STATISTIKA | Rasmiy kanal
11.9K subscribers
4.71K photos
263 videos
60 files
3.71K links
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
加入频道
🚌 3 ойда 127 та автобус ишлаб чиқарилган

🏢
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил январь-март ойларида жами 127 та автобус ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 2024 йил март ойида жами 66 дона автобус ишлаб чиқарилган эди.
Ўзбекистон 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-март ойларида қиймати 775,7 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,2 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 % га ошган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,7 %), калава-ип (46,8 %) асосий улушни эгаллаган.

2024 йилнинг январь-март ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

Калава-ип – 363,4 млн

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 292,5 млн

Трикотаж мато – 69 млн

Газламалар – 39,3 млн

Пайпоқ маҳсулотлари – 11,5 млн
📊 3 ойда Ўзбекистонда қарийб 31,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида қарийб 31,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,8 % га ошган.

2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 31 703 тага етган.

Қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотларнинг 6890 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 10 901 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар сони:

Тошкент шаҳри – 2 143 та

Фарғона вилояти – 1 216 та

Самарқанд вилояти – 1 027 та

Андижон вилояти – 972 та

Тошкент вилояти – 853 та

Бухоро вилояти – 799 та

Қашқадарё вилояти – 787 та

Наманган вилояти – 714 та

Хоразм вилояти – 603 та

Қорақалпоғистон Респ. – 489 та

Сурхондарё вилояти – 432 та

Навоий вилояти– 341 та

Жиззах вилояти – 338 та

Сирдарё вилояти – 187 та
Қаерда доимий аҳоли сони энг зич?

🏢Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 1 кв. километрга ўртача 82,3 киши тўғри келмоқда.

Ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 6 826,7 киши, Андижон вилоятида 792,8 киши, Фарғона вилоятида 603,5 кишини ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Навоий вилоятида 9,7 киши, Қорақалпоғистон Республикасида 12,1 кишини ташкил этган.
2024 йилнинг январь-март ойларида 1,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида 19 233 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 107,1 трлн сўмни ташкил этган.

  Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 68,9 % га етган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

— Хитой – 23 %

— Россия – 13,8 %

— Туркия – 8,5 %

— Саудия Арабистони – 7,2 %


— БАА – 4,8 %

— Германия – 3,8 %
Қайси соҳада масъулияти чекланган жамиятлар кўпроқ фаолият юритмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига жами 298 338 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритмоқда.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

савдо соҳасида – 112 069 та

саноат соҳасида – 42 415 та

қурилиш соҳасида – 27 253 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 26 205 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 15 365 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 15 328 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 8 455 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 625 та

бошқа соҳаларда – 44 623 та
ЭСКАТО экспертлари билан онлайн учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 10 май куни Статистика агентлигида агентлик директори ўринбосари Зоҳиджон Зияев бошчилигида БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) экспертлари Ричард Тонкин, Эрик Дибен ва Элена Ҳирев билан онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасида геофазовий маълумотлар бўйича ваколатли орган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги вакиллари ҳам иштирок этишди.

Ушбу ушрашув “Осиё ва Тинч океани минтақаси миллий статистика идораларининг янги, инновацион ва кенг кўламдаги маълумотлар манбаларидан фойдаланиш салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Учрашувда лойиҳа доирасида геофазовий маълумотлардан статистика соҳасида фойдаланиш, расмий статистика маълумотларини визуаллаштириш ва GIS технологияларидан фойдаланиш бўйича методологик ва амалий ёрдам олиш масалалари муҳокама қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 107,1 трлн сўмни ташкил этган.

  Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 68,9 % га етган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

— Хитой – 23 %

— Россия – 13,8 %

— Туркия – 8,5 %

— Саудия Арабистони – 7,2 %


— БАА – 4,8 %

— Германия – 3,8 %
3 ойда 512,9 минг дона автомобил учун ўриндиқлар ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 512,9 минг дона автомобил учун ўриндиқлар ишлаб чиқарилган.

Автомобил учун ўриндиқлар ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,8 % га ошган.

2024 йилнинг март ойида йирик корхоналар томонидан 193 минг дона автомобил учун ўриндиқлар ишлаб чиқарилгани қайд этилган.
Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида жами 19 767 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз).

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони:

Тошкент шаҳри – 4 189 та

Самарқанд вилояти – 1 966 та

Фарғона вилояти – 1 699 та

Тошкент вилояти – 1 618 та

Хоразм вилояти – 1 412 та

Қашқадарё вилояти – 1 215 та

Наманган вилояти – 1 088 та

Сурхондарё вилояти – 1 083 та

Андижон вилояти – 1 063 та

Жиззах вилояти – 1 154 та

Бухоро вилояти – 1 022 та

Қорақалпоғистон Респ. – 971 та

Навоий вилояти – 739 та

Сирдарё вилояти – 548 та
📊 Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида қарийб 1,3 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365,6 минг нафарга ёки 40,7 % га ошган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:

Қирғиз Респ. — 559,1 минг нафар;

Тожикистон — 260,8 минг нафар;

Қозоғистон — 184,1 минг нафар;

Саудия Арабистони — 70,6 минг нафар;

Россия — 50,3 минг нафар;

БАА — 38,5 минг нафар;

Туркия — 34,4 минг нафар;

Қувайт — 13,8 минг нафар;

Миср — 8,2 минг нафар;

Таиланд — 6,2 минг нафар;

Бошқалар — 37,1 минг нафар.
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига қурилиш соҳасида жами 31 703 та корхоналар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳудудлар кесимида қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:

Тошкент шаҳри – 6 890 та

Тошкент вилояти – 2 643 та

Фарғона вилояти – 2 527 та

Бухоро вилояти – 2 439 та

Самарқанд вилояти – 2 355 та

Қашқадарё вилояти – 2 270 та

Сурхондарё вилояти – 2 114 та

Андижон вилояти – 1 994 та

Қорақалпоғистон Респ. – 1 808 та

Хоразм вилояти – 1 610 та

Наманган вилояти – 1 521 та

Жиззах вилояти – 1 371 та

Навоий вилояти – 1 258 та

Сирдарё вилояти – 903 та
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 45,4 трлн сўмни ташкил этган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 45,4 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,6 % га кўп.

2024 йил январь-март ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 75,3 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилган:

— Фермер хўжаликлари – 7,0 минг тонна

— Деҳқон хўжаликлари– 47,1 минг тонна

— Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари – 21,2 минг тонна
4 ойда Ўзбекистонда 46,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 109,8 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 107 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 108,9 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,9 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 105,9 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 109 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 103,9 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 469 261 та

🔸фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) сони – 400 491 та