ССВ: Юртимизда 1 миллион 211 минг нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
❗️31 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 247 059 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 183 860 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 46 090 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 17 109 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 7 681 748 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 987 958 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 929 460 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 764 330 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 211 019 нафарни ташкил қилмоқда.
📊31 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (28 776 доза),
📌 Тошкент вилояти (27 889 доза),
📌Фарғона вилояти (27 085 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 984 369 доза,
📌 Наманган вилоятида 977 069 доза,
📌Андижон вилоятида 853 945 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat

❗Кеча юртимизда 863 нафар кишида коронавирус, 498 нафар кишида пневмония аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131079 (+863) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌32 нафари Андижон вилоятида,
📌23 нафари Бухоро вилоятида,
📌92 нафари Жиззах вилоятида,
📌27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌40 нафари Наманган вилоятида,
📌89 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌91 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌89 нафари Фарғона вилоятида,
📌49 нафари Хоразм вилоятида,
📌95 нафари Тошкент вилоятида,
📌105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗Бундан ташқари, кеча кун давомида 498 нафар кишида пневмония аниқланди.
♻Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 92 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 125 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 24 нафар,
🔹Навоий вилоятида 26 нафар,
🔹Наманган вилоятида 28 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 65 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 77 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 95 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 74 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 124728 (+733) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 886 нафарни ташкил қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶@ssvuz
▶@ssvmatbuotkotibi

2021 йил 1 август куни 498 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 11367 нафарга етди. Кеча уларнинг 319 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4253 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 76 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 76 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент матбуот котиби: "Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши эмланган"
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакиллари учун ўтказиб келинаётган анъанавий брифингда президент вакцина қабул қилганига оид маълумот берди.
— Давлатимиз раҳбари масъулиятли фуқаро сифатида вакцинация жараёнига жиддий қараганлар ва эмланиш муолажаларини тўла қабул қилиб бўлганлар. Президентимиз вакцина қабул қилаётган вақтларида Ўзбекистонда учта вакцина бўйича эмлаш олиб борилаётганди, булар Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқилган вакцина, “Спутник V” ва “AstraZeneca” вакциналари эди. Давлат раҳбари шу вакциналардан бирини қабул қилган.
Айни пайтда республикамизда вакцинация жараёни жадал давом эттирилмоқда. Президентимиз халқпарвар раҳбар сифатида фуқароларни эмланишга даъват этади, — деди Шерзод Асадов.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади.
Лойиҳанинг бу галги сонида:
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар ревматологияси бўйича бош маслаҳатчи, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Сабирова;
📌Республика перинатал маркази акушер-гинекологи, тиббиёт фанлари номзоди Умида Муҳаммедова иштирок этди.
Мутахассислар эфир давомида қуйидаги каби бир неча саволларга жавоб бердилар:
❓Ҳомиладор аёллар ва болалар коронавирус инфекциясидан қандай даволанади?
❓Ҳомиладор аёллар ва болаларга “COVID-19” инфекцияси юқмаслиги учун қандай профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда?
❓ Коронавирус инфекцияси билан оғриган аёлдан соғлом бола дунёга келадими ёки гўдакка ҳам она қорнидаги пайтида касаллик юқадими?

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.
Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.
Унда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев иштирок этади.
"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони вакцинация жараёнлари билан боғлиқ асосли ва асоссиз миш-мишлар, эмлаш тадбирларини ташкиллаштириш каби қатор масалаларга бағишланади.

БОЛАЛАР ОРАСИДА КЎЗОЙНАК ТАҚУВЧИЛАР НЕГА КЎПАЙИБ БОРМОҚДА?
ССВ Матубот хизматининг кўзойнаклар ва улардан фойдаланиш ҳақидаги саволларига Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов жавоб берди:
– Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу бир томондан эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқдир. Шу туфайли уларда кўриш нуқсонлари ўз вақтида аниқланади.
Иккинчи томондан, кўзга барвақт зўриқиш келиши (масалан, мобиль телефонга кўп тикилиш, соатлаб телевизор экрани олдида ўтириш туфайли) мактаб ёшидаги ва мактабгача ёшдаги болаларда яқиндан ва узоқни кўролмаслик авж олишига олиб келмоқда. Бундай вақтда нотўғри танланган кўзойнак кўз оптик тизимининг меъёрий ривожланишини издан чиқаради ва кўриш фаолиятига зарар етказиши ҳам мумкин.
Тўғри танланган кўзойнак кишига катта ёрдам беради, яъни атрофдаги нарсаларни яхшироқ кўришига имкон яратади. Ҳатто кейинчалик кўриш қувватини тиклаши ҳам кузатилган. Яхши танланган гардиш юз кўринишини бузмайди, уни бир қадар чиройли курсатади.
– Кўзойнакнинг юз тузилишига мувофиқ бўлиши саломатлик учун қанчалик фойдали?
– Кўзойнак танлашда гардишнинг яхши ўрнашганлигига эътибор бериш керак. Кишиларнинг юз тузилиши турлича бўлганлиги сабабли гоҳо юзга мос келадиган гардишни танлаш кийин. Демак, гардишни, албатта, мутахассис танлаб бериши лозим.
Гардиш бурун ва қулоқни оғритмаслиги ва шу билан бирга ойнакларнинг кўзга нисбатан тўғри жойлашувини таъминлаши ҳамда кўз қорачиғи орасидаги масофага мос келиши керак.
Ҳимоя кўзойнаклари қулай ва енгил бўлиши лозим. Кўзни жуда ўткир нурдан ҳимоя қилиш учун кўнғир, кўк, сарғимтир, кулранг ёки яшил кулранг ойнакли кўзойнаклар қўлланилади.
Заҳарли буғ ва газлар бор жойда ишлайдиганлар учун ярим ниқобли ёки противогазли кўзойнаклар ишлатилади. Ҳимоя кўзойнагини, албатта, мутахассис шифокор иштирокида танлаш керак. Бундай кўзойнакни ишдан кейин тоза латта билан артиб қутичага ёки махсус ниқобга солиб қўйган маъқул.

ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР ВАКЦИНА ОЛИШИ МУМКИНМИ?
Ушбу саволга ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев томонидан жавоб берилди:
— Маълумки, бугунги кунда “COVID-19” инфекцияси онкологик касалликка чалинган беморларда жуда оғир ўтиб, баъзида аянчли ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда.
Шу боис, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан онкологик хасталиклар билан оғриётган беморларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарур, деб белгиланди.
Бироқ бунда тиббий муолажалар турига эътибор қаратиш лозим бўлади. Яъни, агар беморда кимё ёки нур терапия курси ўтказиладиган бўлса, эмлаш ушбу муолажадан аввал қилиниши зарур. Хўш, нима учун?
Сабаби, кимё ёки нур терапия мураккаб тиббий муолажа ҳисобланиб, у инсон организмида иммун тизимининг кучсизланишига олиб келади. Натижада бу пайт бемор вакцина олганда, танада коронавирус инфекциясига қарши жавоб реакция – антителалар ишлаб чиқарилиши паст бўлади.
Шу боис ҳам мутахассислар ўсма хасталикларига чалинган инсонларни кимё ёки нур терапиядан аввал эмланишини маслаҳат беради. Бу билан махсус терапия сабабли иммунитет кучсизланган вақтда беморнинг “COVID-19” инфекциясига чалиниш хавфи пасаяди.
Демак, тўғридан-тўғри кўрсатма шуки, онкологик касалликларга чалинган инсонларнинг коронавирус инфекциясини енгил ўтказиши учун ҳам вакцинация қилиниши зарур.

ССВ: ПЗР-тест натижаларини қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш учун жазо муқаррар
Маълум бўлишича, ҳозирда мамлакатимиз фуқароларининг хорижга чиқиш олдидан лицензияга эга бўлмаган лабораториялардан “COVID-19” учун қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотиб олиш ҳоллари кузатилмоқда.
Аэропортда ёки қўшни мамлакатлар билан чегарадош ҳудудларда ушбу тестларнинг QR-кодлари текширилганда, қалбаки экани аниқланмоқда.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатдан чиқиб кетиш учун фақатгина жўнаш вақтидан 72 соат олдин амалга оширилган ПЗР-тестининг “салбий” натижаси ўз кучига эга бўлади.
Юртимиз ҳудудидаги ПЗР-тест топшириш учун лицензияга эга бўлган лабораториялар рўйхати Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида тақдим этилган
(https://ssv.uz/uz/menu/covid-19).
Шу боис, фуқароларимиздан бу борада эътиборлироқ бўлишни ва қуйида келтирилган тест натижалари оригиналини қалбакисидан ажратишни ҳамда қалбаки натижаларни сотиб олмасликларини сўраб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолатлар аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасига кўра, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий иш қўзғатилади.
Ҳамюртларимиз қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотиб олиб, Ўзбекистон чегарасидан чиқиб кетган тақдирда ҳам ўзга давлат аэропортларида қўлга тушиб, қайтиб депорт қилинади. Шу билан бирга, улар жиноий жавобгарликка ҳам тортилади.
Шунингдек, Россияга Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган фуқаролар учун 2021 йилнинг 1 сентябридан “Путешествую без COVID” (“COVID”сиз саёҳат қиламан”) иловасидан фойдаланиш мажбурий бўлади. Илованинг функционаллиги шундаки, у Россиядаги масъул шахсларга ҳам ҳар қандай смартфонда стандарт QR-код ёрдамида тест натижаларини текшириш имконини беради.
Ушбу илова ҳам мамлакатимизда тасдиқланган лабораториялар рўйхатини ўз ичига олади. Тест натижалари ва уларнинг QR-кодларини фуқароларнинг ўзлари бевосита иловада сақлаб қолиш имкониятига эга бўладилар.

ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧДА БИР ТУРДАГИ, КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА ЯНА БИР БОШҚА НОМДАГИ ВАКЦИНА БИЛАН ЭМЛАНСА БЎЛАДИМИ?
Ушбу саволга ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев томонидан жавоб берилди:
— Қайси вакцинани олишдан қатъи назар, уларнинг бажарадиган вазифаси бир хил. “Фақатгина фалон вакцинадан оламан”, деб кутиб туриш энг хато йўл ҳисобланади.
Барча вакцинанинг ишлаш механизми бир хил: вирусдан инсон ҳужайрасига ёпишиб оладиган оқсил ажратиб олиниб, бу намуна орқали инсон ҳужайраларида вирусга қарши антителоларни шакллантиришдир.
Вакцина қаерда ишлаб чиқарилган бўлмасин, унинг вазифаси организмда ана шу антитаначаларни пайдо қилишдир.
Баъзилар “Биринчи босқичда ўзбек-хитой вакцинасини олгандим, иккинчи босқичда Moderna олсам бўладими", деган саволлар билан мурожаат қилмоқда. Агар ўзбек-хитой вакцинасида эмлаш амалга оширилган бўлса, бу 3 босқичда бўлади. Юртимизга келтирилган бошқа барча вакциналар 2 босқичда амалга оширилади. Бу вакциналар билан эмлашнинг ҳар бир босқичида алоҳида илмий текширувлар ўтказилган. Босқичлар кетма-кетлиги сақлансагина тўлиқ эмланиш амалга оширилган, деб хулоса қилинади.
Лекин бугун фанга бир вацинани бошқаси билан қўшиб эмлаш нима оқибатга олиб келиши тўғрисида маълумот йўқ.
Шунинг учун ўзбошимчалик билан қарор қабул қилишга ҳаққимиз ҳам йўқ. Бир неча хил вакцина билан эмланиш натижасида ножўя таъсирлар кўриниши хавфи бор. Шу сабабли юртдошларимиздан ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
❗️Аммо кимдир бошқа вакцина билан эмланишни истаса, бир вакцинанинг тўлиқ дозаларини қабул қилганидан 6 ой ўтгач, бошқа истаган вакцина билан бир марта эмланиш орқали аввал шаклланган антителолар миқдорини сақлаб туриши мумкин.

❗️Кеча юртимизда 899 нафар кишида коронавирус аниқланди, 7 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 2 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131978 (+899) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌94 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌42 нафари Андижон вилоятида,
📌24 нафари Бухоро вилоятида,
📌97 нафари Жиззах вилоятида,
📌26 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌17 нафари Навоий вилоятида,
📌32 нафари Наманган вилоятида,
📌93 нафари Самарқанд вилоятида,
📌25 нафари Сирдарё вилоятида,
📌98 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌86 нафари Фарғона вилоятида,
📌45 нафари Хоразм вилоятида,
📌99 нафари Тошкент вилоятида,
📌121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 87 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 37 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 132 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
🔹Наманган вилоятида 21 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 80 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 31 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 100 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 93 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 60 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 78 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 125572 (+844) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 893 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 2 август куни 516 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 11883 нафарга етди. Кеча уларнинг 324 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4577 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 2 август куни Президентимиз “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
📝 Ушбу қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилди.
➡️ “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланди.
▫️ Қонун расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.

❗️Вакцинация бўйича рекордлар: юртимизда кунлик эмлашлар 300 минг дозадан, жами қўлланган вакциналар 8 миллион дозадан ошди, Фарғона ва Наманган вилоятлари миллион дозалик маррани забт этди
🔺2 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 327 628 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 243 493 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 63 521 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 20 614 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 8 009 376 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 5 231 451 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 1 992 981 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 784 944 нафарни ташкил қилди.
❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 232 807 нафарни ташкил қилмоқда.
📊2 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Сурхондарё вилояти (45 849 доза),
📌Андижон вилояти (35 948 доза),
📌Тошкент вилояти (32 780 доза),
📌Фарғона вилояти (32 260 доза),
📌Наманган вилояти (31 860 доза) банд қилди.
🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 016 629 доза,
📌 Наманган вилоятида 1 008 929 доза,
📌Андижон вилоятида 889 893 дозани ташкил қилмоқда.

❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 446 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈198 миллион 234 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 227 мингдан зиёд киши вафот этган (02.08.2021 йил Европа вақти билан соат 17:19 ҳолатига кўра).
🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 446 834 янги ҳолати аниқланди.
⚫️7 781 нафар бемор вафот этди.
🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (03.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈198 миллион 933 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 236 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 34,766 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,695 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,917 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (6,312 миллиондан ортиқ),
🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (6,012 миллиондан ортиқ).
💉Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 152 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
———————————
❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 446 тысяч новых случаев заражения COVID-19
🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈более 198 млн 234 тысячи,
📉из них более 4 млн 227 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:19 по центральноевропейскому времени 2 августа 2021 года).
🔴За последние сутки в мире выявлено 446 834 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️7 781 больной умер.
🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:21 часов по ташкентскому времени 3 августа 2021 года), в мире заразилось
📈более 198 млн 933 тысячи человек,
📉из них более 4 млн 236 тысяч скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 34,766 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,695 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,917 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (6,312 млн),
🇫🇷на пятом — Франция (6,012 млн).
💉Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 4 млрд 152 млн доз вакцин против коронавируса.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

Лойиҳанинг бу галги сонида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев иштирок этиб, жонли эфир давомида қуйидаги каби бир неча саволларга жавоб берди:
❓Вакциналар ҳақида миш-мишлар жуда кўп тарқалмоқда. Уларнинг орасида кишини ҳайрон қолдирадиган даражада ажабтовур фикрлар ҳам бор. Масалан, “вакцина олган киши 2 йилда вафот этар экан”, “фарзанд кўра олмас экан”, “онкологик касаллик чақирар экан”, деган гаплар юрибди. Бунга нима дейсиз?
❓Баъзи юртдошларимизда “биринчи босқичда бошқа вакцина олгандим, кейинги босқичда бошқа бир вакцинани олсам бўладими?” деган савол туғилмоқда. Бу саволга қандай жавоб берасиз?
❓Касалликни бошдан ўтказгандан кейин қанча муддат ўтиб эмланиш керак?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Лойиҳанинг бу галги сонида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев иштирок этиб, жонли эфир давомида қуйидаги каби бир неча саволларга жавоб берди:
❓Вакциналар ҳақида миш-мишлар жуда кўп тарқалмоқда. Уларнинг орасида кишини ҳайрон қолдирадиган даражада ажабтовур фикрлар ҳам бор. Масалан, “вакцина олган киши 2 йилда вафот этар экан”, “фарзанд кўра олмас экан”, “онкологик касаллик чақирар экан”, деган гаплар юрибди. Бунга нима дейсиз?
❓Баъзи юртдошларимизда “биринчи босқичда бошқа вакцина олгандим, кейинги босқичда бошқа бир вакцинани олсам бўладими?” деган савол туғилмоқда. Бу саволга қандай жавоб берасиз?
❓Касалликни бошдан ўтказгандан кейин қанча муддат ўтиб эмланиш керак?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.
Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.
Унда:
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари — тиббиёт фанлари доктори Феруза Ибрагимовна Ҳамробоева ва тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Абдужалилович Боймуродов иштирок этади.
"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони коронавирус инфекциясини даволаш стандартлари, касалликни уй шароитида даволаш тартиблари, нафас олиш машқларини тўғри олиб бориш каби қатор масалаларга бағишланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.
Унда:
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари — тиббиёт фанлари доктори Феруза Ибрагимовна Ҳамробоева ва тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Абдужалилович Боймуродов иштирок этади.
"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони коронавирус инфекциясини даволаш стандартлари, касалликни уй шароитида даволаш тартиблари, нафас олиш машқларини тўғри олиб бориш каби қатор масалаларга бағишланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ТОШПТИ ЖАМОАСИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ ИШЛАРИГА КЎМАКЛАШМОҚДА
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, профессор Ботир Даминов бошчилигида олий ўқув юрти жамоаси коронавирусга қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Пойтахтлик шифокорлар, етакчи олимлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ Қашқадарё вилоятида COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда маҳаллий тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашмоқда.
Мазкур тиббий гуруҳ таркибига вирусолог, эпидемиолог, пульмонолог, терапевт ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар кирган бўлиб, айни пайтда улар Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари ва маҳаллий ҳамкасбларига коронавирусга қарши курашиш ҳамда аҳолимизга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишда кўмаклашмоқда. Шунингдек, улар вилоят аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида жойларда шифокорлар ва тиббиёт ходимлари билан биргаликда коронавирус билан хасталанган беморларни даволаш стационарларнинг иш фаолияти билан танишиш, беморларни даволаш жараёнида бевосита қатнашиш билан банд. Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари маҳаллий шифокорларнинг даволаш даволаш стандартларига риоя қилиши ҳолатини ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ бўлган эпидемиологик вазиятни ўрганиш баробарида аниқланган камчиликларни бартараф этишда ўз хиссаларини қўшмоқдалар.
Тажрибали мутахассислар маҳаллий шифокорлар учун амалий ва методик ёрдам сифатида ўқув-семинар, тренинг ва маҳорат дарсларини ўтказмоқда. Ҳар куни вилоятдаги ҳамкасбларига коронавирус инфекцияси эпидемиологияси, касалликнинг кечиши ва уни даволаш бўйича ўз маслаҳатларини бериб, амалий жараёнда фаол иштирок этмоқдалар.
Тиббий гуруҳ аъзолари жойларда ташкил этилган вакцинация жараёнларини ҳам батафсил ўрганиб чиқдмоқдалар. Мутахассислар аҳолининг кенг қатламига коронавирус билан боғлиқ бўлган маълумотларни етказиш, тиббий тавсияларни бериш ҳамда фуқароларни вакцинация жараёнига чорлаш мақсадида маҳаллий ОАВларда чиқишлар қилмоқдалар.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Ахборот хизмати

Лойиҳанинг бу галги сонида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари — тиббиёт фанлари доктори Феруза Ҳамробоева ва тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Боймуродов иштирок этиб, бир неча саволларга жавоб берди:
❓Агар уй шароитида беморнинг нафас олиши қийинлашса, "тез ёрдам" келгунича унга қандай тезкор ёрдам кўрсатиш керак?
❓Уй шароитида даволанаётган беморлар қандай нафас машқларини бажаришлари лозим?
❓Бугун мамлакатимизда "COVID-19"га чалинган беморларни даволаш стандартларига қандай янгиликлар киритилмоқда?

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.
Унда давлат раҳбари пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтиш ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилишини таъкидлади:
— ✅Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик.
Бирорта ҳудуд вакцина йўқ, деб айта олмайди, ҳаммасини бепул етказиб беряпмиз. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти пайдо бўлди.
Шу боис, эмлаш тадбирларини кенг жорий этиш мақсадида куни кеча махсус қонунни имзоладим. Ушбу қонун орқали иш берувчиларга соғлиғига кўра қарши кўрсатма бўлмаган, лекин профилактик эмлашни рад этган ходимларини иш жойига киритмаслик ҳуқуқи берилди.
✅Иккинчидан, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш – касалликдан энг самарали ҳимоя эканини унутмаслик лозим.
Афсуски, одамларимиз бу талабни унутиб қўйгани ҳам айни ҳақиқат. Чекловларга қарамасдан, жойларда кўп кишилик тўйлар, турли маросимлар тўхтагани йўқ.
Шу билан бирга, жорий ҳафтадан олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари бошланади, бу тадбирларда республика бўйича кунига 100 мингга яқин абитуриент қатнашади. Ушбу тадбирларни ҳам карантин талаблари асосида ташкил этиш зарур.
✅Учинчидан, касаллик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларни ўзбошимчалик билан, палапартиш дори воситаларини истеъмол қилишини олдини олиш зарур.
Афсуски, беморлар уй шароитида нотўғри даволанишлари натижасида оғир оқибатлар келиб чиқмоқда, — деди Президент.