TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#таҳлил

⚡️Танқидий рухда ўтказилган йиғилишда бир неча ходим ўз вазифасидан озод этилди. Ишлари қониқарсиз топилган ходимларга хайфсан эълон қилинди.

▪️Жумладан, бошқарманинг 2 нафар мутахассиси, Бўка туман филиали раҳбари ва 1 нафар мутахассис, Қибрай тумани филиали 1 нафар мутахассиси ва Тошкент тумани филиалининг 1 нафар мутахассиси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

▪️Шунингдек, бошқарма етакчи мутахассиси Ўрта Чирчиқ туманига, Ўрта Чирчиқ туман филиали раҳбари Чирчиқ шаҳрига ва Чирчиқ шаҳар филиали раҳбари вилоят бошқармасига ротация қилинди.

▪️Бундан ташқари, вилоят бошқармасининг 1 нафар ходимига нисбатан хайфсан интизомий жазоси берилди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АЙНИ ПАЙТИ

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 40 та (
кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 8 та (
кўриш)
▫️Бўка туманида 49 та (
кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 3 та (
кўриш)
▫️Зангиота туманида 82 та (
кўриш)
▫️Қибрай туманида 3 та (
кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 90 та (
кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 13 та (
кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 25 та (
кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 9 та (
кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 12 та (
кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 46 та (
кўриш)
▫️Паркент туманида 29 та (
кўриш)
▫️Пискент туманида 73 та (
кўриш)
▫️Тошкент туманида 6 та (
кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 15 та (
кўриш)
▫️Чиноз туманида 47 та (
кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 1 та (
кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 15 та (
кўриш)
▫️Янгийўл туманида 89 та (
кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (
кўриш)

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_билан_бирга #Ўрта_Чирчиқ

⚡️КАДАСТР ХАЛҚ ОРАСИДА

Вилоят кадастри масъуллари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда Ўрта Чирчиқ тумани, Бургалик МФЙ, Ҳамкор 2-берк кўчаси, 3-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Б.Пардаеванинг мурожаати тингланган эди. Бироқ, Бухадича ая ҳужжатларини олиб келмаганлиги сабабли масъуллар фуқаронинг уйига бориб, мурожаатни ўрганиб беришни ваъда беришган эди.

Вилоят масъуллари ва Ўрта Чирчиқ тумани кадастри раҳбарларидан иборат гуруҳ фуқаро уйига ташриф буюрди. Уй ҳужжатлари ўрганилиб, фуқарога мурожаатига тегишли тартибда ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 5 баравари миқдори (1,350,000)
Муддати - 2 кун

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #таҳлил

Таҳлилий назорат натижаларига бағишланган йиғилиш

Ҳамжихатликда ишни ташкил этиш албатта натижа беради. Натижа эса ҳалқнинг розилигида билинади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#коррупцияга_қарши

⚡️Коррупцион жиноятда айбланган шахслар давлат хизматига қабул қилинмаслиги белгиланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳасида

давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатишнинг ягона қоидаларини жорий этиш;

давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институтини ташкил этиш;

давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги каби нормалар ўз аксини топмоқда.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Kadastr pasportini tayyorlash muddati? (ko‘p kvartirali uydagi kvartira uchun)
Anonymous Quiz
27%
2 ish kunigacha
45%
3 ish kunigacha
15%
5 ish kunigacha
13%
10 ish kunigacha
⚡️МУНОСИБЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ

🔸Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан соҳада ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, ташаббус кўрсатаётган, фидокорона меҳнат қилиб, жамоада ташкилотчилик ва фидойилик фазилатларини намоён этиб келаётган фаол ҳодимлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

🔸Шунингдек, мазкур ходимларни меҳнатсевар ва ҳалоллик руҳида муносиб тарбиялаган ота-оналарига ташаккур изҳор этилди.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#табрик

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ БИЛАН!

Ҳурматли юртдошлар, азиз ҳамкасблар!

Сизни кириб келаётган янги - 2022 йил билан самимий муборакбод этамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, хонадонингизга қут-барака тилаймиз.
Янги йил улкан зафарлар, яхши ҳушхабарлар, омад, фаровонлик ва муваффақиятлар йили бўлсин!

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми
ЯНВАРЬ ОЙИДАН БОШЛАБ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ

2022 йил январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан мазкур маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

🔸тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

🔸лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

🔸давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

🔸қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

🔸кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

🔸жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

🔸олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

🔸жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

🔸жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

🔸фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

🔸ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

🔸олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

🔸молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

🔸жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

🔸ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми

⚡️КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ОЛДИДАГИ БЎШ ТУРГАН ЕРЛАР ОБОДОНЛАШТИРИШ ШАРТИ БИЛАН АҲОЛИГА ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб бино ва иншоотларга туташ бўлган ер участкалари қуйидаги шарт ва мажбуриятлар билан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади:

▪️ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;
▪️дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ва суғориш;
▪️йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;
▪️болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;
▪️аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш.

❗️Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериладиган ер участкаларида бино, иншоот, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ҳамда енгил конструкцияли объектларни ўрнатиш ва қуриш тақиқланади.

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
Hurmatli talabgorlar!

🔷 Bugundan, ya’ni - 05.01.2022 yildan boshlab Malaka shahodatnomasini olish uchun arizalar elektron tarzda qabul qilish xizmati - Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ham ishga tushganini ma’lum qilamiz.

🔷Siz portaldagi o‘z shahsiy kabinetingiz orqali malaka shahodatnomasini olish uchun arizangizni endilikda elektron tarzda ham yuborishingiz mumkin.

🔷Xizmat imkoniyatlari haqida keyinroq Davlat kadastrlari palatasi Kadastr muhandislarining faoliyatini muvofiqlashtirish bo‘limi batafsil ma’lumot beradi.

#DavKadastrPalata #hususiy_sektor #xizmatlar

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Facebook| Instagram |
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди.
#биласизми
📌Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

🔹Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 1 баравари миқдори (270,000)

🔹Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар олиш

Хизмати нархи - БҲМнинг 3 баравари миқдори (810,000)

Каналга уланиш:
https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #расмий_муносабат #Зангиота

⚡️Маҳалланинг бефарқ эмаслиги қувонарли ҳол

Тошкент вилояти Зангиота тумани Бўз сув массиви Чинор маҳалласидаги қишлок хўжалигига мўлжалланган ерларда ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани юзасидан Muxbir Daliev га мурожаат келиб тушган.

🔸Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими томонидан Зангиота тумани, М.Улуғбек массиви, Бўз-сув қишлоғи, Чинор МФЙ, А.Темур кўчаси, қишлоқ хўжалиги харитасининг 440қ-контурининг суғориладиган ер майдонида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан 0.47 га ер майдонида уй-жой қуриш ишлари олиб борган жами 7 нафар фуқарога нисбатан МЖТКнинг 60-моддаси 3-қисми билан байённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий жарима жазоси қўлланилди ва туман прокуратурасига маълумотлар киритилди.

📌Бундан ташқари, ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда суд органларига даъво аризаси киритилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

Facebook Instagram