❓Аритмия қандай касаллик?
🔺Аритмия - бу юракнинг нормал частотаси, мунтазамлиги ва қўзғалиш манбаи ўзгариши. Бундан ташқари, импулс ўтказувчанлиги бузилиши ҳам аритмия дейилади.
🔺Аритмияларнинг ҳар хил: хавфсиз ва хавфли турлари бор. Ёндош касалликлар аритмияни кучайтириши мумкин. Аритмияга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
🔸туғма ёки орттирилган юрак касаллиги;
🔸артериал гипертензия;
🔸электролит мувозанати бузилиши;
🔸гормонал касалликлар;
🔸зарарли одатлар.
🔹Аритмияга чалинишни олдини олиш учун соғлом овқатланиш тартибига риоя қилиш, зарарли одатларни ташлаш, оғир бўлмаган жисмоний фаолият билан шуғулланиш, тана фазнини нормал ҳолатда ушлаб туриш керак бўлади.
Манба: "Соғлом ҳаёт"
▶️@ssvuz

ГЛАУКОМАНИНГ ҚАНДАЙ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ БОР?
ССВ Матбуот хизмати глаукома касаллиги ва уни даволаш йўллари бўйича суҳбатини Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов билан давом эттиради.
— Глаукомага чалинган кишилар турмуш тарзида нималарга кўпроқ эътибор бериши керак?
— Беморга ҳаяжонланиш, асабийлашиш, совқотиш, жуда қизиб кетиш кабилар мумкин эмас. У қизиган печь (ўчоқ, тандир) олдида узоқ муддат турмаслиги, бошини энгаштириб ишламаслиги лозим. Иссиқ ҳаммомда ювиниш, оғир жисмоний ва ақлий меҳнат билан шуғулланиш ярамайди. Бемор қоронғида ўтирмаслиги, қора кўзойнак тақмаслиги лозим.
Ҳатто ўқиш ва ёзишни ёруғ хонада бажариши керак. Бемор кун давомида 4-5 маҳал енгил овқатланиши, кечки овқат эса уйқуга ётишдан 4 соат илгари тановул қилиниши зарур. Қовурилган ва шўр овқатлар, шунингдек, мурч, қалампир истеъмол қилиши мумкин эмас. Беморга сут, сабзавотли овқатлар тавсия этилади.
— Глаукомани қандай даволаш усуллари бор?
— Ўз вақтида кўрилган даво чоралари глаукома касаллигини тўхтатишга ва беморнинг меҳнат қобилиятини тиклашга ёрдам беради. Касаллик аниқлангач, биринчи бўлиб дорилар, кўз томчилари ёрдамида даволаниш бошланади. Томчилар ёрдамида даволаш самара берса, бемор ушбу дориларни доим томизиб юриши лозим.
Ҳеч бир дори таъсир қилмаса, бошқа даволаш усуллари тавсия қилинади. Улардан бири — лазер нури ёрдамида даволашдир. Бунда кўз ички суюқлигини димланишига сабаб бўлган йўллар лазер нури ёрдамида очилиб, кўз босими туширилади.
Лазер жарроҳлиги мутлақо оғриқсиз ва хавфсиздир. Лекин глаукоманинг барча турларида ҳам лазер нури самара бермаслиги мумкин. Жарроҳлик усулида даволаш эса ҳозирда энг самарали усул ҳисобланади. Кўп ҳолларда ўз вақтида дори томизмаслик, кўз шифокори назоратида турмаслик, шифокор тавсияларини тўлиқ бажармаслик бемор кўришини ёмонлаштиради. Шу боис доим саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратишни унутманг.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

2021 йил 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 572 (+42) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 8 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида
📌 3 нафари Навоий вилоятида,
📌 1 нафари Наманган вилоятида,
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 5 нафари Тошкент вилоятида,
📌 14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 617 нафарга етди.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Наманган вилоятида 2 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 5 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76 014 (+67) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 941 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашгани, иккинчи чорак якунига қадар 90 фоиздан ортиқ ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олиш мақсадида мактабга қайтганини инобатга олиб, 2021 йилнинг 11 январидан (III чорак) барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини маълум қилмоқда.
Айтиш жоизки, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш бўйича ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги давомида анъанавий шаклда таълим жараёни йўлга қўйилган мактабларда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлиги таъминланди.
- Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, икки чорак давомида масофавий таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни тўлиқ ўзлаштиришларига етарли имконият бермади, айрим ҳолатларда ўқувчилар телевизион дарсларни кўриш ва ўрганиш ўрнига вақтини бесамар ўтказиш ва ота-оналар томонидан етарли назорат қилинмаслиги оқибатида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳам кузатилди. Шу боис, ота-оналардан фарзандларининг келажаги учун ўз вақтида билим олишига шароит яратиши ва мактабга юборишини сўраб қоламиз, - дейилади вазирлик хабарида.
Ўз ўрнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари барча умумтаълим мактабларида қишки мавсумда иссиқлик тизимининг барқарор ишлаши, ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ ташкилий чораларни кўриш, санитария-гигиена ва дезинфекция воситалари билан таъминлаши талаб этилади.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

БОЛАЛАР ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНИ КАСАЛЛИКЛАРИ: ТАШХИС, ПРОФИЛАКТИКА, ДАВОЛАШ ЙЎЛЛАРИ
ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан 6-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Бу хасталикнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва бемор болаларни дарддан фориғ этиш ҳақидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар кардиохирургияси бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон АБРОЛОВ жавоб беради.
– Болалар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?
— Туғма юрак нуқсонлари ёки умуман туғма аномалияларнинг ривожланишига, асосан, олтита фактор таъсир қилади. Улар қуйидагилардан иборат:
📌ҳомиладор аёллардаги анемия;
📌аёлнинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касаллиги;
📌 вирусли касалликлар;
📌 гармонал фактор;
📌 нейрогуморал фактор;
📌 яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.
Камқонлик, ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида аёлнинг гриппга чалиниши ва бунга қарши даволанмаслиги, қолаверса, буйрак ва бошқа аъзолардаги сурункали хасталиклар, онада учрайдиган турли инфекциялар ва вирусли касалликлар ҳомиланинг соғлом ривожланишига имкон бермайди. Натижада, болада туғма нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин.
Бу муаммонинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин бўлажак ота-она тор мутахассислар кўригидан ўтиб, касаллик аниқланса, даволаниши лозим. Бунинг учун оилада тиббий маданият юқори бўлиши керак.
– Болаларда туғма юрак нуқсонларини эрта аниқлашнинг энг самарали усули ҳақида маълумот берсангиз.
– Бунинг энг самарали йўли ҳомиладор аёлларни скрининг кўригига ўз вақтида жалб этишдир. Бугунги кунда мамлакатимизда она-бола скрининг хизмати ривожланиб бораяпти. Қолаверса, туғруқ мажмуаларида ҳар бир чақалоқ чуқур кўрикдан ўтказилади. Болада туғма нуқсон бўлса, шу ернинг ўзида аниқлаш имкони мавжуд.
Кейинчалик бола токи соғайгунича тегишли мутахассисларнинг доимий кузатувига, шунингдек, ихтисослашган бўлимларга етказилиб, чуқур инвазив текширишлар ўтказилади.
Бундан мақсад — боладаги туғма юрак нуқсонларининг турини, асорат даражаси ва энг муҳими, оптимал даволаш тактикасини белгилаб олишдир.

Юрак ҳақида қизиқарли фактлар
🔸Инсон юраги сирларга тўла. Ёши катталарда у ўртача 300 грамм бўлса, чақалоқларда тахминан 22 грамм оғирликка эга. Яъни тана вазнининг 0,8 фоизини ташкил қилади;
🔸Юрак ҳажмини тушунтириш учун оддий ва азалий усул қўлланилади – муштингизни тугинг, юрагингиз ҳажмини билиб оласиз. Энди ўша муштингиз орасига теннис коптокчасини олиб бор кучингиз билан сиқинг ва юрак қандай куч билан ишлашини англайсиз;
🔸Катталарда минутига юрак уришлар сони 60-85 та бўлса, чақалоқларда бу кўрсаткич 150 тагача етади;
🔸Аёллар юраги эркакларникига нисбатан тезроқ уради;
🔸Инсон ўртача умри давомида юрак қон томирлар орқали тахминан 1,5 млн баррел қон ҳайдайди. Оддийроқ тушуниш учун бу 200 цистерна(вагон)га тенг;
🔸Юракни қувватлантириш, соғлом сақлаш учун яхши кайфият зарурлиги аллақачон ўз исботини топган. Масалан – кулги томирлар таранглигини пасайтиради, бу эса қон айланишини яхшилайди.
▶️Манба: "Соғлом ҳаёт"

Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўраб мурожаат қилди.
«Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда мактаблар 2020 йил сентябрь ойидан санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган ҳолда босқичма-босқич фаолиятини тиклади.
Қишки таътилдан аввал, республика ўқувчиларининг 90 фоизи анъанавий таълимга қайтди. Қолган 10 фоиз ўқувчиларни ҳам келажагига бефарқ бўлмай, уларни ҳам мактаб таълимига бевосита қамраб олиш мақсад қилинган эди.
Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади.
Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.
Азиз ота-оналар!
Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда уларга карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланди.
Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.
Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз», дейилади вазирлик мурожаатида.

Профессор Ғайрат Қориев: «Қариндошлар ўртасида никоҳга йўл қўйганлар жазоланиши керак».
Шифокор пандемия ва нейрохирургияга доир қатор масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.
▶️Батафсил
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Шифокор пандемия ва нейрохирургияга доир қатор масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.
▶️Батафсил
Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Kun.uz
Профессор Ғайрат Қориев: «Қариндошлар ўртасида никоҳга йўл қўйганлар жазоланиши керак»
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ғайрат Қориев шифокорлар учун айниқса мураккаб ўтган 2020 йил сўнгида «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» унвони билан тақдирланди.
БОЛАНИНГ ЛАБЛАРИ, ЮЗИ, БАРМОҚЛАРИ ТЕЗ-ТЕЗ КЎКАРИШИ ЮРАК ХАСТАЛИГИНИНГ БЕЛГИСИМИ?
Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган болаларни даволаш бўйича ССВ Матбуот хизматининг саволларига Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон АБРОЛОВ жавоб беради (2-қисм).
– Туғма юрак нуқсонларини бола неча ёшга тўлганича даволаш талаб этилади?
– Туғма юрак нуқсонларининг турлари жуда кўп. Шу боис, даволаш ишлари касалликнинг турига қараб белгиланади. Дейлик, очиқ артериал проток —шундай турлардан бири. Бола олти ойлик бўлгунича, организмдаги физиологик ўзгаришлар туфайли бу туғма юрак нуқсон тури кичик ҳажмда бўлса ўз-ўзидан ёпилиб кетиш имкони бўлади.
Қисқаси, ҳар бир касалликни даволашнинг ўз стандартлари бор. Даволаш ишларини шу асосда ташкил этиш учун бемор доимо шифокор кузатувида бўлиши лозим.
Шуни унутмаслик керакки, туғма юрак нуқсони билан хасталанган болани парваришлашда тўғри овқатлантириш, ўз вақтида ухлатиш баробарида, оилада тозалик ва гигиена қоидаларига ҳам тўла риоя этилиши керак. Акс ҳолда, болада сурункали инфекцияли жараёнлар юзага келиши бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқариши, беморнинг аҳволини янада оғирлаштириши мумкин.
Яна бир мухим холат, туғма аномалиялар, яъни туғма юрак нуқсони ва марказий нерв системаси, ошқозон-ичак тизими ва бошқа аъзо- системаларнинг туғма аномалияси биргаликда келиши ҳолатларида даволаш тактикасини белгилаш жуда ҳам қийин ҳисобланади, бундай ҳолатларда бола ҳаёти учун хавф туғдираётган ҳолат биринчи бўлиб даволаниши керак.
– Боланинг лаблари, юзи, бармоқлари тез-тез кўкариши юрак хасталигининг белгисими?
– Бу кўкариш (цианоз) билан кузатиладиган туғма юрак нуқсонларининг бир белгиси ҳисобланади. Бундан ташқари, тез-тез шамоллаб, тузалиши чўзилаётган ёки пневмонияга чалинадиган бемор болаларни ҳам кардиолог чуқур текшириши керак. Ота-она бунга эътиборсизлик қилиб, болага ўз билганича дори ичириши мумкин эмас. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун болалар тарбияси ва соғлиғига эътиборли бўлиш, тез-тез шамоллайдиган, инжиқ, нимжон болаларни алоҳида кузатувга олиши мақсадга мувофиқ. Шунда туғма юрак нуқсонли бемор болаларни ўз вақтида аниқлаб соғломлаштиришга эришиш мумкин.

2021 йил 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611(+39) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 13 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 3 нафари Тошкент вилоятида,
📌 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 16 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76 067 (+53) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 927 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 13 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Қашқадарё вилоятида
📌 7 нафари Фарғона вилоятида,
📌 2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 3 нафари Тошкент вилоятида,
📌 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 16 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76 067 (+53) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 927 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 90 миллион нафардан ортиқни ташкил этмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 88 миллион 383 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 919 мингдан зиёд киши вафот этган (10.01.2021 йил Европа вақти билан соат 15:42 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 790 456 янги ҳолати аниқланди, 12 454 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 90 миллион 279 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 934 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 21,761 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,450 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,013 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,401 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,017 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 313 516, Ҳиндистонда 36 867, Бразилияда 52 035, Россияда 22 851, Буюк Британияда эса 59 937 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
———————————————
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса в мире COVID-19 заразилось более 90 миллионов людей
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 88 млн 383 тысячи, из них более 1 млн 919 тысяч человек умерли (по состоянию на 15:42 по центральноевропейскому времени 10 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 790 456 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 454 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:21 часов по ташкентскому времени 11 января 2021 года), в мире заразилось более 90 млн 279 тысяч человек, из них более 1 млн 934 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 21,761 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,450 млн), на третьем — Бразилия (более 8,013 млн), на четвертом — Россия (3,401 млн), на пятом — Великобритания (3,017 млн).
По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 313 516, Индии — 36 867, Бразилии — 52 035, России — 22 851 и Великобритании — 59 937 новых случаев заболевания.
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

✅Склероз билан ёшлар ҳам касалланиши мумкин
🔹Склероз мия ва умуртқа бўйлаб тарқалган асаб толаларига таъсир қиладиган жиддий касаллик. Асаб толаси бириктирувчи тўқима билан алмашади ва унда чандиқлар ҳосил бўлади.
🔹Склероз кўпинча 45-64 ёшдаги одамларда учрайди, аммо унинг биринчи намоён бўлиши 20-40 ёшдаёқ кузатилиши мумкин.
🔹Афсуски, бу дардга ҳали даво йўқ. Бироқ касалликнинг ривожланишини тўхтатиш ва пайдо бўлган аломатларни юмшатиш усуллари мавжуд. Касалликнинг бир нечта аломатлари бор:
👁Кўриш қобилияти ўзгариши энг кенг тарқалган дастлабки аломатлардан бири. Оптик асаб деярли биринчи бўлиб склероз билан оғрийди. Бу ҳолат кўриш қобилияти ёмонлашишига олиб келади. Масалан, объектларни кўриш хиралашади, атроф туманлашади.
🥵Заифлик ва чарчоқ умуртқа поғонасидаги нервларнинг шикастланишидан келиб чиқади ва биринчи навбатда, оёқларга таъсир қилади: юриш ёки узоқ вақт туриш қийинлашади.
😡Ҳиссий беқарорлик. Хавотир, асабийлашиш, кайфиятнинг тез ўзгариши, бирдан йиғлаш ва хафа бўлиш.
👂Шунингдек, эшитиш қобилияти бузилиши, қўл қалтираши, ютиниш ва нафас олишдаги муаммо, норавон нутқ, бош оғриғи каби аломатлар ҳам склерознинг илк босқичлари бўлиши мумкин.
Манба: «Соғлом ҳаёт»

ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНЛИ БОЛАЛАРНИ ЭМЛАШ МУМКИНМИ?
Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган болаларни даволаш бўйича ССВ Матбуот хизматининг саволларига Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон АБРОЛОВ жавоб беради (3-қисм).
– Туғма юрак нуқсонли болаларни эмлаш мумкинми?
– Баъзи вакциналарни қилиш мумкин. Мисол учун, полиомиелитга қарши ёки қизамиқ каби инфекцияларга қарши эмлаш ўтказса бўлади. Лекин қолган вакциналарни бола даволаниб, диспансер назоратидан тўлиқ чиқарилгач, яъни бутунлай дарддан фориғ бўлгач бажариш керак.
– Бундай бемор болаларнинг жисмоний тарбия дарсларида қатнашиши муаммо туғдирмайдими?
– Муаммо туғдиради. Шу боис, аввало, даволаниб, саломатлигини тўлиқ тиклаб, сўнгра соғлом тенгдошлари қатори машғулотларда бемалол қатнашиши мумкин.
– Мамлакатимизда болаларга кардиожарроҳлик соҳасида тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қандай имкониятлар яратилган?
– Болаларда учрайдиган туғма юрак нуқсонларининг олдини олиш ва даволаш мамлакатимиз тиббиётида ҳам долзарб вазифа ҳисобланади. Бугун юртимиз тиббиёти болалар кардиохирургияси соҳасида жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари тиббиётидан қолишмайдиган имкониятга эга. Дунёнинг илғор мамлакатларида қўлланилаётган ноёб диагностика ва даволаш технологиялари бизда ҳам мавжуд.
Масалан, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлимида болаларда учрайдиган туғма юрак нуқсонларини даволаш учун эллик ўринли алоҳида бўлим мавжуд.
Бу ерда йилига олти юздан кўпроқ юқори технологияли ва жаҳон стандартларидаги операциялар ўтказилади. Диагностика ва даволаш жараёнида компьютер томографияси, магнит резонансли томография, рақамли рентген аппарати, ультратовуш таҳлил аппарати каби замонавий технологиялардан самарали фойдаланилади.
Ҳозирга келиб 5 та вилоятда болалар кардиохирургияси бўлимлари фаолият кўрсатишни бошлади. Бундан ташқари, марказимизда ёш мутахассислар тайёрлаш ишлари йулга куйилган. Қолган вилоятларда ҳам шундай бўлимларни ташкил қилиш, юқори технологик асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва шу йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш, аҳолига юқори технологик ёрдам кўрсатишда яна ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириш мўлжалланган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон шаҳрида бунёд этиладиган «Тиббиёт кластери» лойиҳаси бўйича ишлар бошланди. "Ўзбекистон-24" лавҳаси шу ҳақида ҳикоя қилади.
Президентимиз ташаббуси ва топшириғи асосида амалга оширилаётган мазкур лойиҳага кўра, биринчи босқичда 9 та тиббиёт маскани, яъни вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази,кардиология, эндокринология диспансерлари, кўз касалликлари шифохонаси, диагностика маркази, қон қуйиш станцияси, суд-тиббий экспертиза бюроси, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиали битта ягона бошқарув асосида - «Гулистон тиббиёт» кластери негизида фаолият кўрсата бошлайди.
Кластер мажмуаси вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ўрнида янги, замонавий лойиҳа асосида қурилади.
Иккинчи босқичда эса вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят онкология ҳамда вилоят дерматовенерология-косметология диспансерлари ушбу кластер таркибига киритилади.

Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар 1 февралга қадар узайтирилди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Германия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.
Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабали 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Германия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган.

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳининг Сурхондарёга ташрифи ҳақида "Ўзбекистон-24" ҳикоя қилади.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, фойдаланишга топширилган янги тиббиёт муассасалари бинолари, аҳолининг саломатлигини тиклаб борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида "Ўзбекистон-24" репортажи ҳикоя қилади.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
2021 йил 11 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 663(+52) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 8 нафари Андижон вилоятида,
📌 3 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида
📌 9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 2 нафари Хоразм вилоятида,
📌 22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 35 нафар,
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 76 134 (+67) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 912 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

"ДИСПЛЕЙ СИНДРОМИ": КОМПЬЮТЕР ҚАРШИСИДА КЎП ЎТИШИРИШНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Касб тақозоси туфайли кўпчилик узоқ вақт компьютер олдида ўтиради. Ҳар куни такрорланадиган бундай ҳолатдан кейин бора-бора кўзларда қизариш, оғриқ пайдо бўлиши бор гап. Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати директорининг ўринбосари Нурмат Атабеков бу борадаги тавсияларини ССВ Матбуот хизмати билан ўртоқлашди.
— Компьютер нурини «кесувчи» махсус линза ва кўзойнаклар тўлиқ ҳимояни таъминламайди. Улар қисман ёрдам беради, холос. Компьютерда ишлаш пайтида кўзлар толиқмаслиги учун махсус машқлар бажарилиши керак. Машқ қуйидагича амалга оширилади:
📌 3-5 сония давомида кўзлар юмиб, очилади.
📌 Кўз қорачиғи ўнг, чап, юқори ва пастга қараб ҳаракатлантирилади.
📌 Нигоҳлар қурилма мониторидан «узилган» ҳолатда бошқа тарафга қаритилади.
📌 Кўзларда ачишиш сезилгани ҳамон уни юмиб, 3-4 дақиқа дам бериш керак.
Компьютердан кўп фойдаланганда кўзда оғриқ, қизариш, ачишиш, ёшланиш, пешона соҳасида оғриқ, тез чарчаш, ҳолсизлик кузатилиши “дисплей синдроми” дейилади.
Компьютер кўз нурини «ўғирламаслиги» учун:
✅ Монитор билан кўз оралиғидаги масофа 45 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак.
✅ Ташқаридан келаётган ёруғлик нури монитор экранига тушиб турмаслиги лозим.
✅ Экран юзасини тез-тез артиб туриш мақсадга мувофиқ. Нега деганда, у ўзида чанг зарраларини йиға олади.
Бўлажак оналар эски русумдаги компьютер бўладими ёки «notebook»ми – узоқ вақт фойдаланишдан сақланишлари керак. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида компьютерлардан камроқ фойдаланган маъқул. Бордию, иш зарурати туфайли мажбур бўлинса, албатта, ҳар соатда танаффус қилиш керак.
Компьютерда узоқ вақт ишлаш тана қисмларининг бир хил ҳолатда қотиб қолишига олиб келади. Натижада, нафас олишнинг қийинлашиши, елка, бўйин мушаклари ва бош оғриғи, остеохондроз ҳамда қўл кафти бўғимларига салбий таъсири каби ҳолатларнинг олдини олиш учун, аввало, қулай стул ва стол танланишига аҳамият бериш лозим.
Гавдани тик тутиш қийин кечса, махсус болишлардан фойдаланса бўлади. Бундай болишлар елкадан хиёл пастроққа жойланиб, гавда текис бўлишига ёрдам беради. Мушаклар «сиқилиши»ни бартараф этишда жисмоний машқлар (ишда ўриндан туриб, хона бўйлаб юриш мумкин ёки зинадан тушиб, чиқиш) тавсия этилади.
Қўллар учун машқ:
👨🏻💻Қўлларни 10-15 маротаба силкитинг.
👨🏻💻Бармоқларни мушт тугиб, бўшатинг (10-15 марта).
👨🏻💻Қўлларни мушт туккан ҳолатда айлантиринг (8-10 марта).
👨🏻💻Бир қўл билан иккинчи қўл бармоқларини уқаланг.
Шунингдек, компьютер қаршисида ўтирганингизда ушбу етти муҳим қоидага амал қилинг:
1. Доим бошни тик тутиб ўтиринг.
2. Гавда ростланган бўлиши керак.
3. Иш жараёнида кўзларни тўғрига қаратинг.
4. Мониторга қаралганида кўзлар пастга эмас, балки қурилма баландлигига мос ҳолатда бўлиши керак.
5. Кафтлар ва билакларни эркин ҳолатда ушланг.
6. Оёқ тагига кичикроқ тахтача қўйиш мумкин.
7. Вақти-вақти билан қўлларни юқорига кўтариб бирлаштиринг ва гавдани ўнг, чап тарафга ҳаракатлантиринг.