Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
90.7K subscribers
7.14K photos
2.81K videos
47 files
10.8K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
加入频道
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 12,5 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 83 миллион 322 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 831 мингдан зиёд киши вафот этган (03.01.2021 йил Европа вақти билан соат 18:51 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 740 221 янги ҳолати аниқланди, 12 502 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 85 миллион 122 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 843 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 19,974 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,323 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,700 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,236 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,599 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 12,5 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 83 млн 322 тысячи, из них более 1 млн 831 тысяча человек умерли (по состоянию на 18:51 по центральноевропейскому времени 3 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 740 221 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 12 502 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 4 января 2021 года), в мире заразилось более 85 млн 122 тысячи человек, из них более 1 млн 843 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 19,974 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,323 млн), на третьем — Бразилия (более 7,700 млн), на четвертом — Россия (3,236 млн), на пятом — Великобритания (2,599 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев маълум қилишича, 11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади.

Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​БОЛА ТИШЛАРИНИ ҚАНДАЙ
ПАРВАРИШЛАШ КЕРАК?

Сут тишлари қачон чиқади? Болаларнинг тишлари мустаҳкамлигини сақлаш талаб-қоидалари нималардан иборат? ССВ матбуот хизматининг шу йўналишдаги саволларига тиббиёт фанлари доктори Абдуазим ЮЛДАШЕВ жавоб берди.

— Сут тиши чиқишининг кечикиши касаллик аломатими?

— Одатда, сут тишлари гўдакнинг беш-олти ойлигидан бошлаб чиқади. Сут тишлар бола 11-12 ёшга етганида доимийсига алмашади. Гўдаклар учун мўлжалланган сутли бўтқалар, турли аралашмалар сут тишлари чиқишини секинлаштириши мумкин.

Яъни, сут тиши олти ойдан ўтиб, ёриб чиқа бошлайди ва бу касаллик эмас. Бундай ҳолатга калций етишмовчилиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шу боис педиатр маслаҳатини олиш тавсия этилади.

— Нима сабабдан тиш юзаси қорайиб қолади? Уни кетказиш мумкинми?

— Тиш карашлари ҳисобига тиш олди юзаси ва милк атрофида қорайиш пайдо бўлади. Аммо бу ҳолат кариес билан боғлиқ эмас. Келиб чиқиш сабаби эса тишларни нотўғри парвариш қилишдир. Тиш карашлари махсус тиббий асбоб-анжомлар ёрдамида тозаланади.

— Болалар тишини яхши парваришлаш учун қандай тиш пастаси ва чўткасини тавсия этасиз?

— Болалар учун мўлжалланган тиш пасталари катталар фойдаланиши учун ишлаб чиқарилганидан тубдан фарқ қилади. Болалар тиш чўткалари юмшоқ ва калта ўлчамли бўлиб, қўлланилганида тиш юзасида ва оралиғидаги овқат қолдиқларини тўлиқ олиб чиқиб кета олиши керак. Одатда, болалар тиш пастасига мева таъми қўшилади.

Тишларни тозалаш маҳали бола оғизда аччиқликни сезмаса, тиш тозалашдан қочмайди. Аксинча, катталар тиш пастасидан фойдалангудек бўлса, тишларни тозалаш унга ёқмаслиги мумкин.

— Болажонларнинг тишлари соғлом бўлиши учун тавсияларингиз...

— Авваламбор, оғиз бўшлиғи гигиена қоидаларига риоя этилиши муҳим. Бола тишларини бир кунда икки маҳал тозалашга одатланиши керак. Таомлангандан сўнг овқат қолдиқлари тиш орасида қолиб кетмаслиги учун махсус эритмалар ёрдамида оғизни чайқаш тавсия этилади.

Мен ота-оналарга ана шу ҳолатга эътиборли бўлишларини маслаҳат бераман. Бола ҳар сафар овқатланганидан кейин оғизни чайишга одатланса, тишлари касалланмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ ШТАММИ ЯНГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ

Бутун дунёда коронавируснинг янги штамми авж олиб бораётган бир вақтда юртимизда касаллик хуружи нисбатан пасайганини кўриб турибмиз. Аммо бу қувонишга сабаб бўлмайди. Бу барқарорликни сақлаб қолиш учун жиддий чора-тадбирлар кўришни дунёдаги айни эпидемиологик ҳолат тақозо қилмоқда. ССВ Матбуот хизмати шу борадаги масалаларга аниқлик киритиш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаевага мурожаат қилди:

— 2020 йил коронавирус пандемияси билан эсда қолди. Бу вируснинг асоратларини аввалига тушунмадик, — дейди Севара Убайдуллаева. — Шунга қарамасдан, ўз вақтида бу касалликни даволаш, касаллик асоратларининг олдини олиш ва тарқалишини назорат қилиш орқали коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг нисбатан камайишига эришдик.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси, шу билан бирга юкумли бўлган бошқа инфекциялар ҳам назоратга олинди, десак бўлади. Бу дегани кўчаларда бемалол юришимиз мумкин, дегани эмас. Сабаби, ҳозир дунё бўйича ҳам, юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси тўлиқ йўқ бўлиб кетмади. Айниқса, бу инфекция бошқа вируслардан фарқли ўлароқ, тез-тез мутацияга учрамоқда. Хусусан, Буюк Британияда мутацияга учраган янги штамми тезлик билан тарқалмоқда. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 740 221 янги ҳолати аниқланиши, энг ачиналиси, 12 502 нафар бемор вафот етгани бизни ҳушёр торттириши керак.

Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, янги штамм таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, мутациядан сўнг вируснинг тож оқсилларида ўзгариш бўлган — булар вируснинг одам танаси ҳужайралари қобиғидан ўтиб, ичкарига киришида калит вазифасини ўтовчи қисмидир. Вирус шу тожлар орқали тана ҳужайраси юзаси билан контактга киришади. Ишлаб чиқилаётган вакциналар коронавируснинг ташқи қобиғи, яъни ёғ кислотаси мавжуд S-оқилли қобиғига таъсир қилади. Коронавирус мутацияга учраб, ўз генетик штаммини ўзгартирса ҳам вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатиши тўғрисида Буюк Британия ва Россия олимлари таъкидлаб келмоқда.

Коронавируснинг бу штамми, Буюк Британия олимларининг таъкидлашича, инфекциянинг одатий турига кўра, юқумлилиги 71 фоизни ташкил этади, яъни бирламчи пайдо бўлган коронавирус инфекциясига қараганда ўта юқумлидир. Шу боис, бу касаллик кириб келишининг олдини олиш мақсадида 20 дан ортиқ давлатлар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатишди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам бир неча давлатлар қаторида Буюк Британия билан авиақатновлар вақтинча тўхтатилди.

Дунёдаги кўпгина давлатлар ўз ихтиёри ва имкониятидан келиб чиқиб, бошқа давлатлардан кириб келаётган фуқароларни текширувдан ўтказмоқда. Бу билан коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олишга қисман эришмоқдалар. Хусусан, бизда ҳам ҳар бир чегара худудларида, авиақатнов ёки темир йўллар орқали кириб келаётган фуқаролар текширувдан ўтказилмоқда.

Бу касаллик тарқалишининг олдини олишда юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг масъулияти жуда муҳим. Шу боис, энг авваало, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, касаллик тарқалишининг олдини олишда ва бошқаларга юқтиришдан ҳимояланишда энг қулай усулдир.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
Британияда учинчи марта локдаун киритилади

Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатда коронавирус тарқалиши кучаяётгани сабабли янги миллий локдаун киритилишини эълон қилди. У бу ҳақда миллатга мурожаатида маълум қилган.

“Вируснинг янги варианти қўрқинчли суръатлар билан тарқалмоқда. Шуниси аёнки, уни тўхтатиш учун учинчи миллий локдаун лозим”, деб айтган Жонсон. Унинг айтишича, бу чоралар коронавирусни назорат остига олишга ва мамлакатда катта кўламли эмлашни ўтказишга ёрдам беради.

Жонсоннинг таъкидлашича, коронавируснинг янги штамми тез тарқалиши ҳукуматни хавотирлантирмоқда. У олимлар янги штамм аввалгиларига нисбатан 50-70 фоиз юқумлироқ эканини исботлашганини қўшимча қилган. Шу сабабли мамлакатдаги шифохоналар ҳар қачонгидан кўра катта зўриқиш ҳис қилмоқда ва янги чоралар қабул қилинмаса, соғлиқни сақлаш тизими ресурслари 3 ҳафтадан кейин поёнига етиши мумкин.

Янги чекловлар 5 январдан кучга киради. Британиядаги барча мактаблар масофадан ўқитиш тизимига ўтади.

Асосий чекловлар эса 6 январдан жорий қилинади. Жумладан, бутун мамлакат бўйлаб мажбурий ўзини яккалаш жорий қилинади: фуқароларга фақат ишга бориш, озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж буюмларини харид қилиш, тиббий ёрдам олиш ёки спорт билан шуғулланиш учун уйларини тарк этишга рухсат берилади. Сурункали оғир касалликларга эга одамларга уйларини умуман тарк этмаслик тавсия қилинган.

Жонсон яқин 3 ойда ўн миллионлаб британияликлар эмланишига умид қилаётганини қўшимча қилган.

4 январда британиялик тиббий ходимлар ҳукуматга мурожаатларида мамлакатда эпидемиологик хавфлилик даражасини максимал – бешинчи даражага оширишга чақиришган. Уларнинг таъкидлашича, акс ҳолда соғлиқни сақлаш тизими тобора кўпаяётган беморлар оқимини эплай олмай қолади.

Манба: Kun.uz

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​2021 йил 4 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 295 (+37) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 10 нафари Фарғона вилоятида,
📌 4 нафари Тошкент вилоятида,
📌 21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Фарғона вилоятида 10 нафар,
📌Хоразм вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 11 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 74 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75545 (+108) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1136 нафар бемордан 155 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 8 минг нафарга яқин бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 83 миллион 910 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 839 мингдан зиёд киши вафот этган (04.01.2021 йил Европа вақти билан соат 17:33 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 583 907 янги ҳолати аниқланди, 7 957 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (05.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 85 миллион 653 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 853 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 20,258 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,340 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (7,716 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,260 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (2,654 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 284 312, Ҳиндистонда 16 504, Бразилияда 15 827, Россияда 23 351, Буюк Британияда эса 54 990 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Бундан ташқари, бир кун давомида Францияда 12 489, Германияда 9 847, Италияда 14 245, Колумбияда 11 528, Нидерландияда 7 438, Австрияда 1 611, Данияда 1 170, Жанубий Африкада 11 859, Малайзияда 1 704, Японияда 2 893, Таиландда 1 060 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло около 8 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 83 млн 910 тысяч, из них более 1 млн 839 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:33 по центральноевропейскому времени 4 января 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 583 907 новый случай заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 957 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:22 часов по ташкентскому времени 5 января 2021 года), в мире заразилось более 85 млн 653 тысячи человек, из них более 1 млн 853 тысячи скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 20,258 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,340 млн), на третьем — Бразилия (более 7,716 млн), на четвертом — Россия (3,260 млн), на пятом — Великобритания (2,654 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 284 312, Индии — 16 504, Бразилии — 15 827, России — 23 351 и Великобритании — 54 990 новых случаев заболевания.

Кроме того, за один день во Франции зарегистрировано 12 489, Германии — 9 847, Италии — 14 245, Колумбии — 11 528, Нидерландах — 7 438, Австрии — 1 611, Дании — 1 170, Южной Африке — 11 859, Малайзии — 1 704, Японии — 2 893 и Таиланде — 1 060 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
​​Ис газидан заҳарланиш она ва унинг 10 ёшли қизи ўлимига сабаб бўлди

4 январь куни соат 19:30да Хоразм вилояти Боғот туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига ҳудуднинг Боғот шаҳарчаси “Ҳуррият” маҳалласида яшайдиган 1989 йилда туғилган Э.Ж.нинг оила аъзолари олиб келинган. Дастлабки текширувлар натижасида уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилди.

Ёш оила хонадон соҳиби Э. Ж. ва унинг турмуш ўртоғи П.Д. 1989 йилда туғилган. Уларнинг қизи Б.Ч. 2011 йилда, ўғли Б.Б. 2013 йилда туғилган. Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганда П.Д. ҳамда унинг қизи Б.Ч. да биологик ўлим аниқланган.

Айни пайтда хонадон соҳиби Э. Ж. ва ўғли Б.Б. да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида иссиклик козони янги ўрнатилган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, иссиқлик манбааларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг ҳамда саломатлигингизга доимо эътиборли бўлинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
📌 Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда.

📍Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишмоқда.

🎥 Эфирни сиз "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!

___

📌 В эти минуты проходит сессия Международного пресс-клуба, посвященная Посланию Президента Республики Узбекистан Олий Мажлису.

📍В ней принимают участие министры здравоохранения, народного образования, высшего и среднего специального образования и другие ответственные лица.

🎥 Смотрите трансляцию в прямом эфире на телеканалах "Узбекистан 24" и "UzReport".

▶️@IPCUzbekistan
▶️@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси

Абдуҳаким Хаджибаев, Соғлиқни сақлаш вазири:

“Аҳоли саломатлигини асраш давлат сиёсатининг асосий йўналишидан бири бўлиб келган. Қолаверса, аҳоли саломатлиги миллий хавфсизликка алоқаси бор бўлган йўналиш ҳисобаланди.”

▶️@studio_67

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси

Абдуҳаким Хаджибаев, Соғлиқни сақлаш вазири:

"Ҳар қандай касб ҳам ўзини касбини эгасига характерига маълум бир даражада таъсир кўрсатадиган мослиги бўлади. Агар хирургия йўналиши олсак, хирург касби тиббиёт соҳаларини ичида қатъийликни талаб қилади. Чунки хирург қисқа вақт ичида операцияда ҳар хил вазиятларда чўзмасдан қарор қабул қилиш керак ва бу қарор энг тўғри бўлиши керак. Қарор қабул қилгандан кейин уни албатта тўлиқ бажариш керак. Маълум даражада бу инсон характерига таъсир қилади. Лекин ман буни авваломбор юртбошимиз томонидан кўрсатилган жуда ҳам катта ишонч ва ундан ҳам катта маъсулият деб биламан."

▶️
@studio_67

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси

Абдуҳаким Хаджибаев, Соғлиқни сақлаш вазири:

“Мамлакатимизда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг камайганлигининг асосий сабаби, пандемиянинг илк кунидан карантин масалаларига жиддий эътибор қаратилгани бўлди. Иккинчи томондан беморлар учун шифохоналарда зарур бўлган жойлар етарли даражада яратилди.

Шунингдек, жойларда шифохоналар ушбу касалликка қарши курашиши учун асбоб-ускуналар билан ўз вақтида таъминланди.”

▶️
@studio_67

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси

Савол. Давлат раҳбари ўз мурожаатларида тиббиётнинг бирламчи бўлимини ривожлантириш, айниқса маҳалла ва қишлоқларда тиббиётни сифатини янада яхшилаш масалалари бўйича аниқ режаларни кўрсатиб ўтдилар. Ушбу режалар қандай тизимда амалга оширилади?

▶️
@studio_67

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси

Савол. Соғлиқни сақлаш вазири сифатида йил давомида билдирмасдан нечта шифохона ёки поликлиникага боришни режалаштиргансиз?

▶️
@studio_67

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Афғонистонлик шифокорлар коронавирусга қарши курашда Ўзбекистон тажрибасини ўрганишмоқда

Бугун юртимизга Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари ва шифокорларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Бундан мақсад — афғонистонлик тиббиёт мутахассисларига коронавирус инфекциясининг профилактикаси, тарқалишининг олдини олиш, унинг диагностикаси ва даволаш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўргатиш, "COVID-19"ни даволашда замонавий ва самарали усулларни қўллаш бўйича уларнинг амалий кўникмаларини ва малакасини оширишдан иборат.

20 нафар афғонистонлик мутахассисдан иборат делегация мамлакатимизда ўн кун давомида бўлиб, махсус ўқув машғулотларида иштирок этади. Ушбу машғулотлар коронавирус инфекциясини даволаш жараёнида бевосита қатнашган профессионал мутахассисларимиз томонидан ишлаб чиқилган.

Ўқув дастурини тайёрлашда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари етакчи ходимларининг ўрни катта бўлди.

Жумладан, шошилинч тиббий ёрдам, фтизиатрия ва пульмонология, гематология, терапия ва тиббий реабилитация, акушерлик ва гинекология, педиатрия, хирургия, кўз микрохирургияси, эндокринология, вирусология каби қатор соҳалар бўйича тиббиёт марказлари ҳамда илмий-текшириш институтларининг етакчи мутахассислари томонидан коронавирус инфекциясини даволаш ва унинг асоратларини ўзига хос жиҳатлари инобатга олинган.

Шунингдек, ўқув машғулотлари давомида Зангиота туманидаги 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналарида маҳорат дарслари ташкил қилинади. Бундан ташқари, меҳмонлар кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникалардаги ҳамкасбларининг фаолияти билан ҳам танишади. Афғонистонлик мутахассислар Самарқанд вилоятига бориши ҳам кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда коронавирус инфекциясини даволаш бўйича бир қатор амалий ютуқларга эришиб келинмоқда. Жумладан, айни пайтда “COVID-19” инфекциясининг инсон организмига таъсирини камайтириш ва даволашнинг самарадорилигини оширишга йўналтирилган қатор илмий лойиҳалар устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бу соҳада кўшни мамлакатларга ҳам амалий кўмак беришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўтган йил май ойида юртимизнинг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун Тожикистон Республикасида бўлиб қайтишди. Бир муддат аввал эса Ўзбекистон Қирғизистонда иккита юқумли касалликлар шифохоналарини қуриб берганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, ЖССТ маълумотларига кўра, Афғонистонда 52 909 ҳолатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш қайд этилган бўлиб, шундан ўлим кўрсаткичи 2 230 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги сутка давомида 200 нафар кишида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ССВ: ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ЮРИТИЛАДИГАН 408 ТА ТИББИЙ ҲУЖЖАТ ШАКЛЛАРИ 252 ТАГАЧА ҚИСҚАРТИРИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларини такомиллаштириш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан, тиббий ҳисоб ҳужжатларини юритишнинг янги тартиблари тасдиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ушбу буйруғи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг аҳоли билан кўпроқ мулоқотда бўлишини таъминлаш, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинди. Мазкур буйруқ тизимдаги барча даволаш-профилактика муассасаларида 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб юритилишини таъминлаш мақсадида ҳудудий тиббиёт ходимларига онлайн видеосеминарлар орқали ҳам етказилмоқда.

Мазкур буйруқ билан шу даврга қадар бутун тиббиёт тизимида барча тиббиёт ходимлари (шифокор, фармацевт, фельдшер, ҳамшира, лаборант ва ҳоказо)лар томонидан юритиб келинган жами 408 та тиббий ҳужжат шакллари 252 тагача қисқартирилди.

Тиббий ҳисоб ҳужжатлари орасида бир-бирини такрорлайдиган шакллар оптималлаштирилди. Масалан, қабул қилинган ва рад этилган ҳомиладорлар, туққан аёлларни ҳисобга олиш журналининг муассасада юритиладиган бошқа журналларда такрорланадиган қисми олиб ташланди. Бу эса, ўз навбатида қабул бўлими ходимлари ишини енгиллаштириб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.

Бирламчи тиббиёт тизими, шунингдек, қон билан ишлаш хизмати муассасалари ходимлари томонидан юритилаётган тиббий ҳужжат шаклларининг ярмидан кўпи қисқартилиб, эндиликда мазкур муассаса ходимлари томонидан 25 турдаги тиббий ҳужжат шакллари юритилмоқда.

Даволаш-профилактика муассасалари 4 даражага бўлинади. Яъни, 1 даражали муассасаларга оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликликалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, 2 даражали муассасаларга вилоят тиббиёт муассасалари, 3 даражали муассасаларга республика тиббиёт муассасалари, 4 даражали муассасага Миллий болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази киритилган.

Такомиллаштирилган ҳужжат шакллари шифохона қабул бўлими журналлари, шифохона бўлимлари, амбулатор-поликлиника муассасалари, лабораториялар, муассасалар зарарсизлантириш бўлимлари, ташкилий-услубий бўлим хоналари, тез тиббий ёрдам ва санитария авиацияси муассасалари, шунингдек, патологоанотомия, суд-тиббий экспертиза, скрининг, ОИСТга қарши кураш марказлари, қон билан ишлаш муассасаларида, бундан ташқари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларида юритиладиган бланк, карта ва журналлардан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида буйрак трансплантацияси ва бошқа мураккаб жарроҳлик амалиётлари маҳаллий шифокорларимиз томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда.

"O'zbekiston-24" телеканалининг марказ шифокорлари томонидан буйрак трансплантациясини ўтказиш жараёнлари ҳақида тайёрлаган репортажида ҳам ана шу ҳақда гап боради.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​Оилавий шифокор ва ҳамширалар ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг энг яқин инсонига айланиши керак

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдурахмонов ҳудуддаги барча шаҳар ва туманларнинг оилавий шифокорлари ва ҳамширалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Андижондаги оила шифокори ва ҳамширалар билан бўлган суҳбатда вилоят ҳокими Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида одамларнинг тиббиёт соҳасидан розилигига эришиш учун янгича иш ташкил этишни тавсия этди.
— Бугунги кун оилавий шифокор ва ҳамшира ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг энг яқин инсонига, керак бўлса, унинг аъзосидек қадрдонига айланиши керак, — деб таъкидлади Ш. Абдураҳмонов. — Вилоятимизда уларни барча зарурий тиббий асбоб-ускуна, шароит билан таъминлаяпмиз. Уларнинг фаолиятида янги усулни татбиқ этишни тавсия этаман. Яъни улар ўз ҳудудларидаги хонадонларга кириб, оила аъзоларининг саломатлик ҳолатини ўрганиб чиқиши керак. Ҳар бир оилани кўриб, саломатлик ҳолатини ҳақиқий ҳолатини ўрганиб чиқиш учун 6 ой зарур бўлса, вақт ажратамиз, имконият берамиз.

Мулоқотда таъкидланганидек, , тиббиёт ходимлари бир кунда шу хонадондаги ҳар бир оила аъзосини сўраб-суриштириш, улар билан соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича суҳбат олиб бориш, уларни саломатлик ҳолати кўрсаткичларини, яъни қон босими, қондаги қанд миқдори, бўйи, оғирлиги, қорин айланаси ва бошқа маълумотларни ноутбукка онлайн жойлаб боради.

Вилоят ҳокими кейинги 2 ой мобайнида ҳудуддаги барча оилавий поликлиникалар, қишлоқ оилавий поликлиникаларига сутканинг турли вақтларида ташриф буюргани, юздан ортиқ шифокор ва ҳамширалар билан юзма-юз гаплашгани, уларнинг фаолиятини аҳолидан сўраб ўргангани, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига эътибор берганини айтди.
Шунингдек, мулоқотда студияларда ўтирган тиббиёт институти ректори, тиббиёт коллежлари директорларига талабалар билан бириктирилган оилавий поликлиникаларда амалиёт ўтказиш тавсиялари ҳам берилди.

Шу билан бирга, ҳоким оилавий поликлиникалар бош шифокорлари билан суҳбат олиб бориб, оила шифокори ва ҳамширасининг хонадонлардаги фаолияти доимий мониторинг қилиниши, якуний хулосалар асосида рағбатлантириш ташкил қилинишини таъкидлади.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​БУ ЙИЛ ҚАШҚАДАРЁГА 356 НАФАР ЁШ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА КЕЛИШИ КУТИЛМОҚДА

Қарши шаҳрида “Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари ижроси, 2020 йил сарҳисоби ҳамда 2021 йилда белгиланган вазифалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Тўлаков ҳамда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Тўхтамурод Пакиров журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Тиббий хизматлар кўрсатишда бирламчи бўғин қамровини кенгайтириш мақсадида келгуси 3 йилда 25 та оилавий шифокор пункти ва 5 та оилавий поликлиника ишга туширилади. 2021 йилда 8 та оилавий шифокор пункти ва 1 та оилавий поликлиника ишга туширилиши режалаштирилган.

2021 йилда вилоятда қондаги қанд миқдорини аниқловчи глюкометр ускунаси ва экспресс тестларни ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилади. 1 мартга қадар аҳолининг тегишли контингенти қондаги қанд миқдори ва холестеринни аниқловчи экспресс тест тўпламлари билан таъминланади. 1 сентябрга қадар вилоят аҳолиси орасида юрак қон-томир касалликлари ҳамда 2-турдаги қандли диабет касаллигини мақсадли скринингдан ўтказиш чораларини кўриш ва текширув натижалари бўйича аҳолининг индивидуал назорати ҳамда соғломлаштириш ишлари якунланади.

Энг катта янгиликлардан бири — аҳолимизнинг катта қисмини қийнайдиган ўткир қон-томир касалликлари бўйича вилоятда 4 та туманлараро марказ ташкил этилади. Ушбу марказлар аҳолига инфаркт ва инсульт ҳолатларида тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш орқали ўлим ва ногиронликни камайтиришга хизмат қилади.

2021 йил ноябрь ойига қадар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш кластери (Қарши шаҳар туғруқ комплекси, вилоят перинатал маркази, репродуктив саломатлик маркази, вилоят скрининг марказини жамлаган ҳолда) ташкил этилиши режалаштирилган.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қарши давлат университети қошида тиббиёт факультети ташкил этилади.

Бошланган йилда Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қашкадарё филиалида инвестиция дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш-реконструкция ишларига қўшимча равишда гемодиализ ва универсал ангиограф ускуналари учун қўшимча бино қуриш режалаштирилган. Вилоят соғликни сақлаш тизимидаги 11 та тиббиёт муассасасида қурилиш-реконструкция ишлари учун республика бюджетидан 83 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилади ва ушбу муассасалар тўлиқ замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

2021 йилда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари битирувчиларидан 356 нафар ёш шифокорнинг ишга келиши кутилмоқда. Булардан 203 нафари бакалавр, 48 нафари магистр, 105 нафари клиник ординаторларни ташкил этади. Мазкур ёш мутахассислар ҳисобига туманлардаги шифокорлар етишмовчилиги муаммоларини бартараф этиш кўзда тутилмоқда.

Батафсил...

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​2021 йил 5 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 350 (+55) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 2 нафари Андижон вилоятида,
📌 6 нафари Бухоро вилоятида,
📌 5 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 8 нафари Навоий вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 4 нафари Фарғона вилоятида,
📌 4 нафари Тошкент вилоятида,
📌 16 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 615 нафарга етди.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Андижон вилоятида 1 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 7 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 73 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 75650 (+105) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1085 нафар бемордан 155 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz