TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.74K subscribers
8.74K photos
942 videos
10 files
7.03K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
加入频道
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#Туризм

🏞Кейинги йилларда Бўстонлиқ тумани туризм масканига айланмоқда. Бу ерга келиб-кетувчи сайёҳларнинг табиат қўйнида мароқли ҳордиқ чиқариши, наботот ва ҳайвонот оламининг нодир намуналари билан яқиндан танишиши учун қулайликлар яратилмоқда.

🌄Айниқса, бу борада тоғ, ўрмон, яйлов, табиий сув ҳавзалари, оёқ турмас қияликлару лалми ерларни ўз бағрига олган “Угом–Чотқол” давлат миллий табиат боғи имкониятлардан самарали фойдаланилаяпти.

🎥Махсус кўрсатув 1-қисм

👉Каналга
уланиш: https://yangx.top/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Bugun, 5 sentabr
☀️ +33°...+17°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +21°, ⬅️ 7 m/s

Tong: ☀️ +26°
Kun: ☀️ +32°
Oqshom: ☀️ +30°

Namlik: 26%
Shamol: Shimoliy, 9 m/s
Bosim: 760 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:55
Quyosh botishi: 18:51


@gazetauz_uzb O'zbekiston yangiliklari. Rasmiy kanal. Faqat ishonchli ma'lumot.
Forwarded from E-AUKSION (Zohirshoh)
Кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Чирчиқ шаҳридан 100,8 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Нурафшон шаҳридан 94,7 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Бекобод шаҳридан 89,1 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Шароф Рашидов туманидан 4,9 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Арнасой туманидан 14,3 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Ховос туманидан 7,5 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Фарғона шаҳридан 100,9 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Наманган шаҳридан 155 млн.сўмдан (кўриш)
9️⃣ Нукус шаҳридан 7,3 млн.сўмдан (кўриш)

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
e-auksion.v1.0.0.apk
6.3 MB
⚠️e-auksion.uz мобил иловасидан фойдаланиб онлайн савдоларда қатнашинг!

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК мутахассислари томонидан e-auksion.uz савдо майдончасидан фойдаланиш учун қулай мобил илова яратилди.

Мобил илова қулайликлари:

🔷 мулклар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш;
🔷 қулай қидирув тизими;
🔷 илова орқали рўйхатдан ўтиш;
🔷 шахсий кабинетдан фойдаланиш;
🔷 аукционда қатнашиш учун ариза бериш;
🔷 мобил телефон орқали савдода қатнашиш имконияти мавжуд.

e-auksion.uz мобил иловани ўрнатиш учун матн юқорисидаги файлни юклаб олинг ва мобил телефонингизга ўрнатинг.

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Сӯхда 71 нафар ишсизга ер ажратиб берилди

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/102794

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Bugun, 7 sentabr
☀️ +29°...+11°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +11°, ↖️ 7 m/s

Tong: ☀️ +17°
Kun: ☀️ +27°
Oqshom: ☀️ +25°

Namlik: 22%
Shamol: Shimoliy, 8 m/s
Bosim: 763 mm sim. ust.

Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:57
Quyosh botishi: 18:47
🎂🎂🎂 ТАБРИКЛАЙМИЗ, ҚУТЛАЙМИЗ!!! 🎂🎂🎂

🟢Бугун 0️⃣7️⃣ сентябрь куни Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси мутахассиси, ёш меҳнаткаш ходимлардан бири - Худайбердиев Самандар Эркин ўғлининг таваллуд айёми.

Самандар Худайбердиевни меҳнат жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз❗️

Самандар Худайбердиевга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ҳамда келгусидаги меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаймиз❗️

🟢СИЗГА БАХТ ВА ОМАД ЁР БЎЛСИН!🟢

0️⃣7️⃣💎0️⃣9️⃣💎2️⃣0️⃣2️⃣0️⃣

https://yangx.top/tvkad
Forwarded from Kadastr - Live
Савол: Кадастр муҳандиси фаолиятини бошламоқчиман. Бунинг учун малака шаҳодатномаси керак дейишяпти. Шаҳодатнома олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак ва у кимларга берилади?

Жавоб:
Геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган, геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган жисмоний шахслар кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.

📌Ушбу фаолият ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида синов тариқасида рухсат этилган бўлиб, шаҳодатнома олган шахслар риэлторлик ташкилотида шартнома асосида фаолият олиб боради.

❗️❗️❗️Олий маълумотли ва геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган шахслар тўғридан-тўғри малака шаҳодатномасини олиш учун “Давергеодезкадастр” қўмитаси ариза топшириб, тест топширадилар. Ушбу жараён мутлақо бепул амалга оширилади.

🙎🏻‍♂️🙍🏻‍♀️ Ўрта-махсус маълумотига эга шахслар эса кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик бўйича “Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази”да ўқув курсида қатнашишлари шарт.
Шундан сўнг юқоридаги жараёнда қатнашадилар.
Forwarded from Kadastr - Live
Айни дамда “Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш” масалалари бағишланган видеоконференция ўтказилмоқда. Видеоконференция Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ташкил этилган бўлиб унда Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев ва тизимдаги бир қатор раҳбарлар иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан таклиф ҳамда фикрларини билдиришмоқда.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;
б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
умумий майдони 100 кв.м. гача – 5 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача – 7 иш кунигача;
умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача – 10 иш кунигача;
умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача – 15 иш кунигача;
умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача – 20 иш кунигача;
умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ25 иш кунигача;

ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигача.

❗️❗️❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
Forwarded from davletovuz
❗️Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Кадастр агентлиги ташкил этилди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилмоқда.
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Кадастр агентлиги ташкил этилди

Батафсил:
https://human.uz/site/inner/6288

Каналга уланинг: @humanuzofficial
Forwarded from Kadastr - Live
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва Қарори имзоланди.

📢📢📢 Эртага мазкур Фармон ва Қарор мазмуни ва моҳиятига бағишланган ТЕЗКОР матбуот анжуман бўлиб ўтади.

📌 Ўтказилиш жойи ва вақти: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида соат 16-00 да.
Forwarded from Hudud Inform
📎Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан

Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қайтарилмоқда

Ер умуммиллий бойлик, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлиги асоси, энг муҳим табиий ресурс ҳисобланади. Шу сабабли, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Давергеодезкадастр қўмитаси узоқ йиллар давомида ушбу вазифани муайян даражада бажариб келди. Лекин, ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг ягона органда тўпланганлиги ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда манфаатлар тўқнашувини юзага келтираётган эди.

Бир тасаввур қилиб кўрайлик: олис ва айни пайтда суғориладиган ерларга бой туманлардан биридасиз. Агар сиз бу ердан ер олмоқчи бўлсангиз, сизга керак бўлган ер участкасини туман ер тузувчиси ўлчаб беради, ҳоким қарорини ҳам ўзи чиқартириб беради, ер ҳисобини ҳам ўзи юритади, қаерга нима экиш кераклигини ҳам у аниқлайди, ерлар ва экинларни ҳам ўзи мониторинг қилади. Агар бу ер тузувчининг нияти тўғри бўлмаса, у истаган ерини истаган кишига ажратиб бериши, ноқонуний эгалланган ерларни исталган одамдан яшириши мумкин. Агар у инсофли, лекин бироз содда инсон бўлса, исталган пайт кимнингдир ноқонуний ишлари қурбонига айланиши мумкин.

❗️Ушбу Фармон, биринчи навбатда, мана шу ҳолатларга чек қўйишга қаратилган.
Кадастр органлари эндиликда фақат ернинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш, хусусан, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш, геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш вазифалари уларнинг ҳақиқий эгаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
❗️Барча кўчмас мулклар – ер участкалари, уларга бўлган ҳуқуқлар, бино ва иншоотлар 2021 йил охиригача давлат рўйхатидан ўтказилади

Биз неча йиллардан бери ер кадастрини юритишда муаммоларга дуч келмоқдамиз. Нега? Чунки биз пиёда юриб ўтказиладиган хатлов орқали ер ҳисобини юритмоқчи бўляпмиз. Бу йил бир марта айланиб чиқамиз, қанча инсон, қанча техника овора... Лекин биз қоғозга тушуриб чиққан маълумот келаси йилнинг ўзида реал ҳаётга яна тўғри келмай қолади. Кейин яна бошқатдан хатлов ўтказамиз. Хуллас, бу жараён узлуксиз давом этаверади.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Фуқаролик кодекси, Ер кодекси, Солиқ кодексида, яна бошқа ўнлаб қонун ҳужжатларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Кўчмас мулк деганда биринчи навбатда ер участкаси, унга бўлган мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи тушунилади.
Лекин, афсуски, бизда қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан деярли ўтказилмаган. Яни фермерлар, кластерлар, деҳқон хўжаликлари ва ердан фойдаланувчи бошқа шахслар ер ажратиш ҳақидаги қарорни қўллларига олиш билан чекланадилар. Агар уларнинг ҳар бири ўз ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказганида эди, ер ҳисоби ҳам ўз ўзидан аниқ бўлган, ер кадастрини ҳам шунга қараб юритиш мумкин бўлган бўлар эди.

Фармонда ушбу масалага биринчи маротаба тизимли ёндашилган. Яъни, бундан буён ер участкасига бўлган ҳуқуқларни Миллий геоахборот тизимида тўғридан тўғри рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда. Бу ҳудди сал олдинроқ бино-иншоотларни нотариал тасдиқлашда жорий этилган амалиётга ўхшайди. Нотариус бирор бир бинони сизга ўтиши ҳақидаги шартномани тасдиқлаб, уни бир вақтнинг ўзида онлайн режимда кадастрдан давлат рўйхатидан ўтказиб беради. Фармонда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам, у вужудга келган пайтнинг ўзида рўйхатдан ўтиши лозимлиги белгиланмоқда.

Лекин ушбу Фармон қабул қилинганига қадар олинган ер участкаларичи? Уларнинг эгалари қўлида ҳоким қарори бор, лекин ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бундай ҳуқуқ эгалари ҳам, улар хоҳ давлат бўлсин, хоҳ нодавлат ўз маблағлари ҳисобига кадастр йиғмажилди тайёрлаб, ўзларига тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишлари шартлиги белгиланмоқда. Тўғри, бу осон иш эмас, лекин қачондир барибир шу йўлдан боришимиз керак. Фармон ушбу мураккаб, лекин тўғри йўлга барчамизни бошлаб беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
❗️Кадастр органлари Давлат солиқ қўмитаси тизимига ўтказилди

📎 Фармонни биринчи ўқиган одамда шу пайтгача мавжуд бўлган Давергеодезкадастр қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида қандай боғлиқлик, қандай умумийлик бор деган савол пайда бўлади. Ҳақиқатдан ҳам ўринли савол. Лекин, агар масаланинг ичига чуқурроқ кириб борилса, бу қарорга бекорга келинмаганлиги маълум бўлади.

Кадастр идорасининг асосий вазифаси нима? – Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи 21 та давлат кадастрининг тўлиқ ва ишончли юритилишини таъминлаш. Оддий сўз билан айтганда, юртимиздаги барча ерлар, уларнинг остида ва устида қандай объектлар борлиги ҳақида ягона базани шакллантириш. Савол: бу базанинг тўлиқ юритилишидан энг биринчи навбатда ким манфаатдор? Солиқ идоралари! Чунки ҳар қандай объект – у ёки бу манода солиқ солиш объекти ҳисобланади. Унинг солиқ солиш объектига кирмаслигини, масалан тарихий-маданий объект, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд эканлиги тасдиқлаш учун ҳам кадастр маълумотлари керак бўлади.

Демак, биз ерлар, бино ва иншоотлар, бошқа кадастр объектларининг ҳақиқий ҳисобини билишимиз учун кадастр ва солиқ идораларининг ресурсларини бирлаштиришимиз керак, уларнинг ахборот тизимларини интеграция қилишимиз керак, оддийроқ айтганда, уларнинг бирини ўнг, иккинчисини чап кўзга айлантириб, битта объектни бир пайтда кўрадиган ва биргаликдан “синхрон” ҳаракат қиладиган қилишимиз керак.

Эҳтимол орадан яна йиллар ўтиб, барча объектлар ҳисоби тўлиқ қўлимизда бўлгач, сунъий йўлдош орқали ҳар бир ўзгаришни дарҳол аниқлаш имконяти яратилгач, барча давлат органларининг ахборот тизимлари реал вақт режимида бир-бири билан ахборот алмашишни бошлагач кадастр ва солиқ органлари яна ўз мустақил йўналишларида фаолиятларини давом эттиришар, буни вақт кўрсатади. Лекин ҳозирги босқичда бу икки идора фаолиятини биргаликда олиб бориши давлат, жамият, солиқ тўловчилар ва мулкдорлар учун фақат фойда, қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
“БТИ”лар ўрнида янги орган ташкил этилди

Ҳар бир вилоятдаги “Ермулккадастр” давлат корхонаси, уларнинг туман (шаҳар) филиаллари ҳақида эшитмаган ёки уларга иши тушмаган одам деярли бўлмаса керак. Ҳа, бу ўша, халқ тилида “БТИ” деб аталадиган ташкилот. Бу ташкилотнинг номи охирги ўн йилликларда бир неча бор ўзгарсада, унинг халқ орасидаги номи деярли ўзгармаганлигига сабаб бор, албатта. Тўғри, улар фаолиятига замонавий технологиялар жорий этилди, давлат хизматлари марказлари орқали хизмат кўрсатишга ўтилди, одамлар учун қанчадан қанча қулайликлар яратилди. Лекин уларнинг асосий фаолияти ҳалиям ўша-ўшалигича қолаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ушбу корхоналар негизида Давлат кадастрлари палатаси ташкил этилмоқда. Ушбу палатанинг олдинги корхоналар иш услубидан энг асосий фарқи – бу кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан битта идора шуғулланмайди.

Яъни, ҳозирга қадар агар сиз ўз мулкингизни рўйхатдан ўтказаман деб борсангиз, қўлингизга аввал шартнома тутқазишади: кадастр ишларини бажариш, техник инвентаризациядан ўтказиш ҳақида. Бу иш якунлангач, сиз яна ариза билан мурожаат қиласиз: кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳақида. Филиалнинг битта ходими тайёрлаб сизнинг қўлингизга берган йиғмажилдни унинг иккинчи ходими текшириб қабул қилади. Жуда қизиқ.

Аслида аниқлаштириб олиш керак эди: давлатнинг бу жараёндаги вазифаси қаердан бошланиб қаерда тугаши керак? Жавоб аниқ: давлат фақат кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиши керак, шартнома асосида, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиладиган соҳалардан давлат аста-секин чиқиб кетиши керак.

Ва ниҳоят, биз ҳам ана шу оддий ҳақиқатни англаб, тўғри ўзанга тушиб оляпмиз: эндиликда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фақат регистрация билан, регистрация орқали олган маълумотлари асосида давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш билан, ўзлари тўплаган маълумотларни ваколатлари органлардан олган ахборотлар билан бирлаштириб, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш билан шуғулланади!
Кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш, шу мақсадда уни техник инвентаризациядан ўтказиш вазифасини эса давлат ташкилотларидан тадбиркорлик субъектларига ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Фикримизча, тез орада тадбиркорларга ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳам қабул қилинса керак. Унгача эса, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бу вазифани бажариб туради. Бозор ўз эгаларига топширилгач бу филиаллар ҳам босқичма-босқич тугатиб борилади ва фақат олис, бориш қийин бўлган ҳудудларда қолдирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
❗️Кадастр органлари энди ҳокимга эмас, юқори турувчи органга бўйсунади

Ўзбекисон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди.

📈 Фармонга кўра Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ушбу Агентлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади.

📎 Фармон билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари негизида Кадастр агентлининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг бошлиқлари Кадастр агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Бундан келиб чиқадики, энди улар фақат Кадастр агентлигига бўйсунади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар “Давергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот берар, уларнинг бошлиқлари эса “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланар эди (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги низом).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент қарорига шарҳ
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram