Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
88.1K subscribers
7.18K photos
2.84K videos
47 files
10.9K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.

Ҳокимлар бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

———————

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по мерам организации новой системы работы с обращениями населения.

Указано на необходимость решения проблем, становящихся причиной для обращения, непосредственно в махаллях.

Определено, что хокимы два дня в неделю будут выделять на прием граждан, приемы в хокимиятах будут проводиться на ежедневной основе.
ССВ: Юртимизда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар 6 миллион дозадан ошди

❗️23 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 184 622 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 129 310 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 34 288 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 21 024 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 6 129 752 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 3 909 019 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 606 771 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 613 962 нафарни ташкил қилди.

📊23 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (29 157 доза),
📌Наманган вилояти (24 513 доза),
📌Андижон вилояти (19 561 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 813 847 доза,
📌Фарғона вилоятида 791 110 доза,
📌Андижон вилоятида 683 196 доза,
📌Самарқанд вилоятида 574 028 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Антирекорд яна янгиланди: кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 773 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 507 нафарга етди

🔺2021 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 (+773) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌94 нафари Жиззах вилоятида,
📌14 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌12 нафари Навоий вилоятида,
📌33 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌27 нафари Сирдарё вилоятида,
📌88 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌81 нафари Фарғона вилоятида,
📌29 нафари Хоразм вилоятида,
📌95 нафари Тошкент вилоятида,
📌109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 507 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 28 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 104 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 17 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Наманган вилоятида 41 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 24 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 64 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 84 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 32 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117962 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ПУЛЬМОНОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР АВЛОДДАН АВЛОДГА ЎТАДИМИ?

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Нодир Сотволдиев билан суҳбат.

— Пульмонологик касалликлар авлоддан авлодга ўтиши ҳам мумкинми?

— Ҳамма пульмонологик касалликлар ҳам наслдан наслга ўтмайди, насл сурадиган касалликлар гуруҳига муковиcцидоз, бронхиал астма ва бошқа аллергик касаклликлар киради.

Масалан, оилада ота ёки она бронхиал астма билан касалланган бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 20-30 фоизни ташкил қилиши мумкин. Агар ҳар иккаласи (ота ва она) касалланган бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 75 фоиз етиш эҳтимоли бор. Бу ҳолат онанинг ҳомиладолик даврида кечадиган бўлса бу хавф яна ҳам ортишини тахмин қилиш мумкин. Респиратор инфекцион касалликлар наслдан наслга ўтмайди.

Улар келиб чиқишига кўра, организм иммун системаси фаолиятининг сустлиги, микроорганизмларнинг миқдори ва унинг вирулентлиги(микроорганизмларнинг касаллик қўзғатиши) юқори бўлишига боғлиқ.

— Ўзбекистонда нафас аъзолари касалликлари сабаб рўй берадиган ўлим кўрсаткичлари анча юқори. Бу жиҳатдан юрак-қон томир тизими касалликларидан кейинги ўринларда турса ҳам, юртимизда пульмонологлар кардиология мутахсассисларидан кам. Бугунги пандемия шароитида бу мутахассислар танқислиги сезилмаяптими?

— Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, нафас аъзолари касалликларида руй берадиган ўлим кўрсаткичи 2008 йилда 6,6 фоизни ташкил қилиб, учинчи ўринни эгаллаган, биринчи ўринда юрак-кон томир касалликлари (59,3 фоиз) ва иккинчи ўринда ўсма касалликлари(7,1 фоиз)ни кўрсатмоқда.

Болаларда эса нафас аъзолари касаликлари туфайли руй берган ўлим кўрсаткичлари 2008 йилда болаларда кузатилган ўлим ҳолатларининг 35 фоизини ташкил қилган.

2017-2019 йилларда нафас аъзолари касалликлар сабаб рўй берадиган ўлим кўрсаткичи камайиб, хавфли хасталиклар орасида бешинчи ўринни эгаллади. Болалар орасида бу кўрсаткич икки баравар камайиб, 16-16,6 фоизни ташкил қилди. Бу, албатта, Ўзбекистонда пульмонология соҳасининг ривожланаётганлигидан далолат беради.

Замонавий диагностик ва даволаш усуллари юртимизнинг барча худудларида татбик этилгани бунга сабаб бўлмоқда деб айта оламиз. Марказимиз ходимлари томонидан доимий янги даволаш ва диагностика стандартлари ва протоколлари ишлаб чиқилади ва унинг бажарилиши доимий мониторинг қилиб борилади. Бу хам ўз ўрнида соҳани ривожланишига олиб келиши турган гап.

Пандемия шароитида нафақат пульмонологларнинг, балки бошқа ихтисосликдаги мутахассисларнинг ҳам танқислиги кузатилди, лекин бундай ҳолатлар имкон қадар ўз вақтида бартараф этиб борилмоқда.

— Ҳозирда нафас олиш тизимида сурункали касалликлари бор беморлар учун коронавирус энг катта хавфдир. Улар ўзини вирус хавфидан ҳимоя қилиш учун нима қилишлари керак?

— Коронавирус инфекциясининг специфик профилактикаси ишлаб чиқиш босқичида. Бу вакцинация жараёни бўлиб, касалликни олдини олиш учун препарат яратиш демакдир.

Носпецифик профилактика эса ўзи-ўзини яккалаш тартиби, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тиббий ниқоблардан тўғри ва мунтазам фойдаланиш, хоналарни тез-тез шамоллатиш, витамин ва оқсилларга бой овқатланиш ва дам олишни тўғри ташкил қилиш, шунингдек, сурункали касалликлари бор инсонлар шифокорлар назоратида доимий даволанишни давом эттиришлари керак бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ШУ ЙИЛ 507 МИНГ НАФАР БОЛА МИКРОНУТРИЕНТ КУКУНИ БИЛАН БЕПУЛ ТАЪМИНЛАНАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Президентимизнинг “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ҳамда вазирлик мутасадди раҳбар ходимлари иштирок этди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июндан бошлаб 6 – 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш топшириғи берилган эди. Тадбирда ушбу жараён қандай кечаётгани ва бола саломатлигида микронутриент кукунининг аҳамияти борасида сўз борди.

— Соғлом авлодни вояга етказиш учун болани кўкрак сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва қўшимча таомларни тўйинтириш ишларини амалга ошириш талаб этилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова. — Давлатимиз раҳбарининг ушбу масалага жиддий эътибор қаратиши болалар саломатлигининг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини билдиради. Биринчи навбатда, микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш учун 6 – 23 ойлик болаларнинг рўйхатини шакллантириб олдик. Аниқланишича, айни пайтда мамлакатимизда 700 минг нафардан ортиқ шу ёшдаги болалар истиқомат қилади. Эндиликда микронутриент кукунларини бепул тарқатиш жараёни бошланмоқда. Жорий йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти кўмагида жами 3 миллион 50 минг ўрам микронутриент кукунлари сотиб олиниб, 507 минг нафар 6 ойликдан 23 ойликкача бўлган болаларни ушбу кукунлар билан оила шифокорлари томонидан бепул тўлиқ таъминланади.

Албатта, бу жараённи ташкил этишда мамлакатимиздаги пандемик ҳолатни инобатга олиб, барча керакли санитария-эпидемиология қоидаларига амал қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирда озуқавий микронутриентлар аҳамиятига алоҳида урғу берилди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда озуқавий микронутриентлар танқислиги 6 ойдан 23 ойгача бўлган болалар ўртасида энг кўп қайд қилинган. Уй овқатларини микронутриент кукунлари билан бойитиш 6 ойликдан 23 ойликкача бўлган гўдаклар ва кичик ёшли болаларнинг витаминлар ва минераллар истеъмол қилишига имкон беради. Ўзбекистонда уй овқатларини бойитиш дастурининг жорий этилиши 6 – 23 ойлик гўдаклар ва болалар орасида темир танқислиги ва анемиянинг ривожланиш хавфини камайтиради.

— Ўзбекистонда микронутриент кукунлари билан болаларни таъминлаш илк бор амалга оширилмоқда, — дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. — Шу боис, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ташкилотимиз ҳамкорликда халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда шу йўналишда услубий қўлланма, буклет ва бошқа тарғибот материаллари тайёрланди. Хусусан, тиббиёт ходимлари учун 3 минг нусхада “Эрта ёшдаги болаларни овқатланиши ва микронутриент етишмовчилигини олдини олиш” услубий қўлланмаси, ота-оналар учун “Микронутриент кукунлари ва унинг тавсифи” ҳамда “Ота-оналарга микронутриент кукунларини қабул қилиш бўйича эслатма” каби буклетлар ва турли вилеороликлар тайёрланди. Ўйлайманки, ушбу чора-тадбирлар ўзбекистонлик болалар саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир давомида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде томонидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситхановага микронутриент кукунлари топширилди ҳамда кейинги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилиб олинди.

Микронутриент кукунларини тарқатиш жараёнлари биринчи бўлиб намуна сифатида Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида бошланмоқда. Шунингдек, бу ерда тиббиёт ходимлари учун тренинг ва ота-оналар учун маслаҳат бериш жараёни ҳам ташкил қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Президентимизнинг “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ҳамда вазирлик мутасадди раҳбар ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда ЮНИСЕФ томонидан болалар саломатлиги учун муҳим бўлган микронутриент кукунлари топширилди. Бу воситалар 6 – 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида аҳолига бепул тарқатилади.

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 530 нафар бола учун микронутриент кукунлари ҳамда уларни қўллаш бўйича тавсия ва қўлланмалар аҳолига тарқатилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган медиа ҳоллда “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси йўлга қўйилди.

Унда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари, тиббиёт соҳасидаги нуфузли олимлар, вазирлик мутасадди раҳбарлари коронавирусга қарши курашиш, касалликни даволаш ва вакцинация жараёнлари ҳақида мунтазам маълумот бериб боришади.

Лойиҳанинг илк сонида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари Севара Убайдуллаева ҳамда Эзозбек Ризаев иштирок этиб, айни кунларда аҳоли томонидан коронавирус инфекцияси бўйича келиб тушаётган саволларга жавоб беришди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 731 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 494 нафарга етди

🔺2021 йил 24 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124290 (+731) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌91 нафари Жиззах вилоятида,
📌16 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌13 нафари Навоий вилоятида,
📌31 нафари Наманган вилоятида,
📌73 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌79 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌72 нафари Фарғона вилоятида,
📌28 нафари Хоразм вилоятида,
📌88 нафари Тошкент вилоятида,
📌119 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бундан ташқари, кеча кун давомида 494 нафар кишида пневмония аниқланди.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 105 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 90 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
🔹Навоий вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 32 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 32 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 95 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 55 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 40 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 65 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 118638 (+676) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 832 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Кеча бир куннинг ўзида юртимизда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар 200 минг дозадан ошди

❗️24 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 209 137 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 146 648 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 41 475 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 21 014 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 6 338 889 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 4 055 667 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1 648 246 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 634 976 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 077 470 нафарни ташкил қилмоқда.

📊24 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (36 012 доза),
📌Наманган вилояти (28 135 доза),
📌Андижон вилояти (20 865 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 841 982 доза,
📌Фарғона вилоятида 827 122 доза,
📌Андижон вилоятида 704 061 доза,
📌Самарқанд вилоятида 589 957 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАР АНТИБИОТИК ҚАБУЛ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллева жавоб беради:

— Бу саволга жавоб қатъий: коронавирус вирусини антибиотик ўлдирмайди. Антибиотиклар умуман вирусларга таъсир қилмайди.

Антибиотиклар ўз номи билан – ҳаётга қарши, яъни бактерияларга қарши деган маънони билдиради. Улар инсон организмида, яъни ичакларда иммунитет ҳужайраларни ишлаб чиқадиган инсон учун керакли бўлган бактериялар таркиб микрофлора ҳужайраларини ўлдиради ва дисбактериоз – ҳолатини келтириб чиқаради. Бу эса, ўз ўрнида, иммунитет ҳужайралари ишлаб чиқилишини пасайтиради ва инсон организмида иммун танқислик ҳолатини келтириб чиқаради.

Масаланинг яна бир томони шуки, антибиотиклар инсонни ичакларида дисбактериоз ҳолатини келтириб чиқариши, ҳазм жараёнини бузади, ич кетиш ёки ич қотиш ҳолатлари келиб чиқади. Бу эса ўз ўрнида, инсонларни касаллик билан курашиш қобилиятини пасайтиради.

Яна бир хусусияти антибиотикларни палапартиш ва кўп турларини қабул қилганларда замбуруғлар ривожланиши ҳам тасдиқланган. Замбуруғлар эса инсон учун яна бир бошқа инфекцион омил сифатида касалликни оғирлаштиради ва турли хил асоратлар кўпайишига сабаб бўлади.

Касалликнинг биринчи кунларидан бошлаб антибиотиклардан фойдаланилганда, беморнинг аҳволи вақтинчалик яхшилангандек бўлади, лекин организмда кечаётган жараённи инсон билмайди. Антибиотикларни тўхтатиш билан яна касаллик авж олишни бошлайди. Тана ҳарорати янада кўтарилади, диарея пайдо бўлади, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби белгилар кучаяди. Бу даврда эса, коронавирус организмда тарқалиши кучаяди ва у қайси аъзоларга ўрнашиб жароҳатлашига боғлиқ холда касаллик аломатлари кучайиб боради.

Антибиотиклар бир неча гуруҳларга бўлинади ва унинг бактерияларни енгиб чиқиш кучига қараб янги авлод ва турлари ишлаб чиқилган.

Масалан:
▶️Пенициллинлар гуруҳи – “Пенициллин”, “Ампициллин”, “Гентамицин”, “Амоксациллин”, “Амоксиклав” ва хоказо;

▶️Сульфаниламидлар гуруҳи – “Ко-тримоксазол+триметоприм”, яъни “Биссептол”, “Оптиприм” ва хоказо;

▶️Макролидлар гуруҳи – “Азитромицин”, “Эритромицин”, “Макропен” ва хоказо;

▶️Цефалоспоринлар гуруҳи – “Ципрофлоксацин”, “Левофлоксацин”, “Цефтриаксон”, “Цефазолин”, “Фторхинолон”, “Цефапиразон-сульбактам” ва хоказо;

▶️Карбопенемлар гуруҳи – “Меропенем” ва хоказолар.

Шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг турлари ва гуруҳлари жуда кўп, шу ўринда бу антибиотикларни тури қанчалик кучайиб борса, шунчалик организмда катта жароҳатланишлар ва излар қолдиради. Уларнинг қолдирган изларини қайта тиклаш учун ойлар, баъзида йиллар талаб этилади.

Шу боис, антибиотикларни фақатгина кўрсатмалар асосида, шифокор назоратида қабул қилиш керак. Шунингдек, бу антибиотикларни қабул қилиш жараёнида зарурат пайдо бўлганида, қўшимча таҳлиллар топширилиши талаб этилади (1-қисм. Давоми бор).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади

Лойиҳанинг бу галги сонида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ва Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири Низом Эрматов иштирок этишди.

Мутахассислар тўғридан тўғри эфир давомида қуйидаги саволларга жавоб бердилар:

Аномал иссиқ об-ҳаво шароитида фуқаролар коронавирус инфекциясидан ўзларини қандай асрашлари керак?

Жазирамада қандай тартибда овқатланган маъқул, қанча суюқлик ичиш лозим?

Коронавирусга чалинган беморлар овқатланишида нималарга эътибор беришлари керак?


▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати ва "Ўзбекистон 24" телеканали ҳамкорлигидаги "СOVID-19: Савол-жавоб" лойиҳаси давом этади

Лойиҳанинг бу галги сонида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори Абдуманноп Aбдуқаюмов ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази педиатри Шаҳноза Мавлонова иштирок этишди.

Мутахассислар тўғридан тўғри эфир давомида қуйидаги саволларга жавоб бердилар:

Болалар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан бу йил кўпроқ. Бунинг сабаби нимада?

Болаларда касаллик қандай кечмоқда, қандай аломатлар сезилмоқда?

Боланинг иссиғи чиққанида уй шароитида қандай чораларни кўрган маъқул?


▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов Токио олимпиадасида -68 кг вазн тоифасида британиялик рақиби Брэдли Синденга қарши финал жангида 34-29 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон терма жамоасига илк олтин медални келтирди!

Улуғбекни табриклаймиз! Ғалабалар бардавом бўлсин!

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда 705 нафар кишида коронавирус, 482 нафар кишида пневмония аниқланди, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 25 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124995 (+705) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌21 нафари Андижон вилоятида,
📌18 нафари Бухоро вилоятида,
📌73 нафари Жиззах вилоятида,
📌43 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌13 нафари Навоий вилоятида,
📌35 нафари Наманган вилоятида,
📌69 нафари Самарқанд вилоятида,
📌26 нафари Сирдарё вилоятида,
📌59 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌64 нафари Фарғона вилоятида,
📌37 нафари Хоразм вилоятида,
📌80 нафари Тошкент вилоятида,
📌96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 482 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 97 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 119 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
🔹Навоий вилоятида 17 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 183 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 141 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 68 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 59 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 58 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 119449 (+811) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 839 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 194 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (26.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈194 миллион 123 минг нафардан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 158 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 34,443 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,371 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (19,688 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (6,056 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (6,049 миллиондан ортиқ).

💉Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 845 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

В мире количество зараженных COVID-19 составляет более 194 млн


🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:21 часов по ташкентскому времени 26 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 194 млн 123 тысячи человек,
📉из них более 4 млн 158 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где более 34,443 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 31,371 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 19,688 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (6,056 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (6,049 млн).
💉 Согласно актуальным данным Университета

Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 845 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
⚡️#Соғлиқни_сақлаш_вазирлиги марказий аппаратидаги 12 та вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи;

— Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Стационар ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;

— Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Тиббий статистика ва истиқболни аниқлаш бошқармаси бошлиғи;

— Тиббий статистика ва маълумотлар таҳлили бўлими бошлиғи;

— Халқаро индикаторлар ва истиқболни аниқлаш бўлими бошлиғи;

— Кадрлар бошқармаси бошлиғи;

— Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи;

— Бугалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи;

— Юридик бошқарма бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 26 июлдан 4 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса, нима қилиш керак? Бу ҳолатда антибиотиклар ёрдам берадими? (2-қисм)

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллева жавоб беради:

— Антибиотиклар тана ҳароратини туширмайди. Тана ҳароратини 38 даражагача кўтарилиши меъёр ҳолат ҳисобланади, яъни инсон организмига вирус тушса, организм вирус билан курашиши учун ва иммунитет ҳужайралари пайдо бўлиши учун организмнинг ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши керак. Тана ҳароратини бу даражагача кўтарилиши қўрқинчли эмас.

Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилганда, қуйидагилар тавсия қилинади:

📌 “Витамин С” га бой суюқликларни ичиш, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш (лимон чойлар, малина чойлар, наъматак чойлар, оддий қора ёки кўк чойларни ичиш керак. Бу ўз ўрнида ҳужайра ва тўқималарни сувсизланишининг, қон қуюлишининг олдини олади ва тана ҳароратини туширади;

📌 Томоқ ва бурунни тузли ёки чой содали суюқликлар билан кунига 8 мартадан ортиқ чайиш;

📌 70 фоиз спиртни илиқроқ сув билан илитиб танани артиш ҳам тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.

Тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса – ёшга мос равишда:

▶️1 ёшгача болага 100-125 мг,

▶️1 – 5 ёшли болаларга 125-50 мг,

▶️5 ёшдан катталарга 500 мг бир марталик дозада “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” таблеткаси қабул қилинади, холос. Шу билан бирга, зудлик билан оилавий шифокор билан боғланиш керак!


Оилавий шифокор келгунига қадар “Витамин С” га бой суюқликларни кўпроқ, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш, яъни лимон, малина, наъматак ёки оддий қора ёки кўк чойларни ичиш талаб этилади.

Истисно ҳолатларда, агарда шифокор келгунча 4-6 соатдан ортиқ вақт ўтса, бу даврда тана ҳарорати 38 даражадан юқорига қайта кўтарилса, “Парацетамол”ни яна бир бор қабул қилиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Нима учун коронавирус ҳаммага бирданига юқмайди? – мутахассис изоҳи

Коронавирус дунё аҳлини бирдек ларзага солди. Яқин бир йил ичида у ўзининг тури ва қиёфасини неча маротаба ўзгартириб, неча маротаба янгидан янги изланишларга сабаб бўлди.

Пандемия, касалликнинг юқиш йўллари, ҳимояланиш, эмланиш ва даволаш усуллари бўйича тўпланган саволларга Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова жавоб берди.

👉🏻Жавобларни ўқиш

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi