⚡️ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРЛАРИНИ 30 КИШИДАН КЎП БЎЛГАН ҲАМДА КОРОНАВИРУСГА ТЕСТ ТОПШИРГАН ҲОЛДА НИШОНЛАШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ
Республика махсус комиссияси юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганлигини инобатга олиб, Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил
31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди.
✅30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:
📌шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;
📌коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.
❗️Республика масус комиссиясининг ушбу қарори халқимизнинг байрам тадбирларини юқори кайфиятда нишонлашига шароит яратиб беришни кўзда тутади. Юртдошларимиздан байрам кунларида ўзлари ҳамда яқинларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасдан, тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz

🎂БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?
Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу кунларда уй бекалари байрам дастурхонини қандай таомлар билан тўлдириш ва оила аъзоларини нималар билан қойил қолдириш ҳақида бош қотиришаётгани сир эмас. Шу ўринда тўғри овқатланиш бўйича мутахассис маслаҳатларига қулоқ тутиш айни муддаодир.
ССВ Матбуот хизматининг шу хусусдаги саволларига вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно ОДИЛОВА жавоб берди:
— Инсон соғлиғи овқатланишнинг алоҳида таркибига, маҳсулотлар ва таомларнинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Тўғри овқатланиш барча маълум бўлган касаллик ҳолатларининг 80 фоизининг олдини олишда аҳамиятлидир.
Уй бекалари байрам кунлари дастурхон безаш тараддудида бўладилар. Шу куни дастурхонга ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар қўйилади. Бу эса, инсон организми учун анча оғирлик қилиши турган гап.
Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан туриб, яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Чунки ошқозонда овқат устига яна таом тушиши шира аралашиш меъёрини бузади. Бу ўз ўрнида кишида қорин ғулдираши, дам бўлиши ва лоҳаслик каби ҳолатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Баъзида байрам арафасида жигар, буйрак ва ошқозон ости бези касалликларига чалинганларда ушбу хасталикларнинг зўрайиши кузатилади. Маълумки, меъда овқатга тўлиб кетса, унинг ҳаракат функцияси ёмонлашади, натижада ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашиши қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.
Агар қорин тўйишига оз қолганда овқатдан қўл тортилса, киши ҳазм аъзоларининг иши енгиллашади, одам ўзини яхши ҳис қилади ва кейинги овқатланишга иштаҳа сақлайди.
Демак, байрам кунларида нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун, аввало, овқат истеъмол қилиш тартибига риоя этиш лозим. Кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан оз-оздан истеъмол қилингани маъқул.
Тажрибада аниқланишича, табиий маҳсулотлар кўпроқ ейилганда 50 фоиз ҳолларда ҳазм қилиш аъзолари яхши ишлайди. Натижада меъда-ичаклар иши осонлашиб, организмнинг овқат ҳазмига сарфланадиган энергияси бирмунча тежалади.

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказидаги 140 нафар бемор болажонларга Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ҳамда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев томонидан “Президент совғаси” топширилди.
Шифохонага ташриф чоғида вазирлик вакиллари болаларнинг ота-оналари ҳамда шифокорлар билан сухбатда бўлиб, даволаш жараёни билан танишдилар.
Болажонларга “Президент совғаси” улашилар экан уларнинг келгусида шифо топиб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган етук инсонлар бўлишларига тилак билдирилди.
Манба: ЎзА

⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10%га оширилади
Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди.
2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари қарорга берилган иловага мувофиқ белгиланиши кўрсатиб ўтилди.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

❗️Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 1 январдан тугатилади
Президент қарори билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.
Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.
2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

КЕКСАЛАР, БОЛАЛАР ВА ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН АЛОҲИДА ТАВСИЯЛАР
Байрам оқшомида кексалар, болалар қандай овқатланиши керак? Ҳомиладорларчи? ССВ Матбуот хизматининг бу ҳақдаги саволларига вазирлик ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно ОДИЛОВА жавоб беради:
— Кексалар байрам дастурхони атрофида ўтирганда ҳазмни яхшилаш учун олдин суюқ овқат ичганлари маъқул. Шундан сўнг, бошқа таомлардан оз-оздан ейишлари мумкин. Ошқозонда бироз оғирлик сезилса, дори ичишга шошилмасликлари, балки анор шарбати ёки анорни ўзини истеъмол қилганлари маъқул. Янги ивитилган қатиқ, қирғичдан ўтказилган турп ҳазмга ёрдам беради.
Бундан ташқари, худди шундай хусусиятга эга бўлган шифобахш ўтлардан дамламалар ичиш мумкин. Бордию, кексаларда ва болаларда байрам таомлари истеъмолидан кейин оғриқ пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Болаларга газланган ичимликларни имкон қадар бермаслик лозим. Айниқса, аллергияга мойил бўлган кичкинтойларга фақат табиий шарбатларни ичирган маъқул.
Шунингдек, ҳомиладор аёлларда кўпинча ёғли ёки қаттиқ қовурилган кучли овқатдан сўнг жиғилдон қайнаши кузатилади. Уларга маслаҳат шуки, термосга дамланган маккажўхори попуги ёки мойчечак дамламаси овқат ҳазмида кўмакчи бўлади. Ҳазмни яхшилаш учун овқатдан кейин бир чой қошиқ олма сиркаси аралаштирилган ярим стакан илиқ сув (агар суюқлик нордон бўлса, озгина асал қўшиб) ёки чой ўрнига ялпизнинг қуритилганини дамлаб ичиш яхши натижа беради.
Тавсияларни бажаришда индивидулликни ҳисобга олган ҳолда, албатта шифокор маслаҳатини олиш лозим.
Зиёфатдан сўнг, кўпчиликда меъда-ичак муамммолари бўлади. Яъни ошқозон кислотаси ортиши ёки камайиши ҳолатлари кузатилади.
Агар кучли кислотали хусусиятга эга маҳсулотлар кўпроқ истеъмол қилинса, ошқозон-ичак тизими фаолияти ёмонлашади ва қон реакцияси кислотали томонга оғиб, юрак уриши тезлашади, ҳарорат кўтарилади, буйраклар иши меъёридан жадаллашади, одам безовта бўлади.
Ишқорий хусусиятга эга маҳсулотлар ейилганда ҳазм аъзолари иши енгиллашади, қон реакцияси меъёрга тушиб, киши ўзини яхши сезади. Демак, танадаги кислотали-ишқорли муҳитнинг меъёрий бўлиб туриши учун кўпроқ табиий маҳсулотлар (сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, мевалар ва кўкатлар) дан еб туриши керак.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мурожаатнома 2021» | Ҳабибулла Оқилов - «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳиби, тиббиёт фанлари доктори, профессор билан суҳбат
@ssvuz
@ssvuz
2020 йил 30 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77060 (+75) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 13 нафари Наманган вилоятида,
📌 3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 6 нафари Тошкент вилоятида,
📌 43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 8 нафар,
📌Хоразм вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 118 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 74943 (+154) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1503 нафар бемордан 161 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Мана, 2020 йил якунланиб, янги 2021 йилга қадам қўйиш арафасида турибмиз. Бу йил биз тиббиёт соҳаси вакиллари учун ҳар томонлама унутилмас йил бўлиб тарихга муҳрланди. Бир томондан бутун дунё аҳлининг одатий турмуш тарзини буткул ўзгартириб юборган коронавирус инфекциясининг тарқалиши, бошқа томондан вируснинг бизнинг юртимизга кириб келиши баробарида тиббиёт ходимлари вирусга қарши курашнинг олдинги сафларида туриб меҳнат қилдилар. Бу йўлда қийинчилик ва таҳликали вақтлар кўп бўлди. Буни фақатгина тиббиёт ходимлари эмас, бутун халқимиз юракдан ҳис қилгани айни ҳақиқат.
Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб, қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда, барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилиб, улар зарур дори-дармон, ҳимоя, энг замонавий диагностика ва даволаш воситалари билан таъминланди. Қайд этиш жоизки, пандемияга қарши курашиш учун 200 минг нафардан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, 150 нафар чет эллик юқори малакали мутахассислар жалб қилинди.
Давлатимиз томондан ўз пайтида кўрилган тезкор, тизимли чора-тадбирлар ҳамда Сиз азиз ҳамкасбларимизнинг машаққатли ва фидокорона меҳнатларингиз натижасида ушбу хатарли касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўйилмади. Юртимизда осойишта ҳаёт, барқарор иқтисодий ривожланиш давом этмоқда. Бу барқарорликни сақлаб қолишда давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз сизу бизга юксак ишонч билдирмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг шу йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга Мурожаатида ҳам бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши кураш ишлари учун 2021 йил давлат бюджетида 3 триллион сўмлик заҳира шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилиши маълум қилинди.
Шунингдек, Санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш мақсадида 200 миллион АҚШ доллари, олис ҳудудларда иш бошлайдиган врачларга 30 миллион сўмдан ёрдам пули ва хизмат уйлари, болалар ва ҳомиладор аёлларни етти турдаги витаминлар билан таъминлаш учун 100 миллиард сўм, онко-гематология соҳаси ҳамда даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича мураккаб диагностика ва тиббий амалиётлар учун 250 миллиард сўм ажратилиши ҳамда ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган 5 мингдан ортиқ бемор эса илк бор бепул гемодиализ хизмати билан қамраб олиниши белгиланди.
Юқоридаги ишларни амалга оширишда, энг аввало, сиз азиз тиббиёт ходимларининг иштироки, айниқса, муҳим аҳамият касб этади. Бу синовлардан ғалаба билан ўтишимизда, Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда ҳар бирингизнинг ҳалол ва фидойи меҳнатингиз, куч ва ғайратингизга суянамиз!
Бу йил синовли кунларда кўрсатган матонати учун соғлиқни сақлаш тизимидаги 300 нафарга яқин тиббиёт ходими давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирлангани ҳам соҳа фидойиларининг меҳнатига муносиб эътироф бўлди.
Кириб келаётган 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши бу йилда ҳам аҳоли саломатлигини сақлаш йўналишида тиббиёт соҳаси ходимлари зиммасига катта масъулият юкланишини билдиради. Келгуси йил соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш билан бирга, уларнинг хизмат шароитларини яхшилашга ва фидойиликларини муносиб рағбатлантиришга бўлган эътибор ҳам юксаладиган йил бўлиши кутилмоқда.
Муҳтарам ҳамкасблар!
Ҳар қанча оғир бўлмасин, якунланаётган йилда ўз номингиз ва муқаддас касбингизга муносиб меҳнат қилганингиз, синовларни шараф билан енгиб ўтганингиз билан барчангизни табриклайман. Сиз каби олижаноб, инсонлар ҳаётини ўз ҳаётидан устун билган шарафли инсонлар билан ҳамкасб эканимдан фахрланаман. Кириб келаётган 2021 йил барчангизга тинчлик-хотиржамлик, янги зафарлар ва, энг асосийси, сиҳат-саломатлик олиб келсин. Янги йил байрамингиз муборак бўлсин!
Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.

В Вестминстерском университете открылась новая программа магистратуры в сфере здравоохранения.
👉 http://xs.uz/ru/47413
@ssvuz
👉 http://xs.uz/ru/47413
@ssvuz
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ АТРОФИДА ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА “МАСТЕР-КЛАСС”
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази мутахассиси Сайёра Муллаева:
🍕Дастурхон нечоғлик тўкин бўлмасин, бирданига кўп овқат еб қўйманг, ҳар бир овқатни кам-камдан енг;
🍇 қуюқ овқатлардан олдин сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар енг, бу иштаҳангизни жиловлаб, кўп еб қўйишдан сақлайди;
🥬овқатни кўкатлар билан ва хом ҳолдаги сабзавот (масалан сабзи, карам ва турп ва ҳ.к) ва мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилсангиз ҳазм қилиш осонлашади;
🍹 овқатлар оралиғида олма шарбати ичиб туринг;
🍲 истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотининг ҳарорати меъёрда бўлиши лозим, таомни ўта иссиқ ва совуқ ҳолда истеъмол қилиш организм учун зарар ҳисобланади;
☕️ иссиқ овқатлар оралиғида кўк чой ичинг, зинҳор иссиқ овқат билан муздек ичимлик ичманг, акс ҳолда ҳазм бўлиши қийинлашади;
🧍🏻♂️ ҳар бир овқатланиш оралиғида ҳаракатда бўлиш, ўтириб қолмаслик, хоналарда юриш ёки бироз пиёда сайр қилиб келиш, ейилган овқат ҳазм бўлгандан сўнг, бошқа таомлардан тановул қилиш мумкин.
🍛агар байрам куни дастурхонда хамирли овқатлар ёки ёғли, қовурилган овқатлар бўлса, аввало, меъёрни унутманг, уларни қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар билан енг ва албатта кўк чой ичиб, ҳазм бўлгунча кутинг, устига бошқа овқат аралаштирманг;
🥙байрам куни кўпроқ ёғсиз гўштлардан тайёрланган овқатлар бўлгани маъқул. Парҳезбоп ҳисобланган товуқ гўштидан фойдаланинг.
🎂дастурхонга мевали торт танланг ва калорияси паст бўлган ширинликлардан қўйинг. Чунки, ширинликларга ружу қўйиш ошқозон ости безини зўриқтиради, оқибатда эса қандли диабет деб аталмиш оғир касаллик ривожлана бошлайди.
🍱барча истеъмол қилинаётган овқат маҳсулотлари тоза, муддати ўтмаган ва етарли даражада техник қайта ишловдан ўтган бўлиши керак;
🍜таомларни иложи борича бир кун ичида тайёрлаб, истеъмол қилиш ўринли. Чунки қайта иситиб ейилган овқатнинг организм учун фойдаси кам бўлади. Бундан ташқари, байрам куни зўриққан ошқозон- ичакларда янада зўриқиш кузатилиб, нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
🥃 Овқат тайёрлашда ҳайвон ёғлари ўрнига ўсимлик ёғларини ишлатиш лозим. Чунки ўсимлик ёғлари таркибида холестерин моддаси бўлмайди, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. Ҳайвон ёғлари таркибида юқори даражада холестерин моддаси бўлади;
🥘Овқатни пиширишда керагидан ортиқча қовурмаслик керак, чунки зарур бўлган витаминлар ва фаол моддалар ўз хусусиятини йўқотади. Таомларни кўпроқ қайнатиб, бўғлаб тайёрлаш. Бу овқатнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга унинг таркибидаги ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтиришга кўмаклашади;
🥒Байрам дастурхонидаги шўр бодринг, тузламалардан ўзингизни тийинг. Сутка давомида истеъмол қилинадиган ош тузнинг умумий миқдори бир чой қошиқдан ошмаслиги керак.
🧂Ош тузини кўп истеъмол қилиш кўриш жараёнининг бузилишига, қон босимининг ошиб кетишига ва буйрак хасталикларига сабаб бўлади. Таом пиширишда фақат йодланган ош тузини ишлатиш зарур.
🎇Байрам кунлари ўзингизни соғлом ва енгил ҳис этиб, тетик ва бардам юришни истасангиз, албатта овқатланиш тартибига, сифатига ва меъёрига қатъий риоя қилинг!

Йил сарҳисоби
СЎНГГИ 4 ЙИЛДА ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИГА 4,8 ТРИЛЛИОН СЎМ САРФЛАНДИ
Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизнинг 1700 дан ортиқ даволаш муассасаларида 4,8 триллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, беморлар ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар учун муносиб шароитлар яратиш, зарур эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида:
✅3 076 та даволаш-профилактика муассасасида иситиш тизими талаб даражасига келтирилди;
✅1 842 та муассасада ичимлик суви тармоқлари янгиланди;
✅1 044 та муассасада ҳамда 14 та тиббий ижтимоий муассасада жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шу жумладан, 2020 йилги инвестиция дастури доирасида:
📌284 та тиббиёт объектларига 2,2 триллион сўм йўналтирилди,
📌61 та объектни қурилиш-таъмирлаш ишлари 2021 йилга ўтказилди.
📌223 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди.
Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги 4936-сонли қарорига асосан келгуси 2021 йилда 131 та тиббиёт муассасасини қурилиш-таъмирлаш ишларига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ПАНДЕМИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ РАҚАМЛАРДА
Пандемия бошлангандан бери коронавирусга қарши курашиш учун ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини керакли тиббий ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида умумий қиймати 85 049,3 минг АҚШ долларига тенг тиббиёт жиҳозлар билан таъминланди.
Жумладан:
Пандемия даврида тиббиёт муассасаларига:
📦 3 та замонавий МСКТ;
📦56 та рентген;
📦 2303 та функционал кроват;
📦1 450 та СИПАП;
📦6037 та кислород концентратори;
📦1 850 та ИВЛ;
📦150 та ПЗР;
📦1564 та кардиомонитор,
Шу жумладан, бюджет ҳисобидан:
📦500 та ИВЛ;
📦300 та кислород концентратори;
📦10 та ПЗР аппарати ва бошқа жиҳозлар етказиб берилди.
Мурувват ёрдами орқали:
📦1 512 та болалар СИПАПи;
📦300 та ИВЛ;
📦2 507 та кислород концентратори ва бошқа қатр замонавий тиббий асбоб ускуналар етказиб берилди.
Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга ихтисослашган махсус шифохона ва карантин мажмуалари ҳамда замонавий лабораторияларни бунёд этиш учун 965 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб, қисқа муддатда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда, барча шароитларга эга бўлган қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилиб, улар зарур дори-дармон, ҳимоя, энг замонавий диагностика ва даволаш воситалари билан таъминланди. Қайд этиш жоизки, пандемияга қарши курашиш учун 200 минг нафардан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, 150 нафар чет эллик юқори малакали мутахассислар жалб қилинди. Келгуси йилда ҳам коронавирус пандемиясига қарши кураш ишлари учун 2021 йилги давлат бюджетидан 3 триллион сўмлик заҳира шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари ҳам амалга оширилиши маълум қилинди.