Ўқув-семинари ўтказилди
Бугун Тўрткўл тумани ҳокимлигида Давлат хизматлари маркази,Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги маҳалла ва овул фуқаролари йиғини раисларини “Ҳудудларда ва маҳаллаларда давлат хизматларидан фойдаланиш”, “Маҳаллалардаги ишсиз ёшлар ва аёлларни ҳунармандчилик бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш” мавзуларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 13 октябр кунги ПҚ- 4862-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарда Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Д.Токумбетов томонидан my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари порталидан давлат хизматлари марказига келмаган ҳолда эркин фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ш.Сабуров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорини кенг тарғиб қилиш, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредитлар ажратиш тартиби тўлиқ тушунтирилди.
“Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ф.Атаджанова томонидан маҳаллалардаги ҳозирда ишсиз бўлган аёллар ва ёшларни ҳунармандчиликка кенг жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунчалар берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#спорт
Тўрткўллик спортчи ёшлар томонидан яна бир ғалаба қўлга киритилди. 10-11 декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Профессионал клублар ўртасида бокс бўйича ўтказилган чемпионатда Tўрткўл туман БЎСМ собиқ шуғулланувчиси Бекзод Мамбетов 50,802 кг вазнда ғолибликни қўлга киритиб шу вазнда камар соҳиби бўлди. Спортчи йигитимизнинг келгусида жаҳон ареналарида ҳам юқори натижаларга эришишида омад тилаймиз!
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#спорт
Бугун Тўрткўл тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб спортнинг Таэквон-до WTF тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу мусобақада Хоразм вилояти Гурлан тумани жамоаси ҳамда қўшни Элликқалъа тумани спортчилари ҳам қатнашдилар.
Қизғин баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтган мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндор спортчилар БЎСМ томонидан ташкил қилинган тегишли даражадаги диплом ва медаллар билан тақдирланишди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 http://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: http://yangx.top/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Kitobsevarlar, yaqinroq keling: siz kutgan yangilikdan xabardor bo'ling!

📚 An'anaviy tarzda o'tkazib kelinayotgan, yurtimizning turli hududlaridagi yoshlarni birlashtirib, kitobxonlik rivojiga hissa qo'shayotgan "Yosh kitobxon" tanlovi saralash bosqichi o'tkazilish sanalari bilan tanishing:

- 10-14 yosh toifasida - 23-dekabr
-15-19 yosh toifasida - 24-dekabr
-20-30 yosh toifasida - 25-dekabr

🏢 Ishtirok etish uchun Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) bo‘limlariga uchrashishingiz so‘raladi.

🔰 “Yosh kitobxon” tanlovining o‘tishi bilan bog‘liq jarayonlarni “Yosh kitobxon” tanlovining Telegram sahifasida kuzatib boring.

P.S. Ariza topshirishga ulgurmaganlar, saralash bosqichida test jarayoni oldidan ro'yxatdan o'tib, ishtirok etishlari mumkin.

@yoshkitobxonuz 👈
#Онлайн
Халқ билан учрашувлар давом этмоқда
Туманда ҳудудлар кесимида фуқаролар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муамиоларини бартараф қилиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил қилинмоқда. Халқ билан учрашув бугун тумандаги "Пахтачи" овул фуқаролар йиғинида ўтказилмоқда.Туман ҳокими ўринбосари Х.Матназаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси туман бўлими, секторлар ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида учрашув ҳамда сайёр қабул ўтказилмоқда. Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан электр энергиясидан муаммолар кўтарилиб, бу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида бир гуруҳ ишчилар келишганини ва қисқа муддат ичида ҳал қилиш чоралари кўрилаётганини билдирилди. Шунингдек, фуқароларга туманда ташкил қилинаётган наномарказ тўғрисида ҳам тушунтиришлар берилди.Учрашув давомида ҳудуддаги бир қанча муаммолар кўтарилиб, ижобий ҳал қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга топширилди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.