⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди.
Ўзбекистон Миллий атласи 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларини картографик ва матнли кўринишда тавсифловчи фундаментал илмий-маълумотнома асари ҳисобланади.
Атласда Республикамизнинг "Табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари", "Табиий шароити ва табиий ресурслари", "Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси", «Аҳолиси», «Ижтимоий» ва "Иқтисодиёт соҳалари" ҳамда «Тарихи» акс эттирилган.
Миллий атлас Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва «Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 100 дан ортиқ мутахассислари, Фанлар академиясининг етук олимлари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда олий таълим ва бошқа илмий мақомга эга бўлган ташкилотлардан жалб этилган экспертлар ҳамкорлигида яратилди.
Каналга уланиш: https://yangx.top/tvkad

#яшил_макон #Қибрай
КАДАСТР "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА
Давлат раҳбарининг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан жойларда ҳашарлар ташкил этилиб, ҳар бир ташкилот кўчат экиш ишлари билан бир қаторда ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.
Жумладан Қибрай тумани кадастр ҳодимлари ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда.

#биласизми
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича қонун имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ЎРҚ-728-сонли Қонун имзоланди.
Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:
🔸юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
🔸фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
🔸хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
🔸бўш турган ерлар.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ
📌“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари Ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган ва шу кундан эътиборан ҳар йили 18 ноябрь куни Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида юритимизда нишонланади.
🇺🇿Байроғимиз 1992 йил 2 мартидан Ўзбекистон тўлақонли суверен республика сифатида тан олинганининг рамзи сифатида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Бош қароргоҳи олдида ҳам ҳилпирай бошлади, мана, қарийиб 30 йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимиз куч-қудрати, мустақиллигимизнинг ифодаси, ҳалқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли бўлиб хизмат қилмоқда.

#байроғим_ғурурим
ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ 30 ЁШДА
Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳамюртларимизни "18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун" билан муборакбод этади.

#ер_назорати #Чиноз
ЕР НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Чиноз туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган мониторинглар давомида Чиноз тумани, Шалола МФЙ да 0,25 гектар ер майдони фуқаро М.Каримов томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, 123.48 кв.м майдонда ноқонуний равишда қурилиш қилганлиги аниқланди.
📄Ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштрилиб, суд органларига даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#чегара_ўзгариши
⚡️ЧЕГАРАЛАР ЎЗГАРИШИ
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтган ижтимоий объектлар тўғрисида.
М.Улуғбек туманига жами 2294,6 гектар шундан 1002,6 гектар қишлоқ ҳўжалиги ер майдонлари ўтган.
Бундан ташқари қуйидаги объектларнинг М.Улуғбек туманига ўтказилиши таъминланган:
▪️Маҳаллар сони - 13 та;
▪️Якка тартибдаги турар жойлар - 9137 та;
▪️Нотурар жойлар - 428 та;
▪️Мактаблар - 2 та;
▪️Мактабгача таълим муассасалари - 4 та;
▪️Диний муассасалар - 1 та;
▪️Қабристонлар - 2 та;
▪️Тиббий муассасалар - 1 та.
📌Қибрай туманидан М.Улуғбек туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани этиб белгиланади.
Каналга уланиш: https://yangx.top/tvka

#xalqaro_hamkorlik
Корея Ер, инфраструктура ва транспорт вазирлиги томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон миллий географик ахборот тизими учун фазовий маълумотларни стандартлаштириш ва улардан фойдаланиш” грант лойиҳаси доирасида ўқув семинар ўз ишини бошлади.
Семинар 3 кун давом этади ва унда тингловчилар,
1. Корея Республикасининг Миллий геоахборот тизими (МГАТ) ва Миллий фазовий маълумотлар инфраструктураси (ФММИ) сиёсати;
2. Фазовий маълумотни стандартлаштириш;
3. INSPIRE стандартлар тизими;
4. UML ва Data моделлаштириш;
5. Стандартлар портали билан яқиндан танишади.
Семинарда Кадастр агентлиги ҳамда вазирлик идораларнинг давлат кадастрларини юритиш ва фазовий маълумотлар йўналишига масъул 40 дан ортиқ мутахассисларига Кореянинг LX корпорацияси мутахассислари томонидан дарслар ўтилади.
Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt

#эълон #сайёр_қабул
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!
Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Тошкент туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.
📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.
📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.
📍Манзил: Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Оқ том МФЙ, Маданият саройи
‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.