TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди.
#биласизми
📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 1 баравари миқдори (270,000)

🔹Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 3 баравари миқдори (810,000)

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #расмий_муносабат #Зангиота

⚡️Маҳалланинг бефарқ эмаслиги қувонарли ҳол

Тошкент вилояти Зангиота тумани Бўз сув массиви Чинор маҳалласидаги қишлок хўжалигига мўлжалланган ерларда ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани юзасидан Muxbir Daliev га мурожаат келиб тушган.

🔸Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими томонидан Зангиота тумани, М.Улуғбек массиви, Бўз-сув қишлоғи, Чинор МФЙ, А.Темур кўчаси, қишлоқ хўжалиги харитасининг 440қ-контурининг суғориладиган ер майдонида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан 0.47 га ер майдонида уй-жой қуриш ишлари олиб борган жами 7 нафар фуқарога нисбатан МЖТКнинг 60-моддаси 3-қисми билан байённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий жарима жазоси қўлланилди ва туман прокуратурасига маълумотлар киритилди.

📌Бундан ташқари, ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда суд органларига даъво аризаси киритилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#эслатма

⚡️Эртага ишга чиқишни унутманг!!!

Эслатиб ўтамиз 8 январь-шанба куни 4 январь - сешанба кунига кўчирилган эди.

Шу муносабат билан, эртага, шанба куни - расмий иш кунидир.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион

⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЖАМИ 27,5 МЛРД СЎМГА ЕР УЧАСТКАЛАРИ СОТИЛГАН

🔎Тошкент вилояти Кадастр органлари фаолияти давомида ўтган йил даврида вилоят худудида жами 326,1 гектар ер майдонида 6538 та бўш ер участкалари аниқланган.

💻Шундан 604 та ер участкаси e-auksion савдо порталига чиқарилган.

📌Йил якунига қадар 92,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган жами 472 та ер участкаси 27,5 млрд сўмга сотилган.

❗️Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

8 январь - прокуратура органи ходимлари куни !


Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш йўлида шарафли ва фидокорона хизмат қилиб келаётган тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этамиз!


Хурмат билан, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#биласизми

⚡️Тошкент вилояти "энг кўп маҳаллага эга" вилоятлар қаторида

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида 8,934 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 195 та овул фуқаролар йиғини мавжуд.

Тошкент вилояти ўзида 1,053 та маҳаллани жамлаган ҳолда республикада иккинчи ўринни банд этган.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#тезкор #вакцина_олинг

❗️Юртимизда Omicron штамми аниқланган. Эҳтиёт чоралари кучайтирилади.

⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

📌Шу муносабат билан, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

❗️Барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #семинар

⚡️Ер ажратиш ва кадастр ҳужжатларини юритиш масалаларини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлади

🔹Давлатимиз раҳбари 2021 йил 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш масалаларига бағишланган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд вакили ҳамда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармалари иштирокида семинар-учрашуви бўлиб ўтди.

🔹Президент томонидан давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича белгилаб берилган вазифалар асосида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, қонуний ечимини топиш юзасидан фикрлар тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Ўрта_Чирчиқ

⚡️ҚАХРАМОН АКА "ҚАХРАМОНЛИК" КЎРСАТДИ

🔎Ўрта Чирчиқ тумани, Ким Пен Хва худуди, Янги Турмуш МФЙ худудида фуқаро Туронов Қахрамонга қарашли, деҳқон хўжалиги юритиш учун, эътибор қилинг "деҳқон хўжалиги юритиш учун" ажратилган ер майдонида 60 кв.м ноқонуний равишда қурилиш қилганлиги аниқланган.

❗️Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан назоратга олиниб, тегишли тартибда огоҳлантирилди.

Ўзбошимча қурилган қурилмалар фуқаро томонидан ўз ихтиёрлари билан бузилди, ер ўз ҳолатига қайтарилиши таъминланди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#расмий_муносабат

ҲАҚИҚАТ ИЗЛАГАННИ ҲАҚИҚАТИ БОРМИ?

Маълумки, “Тошкент ҳақиқати” газетаси ўзининг қизиқарли мақолалари, янгиликларни обуначиларига ўз вақтида ўзгача ҳалқчил ёндошув ила етказиб бериши билан ўқувчилар орасида ном қозонган.

Аммо, газетанинг 08.01.2022 йилдаги сонида чоп этилган “Кадастр COVIDдан хавфли(МИ?)” ...

👉батафсил ўқиш учун

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_ҳисоби #халқ_билан_бирга #мурожаатлар

⚡️Ишчи гуруҳ томонидан муаммолар ўрганилмоқда

📌Тошкент вилояти ҳудудида эгалик хуқуқи бўлмаган ердан фойдланувчилар сони жами 243,941 тани ташкил этиб, ушбу субъектлар томонидан эса 32,793 гектар ер майдони ўзбошимча эгалланганлиги маълум бўлмоқда.

Шунинг асносида эгалик ҳуқуқи олиш юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушгани сир эмас.

Тошкент вилояти учун масъул бўлган ишчи гуруҳ томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни кадастр рўйхатидан ўтказиш бўйича аҳоли билан мулоқот қилиб, уйга эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган фуқароларнинг муаммолари батафсил ўрганилмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram