Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириққа кўра, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби”ишлаб чиқилди.
Унга асосан “Темир дафтар”га киритилган, ҳунармандчилик билан шуғулланиш истаги бўлган оилаларга кўмаклашиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан “Темир дафтар”га киритилган оилалардан ҳунармандчилик билан шуғулланиш хоҳиш-истаги ва салоҳияти борларнинг рўйхати шакллантирилиб, тегишли сектор раҳбарларига тақдим этилади.

Каронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратиш вақтинчалик тартибига асосланиб, Тўрткўл тумани "Ўзбекистон" маҳалласида туман “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Ф.Атаджанова билан ҳамкорликда “Ўзбекистон” МФЙда "Темир дафтар"га киритилган кам таъминланган ногирони бор ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб оилаларнинг 10 нафар фарзандлари”Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Расул Қасимовга “Устоз-шогирд” тамойили асосида бириктирилди. Ҳунарманд ташкил қилган ўқув устахонасида бугун ҳунар ўрганишга иштиёқи баланд ёшлар шогирдликка тушдилар.
Бу ерда ҳунар ўрганаётган ишсиз ёшларимиз бир вақтнинг ўзида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “ишсиз” сифатида рўйхатда туради ва ҳунар ўрганиш даврида уларга БҲМнинг бир баробари миқдорида стипендия тўланади.
Ҳунар ўрганишга киришган ушбу ёшларимиз учун Давлатимиз томонидан яна бир енгиллик берилиб, ўқув курсини битирганидан кейин ҳунармандчилик билан шуғулланишлари учун Давлат хизматлари агентлигидан тегишли тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтади ва “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлади. Бунда Давлат хизматлдари агентлигидан рўйхатдан ўтиш ҳамда “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш учун тўланадиган тўловларни Бандлик жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.
-Мен бу йил мактабни олтин медаль билан тугутдим. Юртбошимиз томонидан берилганимкониятдан фойдаланган ҳолда олийгоҳда ўқиш учун хужжатларимни топширдим. Ёшлигимдан тикувчиликка қизиққаним учун маҳалламиздаги табиий теридан бош кийимларни тикиб келаётган устага шогирдликка тушдим. Мақсадим, олий маълумотли бўлиш билан биргаликда яхши бир ҳунарни ҳам эгаллашдан иборатдир, дейди ушбу маҳалла мактаб битирувчиси М.Сабирова.
Маҳалла аҳли ҳам пандемия даврида Давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан миннатдор.
Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари қўллаб-қувватланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни айниқса, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишларини олиб бориш зарурлиги бўйича берган вазифаларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 16 январдаги йиғилиши қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф қилиш, уларни моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида чора- тадбирлар дастури тасдиқланди.
Бугун Тўрткўл туманида ўтказилган тадбир айнан шу масалага бағишланди. Қорақалпоғистон Республикаси Касаба уюшмалари вакили Б.Утепбергенов, туман ҳокимининг ўринбосари Х.Матназаров, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари И.Жумабаевалар иштирокида туманда уй шароитида бандлигини таъминлаш орқали даромад топиш имкониятига эга бўлишлари учун 13 нафар хотин-қизларга умумий қиймати 19 млн.500 минг сўмлик тикув машиналари топширилди. Шунингдек, олти нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига саломатликларини тиклашлари учун 1млн. сўмдан моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўз ўрнида хотин-қизларга кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибордан хурсанд бўлган аёл-қизлар ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар. Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
Президент болаларга пул тарқатиш ҳақида қарор имзолади

Қарорга асосан, "Темир дафтар"даги оилаларнинг 810 мингдан ортиқ фарзандига 500 минг сўмдан, жами 400 миллиарддан ортиқ маблағ тарқатилади.

Бундан ташқари, жами 1,5 миллион нафар ўқитувчилар, тарбиячилар ва шифокорлар 1 октябргача гриппга қарши эмланади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент раҳбарларни коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яширмаслик ҳақида огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ҳақиқий ҳолатни яширишга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

❗️Тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠 «Инфекцияни юқтирмаслик, аввало, ўзимизга, ўз соғлиғимизга бўлган эътиборимизга, оиламиздаги муҳитга боғлиқ. Агар ҳамма, бутун жамиятимиз тозалик, тиббий ҳимоя ва ижтимоий масофа қоидаларига амал қилса, касаллик кўпаймайди» — Шавкат Мирзиёев.

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди.

Коронавирусга чалинган беморларни дунёдаги энг илғор ва ишончли усуллар билан даволаш учун барча чоралар кўрилаётгани, жумладан, ҳозирги пайтда Россия, Германия, Туркия, Хитойдан 75 нафар юқори малакали шифокор юртимизда иш олиб бораётгани таъкидланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Мактабларда ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сўровларда ота-оналарнинг 76 фоизи мактаб таълимини анъанавий, 24 фоизи эса масофавий шаклда давом эттиришни маъқул кўргани таъкидланди. Шу боис таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, ҳам эпидемиологик хавфсизликни, ҳам таълим сифатини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам подготовки к учебному году в школах.
В соответствующем опросе 76 процентов родителей высказались за традиционную форму, 24 процента – за дистанционную форму обучения. Поэтому принято решение наладить обучение одновременно двумя способами.
На совещании обсуждены предстоящие меры, определены задачи по обеспечению как эпидемиологической безопасности, так и качества образования.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktab #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter