TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#ер_назорати #Зангиота

⚡️"Бунақада ер қоладими ўртоқлар"

Аввал ҳабар қилганимиздек, Зангиота тумани, Бўз сув массиви, Чинор маҳалласи фаолларининг мурожаати асосида А.Темур кўчаси қишлоқ хўжалиги суғориладиган 0,47 га ер майдонида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан олиб борилаётган уй-жой қурилишлари юзасидан Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими томонидан тегишли тартибда суд органларига даъво аризаси киритилган эди.

Мазкур ҳолат бартараф этилиб, ер ўз ҳолатига қайтарилиши таъминланмоқда экан.

Маҳалла вакиллари таъкидлаганларидек, "Биз қарамасак, сиз қарамасангиз, хамма ҳохлаган ерига ўзбошимча қурилиш қилаверса, бунақада ер қоладими ўртоқлар".

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#тезкор #вакцина_олинг

❗️Дунё олимлари “твиндемиа” хавфидан огоҳлантирмоқда

⚡️ССВнинг маълум қилишича, Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини авж олмоқда. Қатор давлатларда кунлик касалланиш кўрсаткичлари рекорд даражага етяпти.

Маълумотларга кўра, ушбу хасталик туфайли ҳар йили жаҳонда 650 мингга яқин одам ҳаётдан кўз юмади.

“Омикрон”нинг бу турига BA.2 деб ном берилган. Қайд этишича, ҳозир янги мутация Скандинавия давлатларида жуда фаол тарқалмоқда. Масалан, BA.2 варианти аллақачон Дания ва Норвегияда ҳам аниқланган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#бизнинг_манзиллар #Қуйи_Чирчиқ

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман бўлими ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман филиали

Бўлим раҳбари - Гиниятов Хамидулло Сагдуллаевич
Филиал раҳбари - Исраилов Шамсиддин Миркамалович

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари:
ҳар куни, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Дўстобод шахри, Бибихоним кўчаси, 28 уй

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #фармон6243

⚡️АМАЛДАГИ ЕРГА ОИД ҲУҚУҚЛАР

📌Президент фармонига кўра, ҳозирги кунда ерга оид ҳуқуқларнинг

доимий фойдаланиш,
ижара
мулк ҳуқуқи
турлари амал қилади.

Маълумот учун, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари бекор қилинган.

❗️Бекор қилинган ҳуқуқлар билан аввал берилган ерлар сақлаб қолиниб, ижарага берилган ердаги бинолар сотилганда ерга бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Тошкент вилояти худудида жами 3,851 та қурилиш корхоналари фаолият юритиб келмоқда

📍Умумий ҳисобда эса республикамизда жорий йил 1 январь ҳолатига 43,695 та қурилиш корхоналари мавжуд.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Тошкент вилоятида нечта маданий мерос объектлари борлигини биласизми?

📌Тошкент вилояти худудида жами 828 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, шундан 722 тасига Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилган.

Маданий мерос объектлари сони туманлар кесимида:

▪️Ангрен шаҳрида - 47 та
▪️Бекобод туманида - 32 та
▪️Бекобод шахарида - 5 та
▪️Бўка туманида - 30 та
▪️Бўстонлиқ туманида - 99 та
▪️Зангиота туманида - 22 та
▪️Қибрай туманида - 40 та
▪️Қуйи Чирчиқ туманида - 24 та
▪️Нурафшон шаҳрида - 7 та
▪️Оққўрғон туманида - 74 та
▪️Олмалиқ шаҳрида - 1 та
▪️Оҳангарон туманида - 204 та
▪️Оҳангарон шаҳрида - 2 та
▪️Паркент туманида - 69 та
▪️Пискент туманида - 47 та
▪️Тошкент туманида - 5 та
▪️Ўрта Чирчиқ туманида - 11 та
▪️Чиноз туманида - 18 та
▪️Чирчиқ шаҳрида - 5 та
▪️Юқори Чирчиқ туманида - 61 та
▪️Янгийўл туманида - 23 та
▪️Янгийўл шаҳрида - 2 та

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ер_назорати #Зангиота

⚡️ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ НАЗОРАТ ОСТИДА

🔎Зангиота тумани, Эркин худудида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида "GOOD WORLD GARDEN" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги ерларининг 0,2 га майдонида капитал қурилиш ишлари олиб борилгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ушбу корхона масъуллари ўз ихтиёрлари билан қурилмани бартараф этиш ишларини бошлаб юборишди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#халқ_билан_бирга #Бекобод

⚡️"Истиқбол" МФЙда "Кадастр" ҳодимлари томонидан ўрганиш ишлари бўлиб ўтди

Бугун, 20 январ куни Бекобод шаҳар ҳудудига янги қўшилган "Истиқбол" маҳалласида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари паластининг Бекобод шаҳар туман бўлими мазкур маҳалла кадастр ҳужжатлари текширилмоқда.

Кадастр ҳужжатлари мавжуд уйларнинг ҳужжатлари қонунийлиги ўрганилиб, шаҳардан кадастр ҳужжатларини бериш учун баённомалар тузилмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

🔸кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари мавжуд бўлса;

🔸ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ қўйилган бўлса;

🔸тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузилган маълумотлар бўлса;

🔸бирламчи кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) мавжуд бўлмаса;

🔸давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса;

🔸ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинган бўлса;

🔸ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатлар тақдим этилса.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
"Жойларда ерларни аукционга чиқариш орқали жорий йилда бор-йўғи 400 миллиард сўм тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз.

Биргина мисол: Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилгани ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?

Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?

Ваҳоланки, ушбу вилоятда ўтган йил давомида ер участкаларини сотишдан атиги 18 миллиард сўм маблағ тушган. Бу бозор нархида нари борса 5-10 гектар ернинг нархи", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
#биласизми

⚡️Қишлоқ хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини учинчи шахсга ўтказишга рухсат берилади

📣Вазирлар Маҳкамаси “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини эълон қилган.
Унга кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилганда:

🔹 ижара ҳуқуқининг бозор қийматини баҳолаш ва компенсация тўловларини ҳисоблаш учун мустақил равишда баҳолаш ташкилотини ёллайди;

🔹ер участкасининг ижара ҳуқуқи фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига тегишли компенсация тўлиқ тўлаб берилгандан кейин тугатилади;

🔹томонларнинг ўзаро келишуви бўлган тақдирда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш тўғрисидаги қарор ижарага берувчи томонидан қабул қилинади, келишувга эришилмаган тақдирда эса суд тартибида кўриб чиқилади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
📌📌ЙИЛ ТАНЛОВИ-2021 ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

#3-ўрин «ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИ»
Кадастр агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2021 йил 1 майдан бошлаб янги интеграциялашган ахборот тизимида илк бор қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди. Бугунги кунда 166,4 мингта қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг 23,1 млн гектар (96 %) ер майдонлари рақамлаштирилди ва электрон харитада аниқ жойи, чизмаси ва чегараси ахборот тизимига киритилди.
Қуввати 800 терабайтлик “Маълумотлар маркази” ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” тўлиқ ва ArcGIS дастурида онлайн геопортал пилот тарзида ишга туширилди.
46 500 та Географик объектлар номлари давлат экспертизасидан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат Ўзбекистон Миллий атласи яратилди.

КУЗАТАМИЗ!

Ҳақиқий журналистлар каналига уланинг:
⬇️⬇️⬇️

Ўзбекча | O`zbekcha
#биласизми #кадастр #тарих

⚡️КАДАСТР ТАРИХИ

🔹Тарихий жиҳатдан ерни ҳисобга олиш мақсадида олиб бориладиган ер участкалари ва уларнинг майдонларининг чегараларини кўрсатиш билан боғлиқ кадастр ва кадастр ишлари пайдо бўлишининг илдизлари Қадимги Миср (мил.ав 3000 йил) даврига бориб тақалади.

🔹«Кадастр» атамасининг ўзи Рим ҳукмдори Август давридан (милоддан аввалги 27 йил) илдиз отган бўлиб, унга кўра, ер учун ўлпон ундириш ҳисоб бирлиги – caputigum тасдиқланган ва аҳолини рўйхатга олиш – caputigum registrum жорий этилган. Вақт ўтиши билан бу сўзлар битта - caputastrum ва кейинчалик cadastrum сўзига бирлашди.

🔹Ўрта асрларда кадастр тадқиқотлари ва кадастрни юритишнинг асосий тамойиллари амалда ўзгармади. Фақат 1718 йилдан бошлаб, Рим кадастрининг моделидан сўнг, Жованни Гиакомо Маринони триангуляция ва полигонометрик усуллардан фойдаланган ҳолда ер чегараларини аниқлаш билан биринчи илмий асосланган кадастрни ишлаб чиқди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фаолият #бошқарма #палата

⚡️БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

🏢Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси янги бинода ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔹Бундан ташқари вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидаги филиаллар аҳоли учун хизмат қилиб келмоқда.

🔹Бошқарма ўз фаолиятини ҳафтанинг душанбасидан жумасигача соат 9.00 дан 18.00 га қадар амалга оширади.

📍Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Нурафшон шаҳрининг Спортчилар кўчасида жойлашган.
☎️Мурожаат учун телефон: (95) 199-1773

Ижтимоий тармоқлардаги манзиллар:
Telegram Facebook Instagram
КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТИ? (якка тартибдаги турар жой учун)
Anonymous Quiz
7%
1 иш кунигача
17%
2 иш кунигача
43%
3 иш кунигача
33%
5 иш кунигача
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (40-сон, 24.01.2022 й.) билан Бахадир Суюнович Мирзаев “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Университетда гидроэнергетика, ирригация, кадастр ва геоинформатика соҳалари учун муҳандис кадрлар тайёрланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди.

📌Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

🖥 Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 700 минг сўм),
мансабдор шахсларга эса 15 баравари (4 млн 50 минг сўм) миқдорида жарима солишга
сабаб бўлади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram