TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
⚡️МУНОСИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ

🔸Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан соҳада ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, ташаббус кўрсатаётган, фидокорона меҳнат қилиб, жамоада ташкилотчилик ва фидойилик фазилатларини намоён этиб келаётган фаол ҳодимлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

🔸Шунингдек, мазкур ходимларни меҳнатсевар ва ҳалоллик руҳида муносиб тарбиялаган ота-оналарига ташаккур изҳор этилди.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ БИЛАН!

Ҳурматли юртдошлар, азиз ҳамкасблар!

Сизни кириб келаётган янги - 2022 йил билан самимий муборакбод этамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, хонадонингизга қут-барака тилаймиз.
Янги йил улкан зафарлар, яхши ҳушхабарлар, омад, фаровонлик ва муваффақиятлар йили бўлсин!

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми
ЯНВАРЬ ОЙИДАН БОШЛАБ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ

2022 йил январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан мазкур маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

🔸тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

🔸лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

🔸давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

🔸қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

🔸кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

🔸жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

🔸олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

🔸жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

🔸жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

🔸фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

🔸ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

🔸олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

🔸молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

🔸жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

🔸ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ОЛДИДАГИ БЎШ ТУРГАН ЕРЛАР ОБОДОНЛАШТИРИШ ШАРТИ БИЛАН АҲОЛИГА ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб бино ва иншоотларга туташ бўлган ер участкалари қуйидаги шарт ва мажбуриятлар билан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади:

▪️ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;
▪️дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ва суғориш;
▪️йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;
▪️болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;
▪️аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш.

❗️Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериладиган ер участкаларида бино, иншоот, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ҳамда енгил конструкцияли объектларни ўрнатиш ва қуриш тақиқланади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Hurmatli talabgorlar!

🔷 Bugundan, ya’ni - 05.01.2022 yildan boshlab Malaka shahodatnomasini olish uchun arizalar elektron tarzda qabul qilish xizmati - Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ham ishga tushganini ma’lum qilamiz.

🔷Siz portaldagi o‘z shahsiy kabinetingiz orqali malaka shahodatnomasini olish uchun arizangizni endilikda elektron tarzda ham yuborishingiz mumkin.

🔷Xizmat imkoniyatlari haqida keyinroq Davlat kadastrlari palatasi Kadastr muhandislarining faoliyatini muvofiqlashtirish bo‘limi batafsil ma’lumot beradi.

#DavKadastrPalata #hususiy_sektor #xizmatlar

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди.
#биласизми
📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 1 баравари миқдори (270,000)

🔹Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 3 баравари миқдори (810,000)

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #расмий_муносабат #Зангиота

⚡️Маҳалланинг бефарқ эмаслиги қувонарли ҳол

Тошкент вилояти Зангиота тумани Бўз сув массиви Чинор маҳалласидаги қишлок хўжалигига мўлжалланган ерларда ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани юзасидан Muxbir Daliev га мурожаат келиб тушган.

🔸Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими томонидан Зангиота тумани, М.Улуғбек массиви, Бўз-сув қишлоғи, Чинор МФЙ, А.Темур кўчаси, қишлоқ хўжалиги харитасининг 440қ-контурининг суғориладиган ер майдонида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан 0.47 га ер майдонида уй-жой қуриш ишлари олиб борган жами 7 нафар фуқарога нисбатан МЖТКнинг 60-моддаси 3-қисми билан байённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий жарима жазоси қўлланилди ва туман прокуратурасига маълумотлар киритилди.

📌Бундан ташқари, ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда суд органларига даъво аризаси киритилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#эслатма

⚡️Эртага ишга чиқишни унутманг!!!

Эслатиб ўтамиз 8 январь-шанба куни 4 январь - сешанба кунига кўчирилган эди.

Шу муносабат билан, эртага, шанба куни - расмий иш кунидир.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион

⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЖАМИ 27,5 МЛРД СЎМГА ЕР УЧАСТКАЛАРИ СОТИЛГАН

🔎Тошкент вилояти Кадастр органлари фаолияти давомида ўтган йил даврида вилоят худудида жами 326,1 гектар ер майдонида 6538 та бўш ер участкалари аниқланган.

💻Шундан 604 та ер участкаси e-auksion савдо порталига чиқарилган.

📌Йил якунига қадар 92,7 гектар ер майдонини ўз ичига олган жами 472 та ер участкаси 27,5 млрд сўмга сотилган.

❗️Эндиликда идора ва ташкилотларга бориб ер участкаларини сотиб олиш учун ҳужжат йиғиш ва навбатда туришга ҳожат қолмади. Онлайн аукционларда қатнашиб, барча ташкилот ва идоралар билан келишилган ҳолда савдога чиқарилган ер участкасини сотиб олиш имкони барча учун мавжуд.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

8 январь - прокуратура органи ходимлари куни !


Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш йўлида шарафли ва фидокорона хизмат қилиб келаётган тизимнинг барча ходимларини самимий муборакбод этамиз!


Хурмат билан, Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad
#биласизми

⚡️Тошкент вилояти "энг кўп маҳаллага эга" вилоятлар қаторида

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида 8,934 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 195 та овул фуқаролар йиғини мавжуд.

Тошкент вилояти ўзида 1,053 та маҳаллани жамлаган ҳолда республикада иккинчи ўринни банд этган.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#тезкор #вакцина_олинг

❗️Юртимизда Omicron штамми аниқланган. Эҳтиёт чоралари кучайтирилади.

⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

📌Шу муносабат билан, жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

❗️Барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
⚡️Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram