Forwarded from Karakalpakstan.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

🎼 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz https://yangx.top/QResMinistrlerKenesi
Forwarded from Karakalpakstan.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

❗️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz https://yangx.top/QResMinistrlerKenesi
Коронавирус ўзи борми?

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=13912

Каналга уланиш👇
https://yangx.top/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Туркияда “Мендирман Жалолиддин Мангуберди” сериали суратга олинмоқда

Сериал бош маслаҳатчиси Бобохон МУҲАММАД ШАРИФ билан ЭКСКЛЮЗИВ СУҲБАТ

Нега сериални суратга олишга ўзбек режиссёрлари эмас, турк режиссёрлари жалб қилинди?

Суратга олиш ишлари қачон якунланади, фильм қачон киноэкранларга чиқади?

Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=13939

Каналга уланиш👇
https://yangx.top/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=13950

Каналга уланиш👇
https://yangx.top/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
COVID – 2019: Қоидаларга амал қилиш – асосий вазифамиз
Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази жамоатчилик билан ишлашиш бўлимининг жорий йил 8-июль кунги маълумотларига қараганда, Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 166 га етди. Шундан 151 касал тўлиқ даволанган. 15 нафари даволанмоқда.
Ҳозирги вақтда 2728 фуқарода тиббий назорат давом этмоқда, шундан 222 фуқаро махсус карантин ўринларида, 2506 фуқаро уйларида назоратда турибди.
Карантин талабларининг бузилганлиги учун 15110 фуқарога маъмурий чора кўрилган. Шунга қарамасдан айрим фуқароларимиз бу вазиятларга эътиборсизлик билан қараб, карантин қоидаларини бузишда давом этмоқда. Бу эса, фуқароларнинг ўзларининг ва оила аъзоларининг, яқинларининг ҳаётига хавф туғдирмоқда.
Бу касаллик билан оғримаслик ва бошқаларга юқтирмаслик учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият сеза билиши, санитария-гигиеник қоидаларига амал этиши, зарурат бўлмаганда уйдан чиқмасдан бошқалар билан мулоқотда бўлишни камайтириш ҳақида яна бир бора огоҳлантирамиз.
Агар Сиз саломатлигингизда ўзгариш сезиб, касаллик белгилари пайдо бўлган бўлса, 103 тез ёрдам телефон номери орқали шифокорга мурожаат этишингиз керак.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги
👉 Каналга аъзо бўлиш - @QresMinistrlerKenesi
Forwarded from Times.uz
🌐 ЖССТ коронавирус йўталганда ё аксирганда ажраладиган томчилар орқали юқишини бир неча ойдан бери таъкидлаб келаётган эди.

👋🚰 Томчилар ҳавода сақланиб қолмаслиги ва текис сатҳга тушиши айтилган эди. Шу сабабдан қўлларни тез-тез ювиш — профилактиканинг асосий йўли сифатида белгиланганди.

❗️Аммо 32 мамлакатнинг 239 нафар олими бу фикрга қўшилмаяпти. Улар одамлар гапиришгач ёки нафас чиқаришгач, бир неча соат ҳавода сақланиб қоладиган кўплаб майда заррачалар орқали вирус ҳавода тарқалишини ва бунга аниқ далиллар борлигини таъкидлашмоқда.

Айни дамда ЖССТнинг маълум қилишича, бу муайян шароитда, масалан, ёпиқ ва одамлар тўла жойларда бўлиши мумкинлиги борасида фактлар бор.

🦠 Ушбу маълумотлар чуқур таҳлил қилиниши зарур. Улар тасдиқланган тақдирда, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрсатмаларни ўзгартиришга тўғри келиши мумкин. Бу эса жамоат жойлари, транспорт воситаларида ниқоблардан фойдаланиш ва масофа сақлаш чораларининг яна қатъийлашишига олиб келади.

Манбалар: NYT, BBC

@koronavirusinfouz
Forwarded from XABAR 🌐
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
10 июлдан кейинга тўй белгилаб қўйганлар диққатига

тезкор хабарлар 👉🏼 @XABAR
​​‼️ Ўзбекистонда яна 144 кишида (113 нафари — Тошкент шаҳрида) коронавирус аниқланди

▫️
Янги касалланишлар: Тошкент шаҳрида — 37 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 76 нафари аҳоли орасида),

▫️9 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида (7 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида),

▫️22 нафари — Самарқанд вилоятида (11 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 11 нафари аҳоли орасида).

📈 Жами беморлар — 10 982 нафарга етди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва барчага улашинг
https://yangx.top/joinchat/AAAAAFaczicOQt9TZLQv5A
Forwarded from Times.uz
❗️Коронавируснинг борлигига шубҳа билан қараётган, ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганларга жавоб:

👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Тўрткўл тумани «Тозабоғёп» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 27 ёшли Қ. Қаландаров ўз-ўзини иш билан таъминлашда бизнеснинг беданачилик йўналишини танлади.
-Бу ишни бошлашимга отам сабабчи бўлдилар. Бедананинг шифобахш гўшти ва тухуми тўғрисидаги маълумотларни эшитгач, ўзимиз ҳам бу қуш турини боқишга аҳд қилдик.
Жорий йил бошида элликта бедана билан иш бошлаган Қосимжоннинг хонадонида бугун 100 тадан ортиқ қуш мавжуд. «Япон мажори» наслига мансуб бўлган бедана қушлари таркибида буғдой, арпа бўлган махсус Ф1 озуқаси билан озиқлантирилгани сабаб кунига 75-80% тухум олишга эришилмоқда. Албатта, бунда қушларнинг навлари ҳам роль ўйнайди. Хусусан, ушбу қушлар тухум олиш учун боқилмоқда.
-Уларнинг сонини 1000 дан оширмоқчиман. Бунинг учун бедананинг гўшт олиш учун мўлжалланган навини боқишни ва халқимизга арзон ва шифобахш бедана гўшти сотишни ҳам режалаштирмоқдаман, дейди тадбиркорликнинг бу тури орқали оилавий даромад олиш имконларини англаб етган ҳамюртимиз.
Боболари ва ота-онасининг маслаҳатлари ҳамиша унга куч бағишлайди. Тадбиркорлик билан биргаликда Нукус давлат аграр Университетида таҳсил олаётган бу юртдошимиз чет элга кетмасдан туриб ҳам даромад олиш мумкинлигига амин бўлди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли фуқаролар!

Қорақалпоғистон Республикаси “қизил” категорияли ҳудудлар қаторига киритилганилигини яна бир бора эслатиб ўтамиз.
Коронавирусни юқтириб олиш хавфи ҳалиям юқори эканлигини элимизда коронавирус билан касалланишлар сонидан тушуниб олсак ҳам бўлади. Демак, хавфсизлик ва инфекциянинг олдини олиш қоидаларига риоя этишимиз керак!
Ҳурматли юртдошлар!
Карантин қоидаларига тўлиқ амал этинг!
Зарурат бўлмаса уйдан чиқманг. Кўчага чиққанда тиббиёт ниқобини тақиб чиқинг.
Эсда тутинг, карантин қоидаларига риоя этиш орқали сиз ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлигини ҳимоя қилган бўласиз.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Болалар миллий тиббиёт маркази

Обновляющийся Узбекистан: Детский национальный медицинский центр

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter