Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Махсус комиссия қарорига (https://yangx.top/aoka_uz/3935) мувофиқ Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани бежиз эмаслиги кун сайин ўз исботини топмоқда. Дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон беқарор, айрим мамлакатларда янги вирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар ошиб бораётганини эса тобора баландроқ чалинаётган огоҳлик қўнғироғи сифатида баҳолаш мумкин.

Масалан, сўнгги 24 соатда Буюк Британияда 53 минг, Италия 22 минг, Жанубий Африка Республикасида 18 минг, Германияда 12 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган (https://covid19.who.int/table). Бу дегани — ушбу мамлакатлар аллақачон қизил рангда ва ўзаро алоқаларда ўта эҳтикорлик зарур эканини кўрсатади.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди (https://yangx.top/ssvuz/4279). Бу — ана шунча касаллик манбаи ўз вақтида аниқланди ва энг муҳими, инфекция занжири шу ернинг ўзида узилади, деганидир.

Республика бош эпидемиологи Нурмат Отабеков айтганидек, (https://yangx.top/aoka_uz/3955) «Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Маълумот учун, Ўзбекистонга учиб келаётган йўловчилардан экспресс тест олинади. (https://yangx.top/ssvuz/4279) Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади. Нархи — 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм.

Бугун юртимизда эпидемиологик вазият барқарор. Уни издан чиқармасликнинг ягона шарти — ҳушёрлик ва эҳтиёткорликдир.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми | #2021_йил_1_январдан

🗓 1 январдан нималар ўзгарди?

▫️ОТМга кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Олис ҳудудларга ишлашга келган мутахассисларга бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик компенсация берилади БАТАФСИЛ

▫️Мактабларда Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади БАТАФСИЛ

▫️Тиббиёт ходимлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади БАТАФСИЛ

▫️Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️ 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати БАТАФСИЛ

▫️Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун “Саломатлик йўлаклари”ни қуриш ишлари бошланади БАТАФСИЛ

▫️Академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади БАТАФСИЛ

▫️“Академик ҳаракатчанлик” дастури жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Давлат иштирокидаги 9 та корхонада тажриба тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Фавқулодда вазиятлар оқибатида йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғимлар ундирилмайди БАТАФСИЛ

▫️
Ихтисослаштирилган мактабларнинг кимё ва биология фанлари ўқитувчиларига уларнинг билимидан келиб чиқиб устама ҳақи миқдори 50 фоизгача оширилади БАТАФСИЛ

▫️Электр энергияси тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш ишлари тизимли йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️
Суд мажлислари иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари илмий даражага эга бўлганда уларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар белгиланади БАТАФСИЛ

▫️Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади БАТАФСИЛ

▫️Ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади БАТАФСИЛ

▫️Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишда фуқаролардан талаб этилиши йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати БАТАФСИЛ

▫️Кам таъминланган оила аъзоларига вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқаро ўзига қулай туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки ДХМга мурожаат қилиб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриши мумкин БАТАФСИЛ

▫️Рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади БАТАФСИЛ

▫️Ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун устама тўланади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://yangx.top/huquqiyaxborot
Forwarded from Segment.uz
⚡️Ёш оилалар ажримининг олдини олиш мақсадида махсус марказ очилади

🇺🇿 “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (820-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

📌 Марказ никоҳланувчиларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлайди.

📝 Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар махсус дастур асосида бепул ўқитилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Амалий_қўлланма #Барчага_фойдали

Давлат хизматчилари ва кенг жамоатчилик учун муҳим қўлланма

🔰 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида тақдимот ўтказилди.

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш Департаменти Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ҳамкорлигида тайёрланган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ҳамда “Давлат тилида иш юритиш” (амалий қўлланма) китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

❇️ Тақдимотда мамлакатимизда она тилимизга юқори даражада эътибор қаратилаётган ҳозирги даврда ушбу китобларнинг барча ташкилот ва муассасалар фаолиятида аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида мазкур китоблар вазирлик ходимларига тақдим этилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | Қорақалпоғистон Республикасида халқ оғзаки ижоди борасида амалга оширилаётган вазифалар
#4jan #uzbekiston24
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона портал орқали ариза топшириш

Маълумки, жорий йилдан бошлаб биопаспортларни ID картага алмаштириш жараёни бошланди.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати тавсия қилишича, ягона портал my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID картага алмаштириш учун ариза топшириб, вақтингиз ҳамда маблағларингизни тежашингиз мумкин.

🌐 Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:

〰️〰️〰️

Подача заявления на замену биометрического паспорта на ID-карту через Единый портал

Известно, что с текущего года началась замена биометрического паспорта на ID-карту.

Подайте заявку на замену биопаспорта на ID-карту через Единый портал my.gov.uz сэкономив своё время и деньги!

🌐Чтобы воспользоваться услугой перейдите по следующей ссылке.
Биласизми?
👶1 январ куни Ўзбекистонда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди
(https://pbs.twimg.com/media/EVDbtmiU4AMelfB.jpg)🔸2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 1086 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 564 нафари ўғил бола, 522 нафари эса қиз бола.
Туманимизда эса жами 11 нафар чақалоқ дунёга келди. Шундан 2 нафари қиз бола, 9 нафари эса ўғил болалар.
Ўтган йили, яъни 2020 йил 1 январда бу кўрсаткич 10 нафарни ташкил қилиб, 2 нафар қиз бола ва 8 нафар ўғил болалар дунёга келган эди.
#Муносабат

ҲАМЖИҲАТЛИКДА ЭЗГУ МАҚСАДИМИЗГА ЭРИШАМИЗ.

Ўзбекистон Республикаси президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон раҳбари ўз мурожаатномасида жами 3576 хил сўздан фойдаланган. Нутқда энг кўп эътибор қаратилган йўналишлар – ёшлар, таълим ва пандемия бўлган. Мурожаатда ёшлар масаласига 44, таълимга 32, пандемия ва унга боғлиқ масалаларга 25 марта урғу берилган.
Таҳлил натижаларига кўра, нутқдаги 41 фоиз урғу иқтисодиётни ривожлантириш ва либерализация қилиш соҳасига йўналтирилган.
Муҳтарам президетимиз таълимга эътибор қаратар экан. Бу эътибор орқали бутун жамиятни эртасини ўйлаб қилинган иш эканлигини рақамларда кўришимиз мумкин.
Жорий йилдан бошлаб, тарихимизда илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади.
Бунга бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилиб, бу жараёнда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам бевосита иштирок этади.
2020-йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирланади. Шунингдек, 55 та хусусий мактаб ташкил этилиб, уларнинг сони 141 тага етказилади.
Педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга, юқори маош тўлаш тизимини жорий этилади.
Мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш зарур.
2021-йилги халқаро баҳолаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун 348 та таянч мактабни белгилаб, 6 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг малакаси оширилади.
Жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилади.
Кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида, Миллий малака тизими ишлаб чиқилади.
Ушбу тизим 9 мингга яқин касблар бўйича кадрлар тайёрлаш имконини беради.
Халқимиз азал-азалдан устозларни эъзозлаб, уларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб келган. “Устоз ота каби улуғ”, деган ҳикматли нақл ҳам бежиз айтилмаган. Зеро, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир. Шу боис кейинги тўрт йилда таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтарилди. Таълим тизимини ислоҳ этиш жараёнида ўқитувчи касби нуфузини ошириш, жамиятдаги мақомини кўтаришга алоҳида эътибор қаратилди.
Илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса, қизларимизнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш борасида ҳам кўп ишлар қилинмоқда, дейилади Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конститутция кунига бағишлаб йўллаган табригида.
Давлатимиз раҳбари аввало, мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бугунги модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлиги мактаб таълимига янги авлод кадрларини етиштириш масаласига бориб тақалади. Барча соҳаларнинг ривожланиши фақат таълим билан боғлиқ, бизга замонавий билимларга эга ёшлар керак, қолаверса, ўзлигини англаган, жаҳонга юз тутган, жаҳон таниган ва тан олган мамлакатимиз чинакам маънода “Учинчи ренессанс” пойдеворини мустаҳкамлашда бизга замонавий билимлар билан қуролланган кадрлар керак. Бу таълим соҳаси вакилларисиз амалга ошмайди. Устозлар таълим-тарбия, маданият ва маънавият тарқатадиган фидоий кишилардир, мактаб нафақат таълим маскани, балки жамиятнинг, давлатнинг, маҳалланинг маданий, интеллектуал маркази бўлиши зарур.
Хулоса ўрнида бугунги кунда олиб борилётган ислоҳотларнинг туп омили инсон капиталига қаратилганлигини кўришимиз мумкин. Таълимга эътибор - келажакка эътибор. Ўз соҳамдан келиб чиқиб, бошланғич таълим - таълимнинг пойдевори ва шу соҳанинг ривожи, бу соҳада фаолият олиб бораётган устозларнинг меҳнатининг ривожи учун ўз ҳиссамни қўшаман. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилсак, албатта умумий мақсадимизга етамиз.
З.Абдуллаева,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес депутати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Янги йилнинг илк кунларини тумандаги «Шодлик» маҳалласининг фуқаролари Хива шаҳрига саёҳат қилишдан бошлашди.
Маҳалла нуронийлари ва ёшлари қувончига сабаб бўлган саёҳат Экологик партиясидан сайланган туман Кенгаши депутати Д.Каримбердиеванинг ташаббуси билан амалга оширилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
“Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни юзасидан

👉 handicraftman.uz (https://handicraftman.uz/ozbekiston-respublikasining-ayrim-qonun-hujjatlariga-ozgartish-va-qoshimchalar-kiritish-togrisida-gi-ozbekiston-respublikasining-2020-yil-3-dekabrdagi-orq-653-sonli-qonuni-yuzasidan/?lang=uz-kr)
Янги шогирдларни бириктириш белгилаб олинди
Бугун «Ҳунарманд» уюшмаси Тўрткўл туман бўлимининг фаол аъзолари ва уюшмага аъзо бўлиш истагини билдирган ҳунармандлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда асосан “Устоз-шогирд” мактаблари, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалардан ҳунармандчиликка қизиқиши бор ёшларга ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва кредит олиш бўйича тўлиқ тушунчалар берилди.
«Ҳунарманд» уюшмаси туман бўлими фаол аъзолари «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғинидан Меҳрибон Каримжонова ва «Шўрахон» овул фуқаролари йиғинидан Лайло Каримовага “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларидан тикувчиликка қизиқиши бор бўлган ёшлардан 10 нафардан шогирдликка бириктириш белгилаб олинди.
Кўтаринки рухда ўтказилган учрашув давомида тажрибали ҳунарманд М.Каримжонова ёшларга ўзининг кўп йиллик тажрибаси, эришган ютуқлари ва 100 дан ортиқ шогирдларининг самарали фаолияти тўғрисида гапириб берди.
Учрашув якунида кредит олиб янгидан иш бошламоқчи бўлган 2 нафар ҳунарманд ”Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш учун ҳужжат топширдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Э Ъ Л О Н !
Ҳурматли табиий газ фойдаланувчилари!
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2021 йил 4 январ кунги №04-24-1 сонли факсограммаси ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятининг 07-02 сонли топшириғига асосан шуни маълум қиладики, ҳозирги кунга келиб магистрал газ қувурларида табиий газ босими етарли босимга келгунгача бир қатор зарур вақтинчалик чоралар жорий этилмоқда. Улардан бири Республика бўйича автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари (АГТКШ)нинг соат 15:00 дан 05:00 гача ишлашини чеклашдир. Шу жумладан Тўрткўл туманида ҳам 2021 йил 06-январ кунидан бошлаб чекловлар йўлга қўйилади. Ушбу вақтинчалик чора магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланиши йўлга қўйилгунга қадар жорий этилади.
Ҳурматли истеъмолчилар! Газ плиталари ва иситгичларни қаровсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз, чунки газ босими тикланганда уни назоратсиз ишлатиш жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг. Бу билан ўзингиз ва оила аъзоларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз. Хонада газ ҳидини сезсангиз дарҳол газ жўмракларини бекитиб, деразаларни очиб хонани шамоллатинг ва 104 ва 533-04-52 телефон рақамлари орқали авария диспетчерлик хизматига ёки 533-04-47 ишонч телефони рақами орқали туман газ таъминоти участкасига хабар беришингизни сўраймиз.
А.Абдуллаев,
«Тўрткўлтумангаз» газ таъминоти
бўлими бошлиғи
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Қарақалпақстанда дронлар шоусы қашан болып өтетуғыны мәлим болды

👉http://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2690
Услубий кўрсатмалар берилди.
2021 йил 5 январь куни Тўрткўл туман ҳокимлигининг Маънавият ва маърифат Кенгаши залида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни китобга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Республика Маънавият ва Маърифат Маркази Тўрткўл туман бўлинмаси томонидан «Китоб – миллатнинг бебаҳо, маънавий ва маданий мероси” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари, ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Унда асосан аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик савиясини ошириш, ёшларимизни классик ва ҳозирги замон адабиётимиз намоёндаларининг асарларини ўқиш ва ўрганишда услубий кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

2021 йил 6 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Парламент юқори палатасининг ўн биринчи ялпи мажлисининг кун тартиби сенаторлар томонидан тасдиқланди.

Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги, қолаверса, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

http://senat.uz/uz/lists/view/2272