Сайёр қабул бўлиб ўтди.
Тўрткўл тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш юзасидан ҳудуд аҳолиси билан сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ваоилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов, туман Халқ қабулхонаси мудири А.Оразбаев ҳамда тегишли ташкилот вакиллари қатнашдилар.
Сайёр қабул давомида бир қанча фуқароларнинг ҳар-хил мазмундаги мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам бериш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жумладан, "Наврўз” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро У.Р. “Машраб” кўчаси йўлларини тамирлашда амалий ёрдам сўраб, фуқаро З.Х. туман тиббиёт бирлашмасида ишга жойлашишига ёрдам сўраб ҳамда фуқаро Ж.А. автомашиналарга хизмат кўрсатиш шахобчаси очиши учун кредит олиш масаласида мурожаат қилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаалар шу жойнинг ўзида тегишли ташкилот вакилларига юклатилди ва қонуний ҳал этилиши топширилди.
👉 http://turtkulhokim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Халқаро ҳунармандчилик фестивали

Обновлящийся Узбекистан: Международный фестиваль народно-прикладного искусства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Мустақиллик29 ❗️"Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими томонидан "Темир дафтар" бўйича ўқув курси бошланди
Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириққа кўра, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби”ишлаб чиқилди.
Унга асосан “Темир дафтар”га киритилган, ҳунармандчилик билан шуғулланиш истаги бўлган оилаларга кўмаклашиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан “Темир дафтар”га киритилган оилалардан ҳунармандчилик билан шуғулланиш хоҳиш-истаги ва салоҳияти борларнинг рўйхати шакллантирилиб, тегишли сектор раҳбарларига тақдим этилади.

Каронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратиш вақтинчалик тартибига асосланиб, Тўрткўл тумани "Ўзбекистон" маҳалласида туман “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Ф.Атаджанова билан ҳамкорликда “Ўзбекистон” МФЙда "Темир дафтар"га киритилган кам таъминланган ногирони бор ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб оилаларнинг 10 нафар фарзандлари”Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Расул Қасимовга “Устоз-шогирд” тамойили асосида бириктирилди. Ҳунарманд ташкил қилган ўқув устахонасида бугун ҳунар ўрганишга иштиёқи баланд ёшлар шогирдликка тушдилар.
Бу ерда ҳунар ўрганаётган ишсиз ёшларимиз бир вақтнинг ўзида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “ишсиз” сифатида рўйхатда туради ва ҳунар ўрганиш даврида уларга БҲМнинг бир баробари миқдорида стипендия тўланади.
Ҳунар ўрганишга киришган ушбу ёшларимиз учун Давлатимиз томонидан яна бир енгиллик берилиб, ўқув курсини битирганидан кейин ҳунармандчилик билан шуғулланишлари учун Давлат хизматлари агентлигидан тегишли тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтади ва “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлади. Бунда Давлат хизматлдари агентлигидан рўйхатдан ўтиш ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш учун тўланадиган тўловларни Бандлик жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.
-Мен бу йил мактабни олтин медаль билан тугутдим. Юртбошимиз томонидан берилганимкониятдан фойдаланган ҳолда олийгоҳда ўқиш учун хужжатларимни топширдим. Ёшлигимдан тикувчиликка қизиққаним учун маҳалламиздаги табиий теридан бош кийимларни тикиб келаётган устага шогирдликка тушдим. Мақсадим, олий маълумотли бўлиш билан биргаликда яхши бир ҳунарни ҳам эгаллашдан иборатдир, дейди ушбу маҳалла мактаб битирувчиси М.Сабирова.
Маҳалла аҳли ҳам пандемия даврида Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан миннатдор.
Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари қўллаб-қувватланмоқда