Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
90.7K subscribers
7.14K photos
2.81K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
Минздрав: Андижан станет передовым регионом в сфере здравоохранения

Рабочая группа из числа ответственных сотрудников Министерства здравоохранения для поиска ответов на эти вопросы и оперативного решения имеющихся проблем после Ферганской и Наманганской областей побывала в Андижане.

👉Подробно

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​❗️Кеча юртимизда қарийб 1480 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, касалликдан 1125 нафардан зиёд бемор соғайди

🔺2022 йил 22 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 213767 (+1478) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌61 нафари Андижон вилоятида,
📌64 нафари Бухоро вилоятида,
📌49 нафари Жиззах вилоятида,
📌29 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌55 нафари Наманган вилоятида,
📌37 нафари Самарқанд вилоятида,
📌21 нафари Сирдарё вилоятида,
📌73 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌182 нафари Фарғона вилоятида,
📌38 нафари Хоразм вилоятида,
📌192 нафари Тошкент вилоятида,
📌598 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 75 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 22 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 85 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 53 нафар,
🔹Навоий вилоятида 29 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 47 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 78 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 57 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 58 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 173 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 81 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 116 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 203275 (+1126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1540 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 296 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида 1003 қисқа рақамли "Call-марказ"га мурожаатлар сони икки баробар ошди

Юртимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартдан бошлаб 1003 қисқа рақамли "Call-марказ" ташкил этилган эди.

Ҳозир бу ерда Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорликда 3 сменада иш олиб борилмоқда.

☎️ 2022 йилнинг 1-20 январь кунлари "Call-марказ"га жами 14 минг 112 та мурожаат келиб тушди.

🗓 Янги йилнинг дастлабки 5 кунида ўртача мурожаатлар сони 300-400 тани ташкил этган бўлса, навбатдаги беш кунда кетма-кет ўсиш кузатилиб, 478 тадан 761 тагача етган. Шундай қилиб 1-10 январь саналарида "Call-марказ" диспетчерлари 4512 та мурожаатни қабул қилган.

♻️ Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб эса бу кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб, мурожаатлар сони кунига ўртача 900-1000 тага етган. Натижада ойнинг иккинчи ўн кунлигида жами 9600 та мурожаат келиб тушган. Бу, 1-10 январь кунларига қиёслаганда, 2 баробардан зиёд кўрсаткичдир.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, "Call-марказ"га қўнғироқ қилувчиларнинг катта қисми корононавируснинг янги штамми белгилари, уни даволаш йўлларига оид саволлар билан мурожаат этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда коронавирусга қарши биринчи доза вакциналари билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,4 фоизни ташкил қилмоқда

🔺22 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114 103 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 21 731 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 43 567 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 805 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 372 753 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 179 182 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 378 451 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 815 120 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (23 089 доза),
📌Тошкент шаҳри (17 560 доза),
📌Тошкент вилояти (12 219 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,4 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 67,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️22 январь ҳолатига кўра, юртимизда 710 365 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 455 438 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 254 927 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (170 591 доза), Самарқанд (109 116 доза), Андижон (78 305 доза), Қашқадарё (61 967 доза), Наманган (61 586 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавируснинг янги штамми ўта юқувчанлиги билан касалликнинг аввалги мутацияларидан ажралиб турибди.

Тўғри, айни пайтда ушбу штаммга чалинган беморларнинг шифохонада даволаниши, касалликнинг асоратлар билан кечиши ва ундан ўлим ҳолатлари бироз кам кузатилмоқда. Бироқ бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди.

Афсуски, бугун кўпчилик юртдошларимизнинг каранатин қоидаларига етарли даражада эътибор бермаслиги, вакцина олишга тўғри муносабатда бўлмаётгани, энг ёмони, эмлаш ҳақида ҳали ҳам нотўғри тасаввурда юрган инсонларнинг борлиги мазкур хасталикнинг янада авж олишига туртки бўлаётир.

“O‘zbekiston 24” телеканали “Студия 24” дастури орқали Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев аҳолини яна бир бор огоҳликка чақиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар бироз пасайди: кеча юртимизда қарийб 1300 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 23 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215063 (+1296) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌55 нафари Андижон вилоятида,
📌70 нафари Бухоро вилоятида,
📌41 нафари Жиззах вилоятида,
📌30 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌57 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌23 нафари Сирдарё вилоятида,
📌41 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌178 нафари Фарғона вилоятида,
📌38 нафари Хоразм вилоятида,
📌152 нафари Тошкент вилоятида,
📌493 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 52 нафар,
🔹Андижон вилоятида 39 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 42 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 60 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 28 нафар,
🔹Навоий вилоятида 25 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 66 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 31 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 20 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 90 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 81 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 170 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 212 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 204217 (+942) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 172 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“Болам коронавирус юқтирмаслиги учун нима қилишим керак?”

Коронавирус, айниқса унинг янги штамми болаларда қандай белгилар билан намоён бўлмоқда? Фарзандларимизни бу юқумли касалликдан ҳимоя қилиш учун нималарга эътибор беришимиз керак? Умуман, вазият чиндан ҳам хавотирлими?

Бу саволларга Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимовадан жавоб олдик:

— Ҳозир болаларда кечаётган коронавирус хасталигини грипп ёки оддий шамоллашдан фарқлаш қийин. У асосан, иситма, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қуруқ йўтал, нафас қисиши, диарея, асабийлашиш каби белгилар билан намоён бўлади.

— Ота-оналар фарзанди COVID-19 вирусини юқтирганига шубҳа қилса, қандай йўл тутишлари керак?

Касаллик белгилари кузатилса, врач тавсиясига кўра, ПЗР тести топширилиши керак.

Бунинг учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудлардаги бўлинмаларига, Тошкент шаҳрида эса ҳар бир тумандаги махсус COVID поликлиникаларига ҳам куну тун мурожаат қилишингиз мумкин.

— Бугун кўпчилик ота-оналарни “боламни коронавирусдан қандай ҳимоя қилишим мумкин?” деган савол ўйлантираётгани шубҳасиз...

— Бунинг учун, аввало, улар ўзларини вирусдан ҳимоя қилишлари лозим бўлади.

Шунингдек, ота-оналар қуйидаги тавсияларни берамиз:

Фарзандингизнинг қўлларини тез-тез ювинг ва уларга кўп босқичли қўл ювиш техникасини ўргатинг.

Болага жамоат жойларидан қайтганидан кейин қўлларини ювишдан олдин оғиз, бурун, кўзларга тегмаслик кераклигини тушунтиринг.

Тиббий ниқоб режимига риоя қилинг.

5 ёшдан катта бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашни унутманг!

Боланинг иммунитетини мустаҳкамлаш ҳам муҳим.

Балансланган овқатланиш, жисмоний фаоллик (лекин меъёрида), ақлий фаоллик ва ҳиссий барқарорлик, мунтазам тиббий назорат инфекциянинг олдини олишга ёрдам беради.

— Қандай белгилар кузатилса, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилиш керак?

Тана ҳарорати юқори кўтарилиши, нафас олиш қийинлашиши, тез ёки саёз нафас олиш (чақалоқларда: инграб нафас олиш, эмишдан бош тортиш), лаблар ёки бутун юзнинг цианози (терининг кўкимтир тус олиши) каби ҳолатлар кузатилса, зудлик билан оилавий поликлиникага ёки тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилишингиз тавсия қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ эксперти: “Омикрон”дан сўнг янада хавфлироқ мутация пайдо бўлиши мумкин

Пандемиянинг қачон тугаши ҳақида олдиндан аниқ гап айтиш қийин. Фақат тахмин ва башоратлар бор холос. ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюгенинг прогнози ҳам шулардан бири.

У “омикрон” штаммидан сўнг коронавирус пандемияси тугаши эҳтимолини инкор қилмайди. Масалан, Европада аҳолининг катта қатлами бу инфекция билан касаллангач, оммавий иммунитет ҳосил бўлади. Қолаверса, эмланиш кўрсаткичлари ошиши ҳам вазиятни ижобий томонга ўзгартириши мумкин.

Аммо бу вирус бизни бир неча бор ҳайратда қолдирганини ҳам унутмайлик, — дейди Клюге. — Шу сабабли эҳтиёткорлик чораларини кўришимиз шарт”.

Ташкилот эксперти Мария ван Керховенинг хулосалари эса хавотирли. У “омикрон” ҳозиргидек тез суръатда тарқалишда давом этса, у шунчалик кўп мутацияга учраб, янада юқумлироқ штаммлар пайдо бўлиши мумкин, деган фикрда.

Омикрон” биз эшитадиган сўнгги вариант бўлмайди ва келажакда хавотирли мутациялар пайдо бўлиш эҳтимоли реал”, — дейди эксперт.

Аввалроқ Россиянинг Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург ҳам “омикрон” туфайли янада хавфлироқ мутация шаклланиши мумкин, деган прогнозини маълум қилган эди.

АҚШлик олимлар эса вакцина олиш муҳимлиги, бироқ бустер дозада эмланмасдан “омикрон” штамига қарши курашиш кутилган самарани бермаслигини таъкидлади. Мамлакатда ўтказилган учта йирик тадқиқот натижаси ушбу хулосага асос бўлди.

Шунингдек, россиялик инфекционист Евгений Тимаков янги вариант билан касалланишнинг асосий белгилари ҳақида маълум қилди. Унга кўра, агар одамда дарҳол бурун оқиши, бош оғриғи, томоқ оғриғи, овозда хириллаш кузатилса, бу унинг деярли 100 фоиз «омикрон»га чалинганидан далолат беради.

Мутахассис, шунингдек, янги штамм ҳолсизлик, уйқу бузилиши, иситма, қорин оғриғи ва ошқозон-ичак тизимидаги бузилишлар билан бирга кечишини ҳам қайд этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда коронавируснинг янги кўринишлари тарқалиши фонида “Тез ёрдам” хизматига умумий чақириқлар сони ортиб бормоқда. Шу сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига пойтахтимиз туманларида жойлашган марказий поликлиникалардан мутахассислар жалб этилиб, чақириқларни саралаш тизими йўлга қўйилди.

Эндиликда “103” хизматига мурожаат қилган беморнинг аҳволи енгил бўлса, бириктирилган ходимлар чақириқни ўз ҳудуди бўйича оилавий поликлиникаларга йўналтиради.

Бу каби беморларга поликлиниканинг мобиль бригадалари томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Оғир аҳволдаги беморлар эса “Тез ёрдам” хизмати билан қамраб олинади.

Шу тартибда иш олиб бораётган "103" хизматининг фаолияти акс этган лавҳа "Марказий студия" дастури орқали эфирга узатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Очиқ мулоқот: Энг кўп мурожаатлар Навоий вилояти тиббиёт ходимлари томонидан йўлланган

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига йўлланган жами мурожаатлар сони 14 516 тага етди. Шундан асосий қисми тиббиёт ходимларига тегишли.

Жумладан:

📌 48 фоизисоҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 27 фоизимурожаатлар,
📌 25 фоизи индивидуал масалалардан иборат.

Хусусан, мурожаатларнинг:

5 623 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
847 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
453 таси санитария-эпидемиология хизмати,
409 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
276 таси олий тиббий таълим,
149 таси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,
149 таси фармацевтика йўналишига дахлдор масалалардир.

📉 Ҳудудлар кесимида:

📌 Навоий вилоятидан1281 та,
📌 Наманган вилоятидан1264 та,
📌 Тошкент шаҳридан1 257 та, яъни энг кўп мурожаатлар йўлланган.

☎️📲💻 Йўналишлар бўйича мурожаатларнинг ҳал этилиши кўрсаткичлари қуйидагича:

юридик70 фоиз,
ўрта махсус тиббий таълим67 фоиз,
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш65 фоиз,
қолган йўналишлар бўйича62 фоиздан 13 фоизгача.

❗️Шунингдек, айни пайтда ижро жараёнидаги масалаларнинг 88 фоизи бирламчи тиббий ёрдам ва тез тиббий ёрдам йўналишларига оид.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошмоқда. Шунга қарамай, ҳар бир бемор тиббиёт ходимларининг назорати остида.

Хусусан, касаллик симптомсиз ва енгил ўтаётган ҳамда уй шароитида даволанаётган юртдошларимизга оилавий шифокорлар томонидан зарур тавсиялардан ташқари қатор дори-дармонларни ўзида мужассам этган “COVID-box”лар ҳам бериляпти.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ҳозирги мураккаб эпидемиологик вазиятда соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг заҳматли меҳнати, аҳоли саломатлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди

⚡️ Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 25 январдан хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча дунё бўйича касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиб, 2,24 миллион кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу кунлик ҳолатлар 21 январга нисбатан 1,6 миллион, 22 январга нисбатан эса қарийб 400 мингтага камайганини англатади.

Энг юқори кунлик кўрсаткичлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇮🇳 Ҳиндистон — 306 минг,

🇫🇷 Франция — 302 минг,

🇺🇸 АҚШ — 200 минг,

🇮🇹 Италия — 142 минг,

🇧🇷 Бразилия — 123 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 75 минг,

🇲🇽 Мексика — 72 минг,

🇦🇷 Аргентина — 69 минг,

🇹🇷 Туркия — 65 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 65 минг.

🇷🇺 Россия — 62 минг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Вазирлик тизимдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади!

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг турли ассоциация ва нашрларга ўз ойлик маошидан маблағ ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризалари тарқалмоқда.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан айни пайтда мазкур ҳолатлар нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, камчиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, вазирлик тизимда бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, соҳада фаолият юритаётган ҳар бир ходимнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун керакли барча чоралар кўришини маълум қилади. Қолаверса, тиббиёт соҳасида меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига, шифокор ва ҳамшираларнинг иш ҳақидан асоссиз ва “ихтиёрий” тарзда турли ушланмалар олиб қолинишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари,
Агар Сизни мажбурий меҳнатга жалб қилишса ёки иш ҳақингиздан ноқонуний ушлаб қолишга раҳбарингиз топшириқ берса, вазирликнинг 71-241-16-40 телефон рақамига қўрқмай мурожаат қилинг.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Кетма-кет иккинчи кун касалланишлар сони пасайди: кеча юртимизда 1120 нафардан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 24 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 216186 (+1123) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌43 нафари Андижон вилоятида,
📌60 нафари Бухоро вилоятида,
📌31 нафари Жиззах вилоятида,
📌25 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌21 нафари Навоий вилоятида,
📌51 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌37 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌173 нафари Фарғона вилоятида,
📌35 нафари Хоразм вилоятида,
📌115 нафари Тошкент вилоятида,
📌414 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 15 нафар,
🔹Андижон вилоятида 70 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 87 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 94 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 35 нафар,
🔹Навоий вилоятида 54 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 85 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 41 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 23 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 59 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 126 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 145 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 192 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 205495 (+1278) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1545 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 98 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 41,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺24 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 106 944 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 22 984 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 36 146 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 814 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 41 479 697 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19 202 166 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 14 414 597 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 7 862 934 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (17 006 доза),
📌Самарқанд вилояти (15 073 доза),
📌Фарғона вилояти (10 720 доза) қилди.

❗️Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,5 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 67,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️24 январь ҳолатига кўра, юртимизда 714 325 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 456 357 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 257 968 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (171 212 доза), Самарқанд (109 428 доза), Андижон (78 876 доза), Қашқадарё (62 270 доза), Наманган (61 840 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ: Ўтган ҳафтада ҳар 12 сонияда бир киши коронавирусдан вафот этган

Дунёда коронавирус билан касалланиш динамикаси кун сайин ўзгармоқда. Баъзи саналарда антирекорд кўрсаткичлари қайд этилаётган бўлса, айрим кунларда сезиларли пасайиш ҳолатлари кузатиляпти. Аммо, барибир мавжуд хавф сақланиб турибди: “омикрон” ҳали ортга чекингани йўқ!

Шу сабабли қатор давлатлар карантин чораларини кучайтиришга мажбур бўляпти. Масалан, Арманистонда пандемиянинг янги тўлқини шароитида янги чекловлар кучга кирди. Ресторан, меҳмонхона, спорт заллари ва бошқа жамоат жойларига ташриф буюрувчилар энди эмланганлик сертификати билан бирга, QR код ёки ПЗР тести салбий натижасини тақдим этишлари шарт.

Австрияга эса кечадан ПЗР тестидан ўтмаган бўлса-да, бустер доза билан эмланган чет элликлар мамлакат ҳудудига киритиладиган бўлди. Бу имкониятдан “омикрон” вируси биринчи марта аниқланган Африка қитъасидаги 14 мамлакат, шунингдек, Европанинг Дания, Нидерландия, Норвегия ва Буюк Британия давлатлари фуқаролари фойдалана олмайди.

Швейцарияда эса 29 январдан бу ерда тан олинган вакциналар билан эмланган ва СOVID-19дан тузалган шахслардан мамлакатга киришда ПЗР тестининг салбий натижасини кўрсатиш талаб этилмайди.

Россияда ҳам сўнгги кунларда касалланиш кўрсаткичлари кескин ошмоқда. Хусусан, 24 январь куни бу ерда 64,5 минг янги ҳолат рўйхатга олинди. Шу туфайли кечадан мамлакатнинг 20 га яқин ҳудудида бир қатор чекловлар, жумладан, масофадан ишлаш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш тартиби жорий қилинди.

Францияда душанбадан 16 ёшдан ошган ҳар бир киши эмланиши шарт. Бусиз жамоат транспортига чиқиш ва тамаддихоналарга кириш тақиқланади.

Шундай бир вазиятда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус янги баёнот билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, “омикрон” охирги штамм бўлишига ишонмаслик керак.

Ўтган ҳафтада ўртача ҳар уч сонияда 100 та янги касалланиш ҳолат қайд этилди, — деди ЖССТ бош директори. — Шунингдек, ҳар 12 сонияда бир киши COVID-19дан вафот этган”.

Т.Гебрейесуснинг таъкидлашича, ўлим кўрсаткичи, Африканинг “омикрон” қайд этилган барча минтақалари, хусусан, коронавирусга қарши вакциналардан фойдаланиш имконияти паст бўлган ҳудудларда, айниқса, юқори.

Шунингдек, россиялик генетик олим Андрей Исаев “омикрон” штамми организмга кўз орқали кириши мумкин, деган хулосасини эълон қилди. Бундай ҳолатдан сўнг, беморда бош оғриғи ва бурун оқиши белгилари намоён бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️"Свет" ўчиши операциялар жараёнига хавф туғдирмайди – ССВ

25 январь куни Тошкент шаҳрининг аксарият ҳудудлари электр энергияси таъминотисиз қолди. Айни пайтда ҳали таъминот тиклангани йўқ.

Kun.uz пойтахтда йирик тиббий марказлар фаолият юритиши ва уларда узлуксиз операциялар ўтказилишини ҳисобга олиб, беморлар ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги масаласида вазирлик матбуот котиби Фурқат Санаевдан изоҳ олди.

«Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.

Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди»
, – деди Фурқат Санаев.

Айни пайтда таъминот тикланмаган, чорраҳаларда тирбандликлар сақланиб турибди, сув таъминотида ҳам узилишлар кузатиляпти. Тошкент аэропорти рейслар қабул қилишни тўхтатган.

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга Қозоғистондаги энерготизимда рўй берган аварияни сабаб қилиб келтирган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi