TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳоли томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади

“Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5138-сон, 07.06.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга кўра:

иссиқхона хўжалигига эга бўлиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган аҳоли (ташаббускор аҳоли) томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади;

қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари, захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган турар жой мажмуасини ҳам қамраб олган иссиқхоналар (уй-иссиқхона мажмуалари) ташкил қилинади.

☑️ Уй-иссиқхона мажмуалари давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилади.

➡️ Ташаббускор аҳолини танлаш инвесторлар ва туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

👉 Уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

👉 Шунингдек, иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

Иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.

🎓 Қарорга кўра, соҳадаги олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида замонавий иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, уларда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали усулларини ўқитиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик танлови доирасида “Энг илғор иссиқхона хўжалиги” номинацияси жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/toshkentviladliya
#биласизми
❗️Қандай ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов амалга оширилмайди.

Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўловлар ундирилмайди:

кадастр паспортини расмийлаштириш;

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Бизни кузатишда давом этинг: https://yangx.top/tvkad
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

https://www.youtube.com/watch?v=pIT1rW3tt6k

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишлаб ўтказилаётган видеоселекторда, давлатимиз раҳбари Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилиниши, 2021 йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилишини маълум қилди.

https://yangx.top/tvkad
Энди ер фақат аукцион орқали сотилади ёки ижарага берилади

Президент Шавкат Мирзиёев бундан буён туман ҳокимлари томонидан ер ажратиш тўхтатилишини, бу ишлар фақат аукцион орқали амалга оширилишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/77513517

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Kadastr - Live
#aerogeodeziya #kadastr

🛰 Республика аэрогеодезия маркази томонидан “Leica Geosystem AG” DMCIII русумли аэрофотокамера ёрдамида Республика ҳудудида картографик, кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимларини модернизация қилиш, 1:10 000 ва 1:25 000 масштабдаги қишлоқ ҳўжалиги хариталарини яратиш, мамурий ва ҳудудий чегараларни аниқлаш, ноқонуний участкаларни аниқлаш ҳамда картографик асосни яратиш мақсадида аэрофотосъёмка ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудида 9 770 кв.км, Андижон , Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳудудида 14 600 кв.км майдонда аэрофотосъёмка ишлари олиб борилиб, айни дамда суратларни қайта ишлаш жараёни давом этмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
ДИҚҚАТ!!! СЎРОВНОМАДА АЛБАТТА ҚАТНАШИНГ!

Сизнингча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ЕР ОЛИШ учун қаерга мурожаат қилинади?
Anonymous Poll
16%
Ҳокимиятга
10%
Давлат хизматлари марказига
62%
Аукцион орқали
10%
Кадастрга
1%
Фермерларга
2%
Маҳалла раисларига
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳим ер ислоҳотига старт берилди

Сегодня дан старт важной земельной реформе

Facebook|Instagram|Twitter
#Matbuot_anjumani

Bugun soat 11:00 da AOKA anjumanlar zalida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.

Mavzu: “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga bo‘lgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni.

Matbuot anjumanida:

- Adliya vazirligi
- Bosh prokuratura
- Qishloq xo‘jaligi vazirligi
- Davlat soliq qo‘mitasi huzuridagi Kadastr agentligi va boshqa mutasaddilar ishtirok etib, jurnalistlarning savollariga javob beradi.

Anjuman "UzReport TV" va "O‘zbekiston 24" telekanallari hamda YouTube tarmog‘i orqali onlayn efirga uzatiladi.

Bizni kuzatishda davom eting: https://yangx.top/tvkad