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади.

🔹Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасиниг Тошкент вилояти бошқармасида мазкур сайл тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш учун юқори даражада тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

🔹Шу муносабат билан вилоятимиз аҳолисини ушбу Наврўз сайлларига ташриф буюришларига чорлаб қоламиз.

Баҳорий кайфият, кўтаринкилик руҳи кафолатланади !

📌Наврўз умумхалқ сайли 20-21 март кунлари Нурафшон шаҳрининг марказий "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб эртадан кечга қадар давом этади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #таклиф

🌸 Наврўз дастурхонимизга марҳамат !

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#айни_дам

🌸САЙЛЛАР - БИРДАМЛИККА ЧОРЛАР

Бугун Нурафшон шаҳрининг "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб давом этаётган сайлларда вилоятнинг барча раҳбарларини, халқ ардоғидаги санъаткорларни, кенг жамоатчилик вакилларини, фахрийларни учратишингиз мумкин.

Бундан ташқари, баҳорий таомлар, миллий ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, театр жамоалари, турли ансамбллар, аскиячилар, жажжи болажонларнинг чиқишлари байрам тантаналарига ўзгача кўтаринки кайфият бағишламоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 “Kadastrda Ko‘Klam Kayfiyati”🌱
22 mart, soat 17:00

📍Manzil: Tashkent city

#DavKadastrPalata #bahor #navro_z

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Forwarded from Tashkent City Park
"KADASTRDA KO'KLAM KAYFIYATI" konsert dasturi!

📅 22 -Mart kuni "Tashkent city" sayilgohida Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi bilan hamkorlikda xalqimizga Navro'z kayfiyatini ulashish maqsadida tashkil etilayotgan shou konsert dasturiga barchani taklif etamiz.

Dasturda estradamizning yorqin yulduzlari VIA MAROQAND, mashhur blogerlar, DJ shou, musiqali karaoke, qiziqarli o'yinlar va ko'plab sovg'alar sizlarni kutmoqda.

"Tashkent city" sayligohiga kirish bepul.

TASHKENT CITY sayilgohi rasmiy sahifalari:
👇 Instagram | Facebook | Telegram
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Давлат хизматлари маркази орқали қуйидаги кадастр хизматлари амалга оширилади:

🔹Кадастр паспортини шакллантириш;

🔹Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

🔹Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

🔹Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш;

🔹Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔹Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

🔹Кадастр объектига таъқиқ бор/йўқлигини текшириш;

🔹Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

🔹Давлат Реестридаги ҳар қандай кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини билиш.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

Савол:
Қурилиши тугалланмаган объектни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкинми

Жавоб:
Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #535_сон

Фуқаро ўзига тегишли бўлган ер участкасини бошқа шахсга ижарага бериш тартиби:

Фақатгина бир йил ва ундан ортиқ мудатга тузилган ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилади

Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ҳақиқий ҳисобланади ва кучга киради.

Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

Шартнома тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.

Шартноманинг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига олиб келади.

❗️Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram