Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

2021 йил 6 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Парламент юқори палатасининг ўн биринчи ялпи мажлисининг кун тартиби сенаторлар томонидан тасдиқланди.

Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги, қолаверса, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

http://senat.uz/uz/lists/view/2272
Э Ъ Л О Н !

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

Тўрткўл тумани ҳудудидаги “Ёшлик” МФЙ ҳамда “Уллубоғ” ОФЙ табиий газ истеъмолчиларига юзага келган авария ҳолати сабабли табиий газ етказиб бериш 2021-йил 06-январ куни соат 13:00 дан 15:00 гача вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.
Хурматли табиий газдан фойдаланувчи хонадон эгалари!
Газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг! Бу билан ўзингиз оила аъзоларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз. Хонада газ ҳидини сезсангиз дарҳол газ жўмракларини бекитиб, деразаларни очиб, хонани шамоллатинг ва 104 ва 533-04-52 телефон рақамлари орқали авария диспетчерлик хизматига ёки 533-04-47 ишонч телефони рақами орқали туман газ таъминоти участкасига хабар беришингизни сўраймиз.

А.Абдуллаев,
«Тўрткўлтумангаз» газ таъминоти
бўлими бошлиғи
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ғоясини илгари сурган ҳолда ҳамда ўқувчи ёшларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида туманда спорт мусобақалари ўтказилиши давом этмоқда.
Туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари спорт заллари эшиклари маҳалла аҳли, қолаверса ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун доим очиқ.
Хусусан, 4 январ куни тумандаги 30-сон умумтаълим мактаби спорт базасида ўғил болалар ўртасида волейбол бўйича хотира турнири бошланган эди.
Мусобақада тумандаги ҳудудлардан ҳамда қўшни Элликқалъа туманидан жами 16 та жамоалар иштирок қилдилар.
Муросасиз ўтган мусобақа якунида ушбу мактабнинг собиқ битирувчиларидан иборат ёшлар жамоаси 1-ўринни, уюшмаган ёшлардан иборат «Легенда» жамоаси иккинчи ўринни ҳамда Элликқалъа туманидан ташриф буюрган «Бўстон» ёшлар жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Ғолиб жамоалар Фахрий ёрлиқлар ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
Йўл хариталари шакллантирилмоқда.

Юртбошимизнинг 2020 йил 29 декабр куни Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги топшириқлар ҳамда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, туман бўйича барча соҳадаги муаммо ва камчиликларни ўрганиш мақсадида секторлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари тумандаги мавжуд 37 та овул ва маҳалла фуқаролари йиғинларига бириктирилган ҳолда ишчи гуруҳлари тузилиб, ўз фаолиятини бошлаб юборди.
Биринчи навбатда тумандаги “Темир дафтар”да бўлган 113 та оилаларнинг яшаш шароитлари, бугунги кунда уларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларни ечимлари жойига бориб ўрганилмоқда.
Ўрганиш жараёнида маҳаллаларда асосан соғлиқни сақлаш, коммунал, ишсизлик муаммолари аниқланмоқда. Ўрганиш натижасидаги аниқланган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида "маҳаллабай" йўл хариталари шакллантирилмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#Кун_тарихи

🗓 7 январь (2008 йил)

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (http://www.lex.uz/docs/1297315) қабул қилинган.

🔰 Қонунга асосан:

никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади;

давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради;

бола ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сиз овоз бериб сайлаб қўйгансиз, қандайдир муаммо бўлса, депутатларга чиқинг“ — Сенат раиси халққа мурожаат қилди

▪️“Муаммони ижтимоий тармоқда айтиш яхши, лекин депутатга айтсангиз, ишингиз тезроқ битиши зарур. Уларга қонуний талаб қўйишга ҳақлисиз“, – деди Танзила Норбоева Сенатнинг ялпи мажлисида.

(https://yangx.top/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ
📍 https://uza.uz/uz/posts/232790
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ - 6099 Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида туманда спорт мусобақалари ўтказилиши давом этмоқда.
Бугун Тўрткўл тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тренери Н.Аннамуратова раҳбарлигида "Шодлик" маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси ўртасида волейбол бўйича ўртоқлик мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада маҳалланинг уюшмаган ёшлари, аёл-қизлар ҳамда катта ёшдагилар фаол қатнашдилар. Мусобақа жуда қизикарли тарзда бўлиб ўтди ва бундай ўртоқлик учрашувларини тез-тез ўтказиб туриш белгилаб олинди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугун Тўрткўл тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман прокуратураси томонидан 2020 йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисга Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи Ж.Бахытов, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Р.Ибадуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари, Департаментнинг туман бўлими, туман ички ишлар бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Мажлисни туман прокурори М.Матчанов олиб борди.
Кун тартибидаги масала бўйича Тўрткўл туман прокурорининг ўринбосари Д.Алламбергенов баёнот берди.
Шундан кейин тегишли ташкилот вакилларининг ҳисоботлари эшитилди.
Йиғилишда 2020 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, хато ва камчиликларнинг олдини олиш, тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш соҳасида 12 ойда 65 та янги корхона ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республика бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида жами 410 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

2020 йилнинг ўтган 12 ойида 65 та янги корхона ташкил этилган:

🔹 Нукус шаҳри – 26 та;
🔹 Амударё ва Элликқаъла туманлари– 5 тадан;
🔹 Қўнғирот, Қонликўл, Тахиатош, Тўрткўл туманлари – 4 тадан;
🔹 Кегейли ва Нукус туманлари – 3 тадан;
🔹 Беруний ва Хўжайли туманлари – 2 тадан;
🔹 Қораўзак, Мўйноқ ва Чимбой туманлари – 1 тадан.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари