TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
​​"Янги нафас" лойиҳаси

Кунига 10 минг
Ойига 300 минг
Йилига 3,6 млн қадам юринг

Ҳамда Кадастр хизматлари ва бошқа давлат хизматлари учун 50 % лик чегирмага эга бўлинг!

Бонус – спорт мажмуасидан фойдаланиш учун бепул абонемент.

Бу лойиҳа сизга нима беради?
Саломатликка эришасиз, пулингизни давлат хизматларидан фойдаланишда (220 турдан ортик!) тежаб қоласиз.

Лойиҳа муҳокамаси 8 октябрга қадар куйидаги ҳаволада:
https://regulation.gov.uz/ru/document/22513

@uzmeninguyim
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги ва «Картография» корхонаси муносабати

Хариталар асоси, уларнинг илмий ҳолатини ишлаб чиқиш Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.

«Ёзувсиз харита ва атласлар асосини ишлаб чиқиш давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Халқ таълими вазирлиги бутун республика бўйича мактаблар учун қайси турдаги, масалан, табиий, сиёсий, физик ёки бошқа турдаги хариталарнинг талабномасини йиғиб, шакллантириб берса, биз кўриб чиқиб, график асосида ташкил қиламиз. Бу ишни улар билан биргаликда келишган ҳолда амалга оширишимиз мумкин», – деди Кадастр агентлигининг Ерни масофадан туриб зонтлаш, геодезия ва картография бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ихтиёр Эргашев.

Республикада 10 мингдан зиёд мактаб мавжуд. Aтласлар эса 10 минг нусхада чоп этилмоқда. Битта мактабда юқори синфлар ҳар бири ўртача 2тани ташкил қилса, бу 50-60 ўқувчига битта атлас тўғри келишини англатади. Aдаднинг камлиги сабабларини «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси раҳбари Ориф Ибрагимов изоҳлаб берди.

«Aтлас ва ёзувсиз хариталарга талаб жуда кам. Бизга асосан тадбиркорлик субъектлари ўзларининг сотиши учун харита ва мавзули хариталар учун буюртма беришади. Биз бир неча бор Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилдик. Aтлас ва ёзувсиз хариталарни ҳеч бўлмаганда мактаб дарсликлари билан бирга ижара таркибига қўшишни таклиф қилдик. Чунки география дарсликлари янгиланганда, атласлар ҳам қайта янгиланади. Дарсликдаги ўзгариш ва қўшимчалар атласларга ҳам киритилади. Ҳозирда биз ўзимиз имконимиз етгунича мактаблар сонини аниқлаб, тадбиркорларни жалб қилган ҳолда атлас ва ёзувсиз хариталарни нашр этиб турибмиз», – деди Ориф Ибрагимов.
Forwarded from Kadastr - Live
Ер тузиш соҳасининг жонкуяр билимдони Ахмедов Ғайрат Нурматович вафот этди.

Ғайрат Ахмедов ўз меҳнат фаолияти давомида кўплаб шогирдлар тайёрлаган, ер тузиш соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшган устозлардан эди.

32 йиллик фаолияти даврида Ғайрат Ахмедов Ўздаверлойиҳа институти, Ер қўмитаси ва “Геоинформкадастр” давлат унитар корхоналарида оддий мутахассисликдан тортиб, раҳбарлик лавозимларида ҳам ўзининг билими ва меҳнатини касби учун аямаган ҳалол инсон эди.

Кадастр агентлиги жамоаси Ахмедов Ғайрат Нурматовичнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Forwarded from UzReport.news
Kadastr agentligi axborot xizmati rahbari Ne'mat Atamuratov ishtirokida brifing boshlandi.

https://youtu.be/hRr6eDn_QWM

https://www.facebook.com/uzreport.tv/videos/371564970666376/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен 4-5 йилдан буён ҳужжатларсиз ўзим қурган уйда солиқ тўлаб яшаб келмоқдаман. Уй жойимни, ҳовли деворларимни ўз маблағим ҳисобидан қурганман. Ҳовлим 25-30 йилдан буён яшаб келаётган фуқароларнинг ҳовлиси билан бир жойда жойлашган. Атрофимдаги қўшниларимга мулк ҳуқуқи берилиб кадастр ҳужжати бор. Мен уй жойимни қандай кадастр ҳужжат қилсам бўлади.
— 00:00

Пастки қаватдаги қўшнимиз темир панжара билан атрофни ўраб олган. Ана шу панжара ноқонуний қурилма ҳисобланадими? Ва уни буздириб ташласа бўладими ?
— 01:18

Ҳозирги кунда уй жойларга эгалик қарорини тиклаш туман ҳокимияти орқали амалга ошириладими ёки Вазир Маҳкамасининг 370 сон қарори биланми? Агар ҳокимятдан бўлса ер ажратиш қарори бўлмаганда қайси қарор асос бўлади.
— 02:20

Кадастр паспортида қонун билан белгилаб қўйилган қандай ҳужжатлар бўлиши керак. Масалан, уй-жойга қилиб берилган кадастр паспортини тўлиқ ҳолатда қилинган ёки йўқлигини қандай билсам бўлади?
— 03:05

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
«Бельдерсай», «Угам», «Пирамиды» и другие зоны отдыха выставляют на продажу. Всего в списке 26 объектов:

https://www.spot.uz/ru/2020/09/29/charvak/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@spotuz
Forwarded from E-AUKSION (Erkin)
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Тошкент вилоятидан 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Самарқанд вилоятидан ер 511 минг сўмдан (кўриш)
3️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,7 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,4 минг сўмдан (кўриш)
5️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

1️⃣ Кадастр агентлиги марказий аппаратига (ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 7,0 млн сўмгача);

2️⃣ Кадастр агентлигининг 14 та ҳудудий бошқармаларига (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);

3️⃣ Кадастр агентлигининг 203 та туман ва шаҳар бўлимларига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);

4️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппаратига (ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача);

5️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг 14 та ҳудудий бошқармаларига (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);

6️⃣ Давлат кадастрлари палатасининг 203 та туман ва шаҳар филиалларига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);

7️⃣ Республика аэрогеодезия марказига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача).

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА...
#sayyor_qabul

Хозирги вахтда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар ва Қибрай туманларида сайёр қабул бўлиб ўтмоқда. Мурожаатчилар уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдонлари сўраб мурожаат қилишди.
Жойида ҳал қилиш мумкин бўлган кўплаб масалалар ўз ечимини топди, айримларига ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.
🟢 Жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ер участкаларини олиш бугунги кунда онлайн аукцион орқали амалга оширилаётгани тадбиркорларга батафсил тушунтирилди.

📢📢📢 Диққат қилинг сайёр қабуллар давом этади.

Юқори Чирчиқ тумани, Паркент тумани хамда Бўстонлиқ туманлари учун бизнинг фаолиятимиз билан боғлиқ бўлган масалалар ёки саволлари бўлса эртага соат 10-00да Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қўрғони, Маърифат махалласи, Сохил бўйи кўчаси марказий стадиёнида бўлиб ўтади.

❗️❗️❗️Муаммоларингизга ечим топишда ёрдам беришга тайёрмиз.

https://yangx.top/tvkad
Bugun, 30 sentabr
🌧 +17°...+7°, Yomg'ir

Hozir: ☁️ +10°, ↖️ 12 m/s

Tong: ☁️ +12°
Kun: ☁️ +15°
Oqshom: 🌤 +15°

Namlik: 58%
Shamol: Janubi-sharqiy, 9 m/s
Bosim: 765 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 06:20
Quyosh botishi: 18:08


@gazetauz_uzb O'zbekiston yangiliklari. Rasmiy kanal. Faqat ishonchli ma'lumot.
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш муддати 10 иш кунидан 2-7 иш кунига қисқартирилди.

Мазкур тартиб 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётга татбиқ этилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эндиликда ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин

“Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–639, 29.09.2020 й).

➡️ Қонун билан Ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин.

Бунда, ушбу тоифадаги ерлар 1 йилгача муддатга иккиламчи ижарага берилади.

📌 Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ёки ўрмон фонди ерларини иккиламчи ижарага бериш тарафларнинг келишувига кўра, лекин ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

📝 Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

⚠️ Ер участкасини ижарага бериш шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши иккиламчи ижара шартномасининг ҳам бекор қилинишига сабаб бўлади (шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса).

📌 Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

☑️ “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, фермер хўжалигига берилган ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

♻️ “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, деҳқон хўжаликлари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки унинг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланишга бериши мумкин.

🤝 Бунда, ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади.

◽️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги сайёр қабуллар фаоллик кўрсатмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон24 телеканали лавҳаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ustozlar
💐💐💐💐💐💐💐

Mehr nuri yogʻar doim koʻzingizdan, ustozlar,
Yursam deyman bu tabarruk izingizdan, ustozlar.
Chin insonlik kitobiga baxtu hikmat bitibsiz,
Odob ila bilim oldim soʻzingizdan, ustozlar.

Qalbingizning yoʻq gʻubori, mehribonsiz shunchalar,
Quyosh olmish haroratin yuzingizdan, ustozlar.
Fan bogʻining bogʻbonisiz, charogʻbonsiz koʻngilga,
Ming ehtirom oʻgʻlingizdan, qizingizdan, ustozlar.

Joy oldingiz bir umrga shogird yurak toʻridan,
Moʻmin hayot darsin oʻqir oʻzingizdan,ustozlar.

Https://yangx.top/tvkad
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Toshkentda bo‘shab qolgan deputatlik o‘rniga saylanishda yordam berish uchun 3000 dollar so‘ragan deputat qo‘lga olindi.

Batafsil — http://dy.uz/j0pCo

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

С праздником Вас, дорогие наставники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
#sayyor_qabul
🇺🇿 Хабарингиз бор Тошкент вилояти бўйлаб сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда. 30 сентяр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ ва Паркент туманларида сайёр қабул бўлиб ўтди. Кутилганидек сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар билан иштирок этишди.

❗️Деҳқон хўжалиги учун ерларни ажратиш, яйлов ерларига ноқонуний қурилиш қурилгани, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, бузилган уйларга компенсация пули ҳамда дала ҳовлиларнинг рухсатнома олмасдан қурилиши ва бир қатор бошқа мавзуларда фуқаролар мурожаат қилишди.

Сайёр қабулда жами 12 та масала келиб тушди ва уларнинг бирортаси рад этилмади.

📢📢📢 2 октябр
санасида сайёр қабул Тошкент вилоятининг Нурафшон, Оққўрғон ва Ўртачирчиқ туманида ўтказилиши режалаштирилган.

Сайёр қабул бўлиб ўтадиган аниқ манзил ҳақида қўшимча ахборот берилади. Бизни кузатишда давом этинг