TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.72K photos
939 videos
10 files
7.01K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.
– Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.
Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

Президент вручил государственные награды в комплексе «Куксарой».
– Сидящие здесь сегодня – герои нашего времени, выдающиеся представители нашего мужественного народа, – отметил глава государства .
От имени собравшихся на церемонии Шавкат Мирзиёев адресовал поздравления всем согражданам, получившим награды на местах.
В церемонии приняли участие руководители государственных и общественных организаций, ветераны труда, представители интеллигенции, молодежь.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш бўйича ваколатлари қисқарди

🔰Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-656-сон, 23.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан 2 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

☑️ “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокими қонунда назарда тутилган ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, ушбу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилишга ҳақли эканлиги белгиланди (илгари ҳокимлар бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга ҳам ҳақли бўлган).

☑️ Қонун билан Ер кодексига ҳам мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодексдан Вазирлар Маҳкамасининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда бекор қилиш ҳамда ерларни олиб қўйиш билан боғлиқ ваколатлари чиқарилди.

☑️ Шунингдек, ушбу кодексга киритилган ўзгартишга кўра, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатишнинг суд тартибида амалга оширилиши ҳолатлари белгилаб қўйилди (илгари ер участкасига эгалик қилиш ёки ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш барча ҳолатларда ҳокимларнинг қарорлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилган).

🔰 Қонун билан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга:

👉 давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан, ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши мулкдорнинг розилиги билан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори фақат адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда қабул қилиниши;

👉 мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилишига ҳамда бекор қилинишига йўл қўйилмаслигига оид қоидалар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Фарғонада ҳуқуқбузарликлар дронлар ёрдамида қайд этилади

1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати қоидаларига ва жамоат жойларида тиббий ниқоб режимига риоя этилиши устидан дронлар ёрдамида назорат ўрнатилади.

👉 https://kun.uz/18722477

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Мукофот олганлар – бу йилги қаҳрамонларимиз, мукофот олганлар – бефарқ бўлмаган одамлар

Президент: Награжденные – наши герои в этом году, люди, радеющие за свое дело

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Осиё – дунёнинг барча қисмларидан энг каттаси ҳисобланади. Унинг майдони 44 614 000 км кв. Бу ер юзининг тахминан 1/3 қисмидир.

Каналга уланиш👇👇👇
👉👉👉https://yangx.top/tvkad


2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.



Каналга уланиш👇👇👇
👉👉👉https://yangx.top/tvkad
Президент: Қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз
www.president.uz/uz/4056

Президент: Как бы ни было сложно, мы не свернем с пути демократических реформ
www.president.uz/ru/4056

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #islohotlar #davlatdasturlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏆Бекобод шаҳрида "Ҳоким кубоги"

“Ҳоким кубоги” мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Финалда шаҳар Кадастр филиали жамоаси ва шаҳар ФВБ жамоаси учрашди. Муросасиз кечган ўйинда асосий ҳисоб 2-2 бўлиб, жамолар пеналтилар сериясида баҳс олиб боришди ва шаҳар ФВБ бўлими жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари:

🥇 шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими
🥈 шаҳар Кадастр филиали
🥉 шаҳар Халқ таълими бўлими

Шундан кейин учрашув ғолибларини тақдирлаш учун сўз навбати шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаевга берилди. З.Файзуллаев ғолибларни табриклар экан, юртимизда спортга қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб ўтди.

Мусобақа ғолибларига медаллар ва эсдалик совғалари шаҳар ҳокими З.Файзуллаев, шаҳар прокурори Ж.Муратов, шаҳар ИИБ бошлиғи М.Соттиевлар томонидан топширилди.

https://yangx.top/tvkad
Йил номларини биласизми?
1991 йил — “Алишер Навоий йили”
1992 йил — “Ҳамширалар йили”
1993 йил — “Аҳмад Яссавий йили”
1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили”
1995 йил — “Абу Али ибн Сино йили”
1996 йил — “Амир Темур йили”
1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
1998 йил — “Оила йили”
1999 йил — “Аёллар йили”
2000 йил — “Соғлом авлод йили”
2001 йил — “Она ва бола йили”
2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
2003 йил — “Обод маҳалла йили”
2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
2008 йил — “Ёшлар йили”
2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
2010 йил — “Баркамол авлод йили”
2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
2013 йил — “Обод турмуш йили”
2014 йил — “Соғлом бола йили”
2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
2019 йил — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

https://yangx.top/tvkad
Мулк ҳуқуқи дахлсиз, уни бузишга ҳеч ким ҳақли эмас

📍 https://uza.uz/uz/posts/198522

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter