TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Кадастр агентлиги тизимида коррупцияга карши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
#25nov #uzbekiston24
#қилмиш

Пора талаб қилган муҳандис қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ўзсувтаъминот” АЖ таъсисчилигидаги “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ (давлат улуши мавжуд корхона) бош муҳандиси Р.Н. пора олаётган вақтида ушланган.

У Беруний кўчасидаги 12 та хонадонни ноқонуний сув таъминотига уланганлиги бўйича катта миқдорда жаримага тортмаслик ва ушбу ноқонуний уланишларни қонуний тартибда ҳужжатлаштириб бериш эвазига фуқаро Х.Х.дан 8 млн сўм пора талаб қилиб, аввал келишилган пулдан 100 долларини, кейинчалик қолган 600 долларини олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Р.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://yangx.top/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Кадастр агентлиги тизимида коррупцияга карши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
#25nov #uzbekiston24
Урганчда аҳолининг кириш-чиқиш йўлагидан тадбиркорга ер ажратилган. Бу норозилик келтириб чиқарди

👉 https://kun.uz/18582776

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Янгийўл_тумани

Ҳудудий чегаралар аниқ белгиланяпти

🔰 “Ўздаверлойиҳа” институти Тошкент вилояти ер лойиҳа бўлинмаси раҳбари Зафар Норқулов, Янгийўл туман ҳокими Улуғбек Ялгашев ва мутахассислар Янгийўл туманининг маъмурий ҳудудий чегараларини белгилаш масаласини кўриб чиқишди.

📌 Туман ҳокимлигида бўлган тадбирда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ депутатлар иштирокида ҳудудларни жойига чиқиб, кўздан кечириши белгиланди.

📝Белгиланган тадбирлар якунлангандан кейин ҳудудий чегаралар масаласи туман кенгаши сессиясида кўриб чиқилади. Депутатлар тегишли қарорлар қабул қилгач, туманнинг ҳудудий чегаралари аниқ белгиланади.

👉 Каналга уланиш: https://yangx.top/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
"Собиқ кадастр қўмитаси тизимидаги кўпгина ходимлар идорани ер олди-сотдиси “бозор”ига айлантириб олишган"

#ЖИНОЯТ

👉 http://darakchi.uz/uz/108355

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Аукцион ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди

"E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида ўтказиладиган онлайн аукционлар иштирокчиларига тенг имконият яратиш, мулкларнинг ҳақиқий бозор баҳосини аниқлаш мақсадида электрон онлайн аукционларни ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Унга кўра, аукционларда соат 18:00дан кейин нарх тасдиқлаш давом этган ҳолда, аукцион ўтказиш муддати чегараланмайди ҳамда савдолар энг юқори нарх тасдиқлангунига қадар давом этади. Соат 18:00 дан кейин нарх тасдиқлаш учун 1 дақиқадан вақт берилади.

Шунингдек, аукцион иштирокчиларига нархни 5, 10, 20 баравар миқдорида ошириш имконияти берилади.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Кадастр агентлиги тизимидаги 57 фоиз ходим аттестациядан ўтолмади. Бу нима дегани?!

#ЖАМИЯТ

👉 http://darakchi.uz/uz/108370

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Эндиликда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаган ердан фойдаланувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар Миллий геоахборот тизимидан олинади

#ЖАМИЯТ

👉 http://darakchi.uz/uz/108378

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from GEOINFOCOM
ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН БЕПУЛ КАДАСТР ХИЗМАТЛАРИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан Кадастр идоралари томонидан аҳолига кўрсатиб келинаётган бир қатор хизмат турлари бепул тақдим этилиши йўлга қўйилди жумладан:

Кўчмас мулк объектида жорий ўзгартиришларни ҳисобга олиш ва Кадастр паспортини шакллантиришда:

🔸Кўчмас мулк объектига мавжуд кадастр паспортини янгилаш (дубликат) (объектда ўзгариш мавжуд бўлмаса);

🔸Кўчмас мулкнинг бир қисми сотилганда (ҳадя, мерос қилинганда, тоифаси ўзгарганда ва ҳ.к.), қолган қисмига кадастр паспортини қайта шакллантириш;

🔸Манзил ўзгарганлиги сабабли кадастр паспортини қайта шакллантириш;

🔸Кўчмас мулк объектининг реконструкциясиз (қайта қурилишсиз) тоифаси ўзгариши.

Мулкдор ўзгармаган ҳолда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

🔹Фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгариши;

🔹Юридик шахснинг номи ёки шакли ўзгаргариши;

🔹Кўчмас мулк объектининг манзилини меъёрлаштирилиши.

Ушбу хизмат турларидан жойлардаги давлат хизматларига мурожаат қилиш орқали ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн фойдаланишингиз мумкин.

Жизмоний ва юридик шахслар учун Кадастр агентлиги томонидан интерактив давлат хизматларини кўрсатишда янада имтиёз ва қулайликлар яратиш чоралари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/geoinfocom
2025 йилга бориб барча шаҳарларнинг бош режаси тасдиқланади – Президент фармони

👉 https://qalampir.uz/n/29131

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
2 қаватдан юқори шахсий уйлар қурилишида қурилиш инспекцияси назорати ўрнатилади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан бошлаб, 2 қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, хусусан якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши ҳудудий қурилиш инспекциялари назоратига олинади.

👉 https://kun.uz/88554575

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Bugun, 28 noyabr
🌧 +3°...-7°, Yomg'ir

Hozir: 🌧 +2°, ↗️ 11 m/s

Tong: ❄️ +1°
Kun: ☁️ +2°
Oqshom: 🌤 -1°

Namlik: 83%
Shamol: Janubi-sharqiy, 7 m/s
Bosim: 776 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:28
Quyosh botishi: 16:57
Forwarded from Kadastr - Live
27 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 184 та мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 24,1 млрд.сўмлик 143 та мулк 25,9 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

2 та давлат активи:
- Тошкент вилояти, Нурафшон шахридан "Тўйтепа металл қурилмалари" АЖнинг устав капиталидаги 84,4 фоиз давлат акция пакетлари учун Агентлик томонидан 20 млрд.сўмга олди-сотди шартномаси имзоланди.

21 та давлат мулки ижараси бўйича:
-
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан бошланғич йиллик ижара ставкаси 19,8 млн.сўм бўлган бўш турган давлат биноси 215,8 млн.сўмга ижарага берилди.

73 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хива туманидан нархи 7,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 179,8 млн.сўм нарх тасдиқланди.

16 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманидан нархи 3,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 5,9 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжатлари бўйича 8 та, юридик ва жисмоний шахсларнинг 19 та мулки, 4 та норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи реализация қилинди.

❗️27 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=178