TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.76K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 43 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 43 дня.

👉🏻Telegram - Facebook - Instagram - You Tube - Twitter - Портал
Forwarded from Kadastr - Live
DIPLOMATIC WORLD jurnali Kadastr sohasidagi islohotlarni dunyoga olib chiqdi.

Jahonning eng mashhur jurnallaridan biri DIPLOMATIC WORLD jurnali yaqinda O’zbekiston Mustaqilligining 30 yilligiga bag’ishlangan maxsus sonini chop etdi.

🌐 Jurnal rahbari Barbara Dietrich xonim tashrifi davomida Respublikamizda Kadastr sohasida amalga oshirilayotgan islohotlar bilan ham qiziqdi.
Agentlik xodimlari tomonidan Barbara Dietrich hamda Alberto Turkstrani qiziqtirgan savollariga javoblar berildi. Yakunda ular sohadagi islohotlarni alohida e’tirof etib bu haqda o’zlarining jurnallarida yozishlarini bildirishgan edi.

📌 Jurnalning 134-136 sahifalari ayni shu mavzuga bag’ishlangan.

DIPLOMATIC WORLD
jurnali vakillari Barbara Dietrich hamda Alberto Turkstralarga Kadastr agentligi nomidan o’z minnatdorchiligimizni bildiramiz va kelgusida yaqin hamkorlikda ishlashimizga ishonamiz.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Тошкент ва Сирдарё вилоятида ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Р. Янгийўл тумани, “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги 36,7 сотих қишлоқ хўжалигида суғориладиган ер майдонини фуқаро М.га ҳар бир сотихини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, танишлари орқали кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жами 36 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А., онаси М.га банк муассасасидан 3 йил муддатга берилган Сирдарё туманидаги иссиқхонанинг ёнидаги банк балансида бўлган 50 сотих ер майдонини фуқаро З.га турар жой сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 19 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
#аукцион #ер_участкаси

⚡️СИЗНИНГ ТАДБИРКОРЛИК
ФАОЛИЯТИНГИЗ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИ

Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Аҳиллик МФЙда жойлашган 8,93 гектар ер участкаси "E-AUKSION" савдосига қўйилди.

Мазкур ер майдони умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлидан 25 метр оралиқ масофада жойлашган бўлиб, қурилиш материаллари ва қурилиш саноат корхоналари учун мўлжалланган

👉Батафсил кўриш

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
#биласизми #ер_солиғи

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ЕР ВА МОЛ-МУЛК СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сонли қарорига кўра,

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
#таассуф

📌Тошкент вилоятида ер сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

🔎Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ерфурушнинг ғайри мақсадига чек қўйилди.

⚡️Гап шундаки, фуқаро Б.Р. Янгийўл тумани, “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги 36,7 сотих қишлоқ хўжалигида суғориладиган ер майдонини фуқаро М.га ҳар бир сотихини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, танишлари орқали кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жами 36 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

👆Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувоқиқ ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉Каналга уланиш:https://yangx.top/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kadastr #Aerogeodeziya #video_rolik

🔷Kadastr agentligi Respublika aerogeodeziya markazi faoliyat turlari, amalga oshirilayotgan yirik hamkorlik loyihalari, markaz tomonidan taqdim qilinayotgan sifatli va yuqori aniqlikdagi geodezik xizmat turlari, toponimika xizmati, yerlarni xatlovdan o‘tkazish borasidagi samarali ishlar haqida tayyorlangan videorolik.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#бизнинг_манзиллар #Оҳангарон

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ва туман бўлими
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ва туман филиали

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари:
ҳар куни, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти,Оҳангарон шаҳри, Шодлик кўчаси, 1-кичик ноҳия, 1-уй
☎️Мурожаат учун телефон: 70-645-18-09

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Қурилиш бош бошқармаси назорат бўйича инспектори Ш.Д. фуқаролар Ғ. ва Р.нинг ишончига кириб, уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун паррандачилик комплекси қуришда танишлари орқали 22 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
#аукцион #ер_участкаси

ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ҚУЛАЙ ЖОЙ ИЗЛАЯПСИЗМИ?

Тошкент вилояти, Пискент тумани, Қултепа МФЙ худудида давлат заҳира фондида бўлган 10,0 гектар ер участкаси "E-AUKSION" савдосига қўйилди.

Мазкур ер майдони умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлидан 25 метр оралиқ масофада жойлашган бўлиб
қурилиш материаллари
тўқимачилик маҳсулотлари
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объектлари
ун, дон ва чорвачилик учун озуқа саноати
дўконлар
маиший хизмат кўрсатиш корхоналари,
омбор мажмуалари ва шу каби тадбиркорлик объектлари учун мўлжалланган

👉Батафсил кўриш

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик жавобгарликка сабаб бўлади

Батафсил:
https://human.uz/10/51/2027

Улашинг: @humanuzofficial
#эълон #сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ва Янгийўл туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Кўкаламзор МФЙ, Ёшлик кўчаси (Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Янгийўл туман бўлими ҳовлиси)

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
#биласизми #қонун

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 16.08.2021 йилда имзоланган ЎРҚ-708-сонли Қонунга кўра,

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари,
мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Олдинги таҳрир

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
#ер_назорати #Оҳангарон

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Оҳангарон шаҳар бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган мониторинглар давомида фуқаро Х.Исматов томонидан Оҳангарон шаҳар "Янгиобод" МФЙ Янгиовул худудида жойлашган давлат заҳираси ихтиёридаги 0,12 гектар ер майдонида ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз қурилиш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат ўз вақтида тўхтатилиб, фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони фуқаронинг ўз ҳоҳишига кўра жойида бартараф этилди

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
#эълон #сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ва Янгийўл туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 10-00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Кўкаламзор МФЙ, Ёшлик кўчаси (Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Янгийўл туман бўлими ҳовлиси)

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
#фармон #брифинг #6243

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида жорий йилнинг 1 сентябрь холатига республика бўйича жами 13 551 та ҳолатда 2 332,7 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.
Жумладан,
7 323 та (646,2 гектар) ҳолатда уй-жой қуриш,
3 655 та (246 гектар) ҳолатда нотурар жой қуриш,
1 820 та (663,7 гектар) ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш,
59 та (269,1 гектар) ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш,
121 та (13,9 гектар) ҳолатда тупроқ карьер қилиш ҳамда
573 та (493,7 гектар) ҳолатда бошқа мақсадларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган
дейилади Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда

Бизни кузатишда давом этинг:https://yangx.top/tvkad
#коррупцияга_қарши

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА БАРЧАНИ ЯКДИЛЛИККА ЧОРЛАБ ҚОЛАМИЗ

Ҳурматли фуқаро ҳамда тадбиркорлар!

Агарда сиз кадастр соҳасида ўз мансабини суистеъмол қилиш ва коррупцияга қўл уриш ҳолатларини сезсангиз Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг 95-199-17-73 ишонч телефони орқали ҳабар беринг.

Маълумот тақдим этган шахслар сир сақланиши таъминланади.

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad