Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
90.6K subscribers
7.14K photos
2.81K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманидан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистонда қатъий карантин чекловлари режалаштирилмаяпти

10 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан АОКАда Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди ва унда махсус комиссиянинг сўнгги қароридан кейин юзага келган саволлар бўйича ойдинлик киритилди.

➡️ https://kun.uz/55098299

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Omicron” штаммининг аломатлари маълум қилинди

Йўтал, аксириш, бурундан сув оқиши ва ҳолсизлик... Коронавирус инфекциясининг “omicron” штаммига чалинган беморларда шундай аломатлар кузатилади. Бу ҳақда бугун, 10 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Анвар Алимов маълум қилди.

➡️ https://qalampir.uz/n/52970

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
❗️Вазият жиддийлашмоқда: кеча юртимизда коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 420 тадан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан зиёд бемор қайд этилди

🔺2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201155 (+425) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌20 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌47 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌43 нафари Тошкент вилоятида,
📌223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 24 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197308 (+126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1501 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 140 844 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

🔺10 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 844 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20 452 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 58 521 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 61 871 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 949 291 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 933 958 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 843 561 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 171 772 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (30 054 доза),
📌Тошкент шаҳри (19 192 доза),
📌 Қашқадарё вилояти (12 453 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 64,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️10 январь ҳолатига кўра, юртимизда 668 766 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 444 727 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 224 039 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (163 046 доза), Самарқанд (106 871 доза), Андижон (74 394 доза), Қашқадарё (58 609 доза), Наманган (57 082 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон тиббиёт тизими Omicron штамми кириб келиши ортидан эпидемиологик вазиятнинг эҳтимолий мураккаблашишига тайёрми? “Тез ёрдам” хизмати фаолиятида муаммолар кузатилмайдими? Шифохоналарда ўрин-жойлар етарлими?

Daryo.uz” интернет нашри мухбирининг ушбу саволларига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар АЛИМОВ жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Омикрон”: Пандемия тарихида янги рекорд. АҚШда фавқулодда ўсиш қайд этилди!

Дунёда пандемия тарихидаги янги рекорд ўрнатилди. Кеча қарийб 3 миллион 160 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Энг ёмони, кўрсаткичлар бир кун аввалги ҳолатга нисбатан яна 1 миллионтага кўп.

Фавқулодда ўсиш суръатлари АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда 9 январь куни 315 минг одам СOVID-19ни юқтиргани маълум қилинганди. Орадан бир кун ўтгач, бу рақам 1 миллион 400 тага етган.

Ғарбий Европанинг айрим давлатларида
эса аксинча, пандемия тўлқини бирмунча пасаяётгани кузатилмоқда. Масалан, Францияда бир кун ичида касалланиш кўрсаткичлари 296 мингтадан 87 мингтага тушди. Бошқа қатор давлатларда эса эпидемиологик вазият кундан кун мураккаблашиб боряпти.

Масалан, сўнгги кунларда Филиппинда “омикрон” доминант вариантга айланди. Шу сабабли мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари 33 мингтадан ошиб кетди. Бу пандемия даврида ҳудудда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Руминияда ҳам эпидемиологик вазият ёмонлашгани ҳақида расмий хабарлар тарқалди. “Биз ҳозир пандемиянинг бешинчи тўлқинига рўбарў келдик ва коронавирус тарқалиши бўйича Европада етакчи ўринда турибмиз”, деб баёнот берди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири А. Рафила.

10 январь ҳолатига кўра, бу ерда ҳозиргача 1,85 миллион киши СOVID-19га чалинган. Хасталикдан вафот этганлар сони эса 59 минг нафарни ташкил этяпти.

Янги мутация Болгария аҳолиси саломатлигига ҳам хавф солмоқда. Кеча ҳудудда “омикрон”ни юқтирган яна 52 бемор рўйхатга олинди. Польшада эса мазкур штамм билан боғлиқ 10 та янги ҳолат аниқланиб, жами "омикрон"ни юқтирганлар 162 нафарга етди.

Шунингдек, янги вариант кириб борган мамлакатлар сафига Озарбайжон ҳам қўшилди. Қўшни давлат — Қозоғистонда ҳам “омикрон” қайд этилганидан буён кўрсаткичлар кескин кўпаймоқда. Мисол, учун бу ерда сўнгги суткада 2 230 нафар беморда касаллик қайд этилган.

Туркияда янги йилнинг илк кунида 36 минг одам СOVID-19ни юқтириб олгани маълум қилинганди. 10 январь кунига келиб эса кунлик кўрсаткичлар деярли икки баробар ошиб, 65 мингтага етди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг махсус вакили Дэвид Набарронинг фикрича, “омикрон” штамми туфайли келгуси уч ой одамлар учун оғир бўлиши мумкин. Бироқ дунё бўйича пандемиянинг тугаш муддати яқинлашмоқда.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эса “омикрон”нинг баъзи хавфли белгиларини эълон қилди.

Нафас олишнинг қийинлашиши, кўкрак қафасида доимий оғриқлар пайдо бўлиши, уйқудан туриш қобилиятининг сусайиши, тери, лаб ва тирноқлар рангининг очариши шулар жумласидан. Шифокорлар, шунингдек, кучли чарчоқ, томоқ оғриғи, қуруқ йўтал ва мушак оғриғини характерли аломатлар, деб ҳисоблайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Очиқ мулоқотга 10 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди

Шу кунларда юртимиз тиббиёти ривожига бефарқ бўлмаган жонкуяр шифокорлар, фидойи ҳамширалар, ташаббускор фармацевт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари янада фаол.

Улар Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти учун ўз ғоя ва таклифларини йўллашмоқда.

☎️📲💻 Бунинг учун 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ишлаб турибди. Ижтимоий тармоқларда алоҳида электрон манзиллар очилган.

🗓 Мазкур платформалар орқали очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 10053 тага етди.

Уларнинг:
📌 47 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 23 фоизи — мурожаатлар,
📌 30 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

3587 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
563 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
298 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
222 таси олий тиббий таълим,
201 таси санитария-эпидемиология хизматига дахлдор масалалардир.

📉 Ҳудудлар кесимида:

📌 Тошкент шаҳридан — 1116 та,
📌 Наманган вилоятидан — 967 та,
📌 Самарқанд вилоятидан — 553 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”,
▶️ телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot ,
▶️ фейсбукдаги
https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/,
▶️ инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
▶️ [email protected]
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
📍Ўзбекистондаги боғчаларда қатор карантин чекловлари ўрнатилди

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади.

🔘 Ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЗР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим).

💠 Йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видео-конференц-алоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.

🚨 Мазкур чекловларнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Вазият хавотирли тус олмоқда: кеча юртимизда кунлик касалланишлар сони 600 тадан ошди, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201759 (+604) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌41 нафари Жиззах вилоятида,
📌24 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌42 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌97 нафари Тошкент вилоятида,
📌331 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 36 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197475 (+167) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда COVID-19 га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40 миллион дозадан ошди

🔺11 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 145 313 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 25 204 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 58 041 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 62 068 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 40 094 604 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 959 162 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 901 602 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 233 840 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (28 265 доза),
📌Тошкент шаҳри (19 240 доза),
📌 Қашқадарё вилояти (13 497 доза),
📌 Фарғона вилояти (13 328 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 65 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️11 январь ҳолатига кўра, юртимизда 672 338 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 445 934 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 226 404 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (163 562 доза), Самарқанд (107 044 доза), Андижон (74 548 доза), Қашқадарё (58 963 доза), Наманган (57 680 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Омикрон” ортга чекинмаяпти. Қатор мамлакатларда вазият анча хавотирли

“Омикрон” штамми туфайли эпидемиологик вазият издан чиқаётган мамлакатлар сони кун сайин кўпаймоқда. Шунингдек, касалланишлар авж олаётган жуғрофий нуқталар ҳам ўзгаряпти.

Масалан, сўнгги сутка давомида Руминияда СOVID-19ни юқтириш кўрсаткичлари бирданига 9 мингтага ошиб кетди. Бу мамлакатда пандемия даврида қайд этилган рекорд кўрсаткичдир.

Яна бир хавотирли жиҳати, бу ерда 10 январь соат 10:00 дан 11 январь соат 10.00 гача 43 киши коронавирусдан вафот этган, юзлаб беморлар оғир аҳволда реанимация бўлимларига ётқизилган.

Перуда ҳам вазият ёмонлашмоқда. Ҳудудда кунлик касалланиш ҳолатлари кеча 36 мингтадан ошган. Бу ҳам мамлакатда ўрнатилган рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Таҳлилчилар фикрича, ўсиш суръатлари декабрь ойи сўнгги ҳафтасида бошланган ва Янги йил байрамидан кейин кучайган. Кеча жами касалланганлардан 90 нафари ҳаётдан кўз юмгани мамлакат учун катта йўқотиш бўлди.

Францияда эса 10 январда коронавирус тўлқини сезиларли даражада ортга қайтгани кузатилганди. 11 январга келиб эса кунлик янги ҳолатлар фавқулодда 87 мингтадан қарийб 360 мингтага кўтарилиб кетди. Бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён рўйхатга олинган энг юқори кўрсаткичдир.

Туркияда ҳам кечаги рекорд янгиланиб, кунлик кўрсаткичлар бир кун аввалги 65 мингтадан 74 минтага етди. Италияда 11 январнинг ўзида СOVID-19ни юқтирганлар сони 220 мингдан ошгани хавотирли вазият, деб баҳоланяпти. Испанияда эса 134 минг нафар беморда коронавирус аниқланган.

Германияда
янги йилнинг биринчи кунида пандемия тўлқини ортга қайтиб 3 минг кишида ушбу инфекция аниқланган бўлса, кеча 120 мингдан зиёд ҳолат қайд этилиб, яна кўтарилиш кузатила бошлади.

Ҳиндистонга ҳам “омикрон” кириб боргач, эпидемиологик вазият тобора мураккаблашмоқда. Бу ерда куни кеча 168 минг нафар бемор рўйхатга олинган. Қозоғистонда эса 11 январда коронавирусга тест топширган 4889 кишида “мусбат” натижа қайд этилди.

Янги штамм Молдовага ҳам кириб борди. Бу ерда бир йўла 16 кишида “омикрон” аниқланди. Улар орасида икки ойлик чақалоқ ҳам бор.

Россияда
эса бу мутация турини юқтирганлар сони расман 305 нафарга етди. Мутахассислар мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари 100 мингдан ошиб кетишидан жиддий хавотирда.

ЖССТнинг Европа департаменти раҳбари Ханс Клюгенинг айтишича, келгуси 6-8 ҳафта ичида Европа аҳолисининг ярмидан кўпи “омикрон” билан касалланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Очиқ мулоқотга келиб тушаётган мурожаатлар сони ортмоқда

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига келиб тушган мурожаатлар сони 10365 тага етди.

Уларнинг:
📌 48 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 21 фоизи — мурожаатлар,
📌 31 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

3736 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
575 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
307 таси тез тиббий ёрдам хизматига дахлдор масалалардир.

📉 Ҳудудлар кесимида:

📌 Тошкент шаҳридан — 1121 та,
📌 Наманган вилоятидан — 979 та,
📌 Самарқанд вилоятидан — 561 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”,
▶️ телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot,
▶️ фейсбукдаги
https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/,
▶️ инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
▶️ [email protected]
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Январь ойининг дастлабки ўн кунида “Тез ёрдам”га қарийб 350 мингта чақириқ келиб тушди

Сўнгги кунларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирус билан боғлиқ эпидемик вазият салбий томонга ўзгара бошлади. Хусусан, охирги 4-5 кунда мамлакатимизда касалланиш ҳолатлари сони кескин ортгани, кунлик кўрсаткичлар 600 тадан ошгани барчани жиддий ташвишга солмоқда. Қолаверса, бу ҳолат "Тез ёрдам"га бўлган талаб ва кунлик чақириқлар сони ортишига ҳам сабаб бўлаётир. Буни “103” хизматига келиб тушаётган мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Рақамларни таҳлил қилсак, 2022 йилнинг 1-10 январь кунлари Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 349 минг 436 та чақириқ келиб тушди. Шундан тана ҳароратининг кўтарилиши бўйича 32 минг 400 та, коронавирусга гумон қилинган, касалликка чалинган ва бошқа юқумли касалликлар билан 1338 та мурожаат қайд этилди.

Таққослаш учун, 2021 йил декабрь ойи дастлабки ўн кунлигида "Тез ёрдам"га мурожаатлар сони 320 минг 980 тани ташкил қилган эди.

Шунингдек, январь ойининг илк кунлари “103” хизматига бир кунда ўртача 34 минг 600 та чақириқ қабул қилинган бўлса, 9-10 январь кунлари мурожаатлар сони бироз ортиб, қарийб 37 мингтага етди.

Таъкидлаш лозимки, мана шундай мураккаб шароитда мамлакатимиз тиббиёт ходимлари, хусусан, “Тез ёрдам” хизмати бригадалари халқимизни коронавирус касаллигидан ҳимоя қилиш, аҳолига ўз вақтида сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туну кун хизмат қилмоқда.

Айниқса, сўнгги кунларда пойтахт аҳолиси орасида COVID-19га чалиниш ҳолатлари сони кескин ортиши натижасида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бригадалари тиғиз иш шароитда фаолият юритаётир.

— Дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолат жуда тез ўзгармоқда, — дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВ. — Айниқса, Omicron штамми сабабли вазият анча мураккаб. Бунинг устига юртимизда ҳам ушбу хавфли мутацияга чалинган илк бемор қайд этилгани, ҳар биримиздан карантин қоидаларига янада эътиборли бўлишни тақозо этади.

Афсуски, сўнгги кунларда Тошкент шаҳар аҳолиси орасида COVID-19га гумон қилинган, касаллик тасдиқланган ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга чалинган фуқаролар томонидан “103” хизматига тез-тез мурожаатлар бўлмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-10 январь кунлари шаҳар “Тез ёрдам”га жами 36 минг 925 та чақириқ келиб тушди. Шундан тана ҳароратининг кўтарилиши бўйича 8636 та
, коронавирусга гумон қилинган, касалликка чалинган ва бошқа юқумли касалликлар билан 663 нафар бемор мурожаат қилди. Шунингдек, жами 5751 нафар бемор госпитализация қилинди.

Маълумот учун айтсак, ўтган 2021 йилнинг айни шу даврида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига келиб тушган умумий чақириқлар сони 20 минг 869 та, госпитализация қилинган беморлар эса 3385 тани ташкил қилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун коронавирус пандемияси сабабли бутун инсоният мураккаб даврни бошдан кечирмоқда.

Бироқ ушбу вирус муаммоларга тўғри ва оқилона ечим топа билиш, инқирозни янги имкониятлар билан енга олишни ҳам ўргатди, десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, телетиббиётнинг оммалашиши нафақат беморлар, балки соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳам қатор қулайликлар яратмоқда.

Эътиборлиси, ўтган 2021 йилда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан берилган онлайн телемаслаҳатлар орқали ҳудудларда 30дан зиёд буйрак кўчириш, 65 нафардан ортиқ болада юрак туғма нуқсонини бартараф этиш амалиётлари муваффақиятли бажарилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда кетма-кет бешинчи кун касалланишлар сони ортди. Кеча 710 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌51 нафари Жиззах вилоятида,
📌29 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌14 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌109 нафари Тошкент вилоятида,
📌387 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹 Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 26 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 21 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 11 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 13 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 68 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197703 (+228) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1508 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi