🏠#Уйда_қолинг

Бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз учун Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари ҳисобланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари буюк ғалабага ўзларининг беқиёс улушларини қўшганлар.
Ҳар йили 9-май Хотира ва қадрлаш кунида Давлатимиз Раҳбари томонидан жанг майдонларида ва фронт ортида кўрсатган беқиёс жасоратлари ва матонатлари учун фахрийларимиз муносиб тақдирланади.
Зеро, уларнинг буюк хизматларида ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсади мужассам.
Мазкур сана муносабати билан Тўрткўл туманидаги икки нафар уруш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ва 107 нафар фронт орти меҳнат фахрийларига Россия Федерацияси Президенти В.Путин томонидан буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан эсдалик юбилей медаллари юборилган эди.
Тўрткўл тумани ҳокими Я.Бабаджанов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Атаниязов, Нукус гарнизони ҳарбий қисм командири, подполковник Б.Маҳмудов, Нукус ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси, адлия майори А.Қурбанов, Нукус гарнизонидан О.Мадраимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи З.Заитов, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Р.Камоловлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, фахрий нуроний И.Галенкога Юртбошимизнинг табриги ҳамда давлатимиз раҳбарининг фармони асосида ўн миллион сўм пул мукофоти,Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг " 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги" эсдалик медаллари,"Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси"номли китоб альбоми,"Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари" номли китоб билан биргаликда эсдалик совғалар топширилди.
Ўз ўрнида уруш фахрийси бугунги тинч, дориломон кунларда яшаётганига шукроналигини билдирди.
Шу билан биргаликда секторлар кесимида тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан фронт ортида меҳнат қилган матонатли инсонларга эсдалик медаллари ва совғалари етказилди.

Тўрткўл тумани Ахборот хизмати бўлими

Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба-75 Тўрткўл тумани 30-умумий ўрта таълим мактаби 5-синф ўқувчиси Юсупова Элнура "Уруш қатнашчилари"номли шеъри
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқимиз уруш ва меҳнат фахрийларининг мислсиз сабот ва матонатидан, қатъиятидан доимо куч ва ибрат олади!

Непревзойденное мужество и отвага, решимость ветеранов войны и труда – неиссякаемый источник силы и энергии для нашего народа!

#Mirziyoyev #9may #Galababogi #shonsharaf

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мамлакатимизда сўнгги 14 кунда ичида жами 521 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди.

Шу даврда юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олганлар ҳамда хориждан келиб, карантинга олингач, касаллик аниқланганлар таҳлили.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишига тайёргарлик кўриш ва унга жавоб қайтариш бўйича стратегик режасини янгилади. Режани жорий йилнинг охирига қадар амалга ошириш учун 1,7 миллиард доллар керак бўлади World Health Organization

⚡️АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) COVID-19 га уйда тест тешируви ўтказишга рухсат берди. Ратгер университетининг "RUCDR Infinite Biologics" лабораторияси бемор сўлагини таҳлил қилиш асосида тест текширувларини ўтказади CNN

🇷🇺 Россия Федерациясида барча чеклов тадбирлари бекор қилинганда ҳам кўчага ниқоб тақиб чиқиш сақланиб қолинишини маълум қилишди РИА Новости

🎗Аввалроқ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин коронавирус пандемияси туфайли 9 май куни Москва шаҳридаги Қизил майдонда Ғалаба паради бошқа кунга кўчирилишини маълум қилганди. Шунингдек, Ғалаба кунининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича режалаштирилган барча оммавий тадбирлар ҳам кейинга қолдиришга қарор қилинган Стопкоронавирус.рф

🇪🇺 Европа комиссияси учун ўтказилган тадқиқотга кўра, Европа Иттифоқи Facebook Inc, Alphabet Inc Google ва Twitter Inc сохта янгиликларга қарши курашиш учун имзолаган ихтиёрий мажбуриятни мустаҳкамлаши керак New York Times

🇩🇪 Карантин чекловларини енгиллаштиришда Германиянинг Косфелд округидаги гўшт комбинатида янги коронавиурс инфекцияси аниқланди. Комбинат фаолияти тўхтатилди, 17-20 минг ходимлар эса тест текширувидан ўтказилади DW

🇺🇸 АҚШ коронавирус билан боғлиқ кесин вазият сабаб Хитой журналистлари учун виза қоидаларини қатъийлаштирмоқда US News

🇲🇽 Пандемия туфайли Мексикада автомобил ишлаб чиқариш деярли тўхтади. Маълумотларга кўра, апрель ойида, 2019 йилда шу даврига нисбатан, автомобил ишлаб чиқариш 98,8 фоизга камайди Economic Times

🇺🇸 Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсири сабаб АҚШда ишсизлар даражаси 14,7 фоизгача ўсди. Бунда апрель ойида 1930 йиллардаги Буюк депрессия давридан буён илк марта 20,5 миллион иш ўрни йўқотилди Reuters

🇪🇺 Европа комиссияси Шенген ҳудудидаги мамлакатларга Европа Иттифоқига учинчи давлат орқали кириш учун вақтинча чекловларни 15 июнга қадар узайтиришни тавсия қилди DW

🇬🇧 Буюк Британия авиакомпаниялари коронавирус пандемиясига жавобан ҳукумат мамлакатга Ирландиядан бошқа ҳар қандай давлатдан кирувчилар учун 14 кунлик карантин жорий қилишини маълум қилди. Янги чеклов шу ой охирида кучга кириши кутилмоқда BBC

Манба 👉 https://yangx.top/aoka_uz/1753

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони —1846 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью выздоровевших от коронавируса достигло 1846 человек.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📣 Туман ва шаҳарларда уларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун амалга оширилиши назарда тутилган фаолият турларига рухсат берилади.

❗️Муайян туман (шаҳар) “қизил” тоифага ўтказилганда,
тегишли ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) тоифасидан қатъи назар ушбу туман (шаҳар)да “қизил” тоифа учун назарда тутилган барча карантин чекловлари тўлиқ жорий этилади.

❗️“Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда савдо мажмуалари фаолиятига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат берилади;

🚫 бунда ушбу мажмуаларнинг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

🚕 💇🏻‍♂️ Йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудлардагина рухсат берилади.

Агарда муайян ҳудуд “қизил” тоифага кириб, унинг таркибидаги туман (шаҳар)лар “сариқ” ва “яшил” тоифаларга кирган тақдирда,
ушбу туман (шаҳарлар)да йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Туман (шаҳар)ларни тегишли тоифаларга ажратган ҳолда босқичма-босқич бекор қилишда қуйидаги талаблар сақлаб қолинади:

ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, 3 кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

барча турдаги оммавий тадбирлар — концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш учун биринчи раҳбарлар шахсан масъуллиги;

қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

☝️ Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Матонат мадҳияси» - Машъум урушда беш фарзандидан жудо бўлган она шарафига ўрнатилган ёдгорлик

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Алиназар Эгамназаровнинг сўзларига кўра, Иккинчи жаҳон урушида бир оиладан беш нафар фарзанд урушга кетиб ҳеч бири қайтмаган оила дунёда учта бўлиб, иккитаси Беларусь ва АҚШда, яна бири Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова оиласидир.

👉 https://kun.uz/34049789

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️«Қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган шаҳар ва туманлар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📽 "ZULMAT ORTIDAGI NUR"

🦠 O'zbekiston yoshlar ittifoqi hamda "Mening yurtim" telekanali hamkorligida koronavirus pandemiyasi bilan kurashayotgan shifokorlar, xavfsizlik xizmati xodimlari, volontyorlar va boshqa fidoyi kasb egalari - yurtimiz qahramonlariga bag‘ishlangan qisqa metrajli film.

🎬 Filmni quyidagi manzillar orqali o'zingizga qulay bo'lgan shaklda tomosha qilishingiz mumkin:
- Original filmni ko'rish.
- С русскими субтитрами.
- Surdo tarjima bilan ko'rish.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда яна 35 кишида коронавирус касаллиги аниқланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники